Menu
Categories
Муборак Рамазон Ҳайитида – бу дунёдан ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
07/17/2015 Воқеа ва ҳодисалар

код для публикации в блоге Қабр устидаги гул шу

Исмат Хушев

Муборак Рамазон Ҳайити арафасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида юртимиз фаровонлигини ошириш йўлида жонбозлик кўрсатган мулозимлар – давлат ва жамоат арбоблари, адабиёт ва санъат намоёндалари, илм-фн ва журналистика вакилларини ёдга оларканмиз, уларнинг кўпчилиги аллақачон бу ёруғ оламни тарк этганини ўйлаб, қалбимизда ўксик ва гуноҳкор туйғулар бош кўтарди.

Жаҳонга машҳур кинорежиссер Малик Қаюмов, таниқли рассом Раҳим Аҳмедов, Академиклар Обид Содиқов, Саъди Сирожиддинов, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Теша Зоҳидов, Комил Яшин, Одил Ёқубов, Мирзамаҳмуд Мусахонов, Пўлат Ҳабибуллаев, Воҳид Козимов, Мирзағани Искандаров, Эркин Юсупов, Одил Ёқубов, Мирмуҳсин, Шаҳобиддин Зиёмов, Ўткир Ҳошимов, Эркин Шайхов, Солижон Мамарасулов, Эркин Ҳайитбоев,  Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ раиси Мирзаолим Иброҳимов, мана энди куни кеча шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ҳазратлари  ҳам не не ҳасрат ва армон билан бу ёруғ дунёни тарк этдилар.

Ўз вақтида буюк Ибн Синонинг ворислари деб дунёда тан олинган, Ленин мукофоти деган юксак оламшумул мукофот туғини Ўзбекистон байроғига биринчи бўлиб қадаган академик Ёлқин Тўрақулов ва таниқли олим  Қоплонбек Исломбековлар бу оламдан кўз юмишганини ватандошлар ҳатто билмай ҳам қолишди.

Собир Юнусов, Карим Аҳмедов ва яна қанчадан қанча таниқли олимлар – илму фан арбоблари ном нишонсиз бу дунёдан ўтиб кетдилар.

Улар билан бирга – ўзбек халқининг атоқли фарзандлари Қудрат Аҳмедов, Мурод Шарифхўжаев, Шукрилла Мирсаидов, Пиримқул Қодиров, Қаипберган Тўлипберганов, Озод Шарофиддинов, Саид Аҳмад, Ғулом Алиев, Ўктам Олимов, Аҳмаджон Мухторов, Зиёд Есенбоев, ака-ука Ислом ва Рустам Шоғуломовлар, Қулаҳмад Ризаев, Адҳамбек Фозилбеков,  Олмахон Ҳайтова, Алишер Азизхўжаев, Рустам Юнусов, Виктор Хайдуров, Неъмат Аминов, Муҳаммад Раҳмон, Шукур Холмирзаев, Рауф Парпи, Нормурод Нарзуллаев, Барот Бойқобилов, Маҳмуд Сатторов, Шавкат Яҳёев, Ўрол Ўтаев, Машраб Бобоев ва яна кўплаб фидойи дўстларимиз, сиёсат, маданият ва адабиёт намоёндаларининг порлоқ хотираси олдида бугун бош эгмоғимиз даркор!

Совет даврида ўзбек халқининг фахр ва ифтихори бўлган Шароф Рашидов, Ёдгор Насриддинова, Нуриддин Муҳиддинов, Ориф Алимов, Раҳмонқул Қурбонов, Нормуҳаммад Худойбердиев ва яна кўплаб азиз ва мўътабар сиймоларни ҳам бугунги улуғ ва мўътабар Рамазон Ҳайити кунларида ёд этиб, уларнинг руҳи покларига дуолар қилсак, иншооллоҳ, оддий бир инсоний бурчимизни бажарган бўламиз.

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

16 июль, 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада

 

Leave a Reply
*