Menu
Categories
Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди
02/14/2016 Ватандан хабарлар
 Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов вафот этди
65 ёшни қаршилаган Ўлмас Саиджонов 6 фарзанднинг отаси, 12 набиранинг бобоси эди.
Бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Саиджонов 2-Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида юрак хуружи билан вафот этди. Бу ҳақда санъаткорнинг оила аъзолари хабар берди.
1951 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Туябоши қишлоғида таваллуд топган Ўлмас Саиджонов 2016 йилнинг 10 январь куни қутлуғ 65 ёшни қаршилаган эди.
Ўша кезларда Қаршидаги жисмоний тарбия институтини тамомлаган санъаткор мусиқий билими бўлмай туриб, ижод оламида ўз йўлини топа олди. 1972 йилда “Марҳабо талантлар” кўрик танловида ғолиб бўлган Ўлмас Саиджонов таниқли ҳофиз Комилжон Отаниёзовдан таҳсил олди.
Ўзбек миллий мумтоз мусиқасига катта ҳисса қўшган санъаткор узоқ йиллар давомида Ўзбек давлат филармониясида фаолият юритди. Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси бош директори сифатида фаолият юритиб келаётган санъаткор шу йилнинг 28 январидан лавозимини тарк этган эди.
Ўлмас Саиджонов 6 фарзанднинг отаси, 12 набиранинг бобоси эди.
Фурсатдан фойдаланиб санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига “Qalampir.uz”  таҳририяти номидан таъзия билдирамиз.
Маълумот учун, дафн маросими эртага, 14 февраль куни соат 10:00 да Тошкентдаги “Минор” қабристонида бўлиб ўтади.
Қамариддин Шайхов
http://qalampir.uz/

 

Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди

“Дунё ўзбеклари”дан:
Нашримизнинг кўпминг сонли ўқувчилари – бутун дунё ўзбеклари номидан элимизнинг ардоқли ҳофизи, камтар ва камсуқум инсон, бетакрор истеъдод соҳиби Ўлмас Саиджонов вафоти муносабти билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари  ва барча мухлисларига чуқур таъзия билдирамиз…
"1" Comment
  1. ОЛЛОХ РАХМАТ КИЛСИН, ЯХШИ ИНСОН, УЛУГ ХОФИЗНИ…

Leave a Reply
*