Menu
Categories
Фуқаролик жамияти вакиллари “Катта сиёсат” қурбонига айланиши мумкин
02/12/2016 Ватандан хабарлар
 O`zbekiston inson huquqlari “Ezgulik” jamiyati
Общество прав человека Узбекистан «Эзгулик»
Toshkent-11, Usta Olim ko`chasi, 3-A uy
bsite: www.ezgulik.org, e-mail: vasila.iva@gmail.com
Tel: +998 93 562 47 80 Fax: +99871 241 85 88 ______________________________________________________________________
 
Пресс-релиз №1, 10.02.2016 йил
 
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВАКИЛЛАРИ “КАТТА СИЁСАТ”НИНГ ҚУРБОНИГА АЙЛАНИШИ МУМКИН!
 
Ҳамманинг кўнглини олмоқчи бўлган киши,
ҳеч кимнинг кўнглини ололмайди.
Афлотун
АҚШ хоним шу
Бир қатор оммавий ахборот воситаларида АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Памела Спратленнинг бугун, 9 февраль куни ўтказган матбуот анжуманидаги гаплари —  Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат ҳолатлари борасидаги илиқ сўзлари эълон қилинди. Элчи хонимга кўра, АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни бартараф қилиш борасидаги ижобий натижалардан жуда ҳам мамнун.  Спратлен хонимга кўра, шу йилнинг 19 январь куни Вашингтонда ўтган Ўзбекистон-АҚШ маслаҳатлашувларидан сўнг шундай хулосага келинган.
“Маслаҳатлашувлар очиқ ва самимий руҳда ўтди, – дейди элчи дипломатларга хос вазминлик билан. – Ўзбекистон вакиллари ўзларининг билимлари ва эксперт фикрлари билан яхши таассурот қолдиришди. Биз мажбурий меҳнат ҳолатларини бартараф қилиш бўйича ижобий ўзгаришларни кўрмоқдамиз. Ўзбекистон ҳукумати билан мазкур соҳада ҳамкорлик қилаётганимиздан руҳланмоқдамиз”.
Аммо Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатни баратараф этиш юзасидан қандай чоралар кўраётгани, амалда пахта йиғим-терими туфайли юзага келадиган фронтдан воз кечиш борасида нималар қилаётгани хусусида изоҳ бера олмади. Бера олмайди ҳам, чунки элчининг сўзлари қанчалик ёқимли эшитилмасин, у шунчаки дипломатик мулозамат эмас, балки ҳақиқатдан йироқ, вазиятга нисбатан нообъектив баҳодир. Мазкур баҳо шуниси билан хавфлики, мажбурий меҳнат борасида фактларни тилга олган, вазиятни ўз ҳисоботлари билан ёритиб берган фуқаролик жамияти вакилларини ёлғончига чиқаради. Элчи мисолида АҚШ ҳукуматининг илиқ эътирофидан сўнг ҳукумат назарида кам сонли ҳуқуқ ҳимоячилари шунчаки иғвогарга айланиб қоладилар.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қатор йилларда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат борасида ўзининг анчайин йирик тадқиқотлари натижасини эълон қилиб келди. Мажбурий меҳнат кўлами, унинг қурбонлари ва бу борадаги аянчли вазиятни қатор мисолларда фош этди. Шу боисдан ҳам муайян қаршиликлар, босимлар ва молиявий инқироз туфайли жамият фаолияти оқсаб қолди. Ҳатто халқаро ташкилотлар, биз демократия истеҳкомлари деб ишонган дипкорпуслар, халқаро ташкилотларнинг қатъий позицияси йўқлиги, “ёпиқ эшиклар” ортидаги музокаралар бизни “катта сиёсат”нинг қурбонига айлантириш арафасида турибди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*