Menu
Categories
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин, азиз Ватандошлар!
03/20/2016 Видео
Наврўзли келин
Бердиёр ЖУМАЕВ:
НАВРЎЗ КЕЛДИ ЭЛИМИЗГА!
Қишнинг ғам-ташвишларидан кекса-ёш халос бўлди,
Замин-осмон баҳорий хушбўй ифорларга тўлди,
Қир-адир, чўл, тоғ-боғларда гуллар-чечаклар кулди,
Уйғониш бошланганини жумлаи жаҳон билди –
Бизларнинг элимизгаям Наврўзи олам келди!
Наврўз – асли халқимизнинг ҳақиқий Янги йили,
Қутлуғ ниятимиз-ки, бўлсин бахтли унинг йўли,
Қачон эсгай, деб интиқмиз кўкламнинг жонбахш ели,
Янги кун келса, очилгай, барчанинг қулфи-дили –
Ўзимизнинг юртимизга Наврўзи олам келди!
Ҳамма эъзозлаб-олқишлар Наврўзи муҳтарамни,
Дўстлар, тўпланиб бизлар-да, нишонлайлик байрамни,
Кўнгилларни шод айлайлик, четга суриб аламни,
Зеро, жуда соғинганмиз айни фараҳбахш дамни –
Бизларнинг элимизгаям Наврўзи олам келди!
Хуш кўрдик, мўъжизий-мусиқий садоларнинг байрами,
Муҳаббат бобида кўнгли адоларнинг байрами,
Азиз-мўътабар боболар-момоларнинг байрами
Халқи-Ватанига умри фидоларнинг байрами –
Ўзимизнинг юртимизга Наврўзи олам келди!
Тилагимиз-ки, боз, бисёр Наврўзларни кутайлик,
Турмуш машаққатларин-да дадил енгиб ўтайлик,
Умр ғаниматлигини ҳам мудом ёдда тутайлик,
Доимо, бир-биримизнинг қадримизга етайлик –
Бизларнинг элимизгаям Наврўзи олам келди!
Қозоғистон
NAVRO”ZI AYYOM muborak azizlar!.. Hammangizni yaxshi ko’raman!..Barchangizga boqiy baxt omad va salomatliklar tilayman! Oilalaringizga tinchlik, dasturxonlaringizga to’kinlik tilayman!
Jumagul  Suvonova's photo.
Абдуқодир наврўзи
Ассалому-алайкум қадрли ватандошлар
Ҳурматли дўстлар, акалар-укалар, опа-сингиллар!
3000 минг йилдирки Наврўз дунё бўйлаб миллонлаб одамларнинг умид лахзалари бўлиб келади. Биз орзиқиб кутадиган баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи Наврўзи олам қутлуғ қадам ила ўлкамизга кириб келмоқда.
Наврўз барчамиз учун азал-азалдан аввало табиат уйғониши, шарқано Янги йил дебончаси, энг қадимий асл миллий байрам сифатида мўтадил фурсатдан фойдаланиб, мунаввар кунларда она табиатдан бахра олиб, сумалак, халим, гўжа ва кўксомса каби баҳорий неъматлар тортилган дастирхон артофига Наврўз қувончларини ўз яқинлари, аразлашган дўсту-ёрлар, опа-сингиллар, ака-укалар шу баҳонада ярашиб баҳорий нематлардан бархам кўришларини ОЛЛОХИМдан сўраб қоламан.
Барчангизга сихат-саломатлик, тинч-тотувлик тилаб хурмат ва эхтиром ила:
Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

баҳор қушлари

Кенг оламга гуллар сочиб,
саҳий бўлиб, келар Наврўз,
Тонг саҳарда сабо бўлиб,
қирлар ошиб, елар Наврўз!
Харир либослар эгнида,
келинчакдек нозланади,
Бутун борлиқ – табиатни
гуллар билан безар Наврўз!

 

Интизор соғиндик икки кўз билан,
Дилдаги энг азиз ширин сўз билан.
Зимистонлар кетган шу ёруғ кунда
Табриклайман Сизни гул Наврўз билан!
Ғаниматларим, Наврўзингиз муборак бўлсин!
Ниятингизга етиб узоқ ва бахтли умр кўринг! 
Muslimbek Yuldashev's photo.

Fasli Navbahor – Tavakkal Qodirov

Гулзор

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

"1" Comment
  1. Ajoyib – Tabrik bulibdi, muxlislarning sevimli sayti bulmish
    “dunyo uzbeklari ” va uquvchilariga muborak bulsin Navruz ayomi, tashakkur bildiraman ushbu saytning bosh muhaririga va yozuvchi ijodkorlariga.

Leave a Reply
*