Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Талант Александеровдан табрик хати
08/31/2015 Ватандан хабарлар
ббс учун расм
Муҳтарам Бош муҳаррир!
Сизни ва яқинларингизни Ўзбекистонни мустақиликка эришганига 24 йил тўлиши муносабати билан қалбан муборакбод этаман!
Ўтган давр Сиз сингари ватанпарварларнинг чин қиёфасини кўрсатиб берди. Гарчи хозирда вақтинча океан ортида бўлсангизда, Ватанда инсон хаққи-хуқуқлари устувор бўлиши учун жавлон урдингиз. Оддий ўзбекнинг жонига оро кирдингиз. Сизнинг тегишли саъй- харакатларингиз натижасида қанчадан-қанча фуқароларимиз адолат топишди ва хали хануз топишмоқда.
Ватанга, миллатга хиссаси сингган, аммо афсуски система томонидан унутилган қария фахрийларимизни унутмадингиз ва элга уларнинг ўз вақтидаги жонбозликларини эслатиб турибсиз, коррупционер амалдорларни, Президентимиз номини ўзига ниқоб қилиб олиб, ўз лавозимига қинғир сўқмоқлар орқали жойлашиб олган, халққа зуғум ўтқизаётган айёр мансаб эгаларини эса қаламингиз тиғи билан тилдингиз ва бу билан хақли равишда миллат орасида кундан-кунга обрўйингиз ошиб, уни олқишига сазовор бўлмоқдасиз.
Ўзи билмаган холда машхур бўлиб кетган, “Қарияларни эъзозлаш йили”да, эъзозланиш тугул Юртбошимизнинг стратегиясига асли ичида қарши бўлган коррупционерлар томонидан хорликка дучор этилган ўша Жайлов бобонинг биргина дуоси, Сизга лаганбардорлик қилувчи минглаб мунофиқ амалдорларнинг “лаган ўйинидан” устундир ва Сиз тўғри йўлда эканлигингиздан далолат беради.
Бугунги кунда кўпчилик ўзбек (Сизни таниса-танимаса) биладики, бошига бир мушкулот тушиб, нохақликка учраса, инсон тақдири унга 1 тийин бўлган, Ватандаги оддий ўзбекни назарига илмайдиган бюрократ амалдорга эмас, балки минг-минг чақирим олисдаги ўзбек ўғлони Исмат Махмуд ўғлига мурожаат этса, унинг муаммолари баҳоли кудрат ечим топади, зеро буни тажриба исботлаб турибди.
Бугунги кунда система хам шуни тан олмай иложи йўқлигини, адолат қарор топмаса, ўзи бузилишини сезиб турибдики, Сизнинг чиқишларингиз у томонидан диққат билан кузатиб турилибди ва ижобий реакция бериляпти, натижада  инсонлар муаммолари хал этиляпти.
Президентимиз айтганларидек: “Инсон хамма нарсага чидаши мумкин, лекин хақсизлик ва адолатсизликка чидай олмайди”. Буни барча коррупционер, аслида ўзи бўри бўлган холда қўй терисини ёпиниб олган, инсонларни адолатли жамиятда яшашларига суньий тўсқинлик қилаётган амалдорлар билиб олишлари керак.
Бас, уларнинг Президентни кўзини шамғалат қилиб, ўзларича ясаб олган, ўзбек халқини эзувчи, уни хисобига яшовчи  системаси тугаб бормоқда, миллат ўзига Оллох ва Конституция томонидан берилган хақ-хуқуқларини тобора теран англаб бормоқда.
Акс холда Президент, Исмат Хушев ва яна минглаб патриотлар уларнинг сўйлоқ тишларини адолат омбури билан суғуриб олажак. Давр шуни тақазо этмоқда…
Юқоридаги айрим келтирмалар Сизнинг фаолиятингизни бир қисми холос, лекин шу қисмнинг ўзиёқ Сизнинг миллатга, халққа, Президентга вафодор эканлигингизни кўрсатиб турибди. Мустақилликка ва чин маънодаги демократияни устун бўлишига қўшаётган улкан улушингиздан дарак беряпти.
Аслида барча ўзбек ўғлони шундай хиссаларини озми-кўпми қўшиши керак, ана шунда система миллатдан хавфсирайди, улкан машина холидан, халқнинг оёғи остидаги кичиккина ўйинчоққа айланиб қолади…
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, оила аъзоларингизга мустахқкам соғлиқ, миллат хаққини талаб этишдай энг эзгу фаолиятингизда янада муваффақиятлар тилайман!
Самимий ҳурмат билан,
© Талант Александеров
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
2015-08-30, 18:44 РМ, Тошкент
"1" Comment
  1. Биз хам ажойиб ва хакконий фикрлар учун Талант акага чукур миннатдорчилик билдирамиз!
    “Дунё Узбеклари” Исмат ака рахбарлигида хакикат йулидан огишмасдан ор-номуси ва виждонини уша каззоблар таклифига сотмасдан ва шунинг билан биргаликда Президент ва яна канчалаб инсофли инсонларнинг обрусини саклаб колиш учун,хакикий айбдорларни кенг халк оммасига танитиш учун тинимсиз мехнат килиб келмокда!
    Буларнинг барчаси жуда силлик кетаётгани йук, уша халк душманлари хар хил тухматлар уюштиришдан тинмаяпди!

Leave a Reply
*