Menu
Categories
проф. Яшар Ҳожисолиҳ ўғли: Путиннинг йўл танлаши…
12/15/2015 Маданият ва Санъат
prof.dr.yasar.hacisalihoglu@2xА.Йўляхши: Маълумингиз, Ўрта Шарқда АҚШ бошлиғидаги Овропа Бирлиги(ОБ) давлатлари ва Россия, Эроннинг барча тур замонавий ҳарбий қуроллари билан таъминланган қўшин қисмлари қизғин жанглар олиб боришаяпти. Оллоҳнинг насиб етган ҳар куни юзлаб, балки минглаб гуноҳсиз гўдаклар, хотин-қизлар ва қарияларни қурбон қилишаяптилар. Энг қизиғи шундаки, жанглар кетаяпти, бегуноҳ бечоралар қурбон бўлаяпти.
Аммо оддий кўз билан қаралганда жангчиларнинг мақсадлари ҳеч аниққа ўхшамайди. Душман тарафни ҳам белгилаб бўлмайди. Масалан, АҚШ ёки Россия, жангларнинг бошқа четэллик қатнашчилари ҳам бу ерда нима учун, қандай мақсадда урушга қатнашаяпти? Бундай бир саволга жавоб топиш ҳам жуда енгил бир иш эмас. Улар, яъни америкалик, овропалик ва россиялик ҳарбийлар Сурия ва Ироқда нималарини йўқотишганлар? Уларга бу ерларда бу қадар миқдордаги силоҳлар нима учун бунча зарур?
Бу чет эллик “ҳимоячилар” қайси душман билан жанг қиладилар ёки мамлакатларига таҳлика ҳисоблашган ДАЕШчилар шунчалар кучлимиларки, уларга қарши бунча буюк мамлакатларнинг бутун ҳарбийлари биргалашиб жанглар қилишаяпти?
Даешчи деганларининг кимлиги ва қандай ташкил бўлганлиги ҳақида ҳам бугунгача ҳеч бир ишонарли маълумот йўқ. Фақат шу борки, воқеалар билан бевосита яқиндан қизиқишаётган баъзи шарқловчиларнинг ифодаларида, жанг майдонларининг асосийларидан бири бўлган Сурия ҳудудида жуда катта нефт захиралари борлиги ҳақида сўзлар учрайди. Яна бир бошқа минтақа Оқденгиз ҳавзаси ҳам янгидан очиладиган энергетик манбаларидан ҳисобланиши ҳам жаҳон жамоатчилигига маълум.
Демак, бутун маш-маша, асло терроризмга қарши кураш ёки Сурия ва Ироқ ҳудудларида жанг қилишаётга АҚШ, ОБ мамлакатларига ва Россияга ДАЕШнинг “қўрқинчли” таҳликасининг олдини олиш бўлмай, балки Суриядаги ва Оқденгиз ҳавзасидаги нефт захиралари (энергетик манбалари) га ким кўпроқ ҳукмрон бўлишидадир.
Яъни уруш, жанглар, бундай буюк миқдорда захирага соҳиб бўлган ҳавзада кимнинг қўли баланд бўлиши ёки ҳеч бўлмаса ундан етарли миқдорда улуш олиш имкониятига эга бўлиш учун олиб борилмоқда. Сўнг замонларда Россия ва Туркия орасида ўртага чиққан тангликни ҳам шу нуқтаи назардан қаралса, унда бирор мантиқ кўриш мумкин кўринади. Чунки бу минтақада Туркиянинг ҳақлари ва тутган муҳим ўрни ҳисобга олинмасдан ҳеч қандай ҳукмронлик ва улуш ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас.
Шу сабаб Россия Сурия осмонининг Туркия осмонига жуда яқин бир жойида “қилич” ёлонғачлаб, минтақада “мени”ни кўрсатди. Туркия ҳам дарҳол у “қилич”ни майдалаб ташлади ва шу билан минтақада ўзининг ҳақи ва ўрни мавжудлигини кўрсатди. Бугун Россия-Туркия танглиги номини олган масала мана шундан иборатдир.
Қуйида таржимаси берилаётган мақола ҳам шу масалаларга бир мунча аниқлик киритишга қаратилган ва бу уруш Россиянинг (аниқса Путиннинг) тўғри қадам танлаши ва қадамларининг оқибатларини яхшилаб ўйлаб кўриши ҳақида мулоҳазалар юритишга бағишланади.
Мақола, Туркияда нашр қилинаётган “Туркия” газетаси сиёсий шарҳловчиси профессор Яшар Ҳожисолиҳ ўғли қаламига оиддир. Марҳамат мақоланинг ўзбекчага ағдарилган мазмуни билан танишинг!
Путиннинг йўл танлаши…
Муаллиф: проф. Яшар Ҳожисолиҳ ўғли.
Туркия ва Россия орасида вужудга келган танглик-тарангликнинг ҳовури пасаймаяпти. Бу икки ўлка ташқи ишлар вазирларининг кечагина учрашуви ҳам бу ҳолатнинг бир мунча вақт давом этишини кўрсатди. Бироқ бу танглик муддатининг энг сўнгги нуқта эшиги топилади ва асил ҳисобланган у нуқтага борилганида бу икки мамлакат муносабатларининг охирги кўриниши(ранги) аниқланади, албатта. Бундан кейингиси учун асил бўлгани, аслида Россиянинг,тўғриси Путиннинг келажак йўлини танлашининг қандай йўналишда бўлишидан иборат бўлади.
Туркия ўзини мудофаа этиш ҳуқуқини қўриш йўлида ҳаракат этиб, чегарасини бузган Россия ҳарбий самолетини уруб тушириши муносабати билан Россия тарафида содир бўлаётганлар, тангликни давом эттиришга уринишлар, асосан Путин исмли “буюк” символни сақлаш асосида жараён этмоқдадир. Путин ёки Россиянинг дейиш ҳам мумкин ички ва ташқи жамоатлик диққатига мўлжалланган тушунча(идрок), қулайлик билан орқага қайтмайдиган ва керак бўлса ҳарбий кучларини ишлатиш ҳам кўзда тутилган эски темир дарвозалар принципига суянади.
Бу тушунча, рус халқига нисбатан иккита махсус хусусиятга эгадир. Унинг биринчиси, совуқ уруш даври тугаганидан сўнгра Россия ҳудудининг яна бир марта жуғрофий жиҳатдан кичиклаштирилмаслиги бўлса, иккинчиси, совуқ уруш давридан сўнгра хусусан Елцин замонида чўққисига кўтарилган, айниқса Ғарб тарафидан инжитилган, топталган рус ғурурунинг тикланиши ва янгидан императорлик стратегиясининг бир парда устга чиқарилишидир.
Путиннинг мақом даражаси ва ижроичилик қобилияти айнан ана шу хусусиятлар устида иншо этилгандир. Шунинг учун Туркияга қаратилган Путиннинг ғазаб даражаси пасаймаётганлиги, Россиянинг келажаги кўзда тутилган давлат стратегияси эмас, балки унинг шахсий раҳбарлик кўрсаткичи пасайганлигидан юзага келган ҳаёжонли ҳиссиятдир.
Бу вазиятнинг қандай ва қанча вақт давом этишини яшашимиз кунлари ичида ҳаммамиз бирга кузатамиз. Бироқ бир мунча замон сўнгра Путин, ўзининг бирон йўл танлашга мажбурлиги ва у атрофга(дунёга) ошкор этилиши кераклигини дурустроқ кўриши лозим.
Масалан, Россиянинг Туркияга нисбатан ўринсиз иқтисодий чеклашлар усулига ўтиши, Туркияни ДАЕШ билан нефт савдосида мутлақо асоссиз айблашлари, Россияда ишлашаётган туркиялик иш одамлари, ўқиётган талабалар ва илм одамларига ҳуқуқдан ташқари муносабатлари, оқибати ҳисобга олинмаган зўрма-зўраки уринишлари, ўзига ишонган ақлли давлат ҳокимияти назаридан кўра, ҳис-ҳаёжонга берилган, қилинганларнинг оқибати яхши ўйланмасдан, диққатга олинмасдан қўйилган бир қадамдир ва бу қадам Туркия чидамлилик ва сабрлилик хусусиятини кўрсатганида кимнинг нималар ва нима учун йўқотганлиги юз кўрсата бошлайди, албатта.
“Этакларидаги тошларни тўксинлар, биз ҳам этагимизда тош бўлса, тўкамиз” – дейиши билан Президент Эрдўғон Туркиянинг таҳдитларга бош эгмаслигини, уларга алтернативсиз ҳам қолмаслигини яна бир марта таъкидлади. Бу нуқтада Президент Эрдўғон Путинни огоҳлантириш билан бирга, тангликни чуқурлаштириш иккала ўлка учун ҳам зарарлигини ифода этади.
Шунингдек, “бошқаларни севинтирмайлик,” дейиши билан Туркия-Россия ижобий муносабатларининг чуқурлашидан ва унинг стратегик тус олишидан тинчлигини йўқотаётганларнинг вазияти Россия учун мусбат бир хусус эмаслигига ишорат этмоқдадир. Ана айнан шундай вазиятда Путин энг зарурини, Россияга энг фойдалисини танлашга мажбурдир.
Ғарбнинг Россияга қарши қаратилган иқтисодий чеклаш(тақиқлаш-санкция)ларига қарамасдан, масалан Туркия ва Россия орасидаги муносабатларнинг бу икки давлат учун манфаатли бўлганида НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг ўзини мустақил тутишини ҳам Россия(айниқса Путин) жуда яхши ўйлаб кўриши лозим.
Масалан, айнан шу Путиннинг ўзи, Анқарада Шимолий оқими лойиҳасини Турк оқими лойиҳасига айлантирилиши хусусида Туркиянинг мустақил ҳаракат қиладиган бир куч бўлганлигини таъкидлаган ва Туркия президенти Эрдўғоннинг мардлигига қойил қолганлигини баён этган эди. Бугун эса, Путиннинг ана ўша ўз сўзларини хотирлаш замонидир. Бу хотирлама ҳам Путинга бир танлаш имконини туғдирадиган асосни кўрсатади.
Бугун Россия (Путин), ё Туркия билан фойдали муносабатларни оёқ остига олади, бу билан Туркиянинг Россияга бўлган ишончини батамом йўқотади, ёки Сурия масаласида янада кўпроқ тангликларга, чегарадан чиқиб бир йиқитувчи уринишларга кирмайди ва Туркиянинг ишончига ҳурмат кўрсатиб, дипломатик заминда ижобий муносабатларни тирик шаклда сақлаб қолади.
Албатта, бундай бир танлаш вазияти, ҳеч шубҳасиз Ғарбий Оқденгизнинг янги энергетик геополитикасидан ажралган бир шаклда қарала олинмайди. НАТО мамлакатларидан бири бўлган Туркия ва Россия орасида танглик келиб чиқишига сабаб бўлган Россиянинг бу минтақага ҳарбий кириш қилиши, асосан Россияга алтернатив янги ҳозирлик кўриш ҳудуди ҳисобланган Шарқий Оқденгиз энергия ҳавзасининг хавфсизлигини сақлаш ҳаракатларини келтириб чиқарди.
Россиянинг эса, бу ҳолатни ҳам ҳисобга олмаслиги мумкин эмас. Бу минтақага доир Россиянинг муносабатлари, Туркияни ҳисобга олмай, уни йўқ каби ҳисоблаб, бу ердаги энергетик масалалари тенгламаларини ечишда ўрин олиши, унинг янада кучли ва қийин бир стратегик иқлимга дуч келишига йўл очиши аниқдир.
Туркия, ўзининг ички энергетик масалаларидаги ва минтақадаги Россиянинг ролини алмаштирадиган имконларга эгалигини ҳам Россия тарафи унутмаслиги лозим. Умуман олганда Туркиянинг ўшандай имкониятларга соҳиб бўлиши унча куч талаб ишлар эмас.
Масалан, Туркия президенти Эрдўғоннинг кейинги Катар зиёрати ва Бош вазир Довудўғлининг кейинги Озорбойжон зиёратлари Туркиянинг энергетик масалаларда Россияга алтернативлари ҳақида ўта аҳамиятли маълумотлар-кўрсаткичлардир деса бўлади.
Путин йўл танлар экан, бу вазиятни ҳам диққатга олиши лозим бўлади. Ундан ташқари, Россия (Путин), бугунги Туркия совуқ уруши давридаги Туркия эмаслигини ҳам жуда яхши ўйлаб қараши шартдир.
Қисқаси, Путин учун бугун Туркия – Россия муносабатлари масаласида яхши, ақлли ўйланган йўл танлайдиган замондир …
Натижаларни кутиб қоламиз ва иншооллоҳ яқинда уларни кўриш ҳам насиб бўлади …
05.12.2015.
Мақола оригиналининг интернет адреси:
http://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/prof-dr-yasar-hacisalihoglu/589121.aspx
Мақолани Алибой Йўляхши туркчадан ўзбек тилига таржима қилди.
"2" Comments
  1. Otabek Toshev

    Путин ва Эрдоғон сиёсий ҳис ҳаёжонлари бир бирига ўхшаш мана шунинг учун уларни келишиш жуда қийин кечади. Туркия ҳеч қачон ўз таъсир доираси бўлган қўшни мамлакатларда Россияни ҳаддан ташқари аралашувига рози бўлмайди.

  2. Мен Путинни ақилли давлат раҳбари деб ўйлар эдим. Кейинги пайтда уни қилаётган ишлари қип қизил аҳмоқона, гапираётган гаплари кўча безорисини эслатади.

Leave a Reply
*