Menu
Categories
Толиб Ёқубов: Сарафроз айтгани келдик (Исмат Хушевни “кашф” этаётганларга)
02/08/2016 Демократия сабоқлари
ббс учун расм
Суратда: “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан “Оқ сарой”да…
 
Исмат Хушевнинг “Президент, мухолифат ва МХХ” мақоласини ўқиб 
 
САРАФРОЗ АЙТГАНИ КЕЛДИК

Советлар даврида оёғидаги этик учидан бош бармоғи чиқиб турган, кетмон чопавергандан қўллари қадоқ бўлган деҳқон, усти-бошидан мол тезагининг ҳиди анқиб турган сут соғувчи аёл ва бошқа меҳнат аҳлининг “мардонавор” ҳаётини куйлаш учун театр саҳнасига қўлида ликобча ушлаган учта ҳофиз чиқиб келарди. Залда ўша меҳнаткашлар ўтиргандай, ҳофизлар саҳна четида саф бўлиб “Сарафроз айтгани келдик” деб катта ашулани бошлаб юборишарди.
Нега мен совет давридан қолган қип-қизил ёлғон, пропагандистик ашулани эслаб қолдим? 2016 йил 31 январь куни “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” сайтида муҳтарам Эргаш Сулаймоннинг “Исмат Хушевнинг “Президент, мухолифат ва МХХ” мақоласини ўқиб” мақоласи чоп этилибди. Мақоланинг икки жойида ҳурматли Эргаш Сулаймон “Исмат Хушевни мен ўзим учун қайтадан кашф этдим” дея ёзадилар.
Балли, гап йўқ, зўр кашфиёт бўлибди ва у мақтовга, яъни сарафроз айтишга лойиқ! Кашфиёт буюк нарса, у муаллифни бениҳоя қувонтиради, янада илҳомлантиради. Кашфиётчи ҳатто еб-ичишни ҳам унутади. Айтишларича, Алберт Эйнштейн ўзининг “Нисбийлик назарияси”ни кашф этганда еб-ичишни унутиб 105 кун оч-наҳор юрган экан. Муҳтарам Эргаш Сулаймоннинг кашфиётлари бизни ҳам тўлқинлантириб юборди ва тўрт оғиз сарафроз айтишга ундади.

Муҳаммад Солиҳ, Ёдгор Обид, Обидхон-қори Назаров, Муҳаммадсолиҳ Абутов, Ҳазратқул Худойберди, Жаҳонгир Маматов ва бошқа юзлаб ватандошларимиз каби Исмат Хушев ҳам сиёсий қочқин, бирор туки кам эмас. Бироқ, НЕГАДИР:

(1)
Исмат Хушев бемалол Ўзбекистонга бориб келди, уни Тошкент аэропортида ўнлаб одамлар гуллар билан кутиб олишди, у ўйнаб-кулиб Қашқадарёга, ота уйига кириб борди ва худди шундай иззату-икром билан Канадага қайтиб келди;

(2)
Юқорида исми-шарифи келтирилган ватандошларимиз нафақат ватанга бора олмайди, балки Ўзбекистондан қотил келиб отиб ҳам кетганини кўрдик;

(3)
Муҳаммад Солиҳ ва Обидхон-қорининг оналари, Ҳазратқул Худойбердининг укаси, Муҳаммадсолиҳ Абутовнинг ота ва онаси вафот этишди, бироқ уларга бир ҳовуч фотиҳа қилишга ҳам йўл берилмади;

(4)
Исмат Хушев АҚШдаги Ўзбекистон элчиси билан Вашингтонда ҳар ойда камида бир марта ошхўрлик қилади ва ароқ ичади, менинг 2014 йил декабрида юборилган, ватанга қайтиш масаласи бўйича ёзган хатимга Ўзбекистоннинг Париждаги элчиси Равшан Усмонов ҳозиргача жавоб бермади [хатим элчихонага топширилгани ҳақидаги уведомление қоғозини сақлаб қўйганман]; айни масалани ҳал қилиб беришини сўраб Исмат Хушевга мурожаат қилсаммикин, деб юрибман;

(5)
Исмат Хушев Канададан Дубай, Туркия ва бошқа узоқ давлатларга океан оша бемалол сафар қила олади, бироқ Муҳаммадсолиҳ Абутов ҳаж сафарига кетаётганда Қатар аэропортида самолётдан туширилиб қамоққа олинган – уни Ўзбекистон ҳукумати халқаро қидирувга берган экан! Чет элларда яшаётган барча ватандошларимиз қўшни мамлакатга бориб келишни режалаштирса, аввал миясига “пулни қаердан оламан?” деган савол келади. Аксарияти сафарга чиқолмайди – пул йўқ! Исмат Хушевга пулни ким бераркин, ажабо;

(6)
Ўзбекларни Ўзбекистондаги муаммолардан чалғитиш ва ўзбек тилидаги “Ўзбекистон Халқ ҳаракати”, “Ҳаракат.нет”, “Жараён.”, “Ҳуқуқбон” каби сайтларга қарши курашиш мақсадида ташкил этилган Исмат Хушевнинг пропагандистик “Дунё ўзбеклари” сайти ҳукумат заказини оғишмай бажармоқда. Мазкур сайтда мамлакатимизда ҳукм сураётган сиёсий тузумни улуғловчи юзлаб материалларни топиш мумкин. 
Муҳтарам Эргаш Сулаймон Исмат Хушев қиёфасида яна нималарни кашф этган эканлар? Мен юқорида ёзганларни ҳамми ёки буларни билмаганмикинлар?

Толиб Ёқуб

Толиб Ёқубов,
Франция.
“Дунё ўзбеклари”дан:
Яна иғво уруғин сочмиш,
Ёқуббекнинг ўғли Толибча.
Ўзи Париж томонга қочмиш –
Кин ва ҳасад ичра ғолибча…
Исмат Хушевдан Толиб Ёқубовга 
Кекса дилингизни емирмасин ғам,
Умрингиз шомида яшанг бахтиёр.
Мен Сизга сарафроз шеър айтмасам ҳам,
Мухолиф сафларда ўз ўрнингиз бор.
“Исмат Хушев – хавфли, моҳир бир маддоҳ,
Мухлиси бизларни кечирсин” – дебсиз.
“Шўрлик халқ бир тараф, бир тарафда шоҳ.
Маддоҳ овозини ўчирсин – дебсиз.
“Маддоҳдан миннатдор ҳар бир қисматнинг,
“Дунё ўзбеклари” – кўнглида яшар.
Йўлини тўсмасак агар Исматнинг,
Мухолиф дилда ҳам инқилоб ясар…
Халқ – бир ён, Шоҳ – бир ён, Сизлар бир тараф.
Бунга ёзганларим берар  берар шаҳодат.
Элга маддоҳ бўлмоқ – улуғ бир шараф,
Юрт учун маддоҳлик – олий саодат!
5 февраль, 2016 йил. 

4 шарҳ

  1. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Tolib aka juda salbiy fikr yuritibdilar. Qarilik sharmandalik deb shunga aytishadi. Sal dunyoga ochiqcha ko’z bilan qarang. Qancha o’zbek yoshlari jihod qilaman deb imomlarning aytgani bilan o’lib ketayapti. Mana shu imomlarni qamoqqa tiqish kerak birinchi navbatda.

  2. Толиб ака олим одам-да, ҳар бир ёзган кичкина мақоласи ҳам илмий, айрим (сарафроз айтгани келдик кабилари)лари сатирик асарга ўхшаб кетади.
    Домла айрим нарсаларни диққат билан ўқимайдилар чоғи. Масалан:
    И.Хушев яқиндаги МХХ ҳақидаги мақоласида Ўзбекистонга бориб-келиш сирларини, сайтида мухолифатчиларни танқид қилиш сабабларини очиқ ёзган. Бу борада саволга ўрин қолдирмаган.

    1. Исмот Хушев сиз ҳақсиз! Қадингизни тик тутинг, руҳингизни ҳеч ҳам туширманг! Сизни орқангизда юз менглаб ватандошларимиз турибди умид кўзларини тикиб. Битта,яримта йўлда учраган қопоғон итни ҳурушига эътибор берманг! Ит вазифаси қопиш, биз сиз билан доим! Ким нима деса майли, мен сизни юртимизга ёруғлик олиб келаётган кунгли қалби тоза, оқ кунгил бир катта шахс деб биламан. Унитманг орқангизда сизга эргашиб бораётган одамлар армияси бор.

    2. gallaoroldan

      Мени ўзим Жиззахни Ғаллаоролиданман ҳеч ҳам хафа бўлманг Исмат ака! Битта иккита мияси айниганлар чиқади.Мени ўзим Толиб бобони ёзганларидан ўйалиб кетдим. Кечиринг биз Жизахликларни!!!

Leave a Reply
*