Menu
Categories
Исмат Хушев: Давлат ва жамоат арбоби Раъно Абдуллаева 80 ёшда!
03/17/2016 Бош мақола

Исмат Хушев: Собиқ давлат ва жамоат арбоби Раъно Ҳабибовна Абдуллаева 80 ёшда!

Раъно опа
Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг қудратли ва шуҳратли мафкура котибаси Раъно Ҳабибовна Абдуллаева (суратда) 16 сентябрь куни 80 ёшга тўлдилар…

 

1.

Раъно опа жуда оғир ва мураккаб, шу билан бирга шарафли ва нурли, зафарли ҳаёт йўлини босиб ўтдилар.
Бухоронинг Шофирконида туғилган ёшгина қизалоқ ўз даврига келиб бутун Ўзбекистонда донг таратган давлат ва  жамоат арбобига айланди…

 

2.
У киши даставвал республика комсомол ташкилоти раҳбари бўлдилар.
Сўнг узоқ йиллар Ўзбекистон Министрлар Совети (СовМин) раиси ўринбосари бўлиб ишладилар.
1983 йилдан эътиборан – Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети котибаси ва Бюро аъзоси эдилар…

 

3.
Раъно Ҳабибовнанинг Биринчи котиб бўлишига ҳам жуда оз қолган эди.
Ўртада Нишонов чиқиб қолиб, у кишининг сиёсий каръераси инқирозга юз тутди…

 

4.
Саксонинчи йилларда у ўзининг ижтимоий сиёсий ҳаётдаги жўшқин фаолияти ва мулозимликнинг энг юқори парвози билан одамларнинг диққат, эътиборига лойиқ бўлиш баробарида – номард ва шафқатсиз ҳаётнинг энг оғир зарбасига ҳам дуч келди.
1988- йилда “Ўзбеклар ва Пахта иши” боис тўҳмат билан ҳибсга олинган ўзбек халқининг истеъдодли ва садоқатли фарзанди қарийб уч йил Москванинг Лефортова турмасида энг оғир қийноқларга солинди.
Раъно Ҳабибовна аслида ўша пайтдаги Рафиқ Нишонов бошлиқ Ўзбекистон Олий раҳбарияти томонидан уюштирилган сиёсий интригалар қурбони бўлди.
Бу “қурбонлик” – опа ўз хотираларида ёзганидек: “801 кун” давом этди.
Алал оқибат Раъно Ҳабибовна 801 кун давом этган – Гдлян ва Иванов қуршовини матонат ва жасорат билан ёриб чиқа олди…

 

5.
“Содир этилган ҳатти ҳаракатида жиноят состави йўқлиги учун” ҳибсдан озод этилган Раъно Абдуллаева ёруғ юз билан Ўзбекистонга қайтиб келди.
Москва зиндонларининг ноҳақ азоб – уқубатларини аёл боши билан мардоновор енгиб чиққан Раъно Ҳабибовна 1991 йил республика ижтимоий сиёсий ҳаётига қайтди ва илмий иш билан шуғулланди.
Тарих фанлари доктори, профессор Раъно Абдуллаева уч йиллик ҳибс азобларидан сўнг она юрти Ўзбекистоннинг Партия тарихи институтида катта илмий ходим бўлиб ишлади…

 

6.
Бугун ўз ҳаёт йўлининг 80 баҳорини қаршилаган матонатли ўзбек аёлини таваллуд кун билан чин дилдан муборакбод этамиз.
Раъно опага сиҳат саломатлик, бахт саодат ва узоқ умр тилаб қоламиз…

 

Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
17 сентябрь, 2015 йил,
Торонто шаҳри, Канада.
"2" Comments
  1. Ismat aka. Juda madaniyatli jurnalistsiz. Shu opani ham ko`ngli o`ksimasin debsiz-da. Otangizga rahmat, aka. Hamma ham sizday baqri keng bo`lolsaydi…

  2. Uzbeklarga janozani yuq qilmoqchi bulgan Rahbarlarni janozaga qatmashmasligini Navruzni yuqotmoqchi bulgan kommunist Ayol edi, Uni Uzbekistondan quvib yuborish kerak edi…

Leave a Reply
*