Menu
Categories
Мен ким, Каримовчими ё-да Солиҳчими? (Баъзи изоҳчиларга жавоб ўрнида)
07/12/2015 Маданият ва Санъат

Мен ким, Каримовчими ё-да Солиҳчими?

Хоразмий Боғотда

Мени бир пайтлари Каримовчи санашган, 2005 йилдан кейин эса Солиҳчи санашган. Ҳозирда эса икаласи ҳам мендан юз ўгирган. Қуйида бунинг тафсилотлари баён қилинади ва Расулуллоҳнинг: “Ҳар бир ҳаракат (амал) ниятга яраша бўлғусидир” деганлари асосида қандай хулоса чиқариш, муҳтарам ўқувчининг ҳукмига ҳавола.

1988 декабрдан 1991 фералигача мамлакатдаги катта ва илғор хўжаликлардиан бири ҳисобланган Боғот совхозида директор бўлиб ишладим. Ўша даврда совхоз пахта режасини мамлакатда биринчи бўлиб бажарган, қўлда бир килограмм  ҳам пахта терилмаган.Совхознинг умумий даромади 36% га, рентабеллик эса 12,% га ошган.

Совхознинг муваффақиятлари ҳақида Москванинг “Время” программасида ҳам тўлиб-тошиб гапирилган.Мен Мозамбик(Африка)да ишлаганда И.Жўрабеков билан муносабатларимиз яхши эди. Балки шу ҳам сабаб ҳозирги президент, ўша пайтдаги Компартия 1-котиби И.Каримовнинг 1990 йил авгусда бизнинг совхозимизга ташрифи режалаштирилди. Ва Каримов: “Совхоз раҳбарини қаҳрамонликка таёрланг”, деб кўрсатма берган И.Жўрабековга.

Тағдир экан, “Югурганники эмас, буюрганники” бўлиб  қаҳрамонлик совхознинг мендан кейинги раҳбарига насиб қилди. Нима бўлганида ҳам мен Каримовчи-Жўрабековчи сифатида танилиб қолдим. Лекин ўша даврларда кўплар қатори мен ҳам “Бирлик”нинг ўзбек тили давлат тили бўлиши ғояси,  “ЭРК”нинг Ўзбекистонни мустақил қилиш ғояси тарафдорларидан эдим.

1997 йилда Ҳукумат рухсати билан ҳаж зиёратига борганим, 1999 йилда “Вакил” номли илмий-сатирик китобимнинг нашр қилиниши, 2003 йилдан агрохимикатларнинг асоссиз ишлатилишига қарши қилган сайъи ҳаракатларим мени Каримов режими душманига айлантирди. Агрохимия соҳасидаги нафақа ёшига етмаган мамлакатдаги ягона профессор бўлсамда, салкам 10 йил ишсиз қолиб, оиламни мардикорлик қилиб боқдим. Алал оқибат муҳожиротга юз тутдим. Шундай бир шароитда ҳам биронта сиёсий мухолифатга қўшилмадим.

Менинг муҳожирга айланганим ҳақидаги тафсилотлар  ҳужжатлар асосида ёзилган ва ўзбек, рус, инглиз, турк тилларида турли СМИларда нашр қилинган “Эътиқод, ҳалқ, ватан ва адолат учунги оғир кураш, ёхуд Каримов режими душманига қандай айланганим ҳақида мухтасарномли мақолада баён қилинган. Бу материал horazmiy.ucoz.com сайтида ҳозир ҳам турибди.

Борис Саприкин ўзининг“Svoboda” номи остида қолдирган комментида: Его особые отношения с Салихом заключаются в том что ему помогли получить убежище зарубежом под видом члена партии ЭРК. Поэтому Хоразмий просто задолжал перед Салихомдеб ёзади.

Унинг ёзганини ўқиб, таниқли ўзбек адибларидан бирининг: “Улардан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди, барибир ҳид олади.”  деб ёзгани ёдимга келди. Б.Саприкин ҳам ҳид олган, лекин ҳидни аниқ олаолмаган.  Шу боис Комил Нуржон, Борис Саприкин каби СНБ агентларининг турли хил фисқу фасод тўқиб юрмасликлари учун қандай сиёсий бошпана олганим тўғрисида ўзим айтай.

Хоразмий пикетда

Менинг сиёсий бошпана олишимга 2005 йилда Ўзбекистонда туриб интернетдаги ва “Озодлик”даги чиқишларим, Каримов адолатсизлигига қарши оилавий пикет қилганим, Лондон Университетидаги ҳалқаро конференцияда “Агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзусида қилган докладим ҳал қилувчи рол ўйнади.

Сиёсий мухолифат ташкилотларининг тавсияси асосан Қирғизистон, Россия каби МДҲ давлатларида ўтириб сиёсий бошпана сўраган одамлар учун муҳим рол ўйнайди. Тегишли ташкилотлар: “Бу ҳам СНБ агентларига ўхшаган қочоқ эмасмикан”, деб бирон мухолифат ташкилотидан тавсия сўраган бўлиши мумкин албатта. Агар шундай бўлиб, “ҳа, у ҳам режим қатағонига учраган”, деб тавсия беришган бўлса, уларга расман миннатдорчилик изҳор этишни виждоним олдидаги бурчим деб биламан.

Президент фармони деб Хоразм МХХ бошқармаси офицери раҳнамолигида Каримовчилар, ота онамнинг ёнида менга атаб солинган қабрни ваҳшийларча бузиб ташлагани, Ўзбекистон тарихида биринчи ва ягона ҳол бўлди. Улар бу ваҳшийлигини ҳеч қачон ва ҳеч нарса билан оқлай олмайдилар.

Шундай бўлсада, Ўзбекистоннинг Афғанистон, Қирғизистон, Украина, Араб давлатларидаги каби нотинч минтақага айланишга йўл қўймай, ватаним (Ўзбекистон) ва ҳалқимнинг тинч ҳаётини таъминлашда Каримов ва МХХнинг роли беқиёс деб ишонаман.

Мен Каримов режимидан ноҳақ жабр кўриб мўйсафид ёшда муҳожирга айландим. Буни тутруқсиз ва шаллақилардан бошқа ҳеч ким инкор қилаолмайди. Шу боис, сиёсий мухолифат сафларида бўлмасам-да, коррупцияга ботган режим мухолифлари бўлмиш М.Солиҳ, А.Пўлат, С.Умаров, Т.Йўлдошев, П.Охунларга хайрхох эканимни яширмайман.

Юқоридагиларни ўқиган одам менинг Каримовчи бўлганим ва унинг мендан юз ўгиргани, Солиҳчи саналишим боиси ҳақида етарлича маълумот олган деб ўйлайман. Энди Солиҳ ва Солиҳчиларнинг мендан юз ўгирганлари сабабларини баён қилсак.

Мен ўтган йилнинг декабригача Муҳаммад Солиҳ билан ҳеч қачон учрашган ёки гаплашган эмасдим. Унинг китобларини ўқиганман. Унинг юбилейлари муносабати билан у ҳақда мақолалар ёзганим ҳам бор гап. Онда-сонда уларнинг сайтида мақола билан ҳам чиққанман. М.Солиҳнинг Каримов билан алоқаси қандай бўлишидан қатъий назар у тўғридаги салбий фикрларимга қараганда ижобий фикрларим кўпроқ. У ҳам мени номаъқул одам ҳисобламасди, акс ҳолда мени меҳмонга таклиф қилмаган бўларди.

“Солиҳларни излаб” номли мақоламда айтилган, мени Истамбулда кутиб олган талаба йигитдан Анқарада ўқийдиган талабанинг ҳақиқий оти нима? деб сўрадим. У бўлса олазарак бўлиб: “Унинг ҳақиқий исми ким эканининг сизга нима кераги бор, унинг исми кимга керак? – деди.

– Ўзингнинг паспортдаги исмингми шу, деб сўрадим. У бўлса: “Менинг ҳақиқий исмимни нима қиласиз? деб хавотирланди. Мен қовун туширганимни кеч сездим.

Мен Солиҳ акадан танланган асарларимни арзонроққа нашр қилиш ҳақида маслаҳат сўрадим. У бўлса: “Бир ношир бор, жуда инсофли, унга ўзим ҳам айтаман. Сизга бу борада Анқарадаги (мен исмини билаолмаган) талаба боғланади ва ёрдам беради”, – деди.

Мен Англияга қайтиб келганимдан кейин Анқарадаги ўша талаба йигит боғланди мен билан ва танланган асарларни нашр қилишга киришиб кетдик. У ҳатто танланган асарларнинг айрим томларини турк тилига ҳам таржима қиладиган таржимон топиб беражагини айтди.

Шундай кунларнинг бирида мен унга: “Сизнинг исмингизни билишнинг имкони бўлмади, ҳеч бўлмаса суратингизни юборинг”, – деб ёздим. Шундан кейин у йигит мен билан бошқа алоқага чиқмади.

Кейин мен Солиҳ акага хат ёзиб: “Ишимиз тўхтаб қолди, ёрдам бераман, дегандингиз”, деб ёздим. Солиҳ ака қисқа ва лўнда қилиб: “Ношир билан ўзингиз гаплашинг, бизни безовта қилманг бошқа”, деб ёзди.

Танланган асарларимни қимматроқ бўлсада Англияда нашр қилдирдим (Суратда)

Хоразмийнинг танланган асарлари

Ўша кунларда менинг: “М.Солиҳнинг Пайғамбарлар тарихи китоби ҳақида” мақолам нашр қилинди. У мақолада: “Пайғамбарлар тарихи” китобини ўқиган кўпчилик қатори менда ҳам –“Муҳаммад Солиҳ ўз вақти ва салоҳиятининг сиёсатга сарфланган қисминида шеърият ва диний адабиётга сарфлаганида А.Орипов, Э.Воҳидовлар қаторидаги қаҳрамон шоир, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфларда йшайх бўлиб адабиётга, динга, ҳалқига кўпроқ нафи тегармиди”, – деган фикрлар ҳам бор эди.

Шундан кейин ЎХҲ сайтидаги айрим мақолаларга онда-сонда ёзиб турадиган комментларим ҳам нашр қилинмайдиган бўлди.

Дўппини ерга қўйиб ўйлаб қарасам, соддалигим сабаб, уларнинг ҳақиқий имсмини, суратини сўраб, Каримовчи (СНБ агенти) га айланиб қолибман.

Шундан кейин Солиҳ ака мен кетганимдан кейин уйидан “мен ташлаб кетган” радиактив полоний қидирган бўлсада ажабмас, деган ҳаёллар чулғаб олди миямни.

Шу тариқа Солиҳ ва Солиҳчилар ҳам “СНБ агенти” эканим боис мендан юз ўгиришди.

Шундай бир ҳолатда СНБнинг ҳақиқий агенти бўлмиш Борис Саприкин ўзининг “Svoboda” остидаги комментида: То что вы тут Салиха защищаете, это ваша ошибка,  с огнём играете!” – дегани  ҳеч бир мантиққа сиғмайди.

И.Хушев ҳам ўз асарларида И.Каримовни отасидан-да устун қўйиб мақтайди. Лекин у Каримовни мақтаганида етарли далил ва асослар билан табиий  мадҳ қилади. Каримовни ёмон кўрадиган,  қалами ўткир олим, Толиб акалар ҳам И.Хушевнинг мақтаганларига бирон асосли эътироз билдира олишмаган.

Борис Саприкин бўлса Қонунда кўрсатилган 2 муддат (10 йил) ўрнига чорак аср (5 муддат) ўтирган Каримовни қонуний, легетим президент деб ишонтирмоқчи бўлади одамларни.

СНБдай бадавлат ва қудратли ташкилот нимага И.Хушевга ўхшаган саводли, мулоҳазали ва мунозарада одобли одамларни эмас, Борис Саприкин, Комил Нуржон каби чаласавод, жоҳил ва шаллақи одамларни агентликка ёллашига ҳеч ақли етмайди одамнинг.

Ахмад ҳожи Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.

Хоразмийга қойил

Ахмад ҳожи Хоразмий оила аъзолари билан Лондон аэропортида…

9 шарҳ

  1. marat

    о.умаровга. “Жаҳонгир Маматов, Абдуфаттоҳ Маннопов, Бобур Маликов”, иш килиб уларга ухшаманг. дабдала гурух рус тилида айтганда ШАЛАПАЙЧИКИ В ПОЛИТИКЕ. марат захидов тель авив

  2. Сиз Агрохимик Хўжа, на фақат Мустабид каримовнинг ёнини оласиз, балки у ва унинг қонли тузими учун зимдан курашасиз. Ўзингиз буни қуйидаги фикрингиз билан кўрсатдингиз: “Каримов ва МХХ мамлакатда “тинчликни” ушлаб турибди”. Қанақа тинчликни ушлаб турганини, ҳурматли ўқувчилар “Туронзамин” сайтидаги Жаҳонгир Маматов, Абдуфаттоҳ Маннопов, Бобур Маликов, Ёдгор Турлибековларни ёзганини ўқиб, гапирганини эшитиб ва кўриб билиб олиши мумкин. Қаранг: http://turonzamin.org

  3. marat

    Коментарий от Ташкентца
    жалко что вы на себе испытали амбициозность Салиха (одамлани менсимаслиги), мол я тут решаю кто с кем будет общаться. Видите, как не справедливо они в вас увидели “стукача СНБ”. Поверьте они об этом уже растрезвонили по всему миру, через свои тайные переписки, общения по скайпу, вайберу, вотс-апу. Это тактика Салих, ревностно очернять всех кто умней его.
    УРАААА!!! Я УМНЕЕ СОЛИХА – САЛАЯ! ПОДОЖДИТЕ, А ПОЧЕМУ ОБЩАТЬСЯ С СНБ НЕЛЬЗЯ, А С ЦРУ МОЖНО? ИЕ! М.з.

  4. Тошкентлик комментариячига!
    Аввало ташаккур, одамнинг шахсига тегмасдан, мунозара одобини сақлаб ёзганингиз учун.
    Қолаверса, Солих ва Солихчилар менга “сен СНБ агенти” демаган, бу менинг тахминим. Бу борада хато қилган бўлсам улар ҳам, Аллоҳ ҳам кечирсин мени. Солих бировнинг орқасидан ёмонлаб юрмаслигига ишончим комил. Мен ундан ақиллироқман, деган фикрдан йироқман.
    Саводлиликда ҳам, иймон-эътиқодда ҳам, бағри кенгликда хам Солихни Каримовдан афзал, деб биламан. Бу эътиқодим учун койиманг мени.

  5. Коментарий от Ташкентца

    Спасибо за правду, хороший рассказ. Жалко что вы на себе испытали амбициозность Салиха (одамлани менсимаслиги), мол я тут решаю кто с кем будет общаться. Видите, как не справедливо они в вас увидели “стукача СНБ”. Поверьте они об этом уже растрезвонили по всему миру, через свои тайные переписки, общения по скайпу, вайберу, вотс-апу. Это тактика Салих, ревностно очернять всех кто умней его. После беседы с вами видимо вы дали понять Салиху, что он немного неадекватен в чём-то. Вот вы и стали “СНБ”

  6. Мен Хоразмийга (шу баҳонада бошқаларга ҳам) бир замечания бермоқчиман: “Борис Саприкинга жавоб ўрнида” деб ёзибсиз. Аввало йўқ шундай одам, бўлганида ҳам у Борис Саприкинлар ёзмаган унақа комментларни. Бегуноҳ Борис Саприкиннинг исмини қўйиб ёзаётган одам бошқа бир мунофиқ у. Мунофиқ бўлмаганида ўзининг номини қўйиб ёзарди.
    Тавсия қилардим, аввало ўз номингиздан ёзинг. Ҳеч бўлмаса Сарвар, Борис, Мухлис каби реал одамларнинг номини ишлатмай, Демократ,Толдиқўрғон, Шогирд, Тошкентлик деб ёзинглар

  7. Мақола муаллифи: “СНБдай қудратли ташкилот нимага Борис Саприкин, Комил Нуржон каби чаласавод, жоҳил ва шаллақи одамларни агентликка ёллашига ҳеч ақли етмайди одамнинг” деб ҳайрон бўлади.
    Бунинг ажабланадиган жойи йўқ домла.Унақа-бунақа билимли, виждонли ва имонли одам МХХнинг кўрсатмаси билан бировларга туҳмат қилмайди. Шу боис МХХ имонсиз ва шаллақи одамларни ёллайди-да агентликка. Хушев дегани жўмард одам, МХХнинг гапи билан бировга тош отмайди у.
    Эй домла-э соддасиз-да.

  8. Нурбек Бухорий, Толдиқўрғон

    Ҳақиқатни Аҳмад ака қуйидаги сатрлари остига кўмиб кетган: “Тегишли ташкилотлар: “Бу ҳам СНБ агентларига ўхшаган қочоқ эмасмикан”, деб бирон мухолифат ташкилотидан тавсия сўраган бўлиши мумкин албатта. Агар шундай бўлиб, “ҳа, у ҳам режим қатағонига учраган”, деб тавсия беришган бўлса, уларга расман миннатдорчилик изҳор этишни виждоним олдидаги бурчим деб биламан.”. Тавсиянома бўлган, демак. Уни билмай қолиши мумкинми? Фикримча, одамнинг асл мантиғи китоб қучоқлаб суратга тушгани билан, илм одамни эканини намойиш этгани билан, юзига турли ёрлиқлар-ифодалар илгани, зарбоф тўни ва ё гап-сўзи билан ўзгармайди, Аҳмад ака. Бировни яхши кунларда “МХҲ нинг одами” дейиш, шаҳсиятига тегадиган гап айтиш -ожизлар касби. МХҲ га бирорта одам ёллашнинг кераги йўқ. Ўзбеклар ўзлари ўзларига етади. Асл олимларни кўрганим учун ҳар икки гап орасида “агрохимик олимман” дейишингиз эриш туйилди. Бу фаннинг ўзи нима аҳволдаю!

  9. Домланинг Борис Саприкинга жавоби илмий мақоланинг ўзи бўлибди. Саприкин тили билан айтганда ТАПОРОМ НЕ РУБИШ.
    Лекин мақоладаги суратларнинг текстга алоқаси йўқдай назаримда.
    Домлага айтмоқчиман, Солиҳ акангиздан хафа бўлманг, у Каримовга ўхшаб атрофидаги дўстларининг ҳеч биригада вафо қилмаган.
    Хоразмийнинг бир фикрига қўшиламан, нимага СНБ Хушевдайларни эмас, Борисга ўхшаганларни ёллайди агентликка?

"1" Comment
  1. Аввало сайт муҳаррири И.Хушевга раҳмат, аҳамияти беқиёс бўлган ушбу мақолага тегишли суратларни қўйиб янгидан чоп қилгани учун.
    Агар мақола аҳамиятли бўлмаганида шунча одам соммент ёзиб муносабат билдирармиди.
    Бу мақолага ва унга ёзилган сомментларга М.Солиҳ, ҳеч бўлмаса Солиҳчилар коммент ёзиб муносабат билдирсалар яхши бўларди.
    Домла Хоразмийнинг Каримовчиларгада, анти Каримовчиларгада алоқаси йўқлигига менинг ишончим комил бўлди.

Leave a Reply
*