Menu
Categories
Юсуф Жума. Амир Темур Янги асар (Еттинчи қисм)
10/21/2015 Адабиёт

Юсуфнинг ТемуриЮсуф Жума.   Амир Темур

Отам Аллоқули Жумақул ўғли хотирасига бағишлайман. 

Ҳазрат соҳибқирон шундай бир мулк (подшоҳлик,  ҳукмдорлик) эгасидирки,  у фаришталарнинг Оллоҳга мурожаат этиб “Бузуқчилик қилувчи ва қонлар тўкувчини кимсани яратасанми?! ” саволига жавобан Парвардигорнинг:  “Мен ерда бир халифа (ўринбосар,  вакил) яратаман”,  деган иноятига каромат қилинган сарвар (Етакчи,  йўлбошчи)дир.  Унга ўзининг олдиндан билиш ва кўриш фазилати туфайли баҳри барр (сувлик ва қуруқлик)да эгалик қилишига қудрат берилган.

Шарофиддин Али Яздий,  “Зафарнома”

 

Неки дебман далили бор,

Ўзимда ўзи,  аҳли бор.

Ўзида ўзиму  дағи

Бор дўсти — бор халили бор.

 

Ўғизхон

Арчақоя

Темурбек ва Боботоғ

Боботоғ:

Турк алплари кирмайдилар аҳли заминга

Турк алплари кирадилар аҳли осмонга.

 

Темурбек:

Боиси не?

 

Боботоғ

Боисининг тарихи узун

кўкдан энган бу эрларнинг кўнглига тўлқин.

Нур тўлқини!

Алқисса,  кўп минг йиллар бурун

Турк элида бир чақалоқ кўради очун

Кўзи очиқ туғилганди,  йиғламай,  бироқ

Чақнаб турган очиқ,  мовий осмонда чақмоқ

Бир кечаю бир кундуз бу ҳол этгандир давом

Қизалоққа Чақмоқнур деб берадилар ном.

Қисматига муносибдир бу от — бу адаш

Озиғи нур,  тоза ўсди мисоли оташ.

Кун нуридан,  ўт нуридан тўйинар эди

Ёғду мўлми очун ичра суюнар эди.

Эр зотидан холи бўлган бир умр ўйи

Таърифидан ошиқларнинг куяркан уйи.

Не-не шоҳлар ишқи боис ақлдан озган

Лекин унинг хаёлида фақат нур кезган.

У вояга йетгач тағин бир кеча кундуз

Чақмоқ чаққан,  ҳаво очиқ,  кунли,  серюлдуз.

Кундуз куни қуёш порлар чақнайди чақмоқ

Кеча ойли юлдузлию момақалдироқ.

Чақмоқнурдан туғилади Буюк Ўғизхон

Тангри нури боис бино бўлган тоза жон.

Арслону йўлбарсларни эшакдек минган

У мушт урса айиқларнинг беллари синган.

Айиқларга жилов солиб майдонга чиққан

Йўлбарсларнинг галасини подадай боққан.

Урҳо деса чақмоқ чақнаб кўклар силкинган

На кечаси,  на кундузи кўзи илинган.

Туркистонни тиклагану мизғиган бир оз,

Кўкдан нидо келган,  боққин очунга носоз.

От устида мизғиганди,   уйғонган дарҳол

Донишларни йиғнаб берган барига савол.

Очундаги қайси юртда ёвузлик кучли?!

Кимдир деган шундай юртки,  эл улус очдир.

Тўғри,  аммо баъзан табиий офат туфайли

Оч қолар эл,  бунда йўқдир ҳукмдор майли.

Кимдир деган қайси юртда ишлаган хордир

Ўша юртда ёвузлик зўр,  ёвузда тўрдир.

Бу сўзни ҳам инкор этди Тангрининг нури

О бундан ҳам бор очунда ёвузлик зўри.

Билимдонлар ёмонликнинг энг даҳшат турин

Топиш учун кавлаштирар ақлнинг қўрин.

Бири деди бодун агар орсиз хон билан

қолган бўлса,  ўша йерда ёвузлик гулхан.

Ҳеч жавобдан эр Ўғизхон кўнгли тўлмади

Деди:  ҳали билимингиз камлик қилади.

Ғўра билим билан яшаш адаштиради

Йўлларингни тубсиз жарга туташтиради.

Қайси юртга сиғмай қолса оқил билимдон

Ўша юртдир ёвузликка асосий макон.

Қай бир кент тор олимларга -билимдонларга

Кўк Тангрининг жазоси бор золим хонларга.

Ҳисобдонлар дедиларки бутун очунда

Қайдадир оз,  қайдадир кўп оқил қувғинда.

— Кўпини айт,  ози кейин!

— Кўпи чиндадир!

— Чиннинг йери ёвузларга энди кундадир!

Урҳо деди очиқ кўкда чақмоқлар чақди

Уммон оқмас  Турк уммони Чин сари оқди.

Чин тождори Ўғизхонга этмади парво

Кичик эл у,  менга нима ул нурдан бино?!

Сонимиз турк сонидан кўп — нақд минг бир карра

Лашкаримиз икки минг бор ортиқ ва сара.

Лозим топсам Турон юртни этгум истело

Бундай кичик қавмларга зарур интиҳо.

Ўғизхонга элчилари бердилар хабар

Ортга қайтинг,  турк шер бўлса   чин эл аждар.

Шерда битта боши бўлар аждарда минг бир

Су Ю тождор шундоқ деди,  биз – элчи,  узр.

Черик сони мақтанишга арзимас асло

Черик шони қудратлидир сондан доимо.

Чундоқ дея урҳо деди алп эр Ўғизхон

Йонаётган ўрмондаги қушлардек майдон.

Чақин чақнар жаҳонгирнинг урҳоларидан

Уммон бўлди тўкилган қон дарёларидан.

Урҳо-урҳо,  урҳо-ур,  ёғийни ур, Кўк-Тангри

Урҳо,  ургин,  Кўк-Тангри!

Урҳо-урҳо,  урҳо-ур,  ёғийни ур, Кўк-Турон

Урҳо,  ургин,  Кўк-Турон!

Урҳо-урҳо,  урҳо-ур,  ёғийни ур, Кўк турк!

Урҳо ургин,  эй Кўк-турк!

Ё ҳақиқат  ё ўлим!

Ё эзгулик  ё ўлим!

Ё эрк-ҳурлик,  ё ўлим!

Турк урҳосин садолари момақалдироқ!

Турк наърасин новолари момақалдироқ!

Ўғизхоннинг зиёлари  момоқалдироқ!

Само узра самолари момоқалдироқ!

Алп тирини бошга отса  кирарди кўздан

Гар оёқдан отса мудом кирарди тиздан.

Қилич урса урар эди фақат бўйиндан

Найза отса кирар эди юрак қинидан.

Кимки шундоқ ўлган бўлса очунга аён

Демак уни ўлдирибди жасур Ўғизхон.

Чин подшосин ўлдирмади қуролдан,  аммо

Бир бармоқда бир кўзидан айлади жудо.

Жимжилоғин ўнг кўзига урди найзадай

Дод вой солиб отдан қулар бошсиз салладай.

Оёғига йиқилади баҳодир хоннинг

Су Ю қадрин билар фақат ўз тану жонин.

Кечиринг деб ёлворади,  алп дер бепарво:

Қолдими  ҳеч юртингда бир оқил,  бир доно?!

Ярмин қувлаб,  ярмин бошдан айладинг жудо

Шу боисдан Чин мағлубдир эй нодон подшо.

Энди сендан тиктираман ғаройиб этик

Тарихларда азал абад бўлади битик.

— Мендан этик?!  Кишидан ҳам этик бўлурми?

–Қиладилар этик сендан қиммат молларни!

Наф бермади Хитойшоҳнинг ялинишлари

Буюк алпнинг оёғига чалинишлари.

Терисидан этик тикинг,  бошидир пошна

Қани тезроқ шилиб олинг,  туз билан ошланг.

Пайтавалик тайёрланглар бош терисидан

Токи ёвуз шоҳ бўлмасин чиннинг йерига.

Бу очунга сабоқ бўлсин турк ҳақиқати

Кўк-Тангридай чексиз меҳри,  чексиз нафрати.

Нодон тождор, келган жойинг шудир,  эй қулон,

Тўнғизлар кўп,  шерлар озу,  шершоҳда ўрмон.

Бойкент сари қайтар экан ҳар туки яроғ,

Чин подшодан тикилган зар этикда оёқ.

Тилло этик пошналари бош чаноғидан

Осмонлар ҳам пастда эрнинг руҳин тоғидан.

Этикка кўз солган аҳли очуннинг жами,

Қўш қуёшдай олтин билан қопланган чарми.

Эронда ҳам шундай оёқ кийим тиктирди

Йоғийларни этик қилиб пойга чўктирди.

Оқилхона бўлди очун,  бўлди ягона

Билимдонлар жаҳон бўйлаб яшар шоҳона.

Эркин замон қурди   қуёш чиқардан токи

Қуёш чиқмас жойларгача Ўғизхон мулки.

Чинни олиб қайтгач она шаҳри Бойкентга

Кўкдан тушди кўк бўрилар,  йўғрилди қутга.

Кўкдан нидо келди:  Эргаш кўк бўриларга

Киши зоти айландику қул чўриларга.

Эрк,  ҳақиқат,  орни қолдир,   бошқасин йўқ қил,

Замин ҳам бир осмон бўлсин,  ерни ҳам кўк қил.

Кўк бўрилар учиб борар ортида осмон

Турклар қўшин,  қўмондондир Алп Эр Ўғизхон.

Ёғий бесон  ёвузликка тўлганди очун

Гоҳ отда,  гоҳ айиқ миниб жанг этар қўшин.

Кун чиқмас чет томонларга қочди ёвузлик

Кўк бўрилар йўл бошларди,  йўл эди музлик.

Айиқларни жиловлади Ўғизхон тун кун

Ер юзини забт айлади  батамом ёлқин.

Ўрмонларда шерни миниб ўтказди тўқиш

Йўлбарсда жанг қилиб олди Тангридан олқиш.

Зафардан сўнг олтин қаср қурди  бепоён,

Бу қасрдан кичик замин,  қасрда осмон.

Этиклари тикилгандир аҳли ёвуздан

Ёвузларнинг бош чаноғи — коса,  қимиздан

Лиммо лимдир!

Алплар ичар!  Эрку Ҳаққи ор

Замин узра осмон каби бўлди барқарор.

Зар косалар — ёғийларнинг бош чаноқлари

Этик бўлган ёғийларда турк оёқлари.

Урҳо-урҳо,  урҳо-ур,  ёғийни ур, Кўк-Тангри

Урҳо,  ургин,  Кўк-Тангри!

Урҳо-урҳо,  урҳо-ур,  ёғийни ур, Кўк-Бўри

Урҳо,  ургин,  Кўк-Бўри!

Урҳо-урҳо,  урҳо-ур,  ёғийни ур, Кўк-Турон!

Урҳо,  ургин,  Кўк-Турон!

Урҳо-урҳо,  урҳо-ур,  ёғийни ур, эй Кўк-Турк!

Урҳо,  ургин, эй Кўк-Турк!

Ё Туркистон ё ўлим!

Ё Туркистон ё ўлим!

 

Амир Темур Шахрисабзда

 

Yusuf Juma.    Amir Temur

Otam Alloquli Jumaqul o‘g‘li xotirasiga bag‘ishlayman.  

Hazrat sohibqiron shunday bir mulk (podshohlik,   hukmdorlik) egasidirki,   u farishtalarning Ollohga murojaat etib “Buzuqchilik qiluvchi va qonlar to‘kuvchini kimsani yaratasanmi?!  ” savoliga javoban Parvardigorning:   “Men erda bir xalifa (o‘rinbosar,   vakil) yarataman”,   degan inoyatiga karomat qilingan sarvar (Etakchi,   yo‘lboshchi)dir.   Unga o‘zining oldindan bilish va ko‘rish fazilati tufayli bahri barr (suvlik va quruqlik)da egalik qilishiga qudrat berilgan.

Sharofiddin Ali Yazdiy,   “Zafarnoma”

 

Neki debman dalili bor,

O‘zimda o‘zi,   ahli bor.

O‘zida o‘zimu  dag‘i

Bor do‘sti — bor xalili bor.

 

O’g’izxon

Archaqoya

Temurbek va Bobotog’

Bobotog’:

Turk alplari kirmaydilar ahli zaminga

Turk alplari kiradilar ahli osmonga.

 

Temurbek:

Boisi ne?

 

Bobotog’:

Boisining tarixi uzun

ko’kdan engan bu erlarning ko’ngliga to’lqin.

Nur to’lqini!

Alqissa, ko’p ming yillar burun

Turk elida bir chaqaloq ko’radi ochun

Ko’zi ochiq tug’ilgandi, yig’lamay, biroq

Chaqnab turgan ochiq, moviy osmonda chaqmoq

Bir kechayu bir kunduz bu hol etgandir davom

Qizaloqqa Chaqmoqnur deb beradilar nom.

Qismatiga munosibdir bu ot — bu odat

Ozig’i nur, toza o’sdi misoli otash.

Kun nuridan, o’t nuridan to’yinar edi

Yog’du mo’lmi ochun ichra suyunar edi.

Er zotidan xoli bo’lgan bir umr o’yi

Ta’rifidan oshiqlarning kuyarkan uyi.

Ne-ne shohlar ishqi bois aqldan ozgan

Lekin uning xayolida faqat nur kezgan.

U voyaga yetgach tag’in bir kecha kunduz

Chaqmoq chaqqan, havo ochiq, kunli, seryulduz.

Kunduz kuni quyosh porlar chaqnaydi chaqmoq

Kecha oyli yulduzliyu momaqaldiroq.

Chaqmoqnurdan tug’iladi Buyuk O’g’izxon

Tangri nuri bois bino bo’lgan toza jon.

Arslonu yo’lbarslarni eshakdek mingan

U musht ursa ayiqlarning bellari singan.

Ayiqlarga jilov solib maydonga chiqqan

Yo’lbarslarning galasini podaday boqqan.

Urho desa chaqmoq chaqnab ko’klar silkingan

Na kechasi, na kunduzi ko’zi ilingan.

Turkistonni tiklaganu mizg’igan bir oz,

Ko’kdan nido kelgan, boqqin ochunga nosoz.

Ot ustida mizg’igandi,  uyg’ongan darhol

Donishlarni yig’nab bergan bariga savol.

Ochundagi qaysi yurtda yovuzlik kuchli.

Kimdir degan shunday yurtki, el ulus ochdir.

To’g’ri, ammo ba’zan tabiiy ofat tufayli

Och qolar el, bunda yo’qdir hukmdor mayli.

Kimdir degan qaysi yurtda ishlagan xordir

O’sha yurtda yovuzlik zo’r, yovuzda to’rdir.

Bu so’zni ham inkor etdi Tangrining nuri

O bundan ham bor ochunda yovuzlik zo’ri.

Bilimdonlar yomonlikning eng dahshat turin

Topish uchun kavlashtirar aqlning qo’rin.

Biri dedi bodun agar orsiz xon bilan

qolgan bo’lsa, o’sha yerda yovuzlik gulxan.

Hech javobdan er O’g’izxon ko’ngli to’lmadi

Dedi: hali bilimingiz kamlik qiladi.

G’o’ra bilim bilan yashash adashtiradi

Yo’llaringni tubsiz jarga tutashtiradi.

Qaysi yurtga sig’may qolsa oqil bilimdon

O’sha yurtdir yovuzlikka asosiy makon.

Qay bir kent tor olimlarga -bilimdonlarga

Ko’k Tangrining jazosi bor zolim xonlarga.

Hisobdonlar dedilarki butun ochunda

Qaydadir oz, qaydadir ko’p oqil quvg’inda.

— Ko’pini ayt, ozi keyin!

— Ko’pi chindadir!

— Chinning yeri yovuzlarga endi kundadir!

Urho dedi ochiq ko’kda chaqmoqlar chaqdi

Ummon oqmas  Turk ummoni Chin sari oqdi.

Chin tojdori O’g’izxonga etmadi parvo

Kichik el u, menga nima ul nurdan bino?!

Sonimiz turk sonidan ko’p — naqd ming bir karra

Lashkarimiz ikki ming bor ortiq va sara.

Lozim topsam Turon yurtni etgum istelo

Bunday kichik qavmlarga zarur intiho.

O’g’izxonga elchilari berdilar xabar

Ortga qayting, turk sher bo’lsa   chin el ajdar.

Sherda bitta boshi bo’lar ajdarda ming bir

Su Yu tojdor shundoq dedi, biz – elchi, uzr.

Cherik soni maqtanishga arzimas aslo

Cherik shoni qudratlidir sondan doimo.

Shundoq deya urho dedi alp er O’g’izxon

Yonayotgan o’rmondagi qushlardek maydon.

Chaqin chaqnar jahongirning urholaridan

Ummon bo’ldi to’kilgan qon daryolaridan.

Urho-urho, urho-ur, yog’iyni ur,Ko’k-Tangri

Urho, urgin, Ko’k-Tangri!

Urho-urho, urho-ur, yog’iyni ur,Ko’k-Tangri

Urho, urgin, Ko’k-Tangri!

Urho urgin, ey Ko’k-Tangri!

Yo haqiqat  yo o’lim!

Yo ezgulik  yo o’lim!

Yo erk-hurlik, yo o’lim!

Turk urhosin sadolari momaqaldiroq!

Turk na’rasin novolari momaqaldiroq!

O’g’izxonning ziyolari  momoqaldiroq!

Samo uzra samolari momoqaldiroq!

Alp tirini boshga otsa  kirardi ko’zdan

Gar oyoqdan otsa mudom kirardi tizdan.

Qilich ursa urar edi faqat bo’yindan

Nayza otsa kirar edi yurak qinidan.

Kimki shundoq o’lgan bo’lsa ochunga ayon

Demak uni o’ldiribdi jasur O’g’izxon.

Chin podshosin o’ldirmadi quroldan, ammo

Bir barmoqda bir ko’zidan ayladi judo.

Jimjilog’in o’ng ko’ziga urdi nayzaday

Dod voy solib otdan qular boshsiz salladay.

Oyog’iga yiqiladi bahodir xonning

Su Yu qadrin bilar faqat o’z tanu jonin.

Kechiring deb yolvoradi, alp der beparvo:

Qoldimi  hech yurtingda oqil, bir dono?!

Yarmin quvlab, yarmin boshdan aylading judo

Shu boisdan Chin mag’lubdir ey nodon podsho.

Endi sendan tiktiraman g’aroyib etik

Tarixlarda azal abad bo’ladi bitik.

— Mendan etik?! Kishidan ham etik bo’lurmi?

–Qiladilar etik sendan qimmat mollarni!

Naf bermadi Xitoyshohning yalinishlari

Buyuk alpning oyog’iga chalinishlari.

Terisidan etik tiking, boshidir poshna

Qani tezroq shilib oling, tuz bilan oshlang.

Paytavalik tayyorlanglar bosh terisidan

Toki yovuz shoh bo’lmasin chinning yeriga.

Bu ochunga saboq bo’lsin turk haqiqati

Ko’k-Tangriday cheksiz mehri, cheksiz nafrati.

Nodon tojdor kelgan joying shudir, ey qulon,

To’ng’izlar ko’p, sherlar ozu, shershohda o’rmon.

Boykent sari qaytar ekan har tuki yarog’,

Chin podshodan tikilgan zar etikda oyoq.

Tillo etik poshnalari bosh chanog’idan

Osmonlar ham pastda erning ruhin tog’idan.

Etikka ko’z solgan ahli ochunning jami,

Qo’sh quyoshday oltin bilan qoplangan charmi.

Eronda ham shunday oyoq kiyim tiktirdi

Yog’iylarni etik qilib poyga cho’ktirdi.

Oqilxona bo’ldi ochun, bo’ldi yagona

Bilimdonlar johon bo’ylab yashar shohona.

Erkin zamon qurdi   quyosh chiqardan toki

Quyosh chiqmas joylargacha O’g’izxon mulki.

Chinni olib qaytgach ona shahri Boykentga

Ko’kdan tushdi ko’k bo’rilar, yo’g’rildi qutga.

Ko’kdan nido keldi: Ergash ko’k bo’rilarga

Kishi zoti aylandiku qul cho’rilarga.

Erk, haqiqat, orni qoldir,  boshqasin yo’q qil,

Zamin ham bir osmon bo’lsin, yerni ham ko’k qil.

Ko’k bo’rilar uchib borar ortida osmon

Turklar qo’shin, qo’mondondir Alp Er O’g’izxon.

Yog’iy beson  yovuzlikka to’lgandi ochun

Goh otda, goh ayiq minib jang etar qo’shin.

Kun chiqmas chet tomonlarga qochdi yovuzlik

Ko’k bo’rilar yo’l boshlardi, yo’l edi muzlik.

Ayiqlarni jilovladi O’g’izxon tun kun

Yer yuzini zabt ayladi  batamom yolqin.

O’rmonlarda sher minib o’tkazdi to’qish

Yo’lbarsda jang qilib oldi Tangridan olqish.

Zafardan so’ng oltin qasr qurdi  bepoyon,

Bu qasrdan kichik zamin, qasrda osmon.

Etiklari tikilgandir ahli yovuzdan

Yovuzlarning bosh chanog’i — kosa, qimizdan

Limmo limdir!

Alplar ichar! Erku Haqqi or

Zamin uzra osmon kabi bo’ldi barqaror.

Zar kosalar — yog’iylarning bosh chanoqlari

Etik bo’lgan yog’iylarda turk oyoqlari.

Urho-urho, urho-ur, yog’iyni ur,Ko’k-Tangri

Urho, urgin, Ko’k-Tangri!

Urho-urho, urho-ur, yog’iyni ur,Ko’k-Bo’ri

Urho, urgin, Ko’k-Bo’ri!

Urho-urho, urho-ur, yog’iyni ur,Ko’k-Turon!

Urho, urgin, Ko’k-Turon!

Urho-urho, urho-ur, yog’iyni ur,Ko’k-Turk!

Urho, urgin, Ko’k-Turk!

Yo Turkiston yo o’lim!

Yo Turkiston yo o’lim!

 

юсуф жума америкада

 

Суратда: Исёнкор ўзбек шоири Юсуф Жума Америка Қўшма Штатларида

 

 

 

 

 

 

 

"1" Comment
  1. Юсуф Жумани яланғоч шоирликдан узоқ қупол сўзларини ўқиб, шоир одам ҳам шунча жоҳил бўладими деб ғазабимиз чиқиб юрувди. Мана шу А.Темур ҳақида ёзганларидан кейин бир оз кунглимиз юмшади. Шоир одам энди халқ назаридаги шахс, ҳа деб оғзига келганини қайтармай гапировирмаслик керакда.

Leave a Reply
*