Menu
Categories
Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СУВГА ЧЎККАН УМИДЛАР… (Урганчда ҳалок бўлганлар ёди)
08/10/2015 Бош мақола
СУВГА ЧЎККАН УМИДЛАР…
 таъзия ва жаноза
(Урганч шаҳридаги кўлда фожиали халок бўлганларнинг хотирасига бағишлайман).
Бугун турли ОАВлари томонидан Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўтаётган йилнинг 8 август куни “Ёшлар кўли” деб аталмиш маданият ва истироҳат масканида аллақандай хонанданинг кечки концерти чоғида кўлга қурилган кўприкда томошабинларнинг кўплаб йиғилиши натижасида кўприк панжара-тутқичларининг қисман тушиб кетиши оқибатида уларнинг бир қисми сувга тушиб кетгани ва энг аянчлиси, улар орасида ҳалок бўлганлар ҳам борлиги хақида мудҳиш хабарлар оқими кела бошлади.
Бу фавқулодда фожиани ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш учун Президент топшириғига асосан Хукумат комиссияси тузилгани тўғрисида ҳам сўз боради. Ҳалок бўлганларнинг сони Ватанда таъқиқ қўйилган ОАВ томонидан 30 кишигача бўлгани ва улар орасида ёш болалар ва аёллар борлиги ҳам ёзилади.
Э воҳ! Миллат бошига бу бало ҳам бормиди! Нега бундай ҳолатга йўл қўйилди! Нега фуқароларимизнинг хавфсизлиги бунда етарлича ўйланмади. Буни эҳтимол фавқулодда бахтсиз ходисага йўйишар, аммо чуқурроқ мулоҳаза қилинса бу талофотларнинг олди олинса бўларди-ку. Авваламбор, бу кўприкни кимлар қурган, ким уни бу эксплуатацияга яроқли деб давлат қабул актига имзо чеккан, тендер танлов асосида қурилганми ёки яна бир амалдорнинг таниш ширкати қурилиш ишини олиб борганми?
Нашрларнинг бирининг келтиришича 2013 йили 13 млрд.(!) сўм эвазига қурилаган бу машъум қотил қўприк чўзилган маскан. Бу маблағни айтишга осон, шунча пул 1 та каммиёна масканни, унинг ичидаги кўприкни қурилишига кетарканми, бунга ёш бола хам ишонмайди-ю! Қурилишга қурилган экан, буни синаб, хом чўт қилиб, нечта одамни кўтаради-ю, нечта одам бирваракайига панжарага тисарилса, синиб кетиш-кетмаслиги эхтимоли хисоблаб чиқилмайдими, ахир инсон хаёти билан боғлиқ бўлиб қолгани аён бўлди-ку!
Ким турибди бунинг тепасида чиқсин жавоб берсин! Ёки буни қурганлар, мутасадди бўлганлар шу қурилишдан “юмалатмани” (откат-ТА) чўнтагига уриб, бола-чақасига едириб, гар-гар кекириб “поезд кетти” қабилида иш тутиб, энди ўз гуноҳларини мевасини ейишини ўша пайт унутиб юборганмикинлар. Қандай катта гуноҳга ботдилар-а, 40 йилда эмас, 2 йилда тутди бунинг хуни.
Ана энди харом қилмишларига жавоб берсинлар, инсонлар хаёти билан ўйнашиб бўлмаслигини, ўзлари эккан гунох дарахтининг  мевасини тотиб кўрсинлар. Аммо улар жавоб берган тақдирда хам халок бўлганларнинг, айниқса гўдакларнинг оила аъзолари дардига бу юпанч бўлармикин?!
Ким билади бу гўдаклар улғайиб вояга етгач, улардан миллатимиз ифтихори бўлмиш олимлар, спортчилар, Ватан донғини дунёга ёювчи турли соҳа вакиллари, ва қўйинг-чи ҳатто бўлғуси президент хам чиқиши мумкин эди-ку. Жавобгар амалдорлар майли товон пулини хам тўлашар, жанозаларнинг харажатини хам кўтаришар, лекин қурбонлар оилаларининг чил-парчин бўлган қалбини ким кўтара олдади, бу буюк қайғу оналар қалбидан қачон арийди, ахир энг азиз бўлмиш болаларни энди тирилтириб беролмайдилар-ку?!
Бу тавқи лаънат, дард билан энди улар қандай яшайдилар, ахир уларнинг лоқайдлиги, коррупционерлиги туфайли рўй берди-ку бу фожиа?!
Ахир давлатимиз шиорларидан бири – “Барча яхши нарсалар болаларга”, “Болаларимиз биздан бахтлироқ яшашлари керак…” эди-ку.
Бир тўда нопок амалдорларнинг фирибгарлиги, қаллоблиги, нопоклиги туфайли рўй берган бу фожиа, бошқа жойларда, вилоятларда, шахарларда рўй бермаслигига ким кафолот беради. Ахир яқинда Мустақиллик байрами нишонланади, одамлар уни байрам қилиб, нишонлайдилар, тўп-тўп бўлиб кўчага чиқадилар, шундай кўприклардан томошалар кўрадилар, улардан юрадилар.
Мана, яқинда Тошкент шахри хокимининг Мустақиллик байрами бир неча хиёбонларда ўтказилади деган буйруғи чиқди, савол туғилади-бу парклар инсонлар хаёти учун хавфсизмикин, кўприклар одамларни кўтара олармикин, бундай тадбирларни ўтказишдан олдин бинолар, иншоотлар, қурилмалар, аттракционлар хавфсизлик борасида яхшилаб текшириб кўрилганмикин ёки инсонлар дам оламан, байрам нишонлайман деб, ўз азаларига сабачи бўлиб қолармикинлар?!
Ахир кўпчиликка сир эмас нобоп, хавфли объектлар бор ва баъзиларида хатто хануз одамлар яшайдилар. Уларни таъмирлаш, хавфсиз холатга келтириш, керак бўлса, бузиб ташлаш хақида бош қотирилаётганмикин?! Бу амалдорлар Президентмизни кўзини шамғалат қилиш билан овора-хаммаси зўр хаммаси яхши. Яхши – ёмонлигини эса вақт кўрсатиб турибди…
Яна Урганчдаги воқеага қайтсак…
Кўприкнинг тутқичлари синиб, инсонлар сувга қулаган экан, бундай тадбирларда хозир-у, нозир бўлиши керак бўлган орган ходимлари қаёққа қарадилар экан, нега воқеа содир бўлиши билан бир калла олиб, ўзларини чўкаётганларни қутқариш учун сувга отмадилар, бундай пайтларда уларнинг сони кўпчиликни ташкил этарди-ю, хаммаси ташласа, анча одамни қутқариб олса бўларди-ю, ёки улар хам ўз вазифаларини бажариш ўрнига, вақтдан унумли фойдаланиш учун концертга чалғиб қолдимикинлар. Қасамёд қаерда қолди халқимни химоя қиламан деган?!
Бунақада Ватанда терроризм хавфидан кўра, техноген хавфи юқори бўлиб қолмайдими?!
Бундай холатларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хам тезкор харакат қилиши лозим эди. Инсонларни қутқариш учун мўлжалланган сувда чўкмас нимчалар, одамларни қутариш учун пуфак кемачалар қаёқда қолди ё уларни хам- “керак бўлмайди, хеч нарса бўлмайди”-, деб пуллаб юборишганмикин.
Яқингинада Тошкент вилоятининг Белдерсой туманидаги сим арқон йўлакчасида юриш тўхтаб қолганлиги ва ундаги одамларни муваффақият билан ФВВлиги ходимлари қутқариб қолинганлиги хақидаги мақтанчоқ хабар ОАВларида бодраб кетган эди-ку, нега Урганчда бундай тезкорлик амалга оширилмади, хўроз хамма ёқда бирдай қичқиради деган мақол бунда ишламади, нима сабаб бунга, бу билан вазирликнинг жойлардаги бўлинмаларининг фаолиятига ишончсизлик пайдо бўлди одамларда. Демак бу даргохларда хаммаси жойида эмас, уларнинг фаолиятини тегишли тарзда тафтиш қилиш керак, зеро даврнинг талаби бу.
Эҳтимол кимдир- “жа кўпиртирма, бир неча одам бахтсиз ходиса туфайли халок бўпти, шунга шунчами, бундай воқеалар жахонда хар куни юз беради, буни миллат фожиаси даражасига олиб чиқма”-, дер. Аммо бу холатда ёш болалар хам халок бўлди дейиляпти, ёш болалар, бизнинг келажагимиз, генофондимиз, мазза қилиб дам оламан деб, ўлиги чиқди уларни, бу гапларни уларнинг ота-онасига айтиш керак.
Қолаверса мухтарам Президентимиз -“Ўзбекистондаги барча болалар менинг фарзандалримдир”-деб жудаям буюк гапни айтганлар, бу сўзларнинг замирида, Ўзбекистондаги барча болалар менинг химоямда, уларнинг бошидан бир тук тўкилса, ота сифатида мен уларнинг химоясига чиқаман деган пурмаъно хам ётади…
Нима бўлгандаям фожиа юз берди, миллий фожиа, хеч бўлмаганда мотам кунини эълон қилиш керак, байроқлар туширилиши керак, эртадан Президентимиз номига турли давлат ва халқаро ташкилотлар рахбарларидан таъзияномалар кела бошлайди. Президент хам кўз ёш тўкади, миллат хам, халок бўлганларнинг яқинлариники-ю сел бўлиб оқади. Мана амалдорлар лоқайдлигининг, коррупциянинг, суъистеъмолликнинг ва бошқа иллатларнинг оқибати нималарга олиб келиши мумкин. Бу барчанинг кўзини очиши керак.
Кимда ким инсон хаётига хавф солиши мумкин бўлган турли объектни билса, кўрса ва ё эшитса бу хақда бонг уриши керак. Давлатнинг тегишли органлари бугундан бошлаб  хавфли, авариясифат объектларни саноқдан ўтказиши у ерларда одам тўпланишини олдини олиши ва хуллас нафақат байрамолди, балки хамма вақт хам одамларни техноген фожиалардан асраши борасида фаол бўлишлари ва энг асосийси Юртбошимизга бундай холатлар бўйича аниқ маълумотларни етказишлари шарт ва лозим. Шундагина бундай фожиаларни қайтарилмаслигига, уларни олдини олишга эришилиши мумкин.
Топшириққа асосан тузилган хукумат комиссияси нафақат Урганч фожиасини ўрганиб, тегишли хулоса чиқариши ва келажакда бундай холатларга йўл қўймаслик борасида аниқ ишларни бажариш борасида тадбирлар уюштиришини, миллатга булар хақида аниқ маълумотлар беришини умид қилиб қоламиз. Зеро, гўдаклар бундай холатларда ўлмаслиги керак…
Мост для пеших прогулок в парке отдыха «Озеро молодёжи» («Ёшлар кўли») в городе Ургенче.
P.S. Хоразм вилоятидаги тегишли амалдорларнинг лоқайдлиги, уқувсизлиги туфайли Урганч шахридаги “Ёшлар кўлида” фожиали халок бўлганларнинг оила аъзоларига, яқинларига ва умуман Ўзбекистон халқига ўз таъзиямни изхор этаман.  
© Талант Александеров.
2015-08-10, РМ 3:54, Тошкент
“Дунё ўзбеклари”дан:
Ургенч кўлида юз берган фожеага зудлик билан ўз муносабатини билдирган Талант Алесандеровга миннатдорчилик билдирган ҳолда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига “Дунё ўзбеклари” номидан  чуқур таъзия изҳор этамиз. 
10 август, 2015 йил

 

"5" Comments
  1. Биз қачон ўзимизни ўзимиз оддий тартибга солиш, фикрлаш ва интизомни ўрганамиз! Катталарни фаросатсизлигига болалар нобуд бўлди… Талант Александрга минг рахмат, ҳали бирорта узбек матбуоти хабар қилишга улгурмай, шундай таҳлилий мақолани ёзиб дунё узбекларида эълон қилди. Исмат Хушевга эса гап йўқ. Буни хамма билади ва тан олади. Дусти хам, душмани хам.

  2. Хурматли Талант ака! Сизнинг чин дилдан, юрагингиз тубидан олиб билдирган хамдардлигингиз ва аник-тиник ёзган эътирозларингиз учун катта рахмат.
    Албатта ушбу вокеа жуда улкан фалокат, йукотиш ва яна мамлакат буйлаб яна канчалаб нимжон иморат ва куприклар мавжуд!
    Жуда хам тугри ёзгансиз, бир дам мактанчокликни йигиштириб, хакикий холимизга зимдан назар солайлик!
    “БИЗ ХЕЧ КИМДАН КАМ ЭМАСМИЗ ВА КАМ БУЛМАЙМИЗ” шиорига – БИЗЛАРЧИ? деб савол берадиган давр келди! Ушбу мудхиш вокеа туфайли жабр тортганларнинг барчаларининг якинларига чукур хамдардлик билдираман!
    Юртимизда бундай мудхиш вокеалар кайтарилмайди деб умид киламиз.
    Казоларимизга яратган эгамдан инсоф диёнат тилаб коламиз!
    Жиноятчилар уз жазоларини накд олган давлатдагина хакикий осойишталик ва адолат хукм суради.
    Томири сувга етган экан, деган жумла ишлатилдими -ТАМОМ!
    ИНСОНЛАР ШУ СУВГА ЧУКАВЕРАДИ, ОСИЛАВЕРАДИ, ОТИЛАВЕРАДИ!
    АДОЛАТЛИ ХУКМЛАРНИ КУТИБ КОЛАМИЗ!
    ТИРИКЛИКНИНГ КАДРИГА ЕТАЙЛИК, АСРАЙЛИК!!!!

  3. Avvalo, bandalik Allohning irodasi, u yoqdan kelib tursa oddiy bir sabab baxona bilan ham omonatini olaverarkan! Marxum marxumalar yaqinlariga Özi sabr bersin! Aleksandrov korruptsiya debsiz yo borb körganmidiz ösha qurilishdan urilgan pullarni? A? Bunaqa yig’inlarda jamoat xavfsizligi yetarlicha ta’minlanadi özim guvoxman lekin bu köprikdayam organ xodimlari köngilchanlik qilibmi yo boshqa sabab bilan fuqarolarni ogoxlantirmaganki tösiq singan! Tösiq qancha mustaxkam bösayam shuncha odam birdaniga osilsa sinadi da! Ösha quruvchiyam özbek yomonlikni közlamagandir qurayotib. Bunaqalarga söz bermanglar iltimos!

    • Талант Александеров

      Нима, сиз кўрганмидингиз кўзингиз бн пуллар ўзлаштирилмаганлигини?! Қурувчи ташкилотлар, ширкатлар мутассадилари қанчаси қамалиб ётибди сметадан ўмаргани учун, ё буни ёлғон дейсизми, билмаганга оласизми, ана гугллаштиринг бўлмаса, уларнинг шохона яшашиям ёлғонми?! Кўнгилчанлик қилиб эмиш, шуни жиддий айтяпсизми?! Эй инсон, гўдаклар ўлди ахир, шунақа “кўнгилчаклик” учун. Худо кўрсатмасин…

  4. Mana sizga korrupsianing natijasi. Ko’prikni qurganlar hozir qochgani joy topa olmay qolgan o’ziyam. Har qancha pora ish bermasa kerak. Otkat qilgan puliga machit qursa osongina qutulib ketishi mumkin. Machit qurib o’lganlar shahid bo’ldi deydi. Tamom. Qozon yopiladi.

Leave a Reply
*