Menu
Categories
ҚИРОЛ ЖЕЙМС БИБЛИЯСИНИНГ ҚОРАЛАМА ҚЎЛЁЗМАСИ ТОПИЛДИ
11/17/2015 Маданият ва Санъат

 

ҚИРОЛ ЖЕЙМС БИБЛИЯСИНИНГ ҚОРАЛАМА ҚЎЛЁЗМАСИ ТОПИЛДИ
Муқадас Китоб – Библиянинг Қирол Жеймс нусҳаси инглиз адабиётида энг кўп ўқилган китоб ҳисобланади. Китоб таржимонлик ишининг шоҳ асари ҳисобланиб, ундаги байтлар ҳатто дунёвий ўқувчилар тарафидан ҳам қандайдир илоҳий илҳом билан ёзилгани эътироф қилинади.
Аммо, Кембридж Университетининг архивидан топилган қўлёзма Муқаддас Китобнинг таржимаси ортида ҳеч қандай илоҳий жараёнларнинг мавжуд эмаслигига етарлича далил бўлди. Ушбу қўлёзма китобни таржима қилган 48та таржимонлардан бирининг қўлига оиддир.
1604-1611 – йилларга оид бўлган ушбу таржима қораламалари ёзилган қўлёзма китобни Америкалик профессор Жефрей Алан Миллер топиб олди ва у бу ҳақда “The Times Literary Supplement”да ёзган мақоласи орқали хабар берди. Бу хабарни New York Times дарров оммага етказди.
Ушбу қўлёзмани ҳали керакли мутахассислар ўрганиб чиқишга улгурмаган бўлса ҳам, профессорнинг топилмаси ҳақида хабардор бўлган мутахассислар унинг Қирол Жеймс таржимасига оид сўнги ўн йилликларнинг энг муҳам топилмаларидан бири эканлигини эътироф қилдилар.
Қоралама таржима жараёнида таҳрир қилиш, матнларни қирқиш ва хатто қўшиб ёзиш ҳоллари ҳам бўлганини кўрсатди. Бу аксар насронийлар Муқадас Китобни бутунлайича худонинг илоҳий сўзи деб эътиқод қилишларига қарамай, ундай эмаслигини кўрсатади.
Миллер Қирол Жеймс нусҳасининг таржимонларидан бири бўлган Самуел Уард ҳақида изланиш олиб бораётган  эди ва архивдан унга оид маълумотлар қидираётган эди. Кутилмаганда унинг қўлига Муқаддас Китобнинг Қирол Жеймс нусҳасининг энг қадимий қораламаси тушиб қолди. Бу қоралама эндиликда олимларга Муқаддас Китобнинг таржимаси қандай амалга оширилгани ҳақида тўлиқроқ маълумот беради.
Профессор аввалига бу қораламанинг нима эканлиги ҳақида тасаввурга эга эмас эди – архивда китоб нотўғри  ном остида қайдланган эди. Бу қўлёзманинг бугунгача кашф қилинмаганинг сабаби ҳам шунда. Қоралама 1980 йилда Муқаддас Китобга “сўзма-сўз” шарҳ номи остида каталогга киритилган эди. Олим қўлёзмани қўлга олиб унда Муқаддас Китобнинг қайси бўлимига оид шарҳлар ёзилганини ўрганмоқчи бўлганида, унинг умуман китоб шарҳи эмас, балки Муқаддас Китобнинг Қирол Жеймс нусҳасининг энг қадимий қоралама қўлёзмаси эканлигини англайди.
Профессор Миллер тарафидан топилган ушбу қўлёзма Эсдрас ва Ҳикмат номли апокриф китобларни қамрам олган бўлиб, Кембрижда таржима жараёни олимлар аввал ўйлаганидан бутунлай бошқача амалга оширилганини кўрсатди. Бугунгача таржима устида таржимонлардан иборат олтита алоҳида гуруҳ ўзаро маслаҳатлашиб ишлаган деган фикр мавжуд эди. Топилган қўлёзма бу фикрни чиппакка чиқарди.
Уарднинг қаламига мансуб қоралама Муқаддас Китобнинг алоҳида қисмлари алоҳида таржимонларга ажратиб берилгани, таржимон эса ўзига тушган қисмни ўзи тушунганича ва ўз нафсига кўра таржима қилгани маълум бўлди. Бу эса китоб таржимасида кўплаб хатога йўл қўйилишига замин яратади.
Юқоридаги ҳақиқат айрим насронийларнинг Муқаддас Китоб тўлалигича худонинг Каломидир деган сўзларига қарши далилдир. Қўлёзма Муқаддас Китобнинг илоҳийлигини буткул инкор қилмаса-да, таржимонлар гуруҳнинг қўлида аввалдан таржима қилиш учун тайёр китоб мавжуд бўлмагани ҳамда уларнинг елкасида нимани қанай таржима қилиш кераклигига илҳом бериб турадиган фаришталар ҳам бўлмаганига далолат қилади. Китоб бир нечта шахс алоҳида-алоҳида ўтириб, баъзан “таржимани ўз муддатида топшириш” деган шартлар асосида тарафидан таржима қилингани аён бўлди.
Саййид тайёрлади
http://nega.islom.uz/index.php/missionarlik/nasrinoylik/662-irol-zhejms-bibliyasining-oralama-ljozmasi-topildi
http://nega.islom.uz/
Leave a Reply
*