Menu
Categories
Юсуф Жума: Одам терисидан тикилган пўстинлар (фожеа) 4-қисм
06/05/2015 Адабиёт

Ю.Жума расми

Одам терисидан тикилган пўстинлар

фожеа

 

Жек — эллик ёшларда балиқчи,

Ҳейли — қирқ ёшларда Жекнинг аёли,

Мари — 18 ёшида,  Жекнинг қизи

Жорж, 

Куртс ва бошқалар

 

IV қисм

Жек соҳил бўйида,  Соҳилдан уммон четига тўр ташлаяпди.

 

Кимдир

Ҳой балиқчи!

 

Жек

Нима дейсан?

 

Кимдир

Мен адашиб қолдим

 

Жек

Тошлоқлик эмасмисан?

 

Кимдир

Йўқ!  Катта ерликман.

 

Жек

Тилло излаяпсанми?!

Одатда катта ерлилар тилло излаб келишади Бизнинг тошлоққа.

 

Нотаниш йигит

Мен бошқа иш билан шуғулланаман.

Отим Куртис

 

Жек

Тошлоқнинг ҳамма ери бир хил

Тош,  тошқир,  онда сонда ғор.

Тошлоқдан бўлмаган ҳар қандай одам адашади.

 

Куртс

Мен Жоржни излаяпман.

Унинг ғорида кўп бўлганман.

Бугун адашдим.

 

Жек

Жорж деганингни мен ҳам билмайман.

 Очиғи бутун умрим шу

 ерда ўтди ўз ғорим атрофида

Баъзан баъзан Тошлоқ бозорига

бориб тураман.  Йилдами,  икки

уч йилдами бир.

Бозорга аёлим ўч.

 

Куртс

Жорж бозорга яқин жойда.

Бозорни топсам Жоржни топаман.

 

Жек

Сенга ўзим йўл кўрсатаман.

 

Куртс

Ҳақини тўлайман.

 

Жек

Қўйсанг-чи.  Меҳмондан ҳам

ҳақ оладиларми?!

Умрим бино бўлиб,  катта ерлик меҳмонни биринчи кўришим.

Тўрларни ташладим,  эртага йиғиштираман,  балиқ мўл.

(Жек йўл бошлайди)

 

Куртс

Сизни овора қилдим.

 

Жек

Бу ҳақда ўйлама,  сенинг баҳонангда Тошлоқни бир кезай.

Умрим бўйи ғорим атрофидаман.

Жорж дегани дўстингми?!

 

Куртс

Йўқ, иш юзасидан.

 

Жек

Катта ерликнинг тошлоққа куни қолибдими?

 

Куртс

Тошлоқда ғалати одамлар кўп

 

Жек

Тўғри

 

Куртс

Бирининг қалин териси бўлар экан.  Ҳўкизнинг терисидан ҳам териси қалин.

Тағин ҳар олти ойда янгиланиб тураркан.

Сен у одамни яхши билсанг керак?!

 

 Жек

(ҳушёр тортади)

Умримда биринчи эшитишим.

 

Куртс

Йўғ-е? Ўша терисини пўстин қилиб сотар экан.  Жорж уларни олиб менга беради.

Катта ерда ким ошдида сотаман.

Каттагина пул

Тирикчилик!

 

Жек

Қойил!  Эшитмаган эканман.  Бизда чиндан ғалати одамлар кўп. 

Жорж билан сен баҳона танишаман.  Одам терисидан пўстин ғалати.

Жоржнинг ўз оғзидан эшитмасам ҳаттоки сенга ҳам ишонмаяпман.

 

Куртс

Наҳотки,  мени ёлғончи деб уйлаяпсиз?!

 

Жек

Йўқ,  йўқ!

Одам терисидан пўстин ғалати

Ҳайратланяпман?!

Биринчи эшитган одамга ғалати.

 

Куртс

Чиндан ғалати

Аммо бу ёруғ дунёда нималар бўлмайди дейсиз. . .

 

Leave a Reply
*