Menu
Categories
Суҳайлий: Сувга заҳар қўшманг, қирғизлар…
04/20/2016 Маданият ва Санъат

Сухайлиймисиз
Исматжон омонмисиз, уйлар тинчми?
Бизларни касалхонага кирғизистонни чегарасидан Наманган вилояти Учкурғон тумани КАЙКИ ва КУҒАЙ қишлоқларидан  беморлар келишовди, уларнинг гапига караганда улар ичадиган сув Қирғизистондан КАТТА ФАРҒОНА каналидан оқиб келар экан.
Булар тамонга қирғизистондан сувга захарли химикатлар окизишиб турибди экан қирғизлар, ундан анча-мунча одам ва хайвон захарланиб колибди. МФЙ аъзолари уйма-уй юришиб сув захарланган эхтиёт бўлинглар деб одамларни  огохлантириб юришибди экан.
Шу куни шоир Суҳайлий ҳам шу ерда эди, у воқеадан хабар топиб, қуйидаги шеърни ижод қилибди.
Сизга хурмат ва эхтиром ила:
Абдукодир акангиз Сатторов
15 апрель, 2016 йил,
Ўзбекистон.

Суҳайлий таваллуд фотоси

 

 ҚИРҒИЗ  БИРОДАРЛАРГА
                ТАНБЕҲ
Эй қирғиз биродарлар,
нега одам илғайсан,
Оллоҳ берган пок сувни
ифлос қилиб, булғайсан?!
Ғараз, адоват, гина…
ёмон нарса..ку, ахир,
Ғаламис шайтон бўлиб,
дилларни аччиғлайсан?!
Ў р т а   О с и ё   халқи
азалдан чин қадрдон,
Бу муқаддас дўстликни
наҳот бузиб, чулғайсан?!
Дўстларда самимият,
 садоқат бўлса яхши,
Унинг ўрнига ажаб,
кўнгилларни тиғлайсан?!
Ён қўшни..жон қўшнилар
иноқ бўлсин ҳамиша,
Ғашимизни келтириб,
не учун қитиғлайсан?!
Тинч оқар дарёларга
аммияклар сочибсан,
Бу қилмишинг билан сен
тоза сувни булғайсан?!
Аввалда ҳам сартларга
кўплаб ҳужумлар қилдинг,
Энди ҳушёр бўл, аммо
юрак…бағринг доғлайсан!
Ҳар бир миллат, элат ҳам
ўз йўлида тинч юрсин,
Неча йиллардан буён
турли ишлар қилғайсан?!
Инсоф…у, иймон билан
пок ва ҳалол яшагин,
Ана шунда сен ўзинг
дўстликни улуғлайсан!
Қасдма..қасдга иш қилиб,
басма..басга юрмагин,
Агар шундай иш қилсанг,…
ўз..ўзинг пичоғлайсан!
Суҳайлий сенга чиндан
панд…у, ўгитин ёзди,
Ақлинг бўлса сен уни
дўст дебон қучоқлайсан!

…………………

Суҳайлий Сингапурда

Суратда: Суҳайлий қизи ва набираси билан Сингапурда…
                СУҲАЙЛИЙ 
         (Қоражон ҚОДИРОВ)
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*