Menu
Categories
“Дунё ўзбеклари” га “Прага кундаликлари”ни ўқиб…
07/22/2012 "Прага кундаликлари" туркумидан

Абдулҳалим

Аслида бу “фарзийлар”нинг ҳаммаси шунақа, Исмат ака.

Озми-кўпми “илм”га эга Мамасоли А.га ўхшаган “хар”бир мулла, дунё менинг атрофимда айланади деб ҳисоблайди.

Бунақалар, “Икки карра икки – тўрт” дегандай аниқ фан даражасидагидай содда шариатни одам англаб бўлмас даражадаги чалкаш, мубҳам (мубҳам шу маънодаки, масалалар ечимида қатъий ҳа ёки йўқ деган чегараси йўқ, “сийғанчиқ” ) ва зиддиятлар мажмуасига айлантириб қўйиб, сал фаросатли одам ўзи ечимини топа олиши мумкин бўлган, лекин, ҳафтафаҳм гўл одамларнинг наздида “ўта чигал ва қалтис масала”ларни, “шароит тақозосига биноан”, “хозиқларча” “ечиб”, “ҳал килиб бериш”ни “илм” деб ҳисоблаб, “ваҳиманинг уясини” жуда каттайтирворганлар.

Асли, шариат, ҳаётда учрайдиган муаммоларни, Аллоҳга ширк келтирмаслик, куфрга кетиб қолмаслик чегарасида, оқилона (рационально) ҳал қилиб кетавериш дегани холос. Лекин бу “шайхлар”, муллаю “алломалар” буни бутун бошли бир “индустрия”га айлантириб олганлар.

Сиз ҳам шу индустриядаги “пирамида”га кириб, улар қатори сиз ҳам ўзингизга яраша пайравлар (адепт) топиб, (майли ҳеч балони билмасангиз ҳам, тўтидай сайраб, ўшаларнинг айтганларини такрорлайверинг,) ўша “пирамида”даги сиздан юқоридаги табақаларнинг номидан, ҳатто “пирамида”нинг чўққисидаги “биринчи”нинг номини сотиб, шу тизимнинг истаган ерингизда, албатта иқтидорингизга яраша, еб-ғажиб ётинг-а, ҳеч ким сизга бирон нарса демайди.

Сиздан ҳеч ким қизғанмайди, сизга ҳеч қандай рақобат қўйилмайди. Майли, бу пастдагилардан юқоридагиларга деб юлганларингиз уларга етиб бормасин. Фақат, уларнинг деганини денг, оқимга қарши чиқманг, пастдагиларни юқоридагиларга бўйсундириб туриб берсингиз, бас. Улар сиз олган дивидентларнинг ўн ҳиссасини бошқа жойдан чиқариб оладилар.

Аммо,.. Аммо оқимга қарши чиққан кунингиз сиз буларнинг ҳаммасидан маҳрум, ҳаммасидан мосувосиз. “Пирамида”нинг “қурилиши”ю “мустаҳкамланиши”га қанчалар умрингизни, куч-ғайратингизни сарфлаган бўлманг, хаммаси икки пул. “Пирамида”нинг энг чўққисидаги улкан “ҳарсанг”дан тортиб, энг тубидаги кечаги қўшилган “муштдай тош”гача сизни эзғилаб, парчалаб ташлашга киришади. Мана уларнинг ҳақиқий башаралари. Хўп, жуда чўзвордим.

Ҳали сиз унинг совуқ қарашларидаги, -“Сен ҳам одаммисан. Худонинг қахрига лойиқ, бу дунёда бир минут ҳам туришга ҳаққинг йўқ сен ва сен каби осий бандаларни биздақа “иймонли” “суюкли бандалар” сабабли ер кўтаряпти. Билиб қўй валинеъматингни, кимнинг шарофати туфайли яшаётганингни бу дунёда, кўрнамак! “- деган маънони тушунмадингизми?!!!

Ёки сиз уни оддий инсонларга хос қувонч ва ташвишлари, дил дардлари, орзую ҳавас ва армонлари бор бир (нормальний) одам деб туғилган куни билан табриклаб қўйиб, унинг “диёнати”га “тажовуз” қилиб, уни, ердаги “айбу нуқсонлари, гуноҳу савоблари билан айқаш-уйқаш яшаб, лекин инсонийликдан чиқиб кетмаган” оддий одамлар сирасига қўшиб қўйганингизни унутиб кўйдингизми?!!!

Тўғри, Исмат ака, Мен сизнинг ҳаёт тарзингизни, улфатижонлигингизни, (шаробни суйишингизни) ёқламайман. Лекин мен сизнинг ҳаётингизни муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Сиз ўзингиз танлаган йўлингиз, ўзингизнинг ҳаётингизни яшаяпсиз. Ҳалиги “Сизнинг эркинлигингиз ў-ў-ў-ў ҳалиги менинг ҳуқуқларим бошланган жойда тугайди” деган гап борку!

Лекин мусулмон бўлиш, (Абутов ва шунга ўхшаганлар ўнг қулоқ-сўл қулоғинг билан эшитиб олларинг!!!) бошқалар ҳаётини текшириш, уларга “мирғазаб” бўлиш ваколатини беради дегани эмас!!!

Аммо яхшиликга буюриб, ёмонликдан қайтариш бор, бировнинг ҳаққига тажовуз, дахл қилмаслик чегарасида!

Leave a Reply
*