Menu
Categories
Абдулла Орипов: Қирқ йил камситдилар эринмай, секин…
04/08/2016 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
ҲАЁТ ИБРАТЛАРИ
 Абдулла акамнинг хушсурати


29.03.2016

|

Абдулла ОРИПОВ

 
Кўчадан келдиму ҳовлимда ногоҳ,
Ари уясига бошимни тиқдим.
Қайси кун, жарчи қуш қилса ҳам огоҳ,
Қашқир тўдасига бирдан йўлиқдим.
Ёз пайти сафарга чиқиб бир замон,
Дафъатан тушганман қишнинг забтига.
Аёзда йўл босдим, эгнимда чопон,
Бироқ дучор бўлдим ёзнинг тафтига.
Жаннатни кўрай деб, мен шўрим қуриб,
Қанча синовларга айладим бардош.
Ва лекин дунёдан кетмасдан туриб,
Дўзах аҳли билан бўлдим даврадош.
Ахир эзгуликка тиккандим-ку кўз,
Дилимда яшарди улуғ ибодат.
Барча юкунишлар ҳайф экан, афсус,
Агарда бўлмаса улар ижобат.
Қирқ йил камситдилар эринмай, секин,
Кирар эшигимни қаттиқ ёпмадим.
Ўзимча барчани тушундим, лекин
Мени англайдиган зотни топмадим.
29.03.2016
"4" Comments
  1. Абдулла Орипов ва уни сафида юрган, халқ орасида обрў қозонган зиёлилар қатлами тарих инъом этган имкониятлардан афсуски фойдаланмадилар. Аксинча, “адолат”, “тўғри сўзлик”, “ҳақиқат” каби оддий инсоний фазилатларга ишонмайдиган ва ҳурмат қилмайдиган маънавий қашшоқ жамиятни қарор топишида, ҳурфикрлик тушунчасини орзуга айланишига, бутун халқни “соқов”,”қўрқоқ” касаллигига дучор бўлишида асосий сабабчи диктатор тизимига беминнат хизмат қилишди ва қилмоқдалар.

  2. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. А.Орипов ҳа рост тоталитар режимга хизмат қилди. Биз кечиришни ҳам билишимиз керак. Шоирни буюклиги олдида қилган хатолари унчалик катта эмас.

  3. Жаннат ҳам, дўзах ҳам шу ёлғончи дунёда!
    Яхши инсонлар ҳаёт карвонига сорбон бўлиб қолсалар, БЕРДИ ХУДО!ЖАННАТ РОҲАТЛАРИДАН БИР УМР БАҲРАМАНД БЎЛИБ ЎТАСИЗ.
    ЁЛҒОНЧИ ДЕЙИЛГАН ДУНЁДА, СОРБОН ҲАМ ЁЛҒОНЧИ ЧИҚИБ ҚОЛСА, УРДИ ХУДО!
    ДЎЗАХ АЪЗОБЛАРИ ҲАМ ХЕЧ НАРСА БЎЛМАЙ ҚОЛАДИ!
    ЎША ОШНОЛАРНИ УНУТИНГ МУТЛОҚ,
    МУНКАР НАКРЛАРИН ЭСЛАМАНГ АСЛО!
    ҚУТУЛГАНИНГИЗГА ШУКУРЛАР ҚИЛИБ,
    ЮКСАКЛИКДАН ЭНДИ ПАСТЛАМАНГ АСЛО!
    Руйхатингиздан ўчириб ташланг, ТАМОМ!
    Мен кўпчилигини шундай қилдим АКА!!!

  4. Abdulla Oripov, Erkin Vohidov, Omon Matjon va boshqalar avvalroq oylab korib diktatura tizimiga xizmat qilmasligi kerak edi. Bu tizim xech kim ni ayamagan, ayamaydi xam.

Leave a Reply to адолат сени соғиндик...
*