Menu
Categories
Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
12/03/2015 Муҳаррир минбари
 Исмат Хушев:  Сокин яшаб ўтган Бош вазир…
 Мустақиллик йилларидаги ҳукумат раислари  ичида энг покиза, энг муносиби…
Ўткир Султонов вафоти муносабати билан
Муҳожиротдаги ўзбек журналисти таъзияси
Уткир Султанов фото
У на шоир эди ва на машҳур зот,
Лекин дунё билан бир эди дарди.
У ҳам бошқалардек кечириб ҳаёт,
Шошиб ишга бориб, секин қайтарди.
 
Тариқдай заминнинг устида беун,
Яшаб ўтди шундоқ буюк бир юрак.
 
Қайдан келганди у, билмади кимса,
Қабрга ҳам жим-жит кириб кетди у.
Менимча дунёнинг устидан роса,
Мириқиб қаҳ-қаҳа уриб кетди у…
                                 (Абдулла Орипов)
1.
Ўткир Султонов вафоти ҳақида эшитганимда, негадир, Абдулла Ориповнинг юқоридаги шеъри беихтиёр хаёлимга келди.
Ажаб, бир неча ўн йиллар муқаддам ёзилган бу шеър айнан Ўткир Султоновга атаб ёзилгандай маҳзун бир таассурот қолдиради одамда…
2.
Ўткир акани мен биринчи маротаба Ташқи Иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари эканида кўриб, суҳбатлашган эдим.
Кўп ўтмай вазир бўлдилар.
Сўнг ўз ўринларига Элёр Ғаниевни қолдириб, Бош вазир этиб тайинландилар.
1995 йилдан 2003 йилга қадар – Ўзбекистонда ҳукумат раиси бўлиб ишладилар…
3.
Ўткир ака ниҳоятда камгап, шу билан бирга камтар ва камсуқум раҳбар эдилар.
Шукрилла Мирсаидовдан кейинги Бош вазирлар орасида Ўткир Тўхтамуродович бу лавозимга энг муносиб ва энг ҳалол инсон эди.
Ўткир ака Бош вазирлик лавозимида бирор кишини ноҳақ ранжитганларини эшитмадим.
У кишидан кейинги ва айниқса бугунги Бош вазир фаолиятини эслаганда, Ўткир аканинг этагида намоз ўқиса бўларди…
4.
Бош вазирликдан – Вице Премьерликка туширилганида ҳам, бу лавозимдан сўнг яна олдинги авиация заводига юборилганида ҳам у киши индамай кетган, Президентнинг бу амрига ҳам сўзсиз бўйсунган эдилар.
Ўткир Султоновни ҳамма ҳурмат қиларди. У киши биринчи бўлишга ҳеч қачон интилган эмас.
Ҳатто Бош вазирлигида ҳам мулозимларнинг тўй ва маъракасидаги эрталабки ошларига бориб қолса ҳамиша Жўрабеков ва ё бошқа ўринбосарларини олдинга ўтказиб юрарди…
5.
Ўткир ака Бош вазир бўлсалар ҳам Бешёғочдаги спорт соғломлаштириш мажмуасига қатнардилар.
Бу ер асосан мулозимлар учун мўлжалланган бўлиб, унга янги аъзоларни қабул қилиш аллақачон тўхтатилган эди.
Мен Бош муҳаррирлигимда ҳам, ишдан урилганимдан кейин ҳам бу қадрдон масканга мунтазам қатнардим. Бу ерга – Ўткир акадан бошқа яна бир собиқ Бош вазир – Абдуҳошим Мўталов ҳам аъзо эдилар.
 Абдуҳошим аканинг уйлари ҳам Бешёғочда, Спорт комплексининг шундоққина ёнгинасида эди.
Биз учаламиз ҳам бир гуруҳда эдик.  Ҳар шанба ва ё якшанба кунлари у ёки бу гуруҳдошимизнинг тўй ва ё бошқа тадбирларида биргалашиб иштирок этардик.
Гуруҳимизда – узоқ йиллар Ўзбекистон Саноат қурилиши материаллари вазирлигида мармар ва гранитлар ишлаб чиқариш Бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Аркадий Барский деган сафдошимиз Германияга кўчиб кетиши муносабати билан “Грузия” ресторанида  хайрлашув  зиёфати берганида  Ўткир Султонов билан ёнма ён ўтириб қолдик.
Биз Абдуҳошим Мўталов билан бир столда. Бизнинг ёнимиздаги столда эса юбиляр билан Ўткир ака ўтиришди.
Бу воқеа 2003 йилда бўлган эди. Бу бизнинг Ўткир ака билан энг сўнгги учрашувимиз эканини мен ҳали билмасдим.
Орадан кўп ўтмай, 2004 йилнинг эрта баҳорида мен Ўзбекистонни тарк этдим…
6.
Бугун эрталаб, ўша учрашувимиздан ўн икки йил ўтиб,  Ўткир аканинг вафот этганларини эшитдим.
У кишининг вафоти муносабати билан ўзбек ҳукумати бир оғиз бўлса ҳам таъзия билдиришни лозим топмади.
Расмий Тошкент бу билан Ўткир Султоновни ўзбек сиёсий саҳнасидаги ўрни эътиборга молик бўлмаганини таъкидламоқчи шекилли..
Хўш, аслида-чи?
Аслида Ўткир Султонов бугунги давлат ва ҳукуматдаги казо казо мулозимлар орасидаги энг тоза ва ҳалол, Ўзбекистонга, ўзбек халқига чин юракдан меҳр қўйган, унга қайишадиган, меҳр муҳаббатли ва иймон эътиқодли раҳбар эдилар.
Ўткир ака парвоз ва шон шуҳратни ҳам, инқироз ва мағлубиятни ҳам ортиқча ҳис-ҳаяжонсиз, жим-житлик ва сокинлик билан қабул қилардилар.
Бош вазир сифатида ҳам худди шундай  жим-жит ва сокин  яшаб ўтдилар.
У кишининг бу жим житлигидан мен бугун ажиб бир мазмун кашф этгандай, ажиб бир донишмандликни кўргандай бўлдим.
Менинг назаримда у киши шоир айтганидек бу бевафо ҳаётдан – ўз сафдошларининг , Ўзбекистон Олий раҳбариятидагиларнинг  тутириқсиз амбицияси ва бир тийинга қиммат сиёсати устидан мириқиб, қаҳ-қаҳа уриб кетгандай гўё…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари!” Бош муҳаррири.
Торонто шаҳри, Канада
30 ноябрь, 2015 йил.

2 шарҳ

  1. Олимжон Курбанов

    Ущбу хабарни укиб олис Америка юртида чукур мотомга чукдим… Узок 1990 йилларнинг бошида танишиб ва щу кунларгача доимо хурмат-эхтиром билан эслаб келган Хазрати-Инсоним Уткир ака Султоновнинг жойлари жаннатдан булсин, кабрлари нурга тулсин, охиратлари обод булсин. У кищининг оила аъзоларига ва хамма якин танишларига чукур таъзиямни билдираман.

  2. Мукаддас Ватанимиз яна бир мард фарзандидан жудо булди!
    Хурматли Уткир акамизнинг жойлари жаннатдан булсин, рухлари шод охиратлари обод булсин. Оила аъзолари ва якинларига чукур хамдардлик билдираман.
    Бугун Озодлик радиоси оркали Хурматли акамиз Шароф ака бу буюк инсон хакида, у кишининг хаётда кандай инсон булганликлари тугрисида жуда хам ажойиб фикрларни билдирдилар ва албатта у кишининг фикрлари накадар хакикат эканлигини тарихнинг узи исботлаб булди!
    Юртда Шароф ака тугрилик мезони булиб колди!

Gulposhsha  Ehrgashhadzhaeva
Olloh rahmati va jannati qilsin? Hazrati inson edilar!

6 шарҳ

  1. Otabek Toshev

    Бугунги кунда Ўзбекистонда бронта халққа танилган киши ўлса ҳеч ким билмайди ҳамма ахборот воситалари шунчалик жимки ёқангни ўшлайсан одам. Яхши ҳам “дунёўзбеклари” бор экан хабардор бўлиб тўрибмиз.

  2. O’zbekxon

    Ўткир Султоновни кўп кишилар билмайди бундай ажойиб сифатларини, мана Исмат ака орқали билиб ҳам олдик кеч бўлсада. Жойлари жаннатда бўлсин.

  3. Shavkatbek

    Tepadagi dumbullarga Ugilbola tashbex bulibdi,Kam bo`lmang Ismat aka

  4. muxlis

    Joylari jannatdan bo’lsin, oxiratlari obod bo’lsin. Insonni kimligi ko’pincha, shunday yuz-ko’zidan ayon bo’ladi. Suratidan u kishini shunday ochiq ko’ngil inson ekanligi yaqqol bilinib turibdi.

  5. Кайгунгизга биз хам шерикмиз Исмат ака!
    Шароф аканинг кеча Озодликда гапирган гапларидан кейин бирон нима дейиш мушкул деб уйлаган эдим, аммо сиз Уткир ака тимсолида бугунги хукуматнинг аянчли ва кулгулик сиёсатини, ман-манлигини, колаверса уларнинг карийиб барчаси аллакачон халкнинг назаридан колганлигини, тарихдаги урнини мутлок йукотишганлигини ёдларига солдингиз.
    Тирикликнинг киймати пул билан улчанмайди, Уткир Султоновнинг жимлиги, собик хамкасбларига тутилган аъза, билдирилган таъзиясидир балким!

  6. Ismatjon. “O`tganlar yodi turkumi” bo`yicha o`zbek jurnalistikasida yangi bir maktab yaratdingiz. Ofarin!!!

Leave a Reply
*