Ҳақоратдан мақсад нима?
Ассалому алайкум ҳурматли Исмат Хушев!
Бу ёзганларимни ўйлаб ўйлаб сизга юборишга қарор қилдим. Чунки буни “Ҳаракат” ёки “Замондош” сайтига юбориш мантиқсизлик бўларди. ЎХҲ сайтида босиладиган бўлса тарафкашликка ўхшаб қолиши мумкин. Мен эса ҳукуматга ҳам, мухолифатга ҳам бетараф бир ўзбек фуқаросиман.
Тўғрисини айтсам, айнан ўзбеклигим мана шу нарсани сизга ёзишга асос бўлди.
Гапнинг индоллосига келадиган бўлсам, мен ҳам ватанимнинг бугунига ва келажагига бефарқ эмасман. Аммо чора нимадалигини ҳам билмайман. Каримовнинг зўровон режими мамлакатимизга яхшилик келтирмади.
Аммо унинг ўрнига қандай режим бўлиши керак? Бу ҳақда ўйлайману ўйлаб, ўйимнинг тагига ета олмайман. Тўғри эркинлик бўлиши керак. Аммо эркинликни ҳам ҳар ким ўзича тушунар эканда!
Мана, масалан Абдураҳим Пўлатов, шиор Юсуф Жума ва Замондошнинг муҳаррири Ризо Обидларни олайлик. Бу одамларнинг ғояси ва мақсади нима ўзи? Бу уч исм инсонларни сўкиш, ҳақоратлаш, мазах қилиш бўйича аллақачон Ўзбекистон “қаҳрамонларига” айландилар.
Ахир инсонда инсоф бўлади, одоб бўлади. Аммо бу “инсон”лар барчани хоин, сотқин, ҳаромий, хунаса, ифлос, бачча каби сўзлар билан ҳақоратлаб келаяпти. Буларнинг жиловини тортиб қўядиганлар наҳотки топилмаса?
Дейлик, эртага Ўзбекистонда эркинлик бўлиб, мана шу уч “инсонга” ўхшаганлар ўз интернет саҳифаларини, газета журналларини, радио ва телевидение каналларини очиб, халқ ичида мана шундай пропагандаларини бошлаб юборсалар нима бўлади?
Халқимиз ўзи Каримов зулмидан аламини кимдан олишни билмай турган пайтда бундай “эркинлик” нимага ва кимга хизмат қилади?.
Маълумки ўзбеклар қўзғалиши қийин халқ аммо бир қўзғалса кейин бу халқни тўхтатиб олиш ҳам осон эмас. Қайта қуриш йилларида она шаҳрим Қўқонда бунга ўзим гувоҳ бўлганман….
Бу инсонларнинг ҳам ота онаси, бола чақаси бордир ахир? Улар ҳам оталарининг нима ёзаётганини ва нима қилаётганини кўриб, билиб туришгандир. Бу оталар норасида ўғиллари ва қизлари билан қандай қилиб бир дастурхон атрофида ўтиришар экан?
Ҳозиргина ёзиб келганлари тилга олиб бўлмайдиган сўзлар уларнинг руҳларини қора қилмайдими? Шу қора руҳлари билан улар болаларига қандай қарайдилар, аёлларига қандай қарайдилар? Инсон зоти шунчалик ҳам пасткаш бўладими?
Абдураҳим Пўлат, Юсуф Жума ва Ризо Обид ҳақиқатан ҳам мухолиф бўлсалар, нега Каримов режимининг ёмонликларини аввалги ўринга қўйиб, ўз сайтларида шунга яраша материаллар қўйишмайди?
Мен бу одамлардан бирор марта Ўзбекистондаги сиёсий, диний, иқтисодий ва ижтимоий аҳволни тузатиш ҳақида бирор аниқ таклиф келганини кўрмаганман, эшитмаганман ва ўқимаганман.
Агар мен хато қилаётган бўлсам инсонлар айтишсин, мен хатомни тан оламан. Каримов режими диктаторлиги билан ёмонликни тамсил қилар экан, нега бу “зот”лар яхшиликнинг тамсилчиси сифатида ўртага чиқмайдилар?
Кузатиб бордим, ҳеч қурмаса рамозон ойида булар ҳақоратларини тўхтатишар, деб. Аммо қаёқда дейсиз? Умуман бу “инсонларда” бирор муқаддас туйғулар ва муқаддас нарсалар бормикин? Агар бор бўлса, наҳотки шу туйғулари тилларини тийишларига монелик қилмайди?
Бирор марта одамга ўхшаб, чиройли руҳда, инсонларни яхшиликка, маънавиятга етаклайдиган сўз айтсалар бўлмайдими?
Ахир, кўзлари кўр эмаску, улар сизнинг сайтингзда берилаётган яхши ёмон материлларни ўқиб бораётгандир? Яхшилик йўлида ёзилаётган мақолаларни, изоҳларни ўқиганларида биз ҳам шуларга эргашайлик, десалар нимани йўқотадилар?
Ёки инсонлар хазар қиладиган сўзлардан бу уч “инсон” лаззат оладими? Бундай қабих “лаззат” туйғуси ишонинг мухолифга эмас, ҳеч бир оддий инсонга ярашмайди…
Биламан, агар бу ёзганларимни сайтингизга қўйсангиз улар сизга ҳам ташланишлари мумкин. Балки сизнинг номингизга ҳам оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар айтишар. Бунинг учун олдиндан сиздан узр сўрайман.
Менинг мақсадим бундай ҳақоратларнинг халқимизга ва ватанимизга яхшилик олиб келмаслигини айтиб ўтишдан иборат эди. Шуни тушунсангиз бўлди…
Ҳурмат билан сайтингиз мухлиси
Бетараф Ўзбек
Bu yerda Namoz akani qo’shmaslik kerak. Namoz akani alohida ro’yxati bor Salafiylar qatorida.
Намоз Нормўминни қайси мантиқ билан қўшиш керак, муҳтарам fammone, унинг ёзишларида бировни сўкиш борми? Фақат, диний қарашларни баён этаётганидаги кескинликни «ҳақорат» деб айтмаслигингиз тарафдориман. Чунки, бундай десангиз пайғамбар замонидаги туҳматчиларнинг айни ўзи бўлиб қоласиз. Улар ҳам пайғамбаримизни «ҳақоратчи», «сўконғич», «худоларимизни сўкмоқда», «бизни кофирликда айбламоқда» деб айюҳаннос солишарди. Мусулмон одам ўзи билмаган ҳолда ўшаларга ўхшаб қолишидан жуда эҳтиёт бўлиши керак.
мақолада келтирилган номлар каторда Намоз Номўминни ҳам айтса ,рўйҳат тўлароқ кўринар эди.
Пулатов Ризо Обидга ухшаганлар, одамларни хакорат килиш оркали бошкарамиз, уларга тасир киламиз деб уйлашади. Амалда эса мутлока тескари натижага эришаётганини билишмайди, билишса хам тан олишмайди, курашга туймайдиган полвонлар каби буларнинг камчилиги реал вокеалардан узилиб колганлигида.
Komil, Chuchvarani xom sanabsizlar, erkaklar bor Uzbekistonda, hali kurasizlar buni!
Birinchi marta bu uch haqorat bandalari haqida rost gaplarni o’qidim. Haqorat faqat dinsiz,iymonsiz,iste’dodsiz kishilar tomonidan aytiladi. O’zi haromi bo’lgan boshqani haromi deydi,o’zi bachcha bo;lgan birovni bachcha deb tahqirlaydi.
Omon bo’ling,betaraf O’zbek!
Бу гапларга юз фоиз қўшиламан
Мухаммад Солихнинг фитратида дустлари каби душманларини хам бирлаштириш хусусияти бор.
Дустларини бирлаштиргани хакда мисоллар жуда куп.Унинг умрининг кейинги 30 йили аввал Совет, кейин Каримов зулмига карши мужодалада кечди, бу узун муддат ичида унинг атрофи доим тарафдорлари ва дустлари билан гавжун булди.
Айни пайтда Солихнинг фаолияти унинг душманларини хам бирлаштирди. Бир-бирларидан каттик нафратланадиган бу кимсалар Солихга карши жабхада бир-бири билан упишиб-кучоклашиб жуфтлашдилар.Солих ва унинг дустлари «Каримов режимига карши» кандай бирлашган булсалар, улар хам «Солихга карши» шундай якдил булдилар.»Узора майда-чуйда гиналарни йигиштириб, Бош Душманга карши бирлашайлик!» , деган шиор остида илхом билан, кеча-кундуз Бирга жавлон ура бошладилар.
Буларни бир-бирига шерик килган яна бир омил бор, бу Узбек халкига нафратдир. Улар кун ора Узбек халкига карши «куркок»,»мол халк»,»30 миллион улик» каби ифлос хакоратлар ёгдиради, буни гуё Узбекининг каримовга карши курашмаётганликда айблаб килишади.
Мухаммад Солихнинг «Жуманинг ити» деган кичик маколаси чоп этилди.
Бу жуманинг итларини кутурдирди шекилли
Баракалла биродар! Бу уч ҳақоратбоз интернетга кирадиган ўзбек мухлисларнинг таъбини тирриқ қилиб келишаётганди. Улар ҳақида ҳақиқатни ёзибсиз. Балки дарс олишар, балки тийилишар…
Хамшахар эканбиз биродар. Учаласини яъни Ризо Обид ортида туртинчи интригант, мамати хам бор.
Бетараф Узбек, жуда жон куйдириб, куйиниб ёзибсиз, рахмат. Миллат кризисига агар са-ал юкорирокдан карасангиз Юсуф Жумани хам, А.Пулатовни хам, Ризо Обидни хам тугри тушунган, балки уларга рахмат айтган булар эдингиз. Мана эсланг, Ш. Жураев «Бободехконим менинг» деб кушик айтди, хаммамиз хар бир сузини тахлил килиб эшитдик, лекин бунака узбекни кунгилчан, тепса тебранмас, локайд феълини уни мактаб, юмшок сузлар билан, бунака кушиклар билан узгартириб булмас экан. Дадахон Хасанов айтгандек » Бу миллатни хатто дин тарбия килолмагандан кейин, бошка таълимотни гапирмаса хам булади». Сиз юкорида санаб утган одамлар узбеклардаги йук булиб кетган ХАМИЯТни кузготиш учун А. Пулатов таъбири билан «Шок терапия» усулида ёзмокдалар ( худди эркаклардаги простатитни даволаш учун орка ичак йули оркали простата безини кулини тикиб массаж килгани каби!). Майли Узбекистонни куя туринг, нисбатан эркин харакат килиш мумкин булган Россияда хам аксар узбеклар кулликка тушиб колишябди, савод нол, тил билмайди, хатто килиши керак булган ишнинг хакини келишишни билмайди. Балки сал куполрок айтилгандир «Корамоллар» деб, лекин тушунинг, бу — шок терапия !