Menu
Categories
“Афсус, Назарбоев Тошкент маҳаллаларини айланмади” – Уни Бош вазир кутиб олди…
04/16/2016 Ватандан хабарлар
Ўзбекистон
Каримов ва Назарбоев минтақа давлатларини сув масаласида мулоқотга чақирди
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Тошкентдаги жума кунги музокаралар ортидан минтақа раҳбарларини янги гидроиншоотлар қуришда халқаро меъёрларга амал қилишга чақирганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни эълон қилган ташриф якунига оид баённомада таъкидланади.
15 апрель куни Тошкентда учршган Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоевлар Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари минтақа халқларининг умумий табиий бойлиги экани ва улардан оқилона фойдаланиш кераклиги, минтақа барқарорлиги ва равнақи шунга боғлиқлигини таъкидлашган.
“Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёнинг барча давлатларини ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, сув заҳираларидан унумли ва тежамли фойдаланиш йўлида конструктив мулоқотга чақиради”, – дейилади музокаралар якуни бўйича эълон қилинган баённомади.
Қирғизистон ва Тожикистоннинг трансчегаравий дарёлар ўзанида йирик гидрооиншотлар қуриш режаси Ўзбекистонни ташвишга солиб келади.
Қирғизистон Россия билан ҳамкорликда Норин дарёси ўзанида бир нечта ГЭС қуришни режалаган.
Тожикистон ҳам Вахш дарёси ўзанида Роғун ГЭСини қуришда давом этмоқда.
Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоевлар йирик ГЭСлар ва улкан сув тўғонлари қуришга киришган Тожикистон ва Қирғизистонни Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида жойлашган қўшни мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олишга чақириб келади.
Ўзбекистон томонига кўра, сейсмик хавфли бўлган жойда Қирғизистоннинг Қамбарота сув тўғони 275 метр баландликда, Роғун тўғони эса 335 метр баландликда қурилаётгани ҳисобга олинса, бу иккала лойиҳа қурилиши бу ерда яшаётган инсонлар ҳаётига таҳдид бўлиши мумкин.
Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон улкан ГЭСларнинг қурилиши Ўзбекистонни сувсиз қолдирмайди, дея таъкидлаб келади.
Улар, шунингдек, эҳтимолий зилзила оқибатлари ҳақидаги хавотирларни ҳам инкор қилади.
Марказий Осиё сейсмик фаол минтақа ҳисобланади.
16 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара минтақасида яна зилзила рўй берди.
Ўтган ноябр ойи ўртаси ва жорий декабр ойи бошида Ўзбекистон ва Тожикистонда бир неча марта ер қимирлаганди.
Бу зилзилалар, айниқса, Тожикистон қишлоқ ҳудудларида катта талофотларга сабаб бўлганди.
ОЗОДЛИК
“Афсус Назарбоев Тошкент маҳаллаларини айланмайди-да”
  • 14 Апрел 2016
Image copyrightAFP
Мустақил AsiaTerra веб-сайти хабар қилишича, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга ташрифи арафасида пойтахт билан Қозоғистон чегарасини боғлайдиган кўча ва йўлларда зудлик билан таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Президент Назарбоевнинг Ўзбекистонга сафари 14- ва 15-апрел кунларига мўлжаллангани ҳақида бундан олдин хабарлар тарқалган эди.
13 апрел куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Истамбулда “Ислом Ҳамкорлик ташкилоти” саммитида иштирок этган, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашган.
AsiaTerra сайти хабарига кўра, 13 апрел куни Тошкентнинг Юнусобод туманига деярли бутун шаҳардан техникалар, қурилиш ва таъмирлашга алоқадор барча хизматлар ходимлари сафарбар этилган.
Бир кеча-кундуз давомида транспорт қатновлари тўхтатилган.
Таъмирталаб бўлиб қолган кўчаларга асфальт ётқизилиб, йўл четларига гуллар ўтқазилган.
Гулларнинг кўринишидан “улар беш-олти кундан ортиқ яшамайдилар”.
AsiaTerra ёзишича, Президент Назарбоев Қозоғистон ҳудудидан Тошкентга кириб келмоқчими ёки Тошкентдаги олиймақом учрашувлардан кейин Қозоғистон ҳудудига ўтиб уйига қайтмоқчими, номаълум.
Мустақил веб-сайт Ўзбекистонда хўжакўрсинчилик оддий ҳолга айланиб улгурганига эътибор қаратган.
Айниқса, чет давлатлар раҳбарлари Тошкентга бориб қоладиган бўлишса, ёхуд шу йил ёзида Тошкентда ўтказилиши мўлжаллангани хабар қилинган Шанхай ташкилоти саммити арафасида бўлганидек, қурилиш-таъмирлаш ишлари авжига чиқади.
Бунинг мисоли сифатида AsiaTerra 2003 йилги Оврўпо қайта тиклаш ва тараққиёт банкининг кўчма мажлисини эсга солади.
Ўшанда “Эски Жўва” бозорига тушган меҳмонлар кўзига картошка-пиёзларнинг нархларини паст қилиб ёзиб қўйишгани аскияга ҳам айланиб улгурган.
Веб-сайт, шунингдек, 2008 йили Латвия президенти ташрифи муносабати билан ҳодисаларни ҳам ёдга олган.
“Лекин бизга маълум бўлишича, Нурсултон Назарбоев бозорларни бориб кўришни режалаштиргани йўқ”, деб ёзади AsiaTerra.
“Олий меҳмон шарафига ётқизилган идеал текис асфальтга боқиб, афсуски, Назарбоев Тошкент чеккаларида сайр қилиб, Чилонзор ёки Юнусободга ўхшаган аҳоли зич ёшайдиган мавзелари билан танишиш истагини билдирмапти-да”, деган фикр ўтади хаёлдан, деб ёзади мустақил веб-сайт.
ББС
Назарбоевнинг Тошкентга ташрифи
 Қўшчинорлар
Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида минтақадаги иқтисодий сустлик, Афғонистондаги толиблар муаммоси, бўлажак ШҲТ саммити ва ўзбек-қирғиз муносабатларидаги инқироз масалалари муҳокама қилинади, деб фикр билдирмоқда сиёсатшунос Андрей Грозин.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 2016 йилнинг 14-15 апрель кунларида амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар берилган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
“Мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашув чоғида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қиладилар”, дейилади хабарда.
Бндан олдинроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 11-15 апрель кунлари Эрон, Туркия ва Ўзбекистон бўйлаб ташрифларни амалга ошириши ҳақида хабар берилганди.

Қўшчинорлар

Sputnik Ўзбекистон: http://sputniknews-uz.com/politics/20160413/2484990.html#ixzz45zjrD61B
"1" Comment
  1. Otabek Toshev

    Эй тақдир тақозаси билан сиёсий ҳокимятга келиб қолган тўралар. Минтақамиздаги халқлар асирлар давомида эркин чекловларсиз борди келди қилишарди. Сизларнинг шахсий ҳис ҳаёжон, инжиқликларинг туфайли қондош, қариндош миллатларимиз ўртасида совуқчилик тушди. Агарда мамлакатларимиз ўртасидаги моммо, қарама қаришиликларни ҳал қила олмасаларинг, яхшиси истифога чиқинглар. Шахсий адоватларингизни аралаштириб юбормангизлар, давлатлар ўртасидаги муносабатларга. Сизларнинг сиёсий ҳокимятларингиз ҳамма нарсалар каби вақтинчалик бўлиб ўткинчидир. Мамлакатимиз ҳокимяти қўшнилар билан ташқи муносабат ўрнатаётганда ташқарида қолиб кетган Ўзбеклар тақдирини ўйлаши шарт! Ахир бошқа Ўзбекистон йўқ! Бу млнлаб миллатдошларимиз бизга умуд кўзлари билан қарашади.

Leave a Reply
*