Menu
Categories
Исмат Хушев – Истанбулда! “Туркияга саёҳат” туркумидан (7-қисм, давоми)
08/17/2015 Бош мақола

Хушев истанбулда

Исмат Хушев – Истанбулда! 

“Туркияга саёҳат” туркумидан  

(7-қисм)

 

1.
Хуллас, Бирлашган Араб Амирликларидаги бу йилги саёҳатимни якунлаб, Дубайдан Туркияга парвоз қилдим. Истанбул аэропортида мени Норвегияда истиқомат қилаётган Ватандошимиз Отабек Тошев кутиб олди.
Ҳали Дубайда эканимдаёқ, Отабек билан интернет орқали боғланиб, унинг шу кунларда оила аъзолари билан Истанбулда – дам олиш сафарида эканини билардим. 2 июль куни бораман, кейин учрашамиз деганимга қарамай, у аэропортга чиқиб, ўзим кутиб оламан деб айтган эди.
Истанбулнинг Мустафо Камол Ота Турк номидаги халқаро аэропорти бизни ўзига хос салобат ва вазминлик билан кутиб олди. Мен бу аэропортга умрим давомида жуда кўп келганман. Олдинги – мулозимлик давримда ҳам, бугунги – муҳожирлик пайтимда ҳам.
Ва ҳар гал унинг қоқ марказидаги – осмонга ўрлаган улкан паннога ёзилган Мустафо Камол Ота Туркнинг: “Истиқбол кўклардадир!” номли ҳикматли сўзлари мағзини чақолмай, ажиб ҳайратларга ошно бўлиб, аэропортни тарк этардим.
Яқин яқинлардан бошлаб, Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллик тарихи солномаларини варақлаб, бу ҳикматли сўзлар мағзини англаб етгандай бўлдим.
Мустақил Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов каби Туркияга озодлик ва мустақиллик ҳадя этган Мустафо Камол Ота Турк – ҳар томонлама тўлиқ ва мукаммал истиқлол ҳеч қачон бўлмайди, у фақат кўкларда – осмонда – фазолардагина бўлиши мумкин” деб донишмандларча башорат қилиб кетганини  кейин англаб етдим…

 

2.

Отабек Тошев Истанбул аэропортида мени кутиб оларкан, худди эски қадрдонлардай қучоқ очиб, истиқболимга пешвоз чиқди:
– Сизни бир кўргандан танидим, Исмат ака, Туркияга хуш келдингиз!
Отабекни олдин кўрмаган бўлсам ҳам, дарров танидим. Ўша “Дунё ўзбеклари”да – мақолалари билан чоп этиладиган суратдаги каби содда ва самимий, кулгулари тоза, юраги мусаффо бир  йигит экан. Бир лаҳзадаёқ тил топишиб кетдик.
Таксида менга ажратилган меҳмонхона томон кетарканмиз, йўл-йўлакай сўзлашиб бордик. Мен бу ерда атай “Суҳбатлашиб” деб айтмаяпман. Зотан, Туркияда жуда кўп ўзбек сўзларининг асл маъносини  теран тушунасиз ва бу ердагиларнинг сўзлашуви орқали ўз тилингиздаги хато ва нотўғри талаффуз этиладиган гап сўзларни ҳам тез орада англаб етасиз.
Турклар – маданиятли ва мулоҳазали, шижоатли ва ас-асали халқ. Сиз ҳам аслида шу халқнинг бир бўғини эканингизни бу ерда ҳар дамда, ҳар қадамда ҳис этиб турасиз…
3.
Такси манзилга тез етди.
Мен ҳали Дубайдаёқ интернет орқали буюртма бериб қўйган кўркам ва шинам меҳмонхонага жойлашиб, кўчага чиқдик. Биз жойлашган гўша – Истанбулнинг энг гўзал ва гавжум манзилларидан бири бўлмиш – Султонаҳмад мавзесида экан.
Рўпарамиздаги улкан масжид саҳни хорижлик туристлар билан тўла, унинг атрофида эса айланасига ошхона ва савдо расталари, ресторан ва дўконлар қаторлашиб қурилган эди.
Ҳаво ҳаддан зиёд исиб кетгани боис, муздек пиво хумори тутаётган эди. Ресторанларнинг бирига кириб, энг катта бакалларда пиво буюрдик.
Бу ернинг таомлари ҳам худди ўзимизнинг таомлар каби Ўзбекистонни эслатиб туради: Қўй гўштидан тайёрланган кабоб, қовурилган жўжа ва ё бузоқ гўшти, яхна – нима истасангиз бари муҳайё.
Отабек жуда улфат йигит экан. Бир пасда Ўзбекистонда ўтган умри ва Норвегиядаги бугунги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиб берди. У ҳам хорижни орзу қилган кўпчилик муҳожирлар каби, ҳануз Ўзбекистон ишқи билан яшаб юрганини яшириб ўтирмади. Ўзбекистонда айтарлик таъқиб ва тазйиққа ҳам учрамаган.
Имкон туғилиб қолганда кўплар қатори ҳайё ҳуйт деб четга чиқиб кетган. Бугун энди тили айтмаса ҳам, дилидаги пинҳон бир армонни, ўксик бир ҳижронни сезиш қийин эмас.
Отабек Норвегиядан оиласи билан ҳар йили бир марта Туркияга келиб, саёҳат баҳона  бозор ўчар қилиб кетишаркан. Ҳаёт бир маромда ўтиб турибди. Яхши ва фаровон яшаши учун ҳамма нарса бор.
Фақат Ватан йўқ, холос. У олисларда қолиб кетган. Дарвозаси мангу ёпилган…

 

4.
Ҳа, Отабек бугунги кунда тақдир тақозаси билан Норвегия мамлакатининг Осло шаҳрида истиқомат қилади – икки ўғил ва бир қизнинг отаси.
Отабек  – саксонинчи йиллар охири ва тўқсонинчи йиллар бошида ўзбек демократиясининг тамал тошини қўйишда фаол иштирок этган ҳалол ва соф виждонли, фидойи ва диёнатли ёшлар етакчиси эди.
Мана йигирма беш йилдан ошдики, дўстимиз ҳануз сафда, ўзининг борлигини, Ватан ва халқ дарди билан яшашини камтарона, лекин жўшқин фаолияти билан баҳоли қудрат исботлаб келяпти.
Айтиш мумкинки, унинг фикрлари бошқаларникига ўхшамайди. У сиёсат ва ҳаётнинг ўткинчи ва шафқатсиз эканини яхши тушунадиган, холис ва атрофлича таҳлил қиладиган зукко йигитлардан бири. Шунинг учун ҳам у  ёзган тарихий ва таҳлилий мақолалар нашримизда тез тез босилиб турибди…
5.
Бир кружка муздек пиво ҳўплаб, Ўзбекистонда ўтган олис болалик ва ёшлик йилларини ёдга оларканмиз, Отабек ўтган кунлари ҳақида қуйидагиларни гапириб берди: “Эсимни билибманки, ўн беш ёшимдан бошлаб Ватан ва озодлик тўйғуси вужудимни қамраб олган эди. Шу туфайли бўлса керак, ўрта мактабда ўқиган пайтимдаёқ кичгина бир сиёсий ячейкани тузган эдик. Шунга ҳам ўттиз йилдан ортиқ вақт бўлибди – я!
Мана шу ёшлик шижоатининг илк пайтларидан бошлаб миллатга бўлган чексиз меҳр муҳаббат ришталари – кейинги даврдаги бутун ҳаётим фаолияти билан чамбарчас боғланиб кетди.
Айниқса бир неча йилдан кейин Совет Армиясида ҳизмат вақтида биз – Марказий Осиё вакилларига – хусусан, ўзбекларга  нисбатан нафрат билан қараш  – яъни буюк рус шовинизмининг асл башарасини аниқ тинқ кўргандай бўлдим.
Ўша хизмат давридаги – бизга нисбатан “чурка”, “босмачи” ва “баран” каби ҳақоратли атамалар билан ўта паст назарда қараш  ва муносабатда бўлиш – бу камситишларнинг бари  менинг сиёсий қарашларимни тез ва шиддат билан  шакилланишига сабаб бўлди.
1988 – 89 йилларда Ўзбекистонда бошланган миллий кўтаринкилик юз минглаб ватандошларимиз қалбини қамраб олди. Бу миллий озодлик ҳаракатини ҳаракатга келтирувчи асосий кучи ва мотори – студент ёшлар бўлиб, улар мамлакатда энди ҳал қилувчи ролга эга эди.
Ҳа, ўша тарихий дамларда ёшлар вўлқондек даҳшатли бир кучга эга бўлганди. “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўшанда барча  митинг ва намойишларни  ташкил қиларди. Асосий муаммо – бу улкан кучни қайси томонга йўналтириш, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак – озодлик ва бунёдкорлик йўлида ишлата билишда эди.
Мамлакатда ҳукмрон бўлган Москва коммунистик режими ўз айғоқчилари орқали митингларда бузғунчиликнинг барча кўриниш ва услубларини синаб кўришди. Ҳаммадан кўра бу кучдан бир гуруҳ маҳаллий “чаққон” ёзувчи ва шоирлар лавлат мансабларини эгалаш учун унумли фойдаланди.
 Мен мана шулани кўргач, катта кучни – ўн минглаб одамларни бир жойга тўплаш ва бундан фақат миллий манфаатлар учун фойдаланиш нақадар мушкул эканини секин аста англай бошладим.
Кўчаларда хатарли инқилоб эмас, миллионлар онгида ва дунёқарашида – инқилоб қилиш муҳим эканлигига тўлиқ амин бўлдим.
Бугун яхшилаб ўйлаб кўриб, Исмат ака, Сизга ростини айтсам – 1980 йиллар охирида Ўзбекистондаги мамлакатимиз учун тарихий бурилиш паллаларида биз ёшлар – тажрибасиз ва хаёлпараст идеалистлар бўлган  эканмиз…”
6.
Отабекнинг сўзларини тинглаб, беихтиёр, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг ҳам шунга ўхшаш эътирофини эсладим.
Умуман, саксонинчи йиллардаги қайта қуриш ва ошкоралик шабадаси норасмий гуруҳлар учун очиб берган бу шонли, лекин ўта оғир ва мураккаб йўл ўзини қай даражада оқлай олди?
Нега ўшанда бу йўлнинг бошида турганлар ҳам, унга эргашганлар ҳам – орадан салкам 35 йил ўтса ҳамки, то ҳануз шу йўлнинг адоғи ноаён сарҳадларида итдек дайдиб юришибди.
Бу йўл – уларнинг аксарини хорижга, эмигрантликка ва Ватансизликка олиб келди. Ватанда қолганларини ҳам Ватандаги ватансизликка – Ватандаги эмигрантликка гирифтор қилди.
Ҳолбуки, бу йўл – ҳур фикрликка, бирлик ва тенгликка,  озодликка олиб борадиган муборак ва муқаддас йўл эди-ку! Биз унга ишонган эдик-ку!
Алал оқибат ўзбек халқи – 1989 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон раҳбари этиб тайинланган Ислом Каримов танлаган йўл – якка ҳокимлик ва қаттиққўлликни ихтиёр этди. “Хаёлпараст идеалистлар” танлаган ҳур фикрлик ва ошкораликни рад қилди.
Нега шундай бўлди? Бу ерда қандай сир бор??? Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин?
Кейинги йилларда менга ана шу аччиқ ва аламли, лекин адолатли саволлар тинчлик бермай келади.
Ё бу ҳам Яратган Эгамнинг Президент Ислом Каримовга кўрсатган алоҳида ҳурмати ва каромати рамзимикан?
7.
Отабек Тошев билан Туркияда бир ҳафта бирга бўлдик.
Бир ҳафта ҳар куни эрталаб Истанбулнинг энг гавжум ва хушманзара денгизбўйи ошхоналаридан бирида кўришиб, пивохўрлик қилдик. Ўтган кунларимизни хотирлаб, Ўзбекистон ва унинг келажаги ҳақида ширин ва орзуманд хаёллар сурдик.
Отабекнинг дилкаш суҳбатлари – самимий сўзлари, шарақлаб кулишлари, юракдан ўтказган оташин ҳис туйғулари менга жуда маъқул бўлди.
Кетиш арафасида мен унинг оиласи ва болаларини ўзимиз ҳар куни борадиган “Ўзбегим” кафесида меҳмон қилиш ниятим борлигини айтдим. Хурсанд бўлди. Албатта келамиз, Исмат ака, болаларим ҳам Сиз билан кўришиб, суҳбатлашиш орзусида деди.
Лекин келишилган куни яна бир ўзи келди. “Сиз билан ҳали кўп ўтирамиз, Исмат ака! Улар Сиздан жуда миннатдор. Раҳмат айтишди” – деди ўша одатдаги шарақлаган ва самимий кулгуси билан.
Ким билади, мени ортиқча ташвишга қўймай деганми, болалари хижолат чекканми, бу ёғи менга қоронғу.
Ҳар қалай, Отабек тимсолида мен ўзимнинг энг яқин ва садоқатли бир укамни топиб олганимдан хурсанд эдим…
8.
Бу дунёда менинг укаларим жуда кўп.
Айниқса, “Дунё ўзбеклари” ташкил этилиб, иш бошлаганидан кейин уларнинг сони янада кўпайди.
Отабек ҳам шуларнинг бири.
Бугун Торонтонинг тинч ва сўлим якшанба оқшомларининг бирида Туркияда кўрган кечирганларимни хаёлдан ўткариб, Истанбул хотираларини қоғозга туширарканман, Отабекни менга укамдек боғлаб қўйган нарса нима деган саволга жавоб изладим.
Уни менга боғлаб қўйган туйғунинг исми – Самимият эди. Отабек – самимий йигит. Ҳатто, ниҳоятда “через чур” – самимий.
Отабек ҳақида, умуман ўзимдан кичик, лекин укамдай ўрганиб қолган ёши кичик укаларим ҳақида ўйлар эканман, беихтиёр Абдулла Ориповнинг қуйидаги дилбар сатрлари хаёлимда чарх уриб айланаверади:
Етмишинчи йилларда қари бир ўсмир бўлиб,
Қўлтиқда Данте билан унинг ортидан чопдим.
Тенгдош жўраларимнинг феълидан роса тўйиб,
Укам қаторилардан самимиятни топдим…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
16 август, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада.

 

(Давоми бор)

 

есть (23)

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Отабек Тошев билан Истанбулнинг “Ўзбегим” ресторанида

есть (24)

есть (25)

Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев Отабек Тошев билан Истанбулнинг “Ўзбегим” ресторанида

 

Дубайдаман
Суратда: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев нашримизнинг Дубайдаги мухлислари билан… 

окей

 

есть (21)


есть (16)

есть (18)

есть (19)

есть (22)

 

есть (20)

 

есть (26)

есть (28)

Анталия-кулиб

есть (3)

есть (2)


есть (7)

есть (4)

есть (8)

есть (10)

есть (11)

есть (27)

 

есть (15)

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркия бўйлаб сафари чоғи олинган суратлар галареяси, июнь-июль, 2015 йил.

16 август, 2015 йил. Торонто шаҳри, Канада.

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

(Давоми бор)

7 шарҳ

  1. Руслан

    Исмат ака сафар таассуротларига гап йук! Худди, сиз билан енма-ен бирга сафар килгандек булдим. Бирор нарса хакида таьсирли езиш учун, аввало автор узи таьсирланиш керак уша нарса еки вокеадан. Зерикарли езмаслик учун эса, сизга ухшаб каерда кандай езишни билиш керак деб уйлайман. Сизга рухий баркамоллик, уйгок калб, оилавий тукис бахт доимо хамрох булишини Аллохдан сураб коламан

  2. AK

    “Мачит” эмас “Масжид” ёзилади

    • Ashina

      Bu boyliklarning barchasi turkiy va forsiy musulmonlarning cho’ntagidan kelgan. O’zbek yemasa ham hajga borsam deydi!

  3. muxlis

    “Аёллар ҳижобда юришади, ўттиз ёшгача бўлган аёллар маҳрамсиз мамлакатга киритилмайди”. Unda MDH davlatlaridan (balki butub dunyodan) kelayotgan “tungi kapalaklar” yoki yosh qizlar Dubayga qaysi yo’l bilan kirishyapti?

  4. Исмат ака сиз мавжуд сиёсий ҳокимят ичидан чиққанман дейсиз. Лекин қоғозга ўраб одоб доирасида пустагини қоқиб, камчиликларини очиб, чуқур мулохазали танқид қиласиз. Араблар нафақат нефт қушимча ислом дини туфайли шу мақомга эришди. Нефти бор мамлакатларни ҳаммаси ҳам БАА.КАТАР даражасига эришгани йўқ. Бизга келсак ҳали ҳам ўрта йўлдамиз жоҳил совет утмишидан қутлганимиз йўқ. Исломни ҳам жамиятимизга синдира олмадик. Исмат ака ёзганлари ва БАА хакдаги фикрлари биз учун ахамиятлик. Бошкалар хам у кишдан урганиш керак ёзишни. Айникса давлапт ва ахбарот агентликлари мухбирлари. Улар жуда сийка ва зерикарли ёзади. Исмат акани уларга бошлик киилб куйиш керак. Ман приздент бусам шундай килардим.

  5. Бундан ортиқ таърифлаш мумкинми! Сафар таъсуротларини журналист аҳли. Шахсан мен Араб Амирлигига бу ёзганларингизни ўқиб боргандек бўлдим. Сиз саёҳатда тўриб шунчалик ижод қилишингизни ақилга сиғдириш қийин. Қандай вақт топасиз? Бутун ҳаёлингиз ижод, фикрлашда бўлса керак. Мана энди биз биламиз замонавий ҳақиқий журналист, ижодкор қандай бўлиши керак эканлигини сизнинг мисолингизда.

  6. Uzbek

    Ismat aka korib keganingiz yahshi, rosa tomosha qiladigan joylari kop, man bir narsaga hayron qoldim nega kostyumda yurdiz ahir u erlar 35-45 daraja issiqku tashqarida? Omad sizga!

Мақолани босиб чиқариш ва юклаб олиш

1 шарҳ

  1. Хурматли Исмат ака! Сафар таасуротларингизни жуда хам ажойиб баён килгансизки, беихтиёр сиз билан бирга саёхат килгандек булади киши. Ёзганларингиздан менга энг маъкул булган гап, ушандек жаннатни Ватанимизда куришни орзу килганингиздир. Бизнинг халкимизнинг хам бахт куёши яна беш йиллардан кейин порлаб колса ажаб эмас. Дубай хам 1970 йилдан 90 йилгача, яъни йигирма йил ичида жадал ривожланиб шу даражага эришди. Бизнинг казолар эса сизнингдек фикрга эга эмаслар, улар шундай жойларга боришгач, уша ерлар дан касрлар, виллалар, яхталар ва яна кунгилларига келган нарсаларни олишди, оилаларини жунатишди. Зеро Ватанимизнинг табиати ва имконияти уша давлатларникидан заррача кам эмас. Умарилган ва умарилаётган миллардлаб долларларга уларникидан хам мухташам давлат барпо килса булар эди. Бизларнинг бир йиллик даромадимиз, саккиз йилга етади дейилган эди, чорак аср мукаддам! Демак 25х8=200 йиллик даромадимиз упирилиб кетибди. Ана шу беш йилдан кейин хам биз куплардан утиб кетамиз хали. КЕЛАЖАГИМИЗ АЛБАТТА БУЮК!!!

 

"4" Comments
  1. Xursandman faxrlanasan kishi xalqimni shunday zabardast uqimishli fikri sog’lom,yigitlari bor lekin ular chet ellarda bu yaxshimi yomonmi bilmay xam qoldik vatan olisda albatta Ismat aka siz baholi qutrat muxojirlikda xam internet orqali busada qancha kungillarga taskin berib uquvchilar olqishiga erishmoqdasiz ,yurtim gulasin xizmatidaman deganlar muxojirlikda ,oddiy insonlar esa mardikorlikda shunisiga xam shukr qilamiz.

  2. Ўзбекистонга боргандек бўлибсизларда. Сизни саёҳат хотираларингизни ўқисам гуёки ўзим боргандек бўламан. Сиздан ҳам ўтказиб таъсирли қилиб ёзадиган одам йўқ бўлса керак. Жаҳонгашталикдан мароқли нарса бу оламда бўлмаса керак.

  3. Исмат ака жуда тўғри қилаяпсиз ёшларни мумкин қадар кўтариб, жумладан Отабек ёки бошқаларни. Ёши катталар, қариялар вақти ўтган қани улар ҳам сиздек ўзидан ёшларга йўл очса, кумаклашса! Келажакимиз шу ёшларга боғлиқдир.

  4. Отабек Тошевда ҳам кўп гап бор экан. Бу инсон ҳаракатларидан самимятли, тозалиги сезилиб тўради. Нима бўлганда ҳам сизларга ҳавас қиламиз, омадларингизни берсин, ижодларингизга ривож. Қани энди бошқа мухолифат лидерлари ҳам Исмат Хушевдек ёшларга суянса эди…

Leave a Reply
*