Menu
Categories
Бош вазир Ш.М.Мирзиёев, МХХ раиси Р.Р.Иноятов, Бош прокурор И.Б.Абдуллаевларга
08/28/2015 Ватандан хабарлар

ЁДГОР МУРОДОВ:  –  ТАЛОНЧИЛИК  қачонгача давом этади билмайман, лекин мен хонавайрон бўлдим…

байроғимиз

 

 

Бош вазир Ш.М.Мирзиёев, МХХ раиси Р.Р.Иноятов, Ўзбекистон Республика Бош прокурори И.Б. Абдуллаевга,

НУСХАЛАРИ:

Ҳарбий прокурор Ш.Ш.Узоқов, Адлия вазири М.М.Икромов,

Марказий Банк бошқаруви раиси Ф.М.Муллажонов,

Ўз.Р. Давлат Солиқ қўмитаси раиси Б.Р.Парпиев,

Сурхандарё вилояти прокурори Қудратхўжаев,

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти,

“Дунё ўзбеклари” бош муҳаррири Исмат Хушев

ва барча ОАВга

 

Денов шаҳар Гулистон кўчаси. 127-уйда яшовчи,

“Парвоз Абдулазиз” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор

Муродов Ёдгор Исаевич томонидан

                                                           

ШИКОЯТ

 

Зўравонлик билан туҳмат асосида айб эълон қилиб, 5 ой 26 кун ҳибсда сақлаб, қийнаб, ҳақ – ҳуқуқларимни поймол этиб, таъзйиқ остида ўз молу – мулкимни талон – тарож этишга қаратилган ғайри – ихтиёрий олинган кўргазмалар асосида мени хонавайрон қилган Сурхандарё вилоят МХББ ТБ ходимлари томонидан бузулган ҳуқуқларимни тиклаб менга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида.

 

Менинг муассислигим ва ташаббусим билан 2006 йилда ташкил этилган “Парвоз Абдулазиз” маъсулияти чекланган жамияти билан Сурхондарё вилояти “Алоқа банки” ўртасида 31.12.2009 йилда тузилган шартнома асосида олинган 540 000 000 сўм кредит маблағларига 14 та “Дамас” ва 4 та “Ласетти” русумли автомашиналари сотиб олдик. МЧЖ директори Б.Рахмонов билан биргаликда бизнес режасига қатъий амал қилиб фуқоролар билан тузилган ижара шартномасига кўра, ҳар бир “Дамас” русумли машинадан 35 000,  ҳар бир “Ласетти” автомашинадан 40 000 сўмдан тушган ҳар кунги нақд пул тушумларини банкга топшириб кредит фоизлари ва барча солиқ тўловларини ўз вақтида тўлаб, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиб келар эдик…

2012 йил 18 июль куни эрталаб 8 нафар қора ниқобли ходимлари билан келиб, ўзини вилоят МХХБ ўринбосари деб таништирган Бобур исмли шахс зўравонлик билан уйимнинг калитини тортиб олиб, сўнг гўё мен ашаддий жиноятчидек уриб сўкиб бошимга қора қоп кийгазган ҳолда машинага босиб, то кечгача бошимдаги қопни ечмасдан мени вилоят МХХБ  Денов бўлими биносида сақлаб,  тинтув ўтказганларида уйимдан қонунга хилоф ҳеч нарса топаолмаганлар.

Ушбу шахслар ўша куни  кеч соат 19 ларда вилоят мени МХХБга олиб боришгач, ўша Бобур деб шахс 3 кун давомида жуда оғир қийноққа солиб, уриб тан жароҳати етказди. Мени сўроқ қилган Шерзод исмли МХХ ходими ҳам мени уриб, айбингни бўйнингга ол., деб ҳақорот қилиб: – қўлга олиш чоғида  ёнидан 3,8 грамм гиёҳванд модда чиқди., деган ғирт туҳмат баённома ва турли қоғозларга  қўл қўйишга мажбурлаб,  ЖКнинг 273 – моддаси, 5 қисми билан айб эълон қилиб ҳибсхонада сақладилар…

Ўша 2012 йил 18 июль куни вилоят МХХБ ходимлари ноқонуний равишда “Парвоз Абдулазиз” МЧЖга қарашли 14 та “Дамас”, 4 та “Ласетти” русумли автомашина, шунингдек 187 давлат рақамли Асат Холназаровга тегишли автобус ва “Азизхон йуловчи транс” МЧЖга қарашли “ЭПИКА” русумли автомашиналарни ҳам суд ҳукмисиз, қонунга хилоф равишда “мусодара” бўлди деб тортиб олиб, ҳеч бир ҳужжатсиз олиб кетганлар…

Мени ана шу ЖКнинг 273 – моддаси, 5 қисмида қайд этилган жиноятни содир этган жиноятчи сифатида роппа – роса 5 ой 26 кун вилоят МХХБ ҳибсхонасида сақлаганларидан сўнг,  ЖКнинг 276 – моддаси билан айблаб, Термез шаҳар жиноят судга олиб борганларида, Сизга Амнистия актини қўлланди., дейишсада, лекин ўша куни вилоят МХХБнинг Фарход ака деган  терговчиси 2 соат, сўнгра 3 соат сўроқ қилиб, айбловни қайта малакалаб ЖКнинг 184,189-моддалари билан айб эълон қилди.

Кейинчалик суд ажрими билан танишганимда маълум бўлишича, тергов органи менинг тадбиркорлик фаолиятимга тегишли бўлган: –   “Ахлиддин Акрам транс” МЧЖ фаолиятига оид 01.01.2007 йилдан 01.01.2012 йилгача қадар бўлган даврда 171.893.200 сўмни солиқдан яширган,  3.827.174 сўм пулни НКМ хотирасига киритмасдан банкга топширмаган, “Парвоз Абдулазиз” МЧЖга оид 01.01.2007 – 01.06.2012 йиллар мобайнида 150.740.000 сўмни, “Шохбекат” МЧЖга оид  28.09.2011 – 24.07.2012  йиллар давомида 441.804.300 сўмни солиқ ва солиқ солинадиган объектларни қасддан яширган ҳамда шу суммаларга оид савдо қоидасини бузган., деган айблов қўйилган экан?!

Мазкур ишни кўрган ЖИБ Сариосиё туман судининг 22.01 2013 йилдаги ажрими билан: – менга нисбатан ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 3 қисми билан қўзғатилган жиноят иши Ўз.Р.Олий МАжлис Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги  “Амнистия тўғрисидаги қарори”нинг 6- банди тадбиқ этилган ҳолда ҳаракатдан тугатилсин, манфаатдор тарафларга зарар масаласида келгусида фуқоролик тартибиди судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин., дейилган бўлсада. Бирор тараф моддий зарар талаб қилиб судга бергани йўқ.

Озодликка чиққанимдан сўнг, Денов туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Лапасов:  –  тергов даврида аниқланган барча суммани тўлайсиз., деди. Унга:  – Амнистия актига асосан менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳаракатлари тугатилган.,  хабарингиз бор ҳали кредит тўлиқ ёпилмаган, судгача ҳамма машиналаримизни терговчилар “мусодора” бўлди деб тортиб олган, 18.06.2012 йилдан буён фаолиятимиз тўхтагани ҳолда  мен бу пулни қандай тўлайман., десам, ДСИ бошлиғи:  – бу  вилоят МХХБ тергов бўлими бошлиғининг топшириғи, биласиз у буни тушунишни истамайди, қаршилик қилишингизнинг фойдаси йўқ., деганидан сўнг яна қамаб қўишмасин деган қўрқувда бор – будумни сотиб, қарзга ботиб ана шу асоссиз тўловларни тўлаб келмоқдаман…

Хозирги кунда маълум бўлишича, “Алоқа банк”дан олинган кредит  сотиб олинган “Парвоз Абдулазиз”МЧЖнинг мулки бўлган 14 та “ДАМАС” автомашиналардан вилоят МХХБ тергов бўлими бошлиғи Нодир Тўрақуловнинг қудаси Эркин Норқобиловнинг одамлари, “Ласетти” русумли автомашиналарни эса Денов шаҳрида яшовчи  менга номаълум шахслар фойдаланиб юришипти. Автобус ва “ЭПИКА” автомашиналаридан дарак йўқ?! 2012 йилда ушбу “мусодара” этилган автомашиналар хисобидан деб Денов солиқ идорасига 251 миллион сўм тушганлигини ходимларидан эшитдим ва бу пулларни ўз билганларича сунъий пайдо бўлган камомадга кирим қилганлар?! Мен қамоққа олинганиман сўнг, фаолиятимиз тўхтаганлиги, машиналаримиз тортиб олинганлиги билан Солиқ идораси ва Банкнинг иши йўқ.

 

Шунча талаганлари камдай МХХБ ходимлари тергов даврида янгамнинг шахсий мулки бўлган  “Мерседес Бенс” русумли 344 давлат рақамли автобусни меники деб ёзиб берасан деб тазйиқ ўтказдилар. Энди билсам, бу автобусни ҳам ана шундай йўл билан тортиб олиб, ўз одамларига бермоқчи бўлган эканлар.

 

Тергов жавраёнида фаолиятимиз тўхтатилгани боис кредит фоизлари ҳам тўланмай, шартномага кўра машиналар ижараси ҳисобига қопланиши лозим бўлган “Алоқа банк”дан олинган кредитдан қолган 305 000 000 сўм кредитни машиналарни топшириб қоплаш ҳам мумкин эди. Машиналар  “мусодора” шиори остида талон – тарож этилгани боис бунинг имкони йўқ.  Бу қонун ниқобидаги талончилик қачонгача давом этади, билмайман?! МХХБ ходимлари таъзйиғи остида 305 000 000 сўм кредитни ўз ҳисобимдан тўлаганимдан сўнг қарзга ботиб бутунлай хонавайрон бўлдим!

Ҳурматли Бош вазир, МХХ раиси ва Бош прокурор жаноблари! 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида: – хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат., ҳимоясида дейилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президени И.А.Каримовнинг  15.05.2015 йилдаги ПФ – 4725-сонли:  – “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тегишли 3-қисмида: – тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузганлик учун ваколатли назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликга тортишга қадар ошириш таъминласин., дейилган.

 

Бизни давлатнинг ишонган МХХ ташкилоти ходимлари хонавайрон қилиб турганида дардимизни муҳтарам Президентимиз ва Бош прокурордан бошқа яна кимга айтамиз!

 

Беш ойу 26 кунлик таъзиқ ва қийноқлар оқибатида соғлиғим ёмонлашгани, молу – мулкимдан айрилиб молиявий ночор ҳолга тушганим боис айни пайтда поймол бўлган ҳақ – ҳуқуқларимни ўзим ҳимоя этишга ожизман. Юқорида қисқа баён этилган важлар асосида мазкур ишни Бош прокуратура назоратига олишингизни ҳамда:

 

  • Қонуний ҳимоясиз, 5 ойу 26 кун ҳибсда сақланган пайтимда Сурхандарё вилоят МХББ ТБ ходимлари томонидан менга қўйилган барча асоссиз ва ноқонуний айбловларни меинг зиммамдан олиб ташлашни.;

 

  • Мен қийноқ ва таъзийқ остида имзо қўйган барча ғайри – ихтиёрий иқрорлик кўргазмаларини Ўз.Р.ЖПКнинг 22 – моддаси талабларига хилоф ғайри – қонуний ҳужжат сифатида бекор қилишни;

 

  • 2012 йил 18 июль куни вилоят МХХБ ходимлари томонидан ноқонуний усуллар билан “мусодора” этилган “Парвоз Абдулазиз” МЧЖга қарашли 14 та “Дамас”, 4 та “Ласетти” русумли автомашина, Асат Холназаровга тегишли 187 давлат рақамли автобус ва “Азизхон йуловчи транс” МЧЖга қарашли “ЭПИКА” русумли автомашиналарни уларнинг қонуний эгаларига қайтаришни.;

 

  • Менинг тадбиркорлик фаолиятимга тегишли бўлган: –  “Ахлиддин Акрам транс” МЧЖ фаолиятига оид 01.01.2007 йилдан 01.01.2012 йилгача қадар бўлган даврда 171.893.200 сўмни солиқдан яширган, “Парвоз Абдулазиз” МЧЖга оид 01.01.2007 – 01.06.2012 йиллар мобайнида 150.740.000 сўмни, “Шохбекат” МЧЖга оид  09.2011 – 24.07.2012  йиллар давомида 441.804.300 сўмни солиқ ва солиқ солинадиган объектларни қасддан яширган., деган ишнинг ҳақийқий ҳолатига хилоф айблов бўйича аниқ ҳисоб – китоблар асосида холис тафтиш ўтказиб, менга мажбуран ундирилган маблағларни қайтаришни.;

 

  • Зўрлик ва туҳмат асосида айб эълон қилиб, таъзийқ остида ўз молу – мулкимни талон – тарож этишга қаратилган ғайри – ихтиёрий олинган кўргазмалар асосида мени хонавайрон қилган Сурхандарё вилоят МХББ ТБ ходимларининг қилмишларига қонуний баҳо бериб, улар мени 5 ой 26 кун ноқонуний ҳибсда сақлаганлари оқибатида тадбиркорлик фаолиятим ва соғлиғимга етказилган моддий ва маънавий зарарлар ундирилиб поймол этилган конституцион ҳақ – ҳуқуқларим тикланишидақонуний ёрдам беришингизни –

 

СЎРАЙМАН!

 

               Камоли эҳтиром ила, ҳақ – ҳуқлари топталиб,

  молу – мулки таланиб, хонавайрон бўлган тадбиркор  –

 

 

Ё.И.Муродов

24.08.2015 йил.

 

+998912367888

+998902470139

 

Иловалар:

 

  • ЖИБ Сариосиё судинин 22.01.2012 йилдаги ажрими;
  • 06.2012 йилгача “Парвоз Абдулазиз” МЧЖга тасаруфдабўлган автотранспорт воситаларининг рўйхатидан нусхалар.

 

Жами 3 варақда.

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

"5" Comments
  1. Прохожий

    Саид Сурхон, почему то мне не верится в то что вы написали. Когда следствие началось, когда успели ущерб в 130 млрд сумов посчитать, когда был суд и что так быстро вес процесс прошел? Если уже назначили виновных, кажись опять применили тот же подход или метод как эти же господа делали с народом то есть без суда и следствия заставили подписаться под признанием и все дело сделано и закрыто. Пинкертоны наши или уже только ваши.

  2. Саид Сурхон

    Жайлов бобони ҳақорот қилган Шерали Аҳмедов қамалди, Нодир вилоят МХХБ депозит рақамидаги 49 миллиард сўмни талон – тарож қилгани аниқланиб. у шу суммани Алоқабанкга нақд топширгач, Тошкент шаҳар, Улуғбек туманидаги ҳашаматли ҳовлисида уй қамоғида сақланмоқда., тергов жараёнида Эркин Норқобиловнинг бўйнига 130 миллиард сўм қўйилиб, молу – мулклари хатланган., агар Рашид Қодиров Бош прокурор бўлиб турганида бу ишларни орзу қилиб ҳам бўлмасди. Нодир қамаган жабрланганлар ҳам озод этилиши керак..

  3. Алишер

    продолжение саги! если даже 10% всего что было опубликовано правда, весьма уважаемые сотрудники должны по крайне мере быть уволены (запас) а ихние близкие родственники и друзья пройти через сито ну очень тщательной ревезии ихной “деятельности”. ..особенно в вопросе продаж продуктов питания, по линии госпоставкок, на лево и какие налоговые “преференции” имели под крышей влиятельных братьев, если таковые имелись

  4. Жунглида каттик тартиб коида урнатилган ва уни хеч ким буза олмайди, хаттоки кабила бошлиги хам!!!
    “БУЛБУЛ УРНИДА ЗОFЛАР”,
    ОКЛИК УРНИДА ДОFЛАР!
    ЯНА БЕШ ЙИЛ КУТАМИЗ,
    КЕЛИШИН ОДИЛ ЧОFЛАР!
    КЕЛАЖАГИМИЗ БУЮК,
    БУГУНГИ КУНЛАР КУЮК!
    ИНСОН УРНИДА ШАЙТОН,
    ШАЙТОН УРНИДА ИНСОН!
    ХАК СУРОВЧИ “ЖАСЛИКГА”,
    ОРГАН ХАЛКГА КАСДЛИКДА!
    НОХАКЛИКЛАР ТЕППАДАН,
    ХАК-АДОЛАТ ПАСТЛИКДА!
    КОЗИ УFРИ МУТТАХАМ,
    ТУFРИСИ ЙУК БИТТА ХАМ!
    ЧУНКИ УСТОЗ БУРИТОШ,
    ШУ ТУФАЙЛИ БАFРИТОШ!
    ОЛДИНГИ РАХБАРЛАР ЭКИБ КЕТГАН РАЗОЛАТ УРУFИНИНГ ХОСИЛИ БУ!

  5. Одамни ишонгиси келмайди хукукий жамиятда яшашаябмизми ёки жунглида

Leave a Reply
*