Menu
Categories
САМАРҚАНДНИНГ ПАНЖОБИДА 61 НАФАР ЎСМИР ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ!
03/25/2016 Ватандан хабарлар
 O`zbekiston inson huquqlari “Ezgulik” jamiyati
Общество прав человека Узбекистан «Эзгулик»
Toshkent-11, Navoiy ko`chasi, 10-uy, 10-xona
Website: www.ezgulik.org, e-mail: vasila.iva@gmail.com
Tel: +998 93 562 47 80 Fax: +99871 241 85 88 ______________________________________________________________________
 
Пресс-релиз № 5, 23.03.2016 йил
 
САМАРҚАНДНИНГ ПАНЖОБИДА 61 НАФАР ЎСМИР
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛДИ!

 

Сиртмоқ 

Самарқанд шаҳри ва Ургут, Булунгур, Катта кургон туманлари ва унинг атрофида 2016 йилнинг илк чорагида асосан йигит-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш бўйича  61 та ҳодиса қайд қилинган. Самарқандга айнан шу масала бўйича сафар қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Васила Иноятова ҳолатни таассуф билан гапираркан, ўзининг ана шундай икки хонадонга фотиҳа қилиш учун кирганини таъкидлайди. Васила Иноятованинг айтишича, ана шу суиқасдларнинг аянчли жиҳати уларнинг аксарияти мактаб, лицей  ва коллеж ўқувчилари ўртасида содир бўлаётганидир.
“Мен гаплашган хонадон эгалари фарзандларининг жанозасини шаъриятга зид бўлгани боис масжидларга ўқишга қабул қилишмаганини, уйларига имом ва домлаларни чақириб, жаноза ўқитишганини айтишди. Афсуски, мазкур воқеалар кўлами ва аҳамияти катталигига қарамай на ҳокимият, ва на ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини қизиқтирмаяпти. Суиқасдларнинг бирортаси устидан жиногят иши қўзғатилмаган, уларнинг сабаб ва моҳияти ўрганилмаган ” дейди Васила Иноятова.
Ҳолбуки, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги,  “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунлари ва 2014 йил  6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёш­ларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чо­ра-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қа­рори талабларига асосан биргина Самарқанд вилоятида юзага келган мазкур вазият чуқур таҳлили қилиниши ҳамда тегишли чоралар кўрилиши лозим эди. Аммо шу пайтга қадар Самарқнад вилояти прокуратураси ҳузуридаги вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ёхуд давлат ҳокимяти органлари бу масалага эътибор қаратмади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ёзишича, шу йилнинг 9 февралида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тасдиқланган. Шу йили давлат дастурини амалга ошириш учун 7 триллион 483,3 миллиард сўм ва 194,4 миллион доллар йўналтирилган. Давлат бюджети, яъни халқ ҳамёнидан сарфланаётган мазкур маблағ ана шундай аянчли ҳодисаларнинг олдини олиш, уларнинг сабабларини ўрганишга қаратилган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Самарқанд  вилоятининг Панжоб мавзесида юзага келган ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ аянчли вазият юзасидан Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги вояга етмаганлар бўйича комиссиясини жамоатчиликка дарҳол изоҳ беришга чақиради.
 
 
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
"3" Comments
  1. Нафакат Россияда кора ишлар килмокдамиз биз узбек аеллари балки бутун дунени кора ишини килувчиларга айлантирилдик ,майли буни чикарманг дуне узбек лари дардни дастурхонн килиш керакмас ,шукр силар борсилар хеч бумаса укиб таскин оламиз .инсон калби пок экан барибир хакикат изловчи булади .

  2. Офарин Васила Иноятовага! Айтаётган гапларини эшитишнинг ўзи нақадар даҳшатлик. Бугунги кунларда, ҳақиқатдан хам Россиянинг қайси бурчига борманг энг қора ишлар ўзбекники, мен ўтган йили ёзган эдим; 8 март куни магазинга бориб, у ердаги ўзбек аёлларининг ахволини кўриб йиғлаб чиқиб кетганлигимни.
    Вазият эса йилдан-йил оғирлашмоқда, Россияда янги авлод улғайиб бўлди, уларнинг назарида ўзбек сўзи-гастарбайтер мардикор деган тушунча мустаҳкам ўрнашган. Казоларимизга инсоф диёнат тилаш, кутиш мутлоқ фойдасиз бўлиб қолди. Мана бу мақола ҳам бунинг яққол исботидир!!!

  3. Otabek Tohev

    Васила опа яхшиям сизга ўхшаган жасур аёллар бор бўлмаса ҳаммажой бундан баттар отхона бўлиб кетарди. Бизда қонунлар бажарилмаслик, қалбакилик учун чиқарилади. Ҳаммасига Ўзбек жамиятини ҳаддан ташқари ёпиқлиги ва кучга тайаниши сабабчидир. Ёпиқ жамият, қоронғиликдир унда амалдорлар истаганча жиноят қилиш мумкин.

Leave a Reply
*