Menu
Categories
Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…
04/16/2016 Маданият ва Санъат
Туркия жуда гўзал
Ўзбек ҳалқи қадимдан Тангрим динига сиғиниб келган.   Буюк туркий аждодларимиз Тангрим ёрдамида Тинч океанидан Атлантика океанигача чўзилган қудратли империяларга асос солишган.   Мана шундай империяларан бири эрамиздан аввалги 800 йилларда Ҳунну империяси деб аталган.   Бу империянинг асосчиcи Моду Тангриқут эди.   Бу империя Хитойни қарийиб 10 аср давомида ўз назоратида ушлаб турган.   Бу маълумотларни Хитой қўлёзмалари тасдиқлайди.
Буюк туркий аждодларимиз 1-5 асрлар давомида Ҳун империясига асос солишган ва бутун Россия ва Eвропа устидан мутлоқ назорат ўрнатишган.   Атилла ва бошқа ҳоқонлар айнан Ўрта Осиёдан чиқишган.   Бу маълумотларни Рим империяси  қўлёзмалари тасдиқлайди.
Кўктуркийлар империяси эса 5-8 асрлар давомида буюк ишлар қилишиб бизга яшаётган eрларимизни мерос қилиб кетишган.   Ҳозиргача бу буюк аждоларимизнинг авлодлари Ўрта Осиёда,   Россияда,   Хитойда,    Туркияда,   Украинада,   Венгрияда,   Болгарияда,   Кавказда ва Қримда яшашади.
Буюк туркий аждодларимиз бошқа ҳалқларнинг динига ва маданиятига ҳурмат билан қарашган.   Чунки Тангрим туркийларни мана шунга ўргатган.
Афсуски,   ваҳший арабларнинг 9 асрдаги истилоси ўзбекларни ислом динига мажбуран ўтказди ва ўзбек ҳалқи ислом дини таъсирига тушиб қолди.   Натижада бир вақтлар Тангрим ёрдамида кучли империяларга асос солган ҳалқ ривожланишдан қолиб кетди.   Ислом дини ўзбек ҳалқини қолоқ ҳалққа айлантирди.  Бир вақтлар кучли империялар қуриб Россияни ва Eвропани бошқарган ҳалқ Россиянинг осонгина ўлжасига айланди.     Россия аслида ўзбек ҳалқининг ривожланишига ёрдам бериб холоскорга айланди.  Хитой босиб олганида ўзбек ҳалқига кўп жабр бўлар эди.  Уйғурлар Хитойдан ҳозиргача жабр кўришади.
Ўзбек ҳалқи мустақилликка эришгандан сўнг эътиқод эркинлиги қонун асосида кафолатланди.   Энди ҳар ким ҳоҳлаган динини танлай олади.   Афсуски,  Ислом дини ўз диктатурасини айнан мустақилликдан сўнг анча мустаҳкамлади.   Ўзбек ҳалқи энди “мусулмон ҳалқи” деб юритила бошлади.   “Ўзбек” сўзи диндорлар томонидан ишлатилмайдиган термин бўлиб қолди.    Ўзбек ҳалқининг қадимий ва дунёвий байрамлари диндорлар томонидан савол остига қўйила бошлади.   Масалан,   Наврўз,  Мустақиллик ва Янги йил шулар жумласидан.   Ислом дини бошқа динга ўтганларга жаноза ўқимаслик ва қабристондан жой бермаслик билан қўрқитиб ўзбек ҳалқи ўртасида қўрқинч ва террор муҳитини шакллантириб бўлди.  Христиан дини ва Тангрим дини ҳақида бўлмағур эртаклар тўқиб чиқариб ўзбек ҳалқини қўрқувда ушлаб туришибди.  Бир вақтлаp бу ишларни араблар қилишган бўлса энди бу ишларни ўзбек диндорлари қилаяпти.
 Энди истайсизми йўқми сиз мусулмон бўлишга мажбурсиз.   Ўзбеклигингизни унутишга мажбурсиз.   Намоз ўқимасангиз ҳам масжидга бомасангиз ҳам мусулмонман дейишга мажбурсиз.     Конституциядаги эътиқод эркинлигига диндорлар тупуриб бўлишди.   Диндорларнинг бунақа шиддатли ҳаракатига мамлакатимиз президенти ҳам бош эгди.   Қатор шаҳона масжидлар давлат бюджети билан қурилди.   Аслида бу бюджет маблағлари иш ўринлари яратилиши учун ишлатилиши зарур эди.   Натижада,   ўзбек ҳалқидан мардикорлар,   жиҳодчилар ва террорчилар  армияси вужудга келди.
Диндорлар  бугун ўзбек ҳалқининг 90% мусулмон эканлиги ҳақида бонг ура бошлашди.   Аслида бу 1-2% атрофида эканлиги кўпчиликка маълум.   Коммунистлар ҳам бунақа қўшиб ёзиш билан шуғулланишмаган эди.   Ўзбек ҳалқи диндорлардан  қўрққанидан мусулмонман дейишга мажбур бўлиб қолаяпти ҳолос намоз ўқимаса ҳам масжидга бормаса ҳам!
Ҳар қандай дин ўзбек ҳалқи манфаати учун ҳизмат қилиши керак.   Аслида эса,    Ислом дини ўзбек ҳалқини  араблар манфаати учун ишлатишни биз зум ҳам тўхтатмади.    Бугун террорчилар ва жиҳодчилар ўзбек ҳалқи орасидан қўзиқориндек кўпайиб бормоқда.   Бу радикаллашиш ўзбек ҳалқи манфаатларига катта зарба бермоқда.    Бу ҳодиса илмий тилда “ўз-ўзини йўқотиш феномени” дейишади.
Ҳўш ўзбек ҳалқи ўз-ўзини йўқотишини қандай тўхтатиш мумкин.   Бунинг учун ўзбек ҳалқи ўзбек ҳалқи манфаатларига хизмат қиладиган динларни ўрганиши зарур.   Аждодларимизнинг Тангрим дини дунё миқёсида жуда яхши ўрганилган дин ҳисобланади.   Афсуски,   араблар кўп маълумотларни ёқиб йўқотишган.   Яратган Эгамнинг Тангрим дини ўзининг инсонпарварлиги ва кенгбағирлиги билан ажралиб туради.   Тангрим дини барча миллатлар манфаатига тенг хизмат қилганлиги тарихдан маълум.    Бунинг учун буюк туркий аждодларимизнинг Ҳуннулар ва Ҳунлар империяси ҳақида маълумотларни ўқиш кифоя.
Аслида Тангрим дини ва христиан дини бир-бирига жуда ҳамоҳанг.    Чунки Яратган Эгам ҳеч қачон бир-бирини инкор қилувчи динларни юбормайди.   Яратган Эгам хато қилмайди.    Яратган Эгам ҳеч қачон терорpчиликка ва жиҳодга буюрмайди.   Яратган Эгам ҳеч қачон ўзи яратган инсонларни “кофир” деб ўлдиришга буюрмайди.
Тангрим динида арабча сўзлар ишлатилмайди.   Тангрим динида соф ўзбек тилида маросимлар ўтказилади.   Тангрим динининг иккита асосий байрами бор.   Баҳорги тенгкунлик ва Қишки тенгкунлик.   Баҳорги Тенгкунлик “Навруз” ҳам деб аталади.
Тангрим динида чақолоқ туғилганида 40 кун чилла қилиш ҳозиргача сақланиб қолган.
Тангрим динида аждодларимизнинг руҳини эслаб маросим яъни Худойи ўтказиш муқаддас ҳисобланади.    Ҳудойида сўзма қилиб тарқатиш ва мойдан чироқ ёқиш ҳозиргача кенг тарқалган удумлардандир.
Тангрим динида вафот этганларни Тангрим дини одатлари бўйича дафн этилади.   Бу eрда арабча эмас балки ўзбекча жаноза ёки видолашув ўқилади.    Тангрим динида инсон вафот этгандан сўнг 7,  40 ва 52 кун маросимлари  асосий ўрин тутади.
Вафот этган кишининг Eттиси,   Қирқи ва Эллик иккиси каби маросимлари Тангрим дини маросимларидир.
Ўзбек ҳалқини Яратган Эгам яъни Тангрим яратган.   Худди шундай барча инсонларни ва мавжудотларни Яратган Эгам Тангрим яратган.    Демак ўзбек ҳалқи Яратган Эгам юборган ҳоҳлаган динга сиғинишга ҳаққи бор.
Яратган Эгам ўзи яратган инсонларни кофир деб ўлдиришга буюрмайди.   Яратган Эгам жиҳодга ва террорчиликка буюрмайди.   Қайси динга ўлдиришга ва жиҳодга  буюрса бу дин Яратган Эгамнинг дини эмас!   Яратган Эгамга ҳеч бир дин шерик келтиришга ҳаққи йўқ.  Яратган Эгам ҳар қандай диндан юқори туради.
Озод Тўраев,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

10 шарҳ

  1. Akmal

    Bilmadim buni kanday kilib ilmiy asosi bor ekan, ozbekchilikdan gapiradigan bulsak Ozbek termini Ozbek Honga borib takaladi va ozbeklar uz nomini usha kishidan olishadi, Oltin Orda hukmdori bulgan bu tarihiy shahsPodishoh) Islom dinini uz ihtiyori bn kabul kilgan. Kolaversa Urto Osiyo halklari islomlashgandan keyin dunyo ilm fan va madaniyatiga juda katta his kushganlar(Beruniy,Ibn Sino, Horazmiy va hk), Amir Temur kabi bir dunyo hukmdori, Bobur kabi Hindiston fotihi, yoki Osmaniylar kabi dunyo

    • Tangrim dini -Turkiylar dini

      Bobur va Amir Temur mogul bolgan va Chingizxonning avlodi bo’lishgan. Chingizxonning dini Tangrim dini bolgan. Islom dini ozi yetishgan Beruniy va Ibn Sinoni quvg’in qilgan.

  2. Рустам

    Ажойиб мақола. Мен ҳам баъзан ўйлар эдим. Нима мен ўзбек тилида худога ёлворсам худо мени тушунмайдими деб. Мени ҳам, Турк ёки Ўзбек миллатимни ҳам худонинг ўзи яратмаганми деб. Биз билмаган ҳақиқатлар аста секин чиқа бошлади…

  3. Комил

    Узбекистон конституциясида виждон эркинлиги алохида бобда курсатиб куйилган булса-да, узбеклар Исломни тарк этишдан куркадилар. Бу куркув Ислом Урта Осиёга кириб келган даврдан бери ерли халк онгига сингдириб келинган. Бу юкорида ёзилганидек, динни тарк этганга киз бермаслик, киз олмаслик, махалла маросимларига чакирмаслик, туйига, аъзасига кирмаслик, умуман, махалла-куйдан яккалаб куйиш билан куркитилган ва куркитиб келинябди. Жамиятда Худодан ёки охиратдан эмас, яккаланиб колишдан куркиш инстинкти кучлирок. Айнан мана шу куркув узбекларда индивидлар шаклланишини тухтатади, жамиятда ёппасига пода инстинкти- “купчилик каёкка юрса мен хам уша ёкка” принципини уйготади. Бунака подани эса бошкариш осон.

  4. Davron

    Қайси дин – ўлдиришга ва жиҳодга буюрса бу дин Яратган Эгамнинг дини эмас!

    Kuchli gap bo’libdi!

  5. Aziz

    Tangrichilar juda jonga tegdida yolgin gaplari bilan. Islomda qaerda yozilgan ekan boshqa dindagilar uldirilsin deb? Faktlar bilan yozinglar bizam bilaylik aniq qaerda uldirilsin deb yozilgani borligini.

    • Комил

      Мухаммад сураси, 1-8 оятлар: “Уларни (кофирларни) каерда учратсангиз буйниларига килич билан уринг”. Бу биттагина мисол, Куръонда бу каби чакириклар унлаб оятларда келади. Бундан ташкари улдиришга чакирувчи хадислар бор. “Кимки динини тарк этса, уни ўлдиринглар”. (Насои,
      7,8/14, Бухорий 12, 1883)
      “Урайна ва Уқайла қабилаларидан бир гуруҳ
      одамлар пайғамбаримиз хузурларига келдилар.
      Шунда у киши уларга туя сийдигини ичишни
      маслахат бердилар. Кейинрок бу одамлар
      пайғамбаримиз чўпонларини ўлдирганларида, у киши
      уларни тутдилаар ва кўзларини ўйиб олдилар,
      қўллари ва оёқларини кесиб, саҳрода ташналикда
      ўлишга қолдирдилар”. (Бухорий, 56/152, Ханбал,
      3/107, 163)
      “Мухаммад с.а.в. Мадинага қайтаетган эди. У киши
      билан асир олинган мушриклар бирга бўлиб, улар
      орасида Уқба ибн Абу Муъайт ва Назр ибн ал-Хорис
      бор эди. Улар Ас-Сафрога етиб келганларида, ул
      Зот ан-Назр ибн ал-Хорисни ўлдиришни буюрдилар.
      Кейин яна йўлда давом этишди, Ирқаз-Забийяга
      етиб келганларида, Уқба ибн Абу Муъайтни
      ўлдиришни буюрдилар. Шунда Уқба “менинг
      болаларим нима булади?” деб сўради. Пайғамбар
      с.а.в. дедилар: “Ўлдиринглар!” (Ибн Исхоқ, “Сирот
      Расулиллох”, Ибн Хишом нашриёти, 451-сахифа)

  6. Yaxshi tarixiy hujjatlarga boy maqola ekan.
    Buning ichidagi mafkura (yani, Islomni yomonlash) olib tashlansa yanada ilmiyroq materialga aylanib qimmati oshardi.

  7. Qodir

    Бошқа динга ўтишни қабул қилиш жуда қийин. Нимагаки бу ўзлик урф одатларимиздан воз кечишга олиб келади. Лекин барибир Исмат Хушевнинг турли фикрларга минбар берувчи мана шундай ёндашувини олқишлаш керак. Ҳақиқий демократик жамиятнинг эркин матбуоти ана шундай ишлаши керак. Нафақат мухолифат, балки ҳукумат матбуоти ҳам Исмат Хушевдан ўрганиши керак кўп нарсани.

  8. O’zbekxan

    Мақола яхши асоли ёзилган. Тангри дини ҳақиқатдан ҳам ота бобларимиз дини. Лекин ислом динини ҳам аждодларимиз аксарият ҳолда эркин қабул қилганлар. Исломни бошқа динларга қарши қўйишга ва унга бир ёқлама қарашга мен қаршиман. Бу менинг шахсиё фикрим. Шу билан бирга Исмат аканинг дунёқараши нақадар кенглигидан ҳам далолат бу мақоланинг эълон қилиниши…

"6" Comments
  1. Алимардон

    Ассалому алайкум! Узбек миллати 10-асрлардан кейин шакллана бошлаган. Ислом дини 7-асрда етиб келган Урта Осиёга. Агар тарих ва устозларим алдамаётган булса албатта. Бу мени шахсий фикрим.
    Кайси дин кандай ахамиятга эга? Бу бошка масала!!!

  2. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Quronni haqiqiy versiyasi tarjimasini mana bu yerda oqiysiz.

    http://www.thereligionofpeace.com/quran/noble/sura2.html#191

  3. Yozganlarim bitta komentga sigmaganligi uchun bulip junatishga tugri keldi. Manga yozilgan Qur’on oyatlari keltirilgan javobda suzlar kontexdan yulip olingan va bu yozgan odamni ataylab odamlarni adashtirish uchun yolgon gapirayotganidan dalolat. Keyin U Muhammad surasi 1-8 oyatlar deb aytgan, Muhammad surasi 1-8 oyatlarda umuman boshqa narsa haqida gap ketadi bu yana bitta uni yolgoni. Kurip turganinggizdek OCHIQ kuz bilan uqilsa gap Uzini himoya qilip Javob qaytarish haqida ketyapti.“… а пророка того или сновидца того должно предать смерти
    bibliyadan..
    за то, что он уговаривал вас отступить от Господа Бога вашего …” (Второзаконие 13:5).
    2.5″Если твои родные призывают тебя поклоняться иным богам …то убей их … побей их камнями до смерти” (Второзаконие 13:6-10)
    2.7 «Если найдётся среди тебя … мужчина или женщина, кто … пойдёт и станет служить иным богам, и поклонится им, или солнцу, или луне, или всему воинству небесному… то побей их камнями до смерти» (Второзаконие 17:2-5)

  4. 2:191
    Сражайтесь на пути Аллаха с теми, кто сражается против вас, но не преступайте границы дозволенного. Воистину, Аллах не любит преступников.
    2:191
    Убивайте их (многобожников), где бы вы их ни встретили, и изгоняйте их оттуда, откуда они вас изгнали. Искушение хуже, чем убийство. Но не сражайтесь с ними у Заповедной мечети, пока они не станут сражаться с вами в ней. Если же они станут сражаться с вами, то убивайте их. Таково воздаяние неверующим! Davomi..
    2:192
    Но если они прекратят, то ведь Аллах – Прощающий, Милосердный.
    2:193
    Сражайтесь с ними, пока не исчезнет искушение и пока религия целиком не будет посвящена Аллаху. Но если они прекратят, то враждовать следует только с беззаконниками.
    2:194
    Запретный месяц – за запретный месяц, а за нарушение запретов – возмездие. Если кто покусился на вас, то и вы покуситесь на него, подобно тому, как он покусился на вас. Бойтесь Аллаха и знайте, что Аллах – с богобоязненными.

  5. ЭНГ ҲАҚИҚИЙ ТОЗА ДИН, БУ СОФ КЕНГ ҚАЛБДИР.

  6. Ajoib maqola oqib Juda ko’p narsani organsa boladi. Ammo juda ko’p vaqt sarflangan Ozod aka…

Leave a Reply
*