Menu
Categories
Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 3-қисм
02/09/2016 Муносабат

 

          Авлиёлар юртига  зиёрат (3-якуний қисм)
                       Ассалому –алайкум азизлар

Оқмозор (1)

 

Қабристонларни зиёрат қилиб туриш буюрилгани бизга бежиз эмас. Қабристон – ўтмиш билан келажакни туташтирган жой: ҳаммамизнинг аждодларимиз шунда, ҳаммамизнинг борар жойимиз – шу.
Ин ғазал буд аз қабристон, Хабар гиред ёру дустон. Чои хобро кунед бустон, Рафтам сари қабристон

учу 1

Cуратда: ўнгдан чапга Луғимбек қ.ф.й. масжиди имоми  Сайдалиев Акмалжон, каминаи камтарин, шоир Сухайлий,  қабристон назоратчиси Х.Дилмуроджон, қабристон имоми  Ж. Акбарали,  қабристон гўркови  Қодиров Муротжон  ва мехмон  Отаққулов Қосимжонлар билан…

учу 2

“Шундан келиб чикиб ЧОР хукматининг Туркистон гебурнатори мозорнинг вақф мулкини тортиб олишга барча чораларни кўрган Фарғона вилояти бошқармасининг 1894 йилда 19 числосидаги мажлисда хазрат мавлона Қутбиддин Ахмад мозарининг вақф ерларига тегишли хонларнинг олтита ”ИНОЯТНОМА”лари кўриб чиқилиб бу вақф ерлар ахоли яшайдиган ерлар бўлган ва мозор низомининг 206 –моддасида солиқдан озад қилинган ташкилотлар қаторида кўрсатилмаганлиги учун мозорнинг вақф мулки мусодара қилинсин ва ерлар давлат мулки деб эълон қилинсин дейилган қарор қабул қилинган
(Ўз.Рес.Марказий давлат архиви,и-19ф,1-р 34261-иш,23-27-в)
бу карорни  Туркистон губернатори тасдиқлаган…

 учу 3

 

Тарих фанлар доктори профессор И.А.Алимов маҳлумотига караганда улуғ шайх Саид ҚУТБИДДИН АХМАД хотирасини эъзозлаб ҚЎҚОН хонлари ва улардан илгари хонлар ҳам унинг мозорини вақф ерларини борча солиқлардан озод қилган ундан тушган даромадни мозорни тамирлашга атрофини обод қилишига, Кутбиддин Ахмад номи билан боғлик масжид, мадраса, қорихоналарга, қолган қисмини унинг авлодларига бўлиб беришни буюрган.
Бу билан ҚЎҚОН хонлиги  хукумати халқ учун азиз инсонни қадр қимматини эзозлаган…

учу 4

Суратда узоқ-яқиндан келган зиёртчилар  ОҚМАЗОР ОТА қабрини зиёрат қилишияпти…
Бундан ташқари қабристонда ҳар ҳафтанинг шанба кунлари ободонлаштириш, тозалик куни деб эълон қилинган бўлиб, ҳар ҳафтанинг шанба кунлари  қабристон ҳудудларида тозалик, ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.
Бахор яқинлашиб қолганлиги сабабли махалла ахиллларидан ХАШАР ташқил этилган бўлиб  махаллалардан тайинланган масуллар галма-галдан келишиб қабристонни ободонлаштириш ишларида қатнашиб туришибди.

 

учу 5

Бу тўғрида Андижан вилояти Избосган туман тумани хокимининг 262-К қарори мавжуд бўлиб жумладан  қарорда шундай дейилган: ”Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининиг 2011 йил 4 апрел кунги 101 –сонли “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ҳамда шу мазмундаги Избосган тумани хокимининг 2011 йил 13 апрелдаги 262-Қ –сонли қарорини бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида” ги Қонуннинг 6 –моддасига асосан ишлаб чиқарилган ҚАРОРИ матни қабристон деворий газетасида осиб қўйилган бўлиб унда жумладан “Избосган тумани ободонлаштириш бошқармаси” Фуқоро хизмати бўлими”нинг балансида бўлган дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик хамда жисмоний шахслларнинг хайр-эхсонларини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масаллаларни хал этиш бўлими” ходимлари тамонидан кўрсатиладиган хизматлар белгилаб қўйилган

 

учу 6

Бу махалалардан келган хашарчилар тушлик пайтида назоратчи Х.Дилмуроджондан янги тапшириқ олиб туришибди
Булардан ташқари махсус тартибда Гўрков штат бирликлари, майитларни ювиш штат бирликлари, дафн маросимини ўтказувчи ходим ва диспечер штат бирлиги ходимлари туман хокимининиг махсус карори асосида иш олиб борадилар
Булардан ташкари Лўғибмек Қ.Ф.Й ўрамидаги ҲАҚҚУЛОБОД МФЙга қарашли ахоли сони шу бугунги кунда 3080 та бўлиб шундан 630 хўжалик рўйхатда турса шу Қ.Ф.Й ўрамидаги  ЮҚОРИ МФЙда хам шунча ахоли ва шунча фукоролар сони мавжуддир
Туячи ҚФЙ ўрамидаги ТАРАҚИЁТ МФЙ да эса хўжалик сони 604 та бўлиб ахолиси сони 3228 тани ташкил этади  шу йиғиндаги НАВЖУР МФЙда эса хўжаликлар сони 418 та бўлиб бу махаллада ахоли сони 2488тани ташкил килади
Юқоридаги тўртала махала ахолиси вафот этганида шу ОҚМОЗОР ОТА қабристонига қўйилади…

учу 7

Оқмазор ота зиёратгохига келган зиёратчиларни бир гурухи
Оқмазор ота зиёратига асосан фарзандталаб беморларимиз, танасига хол, оқ доғлар тушиб колганлар ва тушида майит (қариндош -уруғларини) кўрганлар келишиб шу ердаги арвохларга хайр-эхсон қилиб кетадилар.
Азизлар қуйида мен сизларга  қабристонга борганда ўқиладиган қисқа хадис ва оятлардан  яна келтириб ўтаман…
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكُفْرِ، وَالْفَقْرِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ
 
Эй Аллоҳ! Менинг баданимни, қулоғимни ва кўзимни соғлом қилгин – офият бергин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!
Эй Аллоҳим! Мен Сендан куфр ва фақирликдан паноҳ беришингни сўрайман. Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан ўзга илоҳ йўқ.
(Уч марта айтилади).
қўрқоқликдан паноҳ
 
( اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْبُخْلِ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُرَدَّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، وَعَذَابِ الْقَبْرِ).
 
Парвардигоро! Мен Сендан бахиллик, қўрқоқлик ва тубан-разил умр (ҳаёт)га қайтарилишдан паноҳ беришингни сўрайман.
Эй Аллоҳ! Мен Сендан дунё фитнаси ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман
Якунида мен чумолилар тўғрисидаги кичик хикояни сизларнинг эътиборингизга хавола қиламан:
Чумолиларда ўзларининг қабристонлари мавжуд
Чумоли ўлганидан 2 кундан кейин, унинг жасади олеин кислота ҳидини чиқара бошлайди. Бунгача қолган чумолилар мурдани писанд ҳам қилмайдилар, лекин ҳид чиқаришни бошлагандан кейин, уни дархол кўтариб “қабристонга” чумоли уясидан анча узоқ масофага олиб боришади.
Кўриниб турибдики, чумолилар шуни биладиларки, мурда ҳар хил зарарларни тарқатади ва ўзларининг инини  юқумли касалликларни тарқатувчи микроблардан ҳимоя қилишади. Чумолилар фақат ҳидни сезишади: бир кун биологлар эксперимент учун тирик чумоли устига олеин кислотасини томизиб қўйдилар ва уни ўзининг чумоли инидаги ака – укалари куч билан унинг ҳатти ҳаракатларига қарамай чумоли инидан ташқарига судраб кетишди.
Бундан азизлар ўзларингиз хулоса чикарарсизлар деган умиддаман…
 дажжолдан паноҳ, қабр азобидан паноҳ,  намозда саломдан олдин ўлим фитнасидан паноҳ тўғрисидаги дуо билан ушбу маколни якунлайман
( اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ جَهَنَّمَ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ شَرِّ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ).
 
Парвардигоро! Мен Сендан қабр азобидан, жаҳаннам азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда масиҳи Дажжол фитнасининг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман.
Йиллар ўтиб кетди тепангдан ғир-ғир,
Отанг мозорига бордингми бир дам?
Отанг хотирига нима эзгулик
Қилдингки, ўғлингдан кутасан сен ҳам?
Саъдий Шерозий.
Дўстим шоир Сухайлий бобо сатрлари билан ушбу мақолани тамомлайман:
                “ОҚ МОЗОР” ҚАБРИСТОНИ
                  Энг катта улуғ даргоҳ
                       “Оқ мозор” қабристони,
                  Ўн минглаб ва юз минглаб,
                         ўтганларнинг макони!
                  Қанча азиз, авлиё,
                        пир..у, устозлар ўтган,
                  Жасадлар қабрларда,
                     йўқ уларнинг лек жони.
                   Оқ Мозор ота ўзи
                      бўлган улуғ аллома,
                   Барҳаётдир ҳамиша
                     у кишининг иймони.
                   Ўтган барча азизлар
                     фариштадек эдилар,
                   Тирикликда уларнинг
                     қийналарди виждони.
                   Акбарали қори ҳам
                   ушбу жойда масъулдир,
                   Кўп ишларни қилишга
                    бордир аҳду паймони.
                   Қанча уста, шогирдлар
                     бу жойда ҳаракатда,
                   Уларнинг қўлларида
                   бу даргоҳ боғ..бўстони.
                   Қабристон ҳам аслида
                   катта боғ..гулситондир,
                   Жаннатнинг боғларидан
                        эрурки, у ниҳоний.
                   Тириклар бу маконни
                     эъзоз, икром этарлар,
                   Чунки ушбу азиз жой
                   уларнинг шараф..шони.
                   Ўтган ота..боболар
                   шу жойда қарор топган,
                   Бу маконда уларнинг
                     ётар жони, иймони.
                   Суҳайлий ҳам чоршанба
                     куни шу жойда эди,
                   Эҳсон қилгувчиларнинг
                     бўлди азиз меҳмони.
Саттаров Абдуқодир  Нурмухаммад ўғли
рухшунос олим, профессор
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*