Menu
Categories
Анқарада қонли чоршанба – При взрыве в Анкаре погибли не менее 28 человек…
02/18/2016 Видео

Анқарада қонли чоршанба: 28 одам ҳалок бўлди

Анқарадаги террор ҳаракати турк ҳарбийларига қарши қаратилгани айтилмоқда.
Анқарадаги террор ҳаракати турк ҳарбийларига қарши қаратилгани айтилмоқда.
Туркия пойтахти Анқарада 17 февраль куни кечга яқин содир этилган портлашда 28 одам ҳалок бўлди, 61 одам яраланди. Туркия Бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ портлашлар террорчилик ҳаракати бўлганини айтди. АҚШ, Германия, NATO ва бошқа давлатлар Туркияга фожеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Портлаш парламент ва ҳарбий штаб биносидан унча узоқ бўлмаган жойда содир этилган. Губернатор Мехмет Киличлар бомба ҳарбийларни олиб кетаётган автобусларни портлатиш мақсадида ўрнатилган, деган тахмин борлигини айтди. Портлаш содир бўлган ҳудудда бир нечта автомашина ёниб кетган.
Туркия Бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ портлашлар террорчилик ҳаракати бўлганини айтди.
Турк расмийлари ҳозирча террорчилик ҳаракатини қайси гуруҳ амалга оширгани номаълум бўлиб қолаётганини билдирмоқда. Кейинги пайтларда мамлакат ҳудудида курд исёнчилари, ИШИД ва бошқа сўлчи экстремистлар қатор террорчилик ҳаракатларини содир этган.
Ўтган йилнинг октябрида Анқарада содир этилган террорчиликда 102 фуқаро ҳалок бўлган эди. Ўшанда террорчилик ҳаракатини ИШИД содир этгани айтилган эди.
Анқарадаги сўнгги воқеалар муносабати билан президент Режаб Тоййип Эрдўғон Озарбайжонга, Бош вазир Аҳмад Довутўғли эса Бельгияга расмий сафарларини бекор қилди.
Президент Режаб Тоййип Эрдўғон мазкур террор “барча аҳлоқий ва инсоний чегараларни бузиб ўтган”ини таъкидлаб, мудҳиш жиноятни содир этганларга куч билан жавоб қайтарилишини билдирди.
АҚШ, Германия, NATO ва бошқа давлатлар Туркияга фожеа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“Қўшма Штатлар турк ҳарбийлари ва тинч фуқароларига нисбатан уюштирилган террорни кесин қоралайди, -деди АҚШ Давлат департаменти расмийси Марк Тонер.- Биз умумий душманимиз бўлган террорга қарши курашда NATOдаги иттифоқчимиз Туркия билан ҳамкорлик қилишда собит эканимизни тасдиқлаймиз”.
Германия канцлери Ангела Меркель: “Немис халқи сиз билан бу оғриқни бўлишади. Ноинсоний ҳужумларни амалга ошираётганларга қарши курашда биз Туркия томонидамиз”, деб баёнот берди.
NATO Бош котиби Йенс Столтенберг: “Бу каби мудҳиш ҳужумларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. NATOтеррорчиликка қарши иттифоқчилари билан елкама елка туриб курашади”, деб фикр билдирди.
Турк расмийлари ҳозирча террорчилик ҳаракатини қайси гуруҳ амалга оширгани номаълум бўлиб қолаётганини билдирмоқда. Кейинги пайтларда мамлакат ҳудудида курд исёнчилари, ИШИД ва бошқа сўлчи экстремистлар қатор террорчилик ҳаракатларини содир этган.
Таҳлилчилар сўнгги ўттиз йил ичида Туркиядаги исёнчилик фаолиятини давом эттираётган Курд ишчи партияси турк ҳарбийлари ва ҳарбий пунктларини нишонга олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтмоқда. Турк Қуролли кучлари курд исёнчиларига қарши ўтган йилнинг декбаридан бери кенг миқёсли амалиётлар ўтказаётгани бунга сабаб ўлароқ кўрилмоқда.
Мазкур портлаш сўнгги бир неча ой ичида Анқарада содир этилган иккинчи террор ҳаракати бўлди. Ўтган йилнинг октябрида Анқарада террорчилар қўлидан 102 фуқаро ҳалок бўлган эди. Ўшанда террорчилик ҳаракатини ИШИД содир этгани айтилган.
Ўтган ойда Истанбулнинг Султонахмет мавзесида худкуш ўзини портлатгани оқибатида 11 нафар германиялик сайёҳ ҳалок бўлган эди. Ўтган йилнинг июлида эса Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Суруч шаҳридаги террор ҳаракатида 30 одам ҳалок бўлган.
ОЗОДЛИК
При взрыве в Анкаре погибли не менее 28 человек
  • 4 часа назад
Анкара
Image copyrightGettyImage captionНа месте взрыва загорелись автобусы с военными
В результате мощного взрыва в Анкаре погибли по меньшей мере 28 человек. Еще 61 получили ранения, сообщают представители правительства Турции.
Начиненный взрывчаткой автомобиль взорвался, когда мимо проезжали автобусы с военнослужащими, заявляет канцелярия губернатора Анкары.
Взрыв произошел неподалеку от зданий парламента и генштаба. Заместитель премьер-министра Турции Бекир Боздаг назвал этот взрыв терактом.
АнкараImage copyrightGettyImage captionНад местом взрыва поднимаются клубы дыма
Очевидцы сообщают, что взрыв был слышен почти по всему городу. Некоторые из погибших были гражданскими лицами.
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган отложил свой визит в Азербайджан, сообщает Рейтер.
Премьер-министр Турции Ахмет Давутоглу отменил свою поездку в Брюссель, где он должен был обсуждать вопрос миграции в Европу.
Над местом взрыва поднимаются клубы дымаImage copyrightAFPImage captionПока не ясно, кто именно несет ответственность за этот взрыв
Президент Эрдоган заявил, что Турция полна решимости применять своя право на, как он сказал, самооборону.
В заявлении, сделанном через несколько часов после взрыва, он сказал, что “с каждым подобным инцидентом растет наша решимость отвечать на подобные нападение как внутри наших границ, так и извне”.
АнкараImage copyrightGettyImage captionВзрыв произошел примерно в 500 метрах от здания парламента
Как сообщает стамбульский корреспондент Би-би-си Селин Гирит, за последнее время на территории Турции был совершен ряд подобных нападений, и обозреватели опасаются, что это продолжится.
Пока не ясно, кто стоит за последним взрывом. Службы безопасности винят как экстремистов так называемого “Исламского государства”, так и Рабочую партию Курдистана.
АнкараImage copyrightAFPImage captionВ социальных сетях появились фотографии двух сгоревших автобусов и одного автомобиля
Представитель правительства Турции заявил, что нападение было, очевидно, хорошо подготовлено.
Недавние взрывы в Турции
  • Январь 2016 года: как минимум 10 человек, в основном туристы из Германии, погибли в Стамбуле в результате действий подрывника-самоубийцы. В организации взрыва подозревается ИГ.
  • Октябрь 2015 года: более 100 человек погибли после того, как два подрывника-самоубийцы привели в действие бомбы во время мирной демонстрации курдов.
  • Июль 2015 года: неподалеку от сирийской границы, в населенном преимущественно курдами городе Сурудж, погибли более 30 человек в результате взрыва подрывника-самоубийцы. Турецкие силы безопасности винят в этом взрыве ИГ.
Рабочая партия Курдистана уже несколько десятилетий борется за автономию для курдов в Турции и регулярно совершает нападения на военных и полицию Турции.
Взрыв в Анкаре произошел на фоне все более активного вмешательства Турции в сирийский конфликт.
ББС
Leave a Reply
*