Menu
Categories
“ВУЗ ГОРОДОК”ДАГИ СТУДЕНТЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАН ЭДИ?
02/03/2016 Видео
   
Published on Jan 15, 2016
1992 йилнинг 16 январ куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар милиция билан тўқнашганди.
Икки талаба ҳалок бўлган, ўнлаб намойишчилар яраланган.
Ўша кунларда Ўзбекистонга сафар қилган Би-би-сининг суратга олиш гуруҳи талабалар қўзғолонини тасвирга туширган.
ББС
СТУДЕНТЛАР  ҚЎЗҒОЛОНИ  АСЛИДА  ҚАНДАЙ  БОШЛАНГАН  ЭДИ?
Икки қулимни қалбимга қўйиб виждон ҳақи фақат бўлиб ўтган 1992 йил 16 январдаги Студент шаҳарчасидаги воқеаларни қандай бўлган бўлса шундай ёритмоқчиман. Бу қонли воқеалар видеосини Исмат Хушев ўз сайтида қўйганидан руҳланиб, қисқача бўлсада ҳақиқатни ёзишга аҳд қилдим.
Ушбу воқеаларни бошидан охиргача ташкил қилган Ёшлар Уюшмасини (Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмаси) ташкилий ишлар бўйича ўринбосари сифатида кўрган билганларимни айтмоқчиман. Хозирча ўз исмим шарифимни қўйа олмайман сабаби Тошкентда яшайман. Бу ердаги Режим югурдак, малайлари ҳар қачонгидан ҳам ёмон ташвишга тушган, безовталанган чунки қилган барча  жиноятлари учун жавоб беришга тўғри келади. Уларни аҳволини чукаятган кемадаги текинҳур каламушларга ўхшатиш мумкин.
Энди бевосита Студентлар шаҳарчасидаги қўзғолонга тўхталадиган бўлсак, буни сабабини кимлар ўйлаганидик, нарх навони ўсишида деб ҳисоблаш, ўта юзакиликдир. Унинг асосий сабаблари: миллий озодлик ҳаракатини асосини ташкил қилган студент ёшларни тийиб қўйиш учун  ҳокимят, метинг ва намойишларни қонунан тақиқлади, муҳолифат ва актив ёшларга нисбатан тақиқ, босимларни ортиб бориши. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган бўлсада амалга оширилмасдан қоғозда қолиб кетганлиги дисак тўғри бўларди.
Бу тарихий воқеагача 1990 – 91 йилларда призединт Ислом Каримов ва бош вазир Шукирулло Мирсаидов билан бир неча бор, биз етакчи ёшлар учрашсакда, лекин барчаси натижасиз тугади. Ўчрашувлардан шу нарса маълум бўлдики, ҳар иккаласи ҳам “мен томонга ўтинглар, мен билан ишланглар” қабилида биз билан сўҳбатлашди ва метингларни ўтказмаслик шарти билан етакчи ёшларни ўз томонига оғдириб олишга астойдил ўринди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши ўз позециясида садоқат билан қолиб, мустақил ҳаракатини давом эттирди.
Ёшлар Уюшмаси МК даги мажлислар бир бирини тоқат билан эшитиш, ғоя қарашларини ҳурмат қилиш сиёсий маданияти яхши йўлга қўйилганди. Бизни Ватанимизни озод кўриш, халқимизни ҳур, эркин фикрлашини ҳимоя қилиш қизиқтирар, Москвага қаршилигимиз бирлаштирарди. Тан олиш керак ёшларнинг аксарияти асосан Эрк ДП ледири Муҳаммад Солиқни тарафдорлари эди. Биз мавжуд ҳокимятга ишонмас эдик.
Қандай қилиб ишониш мумкин Ўзбекистонни озод бўлишига қарши тўрган 1991 йил август Москвадаги давлат тўнтаршигача СССР тарафдори бўлган, собиқ  маҳаллий Комунистик Партия раҳбарияти вакилларига. Улар бир юмалаб демократга айланишган эди–да! Мана шуни учун ҳам призединт ва ҳукумат бошлиғига биз студент ёшлар ишонмаганмиз.
Студентлар шаҳарчасидаги инқилоб  пишиқ ўйланган яхши ташкиллаштирилган бўлиб, ҳар бир ётоқхонада ўз одамларимиз бор эди. Булар жисмонан чиниққан спорт билан шуғилланадиган, баъзилари Афғонистнда хизмат қилган, обрўйли, автаритет сўзи бошқаларга ўтадиган йигитлар эди.  Садриддин, Исмоил, Яшин, Равшан, Иброҳим кабилар орқасида минглаб студентлар тўрган. Бундай катта кучни кўрган давлат, у  билан ҳисоблашмасдан иложи йўқ! Ёшлар Уюшмаси раиси Жураев Шовқиддин бўлгани ҳолда шаҳарчадаги раҳбарликни менга топширди ўзи эса чеккада тўрди. У ҳақда турли туман гап сўзлар юради. Мен ўзимга эп кўрмайман уни шахсиятига баҳо беришни.
Ҳамма воқеа аслида 15 январ куни ярим кечаси тонга яқин рўй берди. Номаълум бир груҳ одамлар иғвогорлик (провакация) қилиб шаҳарчадаги савдо расталарни талон тарож қилди. Мақсад студентларни иғвогорона жанжалга тортиш Тошкент шаҳридаги вазиятни издан чиқариб бош бошдоқлик келтириб чиқариш бўлган. Ким буни қилган? Ҳалигача номаълум. Студентлар эрталаб тинч намойиш қилиш учун катта кўчага чиқишди ва ўзларини муносиб тутишди.
Лекин ҳукумат қўшинлари кечқурингача қўзғолончилар тарқалмагандан кейин ўққа тутишди. Қоранғи тушишига қарамасдан ётоқхоналар арофида бир неча соат ўқ овозлари эшитилиб тўрди. Қанча одам ўлганлигини ҳалигача расмийлар томонидан сир сақланади.   Сиёсий ҳокимятни бу аҳмоқона қон тўкиши тинч метингларда илк мартаба бўлгани ҳолда, қаттиқ дектатурани бошланишини англатар эди.
НОРМУРОД  ЎЗБЕКХОН
(OZBEKXAN)
“Дунё ўзбеклари” учун махсус,
Ўзбекистон

6 шарҳ

  1. Нима бўлса хам четдан душман босиб келмасин. Оддий фукоро қўрқоқ ва ўзини ҳимоя қила олмайдиган ҳолга келтирилган, КАЗОЛАР, ҚОЗИЛАР шахар дарвозаларини очиб беради. Бу тарихий исботланган. Иккинчи жахон урушидан олдин енгилмас армия ва халк хақида канчалаб кинолар ишланган экан. Уруш давомида бир ярим миллион соткин немислар томонида туриб урушга кирган, шуларнинг командирлари, Совет армиясида хам командир бўлишган. Полицайлар Совет активлари, махаллакомлар булишган кўпи. ХАЛҚНИНГ ЮРАГИДА АРСЛОН УЙҚУДА!!!!

  2. yulchi

    Исмат ака шу ёшларга алоҳида эътибор беринг! Мухолифат бошқа қолганлари одам бўлмайди.

  3. Shayboni

    Ўша замондаги студентлар, ёшлар юрагида ўти бор, ҳақиқий миллатпарвар бўлишган. Хозирги ёшларни эса аҳволига қараб ачиниб кетасан киши. Бутун бошли авлод қурқоқ, бир ёқлама қилиб тарбияланди.

  4. Жа бу Ўзбекхон ҳам чатоқ экан-ку! Шархларни қойиллатади гап йўқ! Таҳаллусни ҳам баландпарвозлигини қаранг! Озроқ камтарлик ҳам керак ока! Лекин молодецсиз. Тошкентдан туриб режимнинг башарасини очиб беряпсиз. Омад сизга!

  5. Студент ёшлар ўша пайтдаги озодлик ҳаракатини асосини ташкил қилган. Лекин афсус бу ватанпарвар, Ватан учун керак бўлса жонини ҳам беришга таёр ёшлар бугун эгасиз ва ғоясиз. Уларнинг бошини бириктириш ҳақида ўйлаши керак Исмат ака. Вақти соати келади тарих қайта ёзилади.

  6. Akbar

    Shavqiddin Jorayev usha paytda ERK partiyasiga MXX tarafidan kiritlgan aygoqchi sifatida faoliyat boshlagan talabalardan biri edi. U ERK repressiyaga uchrab liderlarining bir qismi qamoqqa tashlanib, bir qismi chet elga surgun qilingandan keyin Shavqiddin Jorayev Vatan Taraqiiqyoti partiyasini tuzishda ishtirok etib, muholifatga qarshi ishini davom ettirdi

"3" Comments
  1. “Дунёўзбеклари” эгаси Исмат Хушевга жуда катта раҳматлар бўлсин. Бизга оловқалб ўтмишдаги ёшларни кашф этиб берди. Наҳотки шунақанги бўлган бўлса ўша пайтдаги халқимиз ёшлари ,ҳеч ҳам ишониш қийин. Хозирги ёшлар ўз соясидан қурқадиган хезалак бўлиб кетган, улардан кўра хотин қизлар юз мартаба яхши дадилдир. Бундай қурқоқ, юраксиз, ёшлар ички яккаҳоким режимга қарши тўришни эсласа иштоннини ҳуллаб қўйади. Агарда душман бостириб келса нафақат икки қўлини, икки оёоғини ҳам кутариши аниқ. Айниқса Путинпараст манқуртлар хозирдан бошлаб қорин ғамида Ватанимизни сотишга шай тўрибди. Қандай одамларга замонимиз кунлари қолдия!

  2. Қойил! Мана Ўзбеклар ҳам жунбушга келиб мустабидга қарши кўтарилган экан ку! Ростини айтсам мазкур ёшларни кўриб ҳавасим келди,руҳим кутарилди.Қаерда экана ўша юрагида ўти бор, ўшбу инқилобни ташкел қилганлар. Шуларни оталарига менг раҳмат!

  3. Жураев Шовқиддин номаълум ҳолатда оламдан ўтибди. Буни қандай тушиниш мумкин. Исмат ака, сизнинг “Сирли ўлимлар” ҳақидаги мақолангизга яна бир исбот ва мавзу. Бир нарса деб айтиш қийин. Лекин сиздан шу хусусда хабар ё мақола кутиб қоламиз. Чунки сизга ишонамиз. Сиз бизни хеч качон алдамагансиз!

Leave a Reply
*