Алишер Навоийдан кейинги буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов юбилейи (6-мақола)
ОТАБЕК ТОШЕВ: ҚАЧОН БИЗ ЎЗ БУЮКЛАРИМИЗНИ АСРАШНИ ЎРГАНАМИЗ!!
Абдулла Орипов камдан кам бир неча юз йилларда тўғиладиган туғма талантли донишманд шоир. Унинг шеърлари оддийлиги, осон ўқилиши, ёрқинлиги, фавқулодда ўткир руҳ анқиб тўриши, айниқса фалсафий ўлмас руҳиятининг устунлиги билан ажралиб туради. Булар бари шундан далолатки – унинг шеърлари нафақат ўн йиллар, асрлар оша ҳам келажак авлодлар томонидан ўқилажак.
Бу ёруғ оламга боқсанг аслида.
Олий бахт саналур ўлмайин юрмоқ.
Бахтдир бу ҳаётнинг кўхна қасрида,
Набиранг дафъатан чалса қўнғироқ.
Юз йил яшаса ҳам бечора бир зот,
Туймадим ҳеч, дебти, бу нечук ҳикмат.
Оҳ, қандоҳ шириндир шу тахир ҳаёт
Оҳ, қандоҳ гузалдир шу жулдур қисмат.
Ёки Оталар шеъридан бир парчани олайлик
Юксак юксакларда учган сар лочин
Назар узмагандек полопонидан.
Бардавон наслини асрамоқ учун
Ахир ота қавми кечган жонидан.
Нон, деган фарзанднинг дардли хитоби,
Гоҳ уни тириклай чоҳларга тиққан.
Бардошли умрнинг заққум зардоби
Сочлари қировдек кўпириб чиққан.
Айтинг, бундай равон ва таъсирли, шиддатли шеърлар ёзадиган шоирлар борми? Бўлса ҳам бармоқ билан санарли.
Бундай баланд мартабага, қудратга эришган Алишер Навоийдан кейин китоблари энг кўп ўқилаётган ўзбек шоирига муносабат билдираётганда ўйлаб, чуқур мулохаза қилиб фикр билдириш керак.
А.Орипов шеърлари одамни йиғлатади, чуқур фикрлашга дават қилади, ватанни севишга ўргатади. У ёзган шеърлар инсон руҳини жунбушга келтиради, иродали, жасур, шиддаткор бўлишга ундайди. Бунчалик ёрқинлик даражасидаги ҳис тўйғуларни бирон бир бошқа шоирда топиш амри маҳолдир. Мана бу ватан ҳақидаги шеърларидан намуналарга қаранг!
Халқим, тарих ҳукми, сени агарда
Мангу музликларга элтган бўлсайди,
Қорликларни макон этган бўлсайдинг,
Меҳрим бермасмидим ўша музларга?
Ватанлар, Ватанлар, майли гулласин,
Боғ унсин мангулик музда ҳам, аммо
Юртим, сени фақат бойликларинг чун
Севган фарзанд бўлса, кечирма асло.
Ёки
Кўз олдимда собут турар фақат шу Ватан,
Кулбаси ҳам кенглик қадар чулғайди мени.
Туйғуларим фақатгина унга берар тан,
Юртим, мен ҳам умрим қадар севгайман сени.
Мен ҳам сенинг қуёшингда ўсиб улғайдим.
Қарздорман,тупроғингда қолдирдим излар…
Совет замонларда ёзилган Ўзбекистон шеъридан бир парча:
Беш асрки назмий саройни.
Титратади занжирбанд бир шер.
Темур тиғи етмаган жойни
Қалам билан олди Алишер.
Дунё бўлди чаманим маним
Ўзбекистон ватаним маним.
Боболардан сўзладим аммо
Бир зот борки баридан суюк.
Буюкларга бахш этган даҳо
Она халқим ўзингсан буюк
Сен ўзингсан, энг сўнги нонин,
Ўзи емай уғлига тутган.
Сен ўзингсан фарзандлар шонинг
Асрлардан опчиплаб ўтган.
Шундай буюк шоирга муносиб бўлиш ўрнига уни ҳақоратлаш нонкўрлик эмасми!
Биз ўзбекларнинг бир қисмида шундай бир саёз ўйлаш, кимни бўлса ҳам озроқ камчилиги, қусурини топиб олиб, шахсий ҳаётига аралашиб, ҳа деб бадном қилишдек ёмон одати бор. Ҳар қандай камчилик, танқидни шахсиятга тегмасдан, одоб доирасида ҳал қилса бўлади назаримда. Фақат бунинг учун инсон бир оз тарбияли бўлиши керак, шекилли…
А.Ориповни давлат раҳбарини туғилган кун муносабати билан бир марта тўрт қатор шеър ёзиб боши балога қолди. Исмат ака Хушев “Озодлик” даги чиқишида буни гузал иборалар билан таърифлаб берди. Шоир ҳам, шоҳ ҳам одам, улар ҳам ҳар хил руҳий вазиятларда бўлишлари мумкин. Гоҳида руҳий кутаринкилик, ва ё аксинча – тушкинлик ҳолати ҳам бўлади. Инсон учун бу табий ҳолдир, қолаверса, қаҳрамонимиз сиёсатчи эмас – ижодкордир!
Орипов “Озодлик” радиосига интервъю бергандан кейин уни номига келаётган танқид, ҳақоратлар жуда кўпайиб кетди. Бир неча кун одамлар Абдулла ака шахсини муҳокама қилди. Айрим аламзада жоҳил бандалар, у кишини бўлмағур гаплар айтиб ҳақоратлашгача борди. Бунақа танқидларнинг бари гўёки аламдан айтилаётгандик менда ёқимсиз бир тассавир ҳосил қилди.
А Орипов аввалом бор шоирдир ва унинг биринчи вазифаси шеър ёзишдир. Янаям муҳим жиҳати шуки, шоир одам жамиятга нисбатан ўз танқидий муносабатини мажосий кўринишда шеърида акс эттиради. Шоирга нимага режимни танқид қилмаяпсан деб айтиш тўғри бўлмайди.
Шу маънода мен Исмат Хушевнинг Абдулла Искандар уюштирган “Озодлик”нинг “Қурултойи”даги гап сўзларини, Ўзбекистон Олий раҳбарияти номига билдирган танқидий фикрларини қўллаб қувватлайман. Президентнинг атрофидагилар Исмат ака айтганларидек, шоир билан шоҳ орасида, халқ билан президент орасида кўприк ролини ўташлари, уларни бир биридан узоқлаштириш учун эмас. аксинча яқинлаштириш учун хизмат қилишлари зарур.
Афсуски биз ўзбеклар бирор бир шахсга ўз фикр мулохозаларимизни билдираётган пайт ҳар томонлама холис ёндошмасдан, бир салбий томони ёки қисмини олиб ҳа деб қоралаймиз. Агарда бир одамни махтасак, кутарсак, осмонга чиқариб қўямиз, ёмонласак – ерга ўриб бадном қиламиз. Билмадим, қачон мувазанатли фикрлашга, холис баҳо беришга ўрганар эканмиз…
ОТАБЕК ТОШЕВ,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Ёзувчи бўлмасангиз ҳам шунчалик ёзибсиз. Отангизга менг раҳмат Отабек ака! Мен Отабек Тошевни сиёсатчи деб юрсам, у туппа тузик адабиётчи ҳам экан.
Назаримда Абдулла ака Оқ Саройга ҳушомад қилганидан бир вақтлар пушоймонлиги анқ. Нафс балоси қурсин, ҳаммамиз ҳам хом сут эмган бандалармиз.
Шу кўп одамларга ҳам хайронман «Озодлик»да А.Ориповни роса пустагини қоқишди. Нима сенларга шоир сиёсатчими уни васифаси асосан шеър ёзишдир.
Ажойиб ва холис фикрлар учун катта рахмат сизга Отабек!
Дунё Ўзбеклари, Исмат Хушев, Абулқосим Мамарасулов, Мухаммад Исмоил, Ҳамроқул Асқар, Хуршид Даврон, Отабек ва яна бир неча инсонлар саъй харакатлари билан ҳар доим ардоқланиб келинаётган БУЮК АБДУЛЛА ОРИПОВ ҳалқимиз қалбини тўридан жой олиб бўлди.
Энди уни хеч қандай куч супуриб ташлай олмайди.
Ҳокимиятнинг айрим пастдаги казолари бўйи етмаган жойга ош узатиша олмайди.
Ва шу пасткашликлари билан тарихда қолсалар НЕ АЖАБ!
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Мухаммад Али тўйда бош қош бўлибди, офарин шу инсонга!
Шоирни халқ тан олса бўлдида. Нима керак мени тўйимди ҳокимят қилиб бермади деб ўпкалаб. Орипов ўз шеърлари орқали жуда узоқ йиллар яшаши мумкин. Унгача хозир режим йўқ бўлиб кетади.
Ҳа тўғри А.Орипов шеърларини ўқиганда кишини кўзидан ёш чиқиб кетади, агарда миллий ғурур бўлсагина.