Menu
Categories
СИЗ СЕВГАН ШОИРЛАР – Карим БАҲРИЕВ: ОҚСАРОЙ – ОҲ, САРОЙ…
01/18/2016 Адабиёт
Оқсаройнинг бугунги суратларини кўриб 30 йил аввалги шеърим ёдга тушад
Карим БАҲРИЕВ
ОҚСАРОЙ
Шаҳрисабз,
Оқсарой…
Кекса момолар,
қариб,
умр адоғи бўлганда зоҳир,
қалдироқ овози ногоҳ ҳаволаб,
айтарлар, уларга икки дунё бир.
Элнинг бурч-бурчида хаста овоза
яшар
қаро кунга асралган ўчдай…
Мана, салтанатдан қолган дарвоза
мунғаяр
қаноти ивиган қушдай.
Шу сарой қошида
тўзиган,
қатор,
жаҳонгирдан фатво олган қўшинлар
қанча элатларни қилдилар абгор
бехос пичанзорга тушган яшиндай.
Чексиз музофотнинг турфа ерида
палак ёзган ҳасрат, оқсаган миш-миш
шу равоққа етмай йитгандир тамом
бамисли оловга йўлиққан қамиш.
«Оқсарой устида чиқмасин булут,
Илоҳим, кенг бўлсин Амирнинг феъли», –
деб тақдирин кутган, тиланган тўп-тўп
бегона юртларнинг сардори, эли.
Улкан қароргоҳга ҳар бир мўминни
келтирган ё ажал,
ё нурли иқбол.
Бари ўтди…
Мана, уч-тўртта сайёҳ
сурат тушяпти қўрқмай, бемалол.
Зарбоф тўн илинжи унга шеър бичиб
кун кўрган шоирлар йитганича йўқ…
Чўкаётган қабр – саройнинг учган,
тўкилган четига тўкилар ёруғ.
Ҳали ҳам тик турса кўҳна Оқсарой,
битар толедаги қанча кемтиклар,
бу улкан бинога тикилган гадой
чўккан руҳларини оларми тиклаб.
Сокинман,
нафасим ютаман ичга,
қаттиқроқ йўталсанг – деворда кўчкин.
Осмонга термулиб ўлаётган қушга
ёрдам беролмайди, наҳотки, ҳеч ким…
1984

'ОҚСАРОЙ

Шаҳрисабз,
Оқсарой...
Кекса момолар,
қариб,
умр адоғи бўлганда зоҳир,
қалдироқ овози ногоҳ ҳаволаб,
айтарлар, уларга икки дунё бир.

Элнинг бурч-бурчида хаста овоза
яшар   
қаро кунга асралган ўчдай...
Мана, салтанатдан қолган дарвоза
мунғаяр
қаноти ивиган қушдай.

Шу сарой қошида
тўзиган,
қатор,
жаҳонгирдан фатво олган қўшинлар
қанча элатларни қилдилар абгор
бехос пичанзорга тушган яшиндай.

Чексиз музофотнинг турфа ерида
палак ёзган ҳасрат, оқсаган миш-миш
шу равоққа етмай йитгандир тамом
бамисли оловга йўлиққан қамиш.

«Оқсарой устида чиқмасин булут,
Илоҳим, кенг бўлсин Амирнинг феъли», -
деб тақдирин кутган, тиланган тўп-тўп
бегона юртларнинг сардори, эли.

Улкан қароргоҳга ҳар бир мўминни 
келтирган ё ажал,
ё нурли иқбол.
Бари ўтди...
Мана, уч-тўртта сайёҳ
сурат тушяпти қўрқмай, бемалол.

Зарбоф тўн илинжи унга шеър бичиб
кун кўрган шоирлар йитганича йўқ...
Чўкаётган қабр – саройнинг учган,
тўкилган четига тўкилар ёруғ.

Ҳали ҳам тик турса кўҳна Оқсарой,
битар толедаги қанча кемтиклар,
бу улкан бинога тикилган гадой
чўккан руҳларини оларми тиклаб.

Сокинман,
нафасим ютаман ичга,
қаттиқроқ йўталсанг – деворда кўчкин.
Осмонга термулиб ўлаётган қушга
ёрдам беролмайди, наҳотки, ҳеч ким...

1984'

https://www.facebook.com/karim.bahriyev

"1" Comment
  1. Абулқосим Мамарасулов

    Ҳа, 30 йил бурун “Оқсарой – оҳ-сарой…” деган таг сўз билан Оқсарой суратини эълон қилган эдингиз.

Leave a Reply
*