Menu
Categories
ТАФАККУР ВА ҚАЛБ ЭРКИ – ЧИНАКАМ ҲУРЛИКДИР (Исмат Хушевга очиқ хат)
10/27/2015 Демократия сабоқлари
ТАФАККУР ВА ҚАЛБ ЭРКИ – ЧИНАКАМ ҲУРЛИКДИР
Ўзбек журналисти Исмат Хушевга очиқ хат
Дунё Ўзбеклари
Ассалому алайкум, ҳурматли Исмат ака!
Аввало, шуни мамнуният ила қайд этишни истар эдимки, Сиз ва Сизнинг халқаро миқёсда машҳур  бўлган “Дунё ўзбеклари” интернет газетангиз билан ижодий ҳамкорлик қилиш бу чинакам маънодаги фикрларни эркин баён этиш ва бошқаларга етказишнинг улкан имкониятидир.
Сизнинг интернет газетангизда ўтган яқин ўн кун ичида бир-икки мақолам чоп қилинди. “Ўзбекистон ва қари “Дрижёр” қиссаси” сарлавҳаси остидаги чиқиш шу жумладандир.
Мақола Сизнинг виртуал нашрингизда эълон қилингач, уни, албатта, кўп минглаб муштарийлар ўқидилар, уларнинг баъзилари ўз муносабатларини баён қилдилар. Аммо ундан олдинроқ шахсан ўзингиз каминага қуйидаги хатни ёздингиз:
Ассалому алайкум Абдуллоҳ дўстим.
Энди Сиз билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўямиз.
Фақат мен – очиқ кўнгил, дилидаги гапини одамнинг юзига айтадиган йигитман. Шунга кўникишга ҳақаракат қилсангиз, иншаоллоҳ, ишларимиз ёмон бўлмаслиги керак.
Бугун “Дунё ўзбеклари”да эълон қилинган мақола учун Сизга раҳмат. Бу жуда яхши ва табиий ёзилган мақола. Фақат Сиз Ўзбекистон Президентига мурожаат қилиб: “Муҳаммад Солиҳни ўрнингизга қолдиринг!” деб, шундай гўзал ва таъсирчан мақоланинг ижтимоий мавқеини тушириб юборгансиз.
Биз Сиз билан Муҳаммад Солиҳ тарафдоримиз. Лекин бу гапни биз эмас, бошқалар айтганида яхши бўларди. Мен бу гапни Раисга айтиб, дилига озор беришни истамадим. Шуни бир ўйлаб кўринг.
Сиз ҳам фикрларингизни очиқ ойдин айта олсангиз, хурсанд бўлардим.
Ижодингизга омад тилаб,
Ҳурмат билан: Исмат Хушев.
24 октябрь, 2015 йил”
Қарангки, худди Сиз айтганингиздек, мақолага билдирилган муносабатларда Муҳаммад Солиҳ жанобларига нисбатан баъзи эътирозлар ҳам билдирилибди. Вазиятни таҳлил қилгач, мазкур ҳолат юзасидан баъзи тушунтиришларни бериш зарурти бор деган тўхтамга келдим.
Ушбу мақола, Сиз кўрсатиб ўтганингиздек, дастлаб Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг  расмий сайтида ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилинган эди. Мақола босилмасдан аввал уни ўқиган Муҳаммад Солиҳ жаноблари “Матндан менинг исмимни олиб ташланг!” деган қатъий талабни қўйди. У киши бу ерда исмимнинг қайд этилиши турли таъна ва эътирозларга сабаб бўлади деб айтди.
Мен эса у кишига рақибларингиз ва Сизга хусуматда бўлганлар ушбу мақолада исмингиз ёзилса-ёзилмаса тош отиб ётибдилар, шунинг учун муаллиф сифатида бу таҳрирга қаршиман деб туриб олдим. Ва менинг бу талабим сабабли мақолада Муҳаммад Солиҳ жанобларининг исмлари қолдирилди.
Айтмоқчиманки, у киши ўз шахсиятини кўтар-кўтар қилинишига мутлақо қарши, буни истамайди. Аммо мен мустақил шахс, ўз эркига эга инсон сифатида ўзим истаган лидернинг шахсиятини одамларга танитиши ва бошқаларни шу инсон атрофида бирлашишларига чақириш учун ҳақ-ҳуқуқим бор дея ҳисоблайман.
Фурсатдан фойдаланиб мақолага билдирилган муносабатларга ҳам ўз жавобимни бериб ўтсам дегандим. Аслида, ҳамма эътирозларга махсус тўхталишга мутлақо ҳожат йўқ, бироқ баъзи ўринларда киши изоҳ беришига тўғри келар экан, мазкур жавобларимни ана шу ҳолатнинг ҳосиласи сифатида қабул қилсангиз.
Аввало, шуни айтиб ўтишим керакки, бизнинг ўзбек миллатига мансуб бўлган кўплаб инсонларда ўз фикрларини маданият билан билдириш малакаси мавжуд эмаслиги ҳар бир зиёли шахсни ўйлантириб қўяди. Мақола остида қолдирилган жумлалар ўта қўпол оҳангда ва уларда ўзбек тилининг имло қоидалари четлаб ўтилган. Мен ҳар биримиз кимгадир муносабат билдиришда шарқона ахлоқни сақлашни тавсия қилган бўлар эдим.
Бир киши Муҳаммад Солиҳ жанобларини яхши шоир деб ҳисобласа-да, сиёсатчи эмаслигини иддао қилган.Мен у кишидан сиёсат ва сиёсатчи деганда кимни тушунишларини сўрамоқчи эдим. Кўпчилик сиёсатни ёлғончилик, сиёсатчиларни эса ёлғончи ва каззоблар деб ўйлайди. Бундан ташқари кўплаб одамлар сиёсат бешафқатлик, носамимийлик ҳамда ваъдабозликдан иборат деган хулосада қолиб кетган. Бу мутлақо нотўғри ёндашувдир.
Сиёсат – одамларни аниқ мақсадлар йўлида бирлаштириб, уларни оқилона бошқариш жараёнида юритиладиган адолатли фаолиятдир. Сиёсатда ёлғон ва алдовларни қўллаш инсонийликка қаршидир. Сиёсатчи ҳамиша халқнинг кўз ўнгидадир ва унинг ёлғончилиги миллионлаб одамларнинг қалби, ҳаёти, дунёқарашига бўлган инсофсизлиги, менсимаслиги ҳисобланади.
Бугун Ўзбекистонда президент Ислом Каримов одамлар учун ягона сиёсатчи бўлиб қолган. Унинг “амалга ошираётган ишлари” гўёки энг оқил сиёсий йўлдир. Ўзбек халқи “Сиёсатга аралашма!” деган гапни севади. Сиёсатга аралашсанг, бошинг кетади деб бир-биридан ҳадиксирайди.
Савол қўйиш мумкинки, одатда, нималарга аралашмаслик лозим? Ақлан ёндашсак, гуноҳга, жиноятга аралашмаслик шарт. Шунингдек, адолатсизликка асосланган иш бошқалардан яширилади. Ўзбекистонда одамлар сиёсатдан узоқ тутилмоқда, демак, бу “сиёсат” адолатдан йироқ. Шунинг учун у одамлардан яширилади. Одамлардан яширилдими, демак, у жиноят.
Жиноят эса ўз-ўзидан сиёсат эмас, ўз номи билан жиноятдир.
Одамлар кўз ўнгида “сиёсатчи” ўлароқ намоён бўлиб турган Ислом Каримов ким ўзига рақиб бўлса, уни йўқотишдан умуман тап тортмайди. Буни бутун Ўзбекистон халқи жуда яхши билади. Яна бир савол шуки, инсон кимдан қўрқади? Масалан, Сиз чумолидан эмас, шердан ҳайиқасиз. Чунки чумоли Сизни еб қўймайди, лекин шер буни эплайди.
Ислом Каримов эса яқин 25 йилда фақатгина бир шахсдан хавфсирайди, ўзига рақиб деб Муҳаммад Солиҳ жанобларини тушунади. Агар Муҳаммад Солиҳ жаноблари сиёсатчи бўлмаганида Ислом Абдуғаниевич нима учун у кишидан бунчалик чўчийди? Агар чўчимаса, Муҳаммад Солиҳ жанобларини Ўзбекистонга кириши ва эркин сиёсий фаолият юритиши учун шароит яратиб берса бўлмайдими?
Муҳаммад Солиҳнинг “Йўлнома” китобида (Бу асар “Дунё ўзбеклари”да нашр этилган) Ислом Каримов у кишига ҳукумат таркибида вазир сифатида ишлашни таклиф қилган. Ҳукумат эса Ислом Каримовнинг ихтиёрида эди, Муҳаммад Солиҳ эса эркин шахс сифатида, ўз сиёсий қарашларига эга шахс ўлароқ Президентнинг мухолифи бўлиш, президентлик учун ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга эди. У бу таклифни рад этди.
Кўпчилик Муҳаммад Солиҳ Ислом Каримовнинг таклифини қабул қилиш лозим эди деб ҳисоблайди. Таклифни қабул қилиш – бўйсуниш, Ислом Каримовнинг йўриғидан юриш деган маънони англатади. Ҳолбуки, демократик мамлакатда Президентга бўйсунмасли ва ҳатто, айтиб ўтганимиздек, ўз номзодини президентликка қўйиши мумкин.
Иккинчидан, Муҳаммад Солиҳ жаноблари Ислом Каримовнинг ҳукуматда ишлаш таклифини рад этган ҳолда парламентга раислигига ўз номзодини қўймоқчи эканини билдирган. Аммо Ислом Абдуғаниевич бунга рози бўлмади. Чунки парламент – мустақил ҳокимият. Унинг имконияти улкан. Ислом Каримов Муҳаммад Солиҳдек сиёсатчи раислик қилган парламент унинг чексиз ҳокиятини чеклаб қўйишини билгани учун бу талабни рад қилди.
Хўш, Ислом Каримов ва Муҳаммад Солиҳ ўртасидаги сиёсий курашда нима учун Ислом Каримовнинг “қўли баланд келди”? Аслида, Ислом Каримов Муҳаммад Солиҳ жаноблари устида қўлидаги ҳокимият воситасида “ғолиб бўлган”. Муҳаммад Солиҳ ҳеч қандай ҳокимият эгаси бўлмагани ҳолда Ислом Каримовдек мустабидни даҳшатга солди. Агар шундай бўлмаса, бугун ҳам Муҳаммад Солиҳга қарши кураш бу қадар кескин давом этмас эди.
Кейинги масала шуки, баъзилар шоирдан сиёсатчи чиқмайди деб ҳисоблайдилар. Тарихдан озроқ хабари бор киши яхши биладики, Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Убайдуллоҳ (Қул Убайдий) Абулғози Баҳодирхон, Амир Умархон, Муҳаммад Раҳимхон Феруз каби сиёсатчиларнинг аслида нозиктабъ шоир бўлишган.
Шоирлик теран тафаккур, бошқаларни тушуна оладиган қалбга эга бўлиш ва фикр, туйғуларни теран ифода этиш демакдир. Аслида ҳар бир шоир табиатан ўткир сиёсатчи, буюк сиёсатчилар эса табиатан озгина бўлса ҳам шоирдирлар. Биз тайини йўқ, ўзини жинниликка соладиган “шоир”ларни ёки ёлғончи “сиёсатчии”ларни эмас, чинакам шоир ва сиёсатчилар ҳақида сўз юритмоқдамиз.
Исмат ака, биласизки, инсоннинг эрки унинг тафаккури ва қалбидадир.
Сиз ўз газетангизни озод инсонларнинг чинакам минбарига айлантирмоқдасиз. Бу йўлда Сиз билан ҳамкорлигимиз давомий бўлади деб умид қилиб қоламан.
Барча ишларингизга ривож тилаб, ҳамиша соғу саломат бўлишингизни чин дилдан сўраб мактубимни якунлайман.
Ҳурмат билан,
Абдуллоҳ Нусрат
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"8" Comments
  1. Мен кўп ҳамюртларимиз билан гаплашганман. Улар шунчалик қурқоқки Ўзбекистон ичидаги моммоларди сўзлаш у ёқда тўрсин ҳатто эшитишдан қўрқади. Бу халқ мавжуд режимга тинч йўл орқали ҳам қонуний қарши чиқмайди. Нимагаки қонун қоида билан эмас, тушинча, хадик, инсонни таҳқирловчи шармандали қурқоқлик асосида яшайди. Кейинги чорак асирда, ҳеч қандай халқ қолмади оломон бор. Оломонда эса қуллик руҳиятидан бошқа нарса бўмайди. Мақола туғри ёзилган. Лекин И.Хушевнинг гапидаяам жон бор. Буни бошқалар айтиши керак эди.

  2. Ўзбекистонда Каримовдан бошқа сиёсатчи йўқ! Уни атрофдагилар бари ахта қилинган ҳеч нарсага ярамайди. Бу ерда М.Солихга қарши шарх ёзаятганларни боши жойида эмас, чунки у хокимятда бўлган бўлмаса, унга яраша қувғиндаги мухолифат ледирларидан бири бўлса. 25 йилдан бери каримовни танқид келишнинг узи булами. М.Солих минг марта арзийди прзедентликка. Уни арзимас деганларнинг узи бир тинга киммат каслардир. Исмат Хушевга эса минг рамат. Хеч ким ёнини омаган, якаланган мухолифат ледерени химоя кигани учун.

  3. Хакикатда хам макола яхши ва маъноли, хакикатлар асосида ёзилиб келиб, айни кизик жойига келганда бир челак совук сув куйиб юборилган!
    Масаланинг энг кизик томони; АМАЛДАГИ ПРЕЗИДЕНТ ИШНИ ЯХШИ ОЛИБ БОРАЯПМАН ДЕБ УЙЛАБ ЮРИБДИ, БУЛМОКЧИ БУЛАЁТГАНИ ЭСА ЧАЛКАШЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ КИЛА ОЛАМАН, УМРИМ ЕТАДИ ДЕБ УЙЛАЯПДИ!
    ШАРХ ЁЗИБ ТОРТИШАЁТГАНЛАР КИМ ЭКАНЛИГИ НОЪМАЛУМ ТРОЛЛАР!
    БОБУР МАЛИКОВНИНГ СУХБАТИНИ ЯХШИЛАБ ТИНГЛАНГЛАР, ХУЛОСА ЧИКАРИНГЛАР!
    ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ШУНЧА ПОРАХУРНИ ЭПЛАБ ТУРИБДИЛАР!АНТАРКТИДАНИ ЭГАЛЛАШ УЧУН ДУНЁНИНГ КУДРАТЛИ ДАВЛАТЛАРИ ПИНХОНА УРУШ ОЛИБ БОРАЁТГАН БИР ПАЙТДА ПРЕЗИДЕНТНИ АЛМАШТИРИБ БУЛМАЙДИ!
    ХУРМАТЛИ ДУСТЛАР! ТУFРИ МУЛОХАЗА КИЛИНГИЗ, БУЛАДИГАН ГАПЛАРДАН ГАПЛАШИШ КЕРАК.
    ЧОРАК АСРЛИК МУСТАКИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЯХШИ КУНЛАР ХАМ БУЛДИ ВА БИЗ УША ЖОЙДА КОТИБ, ОРТГА КУЛАДИК!
    БУГУНГИ ХАКИКИЙ АХВОЛ ЭСА ЯШИРИБ БУЛМАЙДИГАН ДАРАЖАГА КЕЛИБ БУЛДИ.
    “КУРКИБ ЯШАШНИНГ УЗИ УЛИМ” БУЮК ИНСОН НАКАДАР ТУFРИ АЙТГАНЛАР.
    КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАР РАХБАРЛАРИ ХАЛКИМИЗГА ЖАБР КИЛИШНИ ТУХТАТИШЛАРИ ШАРТ!

  4. Darriniga ham Melisiga ham aytadigan gapim shuki MUHAMMAD SOLIH INSHOLLOH PREZIDENT BO’LADI!!!.Sizlarga o’xshagan g’alamis,birovni ko’rolmaydiganlar,chappakchilar ko’pligi uchun Karimovga o’xshagan zolimlar yurtni boshqaradi.MUHAMMAD SOLIH ESA KATTA KORVON.Karvonga qarab itlarning hurishi tabiiy holdir.KARVONga qarab vovullashni davom ettirishlaringiz mumkin Darrin va Melis…

  5. Muhammad Solihdan boshqa tirigi yo`q bularning ichida. Ismat Xushev to`gri fikr yuritgan, Abdullo. Bu gapni siz emas, boshqalar aytsin. Halq aytsin. Boshqa kimdir kelishi kerak rahbarlikka bu halq o`lib, qirilib ketmay turib…

  6. Даррин

    Бу А.Нусрат уста ёзувчига ўхшагани билан, билим ва савияси паст. Чунки у на демократия ва на диктатура тарафдори эмас. И.Каримов шоирга ўрнини бўшатиб бериш керак эмиш. Бемани фикр, чунки А.Нусрат сайлов қонунчилигини ва унда бир нечта номзодлар қатнашиши кера эканлигини билмайди ёки буни инкор қилиб, Муҳаммад Солиҳга лаганбардорлик қилган. Хозир жахонда оғир вазият ва ёнимизда Афғонда уруш бўлиб турган пайтда бундай “сиёсатчи”лардан Ҳудо сақласин…

  7. Karimovnign maddohlaridan qutila olmay turganimizda ikki dunyoda prezident bo’lmaydigan M.Salihni maddohiga balo bormi? Naviydan boshqalar shoir bo’lib emas, shahzoda bo’lib tug’lishgan. Shuning uchun ham Navoiy vazir ular esa shoh bo’lishgan. Karimov ham Solihga vazirdan kattaroq ish taklif qilsa bu amalparast shoir konmay tog’ri qilgan. Chunki eplay olmas edi. Xozir davlatni shoir ham boshqara oladigan O’rta asr emas!

Leave a Reply to Turon
*