Menu
Categories
Бугун Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Насрулло Саййид туғилган кун!
02/20/2016 Бош мақола

Тилак ва истак.

 

 

Исмат Хушев
Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Насрулло Саййиднинг туғилган куни муносабати билан юрагимдан кечган туйғулар…
Таваллуд кунини уйда ўтказмоқ,
Айланган ҳар кимнинг дил дуосига.
Насиб этсин сени юртга етказмоқ –
Насрулло Саййиднинг Бухоросига!
Азизим, ғам чекма, бошингни кўтар,
Яратган – дардкашдир эл ноласига.
Тақдир – юр деб бир кун қўлингдан тутар,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Халқ яшаб юрибди тинкаси қуриб,
Кўз тикиб энг сўнгги зоғорасига.
Баҳор насимлари келмоқда кириб,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига..
Ватан – ҳукмдорнинг чорбоғи эмас,
Борасан – йўл топиб дил чорасига.
Сохта боғбонларнинг хор боғи эмас –
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Ҳар шоҳнинг муносиб эл-улуси бор,
Ўйнатса – ўйнагай ноғорасига.
Энди яхши кунлар бўлиш керак ёр,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Ўзбек баҳорлари қасдингни олиб,
Йўл очар Ватаннинг дарвозасига.
Сен кириб борасан музаффар, ғолиб
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
“Дунё ўзбеклари” тарқатгай хабар,
Жўр бўлиб “Озодлик” овозасига.
Бутун ер юзидан қилгайлар сафар,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Менинг сўзларимни ҳазилга йўйма,
Барҳам бериш керак дил жафосига.
Дўстим, бегонани бош қилиб қўйма,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Ишон, биз ҳам бир кун бўлгаймиз гувоҳ,
Юртдаги бу тузум ниҳоясига.
Борсак – учиб кетар бу алам, бу оҳ,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Биз гувоҳ бўламиз иккимизни ҳам,
Қувғин қилганларнинг томошосига.
Визасиз бемалол қўямиз қадам,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Ҳадемай сен чипта оласан шодон,
“Edmonton to Tashkent” тайёрасига.
Ва кириб борасан саломат, омон –
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Омад деганлари яна ёр бўлиб,
Бош бўлсанг вилоят идорасига.
Биз ҳам борар эдик бахтиёр бўлиб,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Бу ҳаёт шоҳга ҳам, гадога ҳам тенг,
Назар сол фалакнинг канорасига.
Бош бўлсанг одил бўл, феъли-хўйи кенг,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
Ўзинг доим ҳаққа ёрсан, Оллоҳим
Дўстимни етказгил муддаосига.
Эрк, Бирлик, Ҳурликни ёр қил, илоҳим
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
У ахир саккиз йил юрди талпиниб,
Муқаддас исмли дилдорасига.
Етказ, кетсин бахтдан кўзлари тиниб,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига.
“Ватанга қайтмайди!” – дегани ёлғон,
Ишонманг, подшонинг овозасига.
Биз юртга қайтамиз, бешак, бегумон.
Насрулло Саййиднинг Бухоросига!
Ширин бир туш каби ёниб ва жўшиб,
Орзуларим етди ниҳоясига.
“Кутиб ол. Учяпман. Мен – Исмат Хушев,
Насрулло Саййиднинг Бухоросига…”
20 февраль, 2012 йил. Канада.

 

 

"7" Comments
  1. To`grisini aytsam men Nasrillohonni tanimasdim va bilmasdim. Ismat Xushevning she`rini o`qib Buxoroda shunday mahshhur odam borligini bildim. Ismatbek rahmat sizga, kam bo`lmang, uka.

  2. Мен ўзим Бухороликман сиздек эрк кўйчилари билан фаҳирланамиз, Насрулло ака, элимиз бахтига омон бўлинг! Ишонамиз, бир кун албатта сиз ҳам, Исмат Хушев ҳам ватанга қайтасизлар, насиб бўлса шу куни сизларни қўй сўйиб, тўй қилиб кутиб оламиз. Туғилган кунингиз билан! Насрилло ака! Бахтимизга доим соғ бўлинг.

  3. Насрулло ака туғилган кунингиз билан табриклайман соғ саломат бўлинг илойи юздан ошиб юринг! Исмат Хушевдай дунёга машҳур дўстингиз бор экан, мен сизга ҳавас қиламан, ака. Қани энди менга атаб биров шундай шеърнинг бир сатрини ҳам ёзса эди…

  4. Шеър даҳшат ёзилибди шоир бўлмаган одам бундан ортиқ ёза олмайди. Бу Исмат Хушев кечаси ҳам ўхламасдан ижод қилса керак. Қойил сизга бунча фидоий ватанпарвар бўлмасангиз! Агар сизга ўхшаган тўққиста одам бўлганда мамлакатимиз хозирги ҳолатга тушмас эди. Насрулло Саййидни таввалуд куни билан қутлайман. Бухорога борадиган кунлар ҳам келсин.

  5. Насрулло Саййидни биз билмас эканмиз Исмат ака! Сиз бу одамни бизга кашф эттингиз. Туғилган куни билан акамизни чин юракдан табриклаймиз ҳаммаларингиз ватанимизга тезроқ келишларингиз насиб этсин.

  6. Насрулло Саййид

    Шеър ҳақиқатда жуда ажойиб ёзилган. Исмат акага бу учун чин қалбимдан ташаккурлар билдираман. Ишларига омад, ижодларига барака.

  7. Nasrullo Saidga yozilgan she’r yaxshi yozilgan ekan. O’qimagan ekanman. Hozir o’qib YURTIMNI JUDA HAM SOG’INGANIMNI SEZDIM…

Leave a Reply to Otabek Toshev
*