Навоий бобомизнинг гаплари билан жавоб бераман тилга эътибор элга эътибор
Яхши мавзу кўтарилган, муаллифга ҳам, муҳаррирга ҳам ташаккур.
Қачонки ўз тилинг, маданиятингни ҳурмат қилмасанг ҳеч бир халқ сени ҳурмат қилмайди. Ахир биз ҳар биримиз йўқ жойдан пайдо бўлганимиз йўқ ку! Ота она аждодларимизни давомчиларимиз. Демак ўз илдизларимизни қирқмаслигимиз ундан доимо озуқа олиб туришимиз шарт! Акис ҳолда ўз тилини йўқотган одам забонини унутган ҳисобланади.
Боболар юртини хор қилган элнинг
Манглайи қародир, эртаси гумон.
Забонини унутган элнинг,
Қушиқлари сохта, алласи ёлғон.
Rayxon uzbekchani biladimi yuqmi buni axamiyatsiz muxlislari uzbek bulgani uchun bilsa zarar qilmas edi o’ziga, shaxsan menga qizig’i yuq.
Домла Абдуллаевни маколаси жуда яхши езилган.Козокстонда давлат тили сифатида козок ва рус тиллари ишлатилади.Хатто Призидент хам уз маърузаларини 2 тилда олиб борадилар.Россиядаги узбек мухожирлари рус тилини яхши билмасликлари учун,рус тилини биладиганлардан 2-3 хисса кам маош олишади.Хозирги пайтда бизнинг экономикамиз Россия ва Козокстон билан богликдир.Улар билан кайси тилда гаплашиш керак?
Райхон уйида шунака шароит булган дийдиган булсак уни синглиси Узбекчани жуда яхши билади, бу инсонни узига хавола. Русчани билмаган одам “некультурниый” хисобланарди балки буларни оиласида факат рус тилида гаплашган булиши хам мумкин. Яна бир гап Призидентимизни кизлари хам умуман узбек тилини билишмайди нега даракчи у хакда хеч нима демайди?
кавласен гап куп ундан кура зарур муаммолани мухокама килила баракатопкурлар…..
Рустамжон Абдуллаев қуруқ аравани олиб қочиб нима қиласиз. Ҳеч ким айтаётгани йўқ рус тилини ўрганмасин деб, марҳамат бошқа тилларни ҳам ўрганиш керак. Лекин ҳар бир Ўзбек ўз она тилини ўрганмаса ўзлигини йўқотади, илдизидан жудо бўлади. Нима академик бўлиб шунга ақли етмайдими бу одамни ёки коммунестик тарбия кўзларини хиралаштириб қўйган кўринади.
Академик-Озодлик радиоси кутарган мавзуни жуда бурттириб юбормадиларми? Озодлик факатгина Узбекистонда хизмат курсатган артист-исми узбекча, отаси-онаси узбек булиб узбекчани билмаслиги уятлигини айтиб утди. Бу ерда Узбекистондаги хамма русий забон вакиллари узбек тилида гапириши шарт дейилмаяпти. Бу ерда хар бир Узбекистон фукароси Давлат тилига хурмат курсатиши, яъни билиши керак дейиляпти. Совет пайтида сиз академикка ухшаганлар, она тилига беписанд булганлигингиз учун руслар оёк учида курсатарди ўзбекларни. Уят бўлиши керак Сизга, жаноб Академик!!!
Фурқат, акад. Р.Абдуллаев ФБда И.Маликовди: “130 yil xalqimizni qonini ichgan millatning tilida gaplashish sal vatanparvarlikdan chetga chiqish bo’lmasmikan?!, деган саволига: “… бу халқ ўзбекларни 130 йил қонини ичмаган, балки замонавий ўзбек давлати ва милати тарих сахнасидан янгитдан ўрин олишига ёрдам берган. Иккинчидан руслар ҳали ўзбекларга ўхшаб миллат даражасига етмаган. Чунки хеч қачон тарихда хали ўзбекларни қонини ичган фуқоралари рус миллатига мансуб давлат бўлмаган “Шунинг учун ҳам …Владимир Путин Евроосиё иттифоқини тузиш таклифи билан чиққанида Ўзбекистондан фақатгина мен унга: “Предлагаю создать Русскую Республику РФ и назвать евразийский союз Узбекистаном” деган мақола орқали жавоб берган эдим”, деп жавоб берган.
Шу академикнинг мақолаларидан кўпроқ эълон қилиб туришингизни илтимос қилардим…
Ҳар галгидай, Рустамжон аканинг мақоласида келтирилган фактлар асосли уларга гап йўқ!
Бироқ бу борада мен ўз шахсий фикримни айтсам:
Аввало, миллати ким бўлишидан қатъий назар, ўзбекистон фуқораси бўлиб, чорак аср ўтсада ўзбек (давлат) тилини билмаса камида лоқайдлик, қаттиқроқ айтадиган бўлсак, менсимаслик деб баҳолаган бўлардим.
Миллати ўзбек бўлатуриб ўзбекчани билмаслик бу уят менимча.
Миллати яхудий (русийзабон) бўлган Крайновнинг ўзбекча гапирганига ҳаваси келади одамнинг.
Хурматли Ахмад хожи домла, нимага сиздан бошқа Харазмликлар хозиргача ё ўзбек адабий тилида ё ўзбек давлат тилида гаплашмаейди? Мен шахсан Хоразм тилини тушунмейман. Бу нима кўплаб хоразмликларди ўзбек адабий ё давлат тилида гаплашмаслиги, Р.Абдуллаев домла танқид қиганлари эса биз ўзбекмасмиз туркмиз дейиши, ё хоразмликлар туркий огуз тилида гаплашиши, бу ўзбек миллатга хурматми?