Menu
Categories
Жалолободда туркиялик “куёв” никоҳ пайти ҳибсга олинди
04/10/2016 Дунё
Сиëсат
Жалолободда туркиялик “куёв” никоҳ пайти ҳибсга олинди
Шерзод
Жорий йилнинг март ойида Истанбулдан Жалолободга севган қизига уйланиш мақсадида келган асли қашқадарёлик, ҳозирда Туркия фуқароси Маҳмут Мутлу ва унинг дўсти Сайфуддин Абдулла тўй куни Жалолобод милицияси ва махсус хизматлари томонидан қўлга олинди. Жалолобод милицияси уларни Сурияга одам ёллашда гумонланмоқда. Мутлунинг яқинлари бу айбловни уйдирма эканлигини иддао қилаяпти.
Туркиялик “куёв” Маҳмут Мутлу ва унинг дўсти, “куёв- жўра” Сайфуддин Абдулла никоҳ ўқилаётган пайтда ҳибсга олинган.
Маҳмут Мутлунинг исмини очиклашни истамаган дўстининг Озодлик билан суҳбатда айтишича, Маҳмутнинг ягона мақсади Интернет оркали танишиб, севишган қизига уйланиш бўлган:
“Никоҳ ўқилаётган пайти милиция ва ГКНБ ходимлари бостириб кириб тўйда иштирок этаётган ҳаммани ушлаган. Ҳозир Маҳмут ва Сайфуддин ҳамда яна икки ўзбек аёли ҳибсда. Уларни Сурияга одам ёллаганликда айблашаяпти.
Маҳмут у қиз билан Интернет орқали танишиб, бир- бирини ёқтириб қолган ва унга уйланиб, Истанбулга келинни олиб келиш учун кетганди”, дейди Истанбулдан Озодликка боғланган Маҳмутнинг дўсти.
Унинг айтишича, Маҳмут 1977 йилда Қашқадарёда туғилган бўлиб, 2000 йилда Туркияга кўчиб келган ва 2006 йил Туркия фуқаролигини олган.
Жалолобод ҳуқуқ- тартибот идоралари Маҳмут Мутлу ва Сайфуддин Абдуллани Интернет орқали Сурияга одам ёллашда гумонланмоқда.
Туркиялик “куёв”нинг ҳибсга олингани ҳақида телевидение орқали намойиш қилинган лавҳада Маҳмут Мутлу айбини бўйнига олгани, Сурияда 20 кун бўлгани ва бунинг учун 150 доллар олгани ҳақида айтилган. Шунингдек, лавҳада Мутлу Сурияда оёғидан яралангач, Туркияга қайтиб келгани айтилган.
Мутлунинг дўсти бу айбловларни уйдирмалигини иддао қилиб, Маҳмут ҳеч қачон Сурияга бормаганини айтади:
“Маҳмуд қийноқлар натижасида бу уйдирма айбларни бўйнига олаяпти. У 4 ёшида 12 ёшли опаси Махмутни муздек булоқда чўмилтирган, шундан сўнг Махмуднинг чап оёқ тиззаси, бўғинлари музлаб, ногирон бўлиб қолган. У бемалол юришга қийналади. Бу болалигидан, уни таниганлар ҳаммаси буни билишади. У ногирон оёғи билан Сурияга қандай бора олади?”, дейди Мутлунинг дўсти.
Жалолобод шаҳар ички ишлар бўлимининг раҳбари Женишбек Жоробековнинг матбуотга айтишича, Мутлу ва унинг дўсти ҳибсхонадагиларни ҳам ИШИД сафига қўшилишга даъват қилган.
– Биз уларга нисбатан алоҳида тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ишларни диний таълимга эга одамлар қилаяпти. Улар шунчаки диний тушунчага эга эмас, балки ислом динини мукаммал ўзлаштирган одамлар, – дейди Женишбек Жоробеков.
Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси туркиялик фуқарони ИШИДга алоқадорлик гумони билан ушлангани юзасидан бирор изоҳ берганича йўқ.
Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда ИШИД сафида 500дан ортиқ қирғизистонлик бор.
ОЗОДЛИК
Жалолободда туркиялик “куёв” қўлга олинди
  • 9 Апрел 2016
Интернет орақали танишиб, оила қуришга аҳду-паймон қилган ёшлар тўйи куни бир зумда “жиҳодчиларга” айландилар.
Жорий йилнинг март ойида Истанбулдан Жалолободга севган қизига уйланиш мақсадида келган Туркия фуқароси Маҳмуд Мутлу, дўсти Сайфуддин Абдулла билан хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Уларнинг қўлга олингани ҳақида, Маҳмуд Мутлунинг Истанбулдаги дўсти, Абдукарим Би-би-сига қўйидагиларни айтиб берди.
“Никоҳ ўқилаётганида, милициялар кириб, тўйдаги ҳамма одамларни ушлаб чиқиб кетишибди. Ҳозир Маҳмуд ва Сайфуддинни Сурияга одам ёллаганликда айблашаяпти экан. Жалолободга атиги икки кунга келган, у ерда уйланиб, кейин келинни Истанбулга олиб кетгани борганди” – дейди Абдукарим.
Унинг сўзларига кўра, на Маҳмуд ва на Сайфуддин Сурияга одамларни ёллаш билан шуғулланган.
“Маҳмуд асли ўзбекистонлик. 2000 йилларда Истанбулга келиб, шу ерда қолиб кетган. Мен уни яхши биламан. Сурия у ёқда турсин, бировга озор бермаган мўмин бола. Дўсти Сайфуддин доғистонлик, у ҳам яхши бола” – деб уларни таърифлайди суҳбатдош.
Жалолобод шаҳар ички ишлар бўлимининг раҳбари Женишбек Жоробековнинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар вақтинчалик сақлаш жойида ҳам бирга ўтирган инсонларни ёллашга ҳаракат қилганлар.
“Биз уларга нисбатан алоҳида тушунтириш ишлари олиб боришга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ишларни диний таълимга эга инсонлар ўтказаяптилар. Улар шунчаки диний тушунчага эга эмас, балки ислом динини мукаммал ўзлаштирган инсонлардир” – дейди Женишбек Жоробеков.
Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси ўз фуқаросининг қўлга олиниши юзасидан изоҳ берганича йўқ.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Сурияда давом этаётган урушга Қирғизистондан 500дан ортиқ инсон кетган. Улардан ярмини аёллар ва ёш болалар экани айтилади.
ББС
"1" Comment
  1. Hech sog’ kuyovga oxshamaydi shu paytgacha uylanmay nima qilib yuribdi 40 yosh da korinib turibdi Kim ekanligi

Leave a Reply
*