Menu
Categories
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга
04/28/2016 Ватандан хабарлар
                                                                        Каримовнинг яхши расмиУзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга
                                                                                   
                                                Т Е Л Е Г Р А М М А
Сизга 29.09.2015 йилдаги очиқ мурожаатимни Бош прокурор И.Абдуллаев: – 27.10.2015 йилгача асослантирилган жавоб берилсин деган топшириқ билан  Қашқадарё вилоят покурори С.Самадовга юборган эди. Лекин, С.Самадов бу топшириқни бажармади?!
 Шундан сўнг 30.10.2015 йилда топширган қўшимча шикоятим бўйича С.Самадов қабулига кирганимда: –  текшириб албатта чора кўрамиз., деганди.
2016 йил 02 февраль куни мени прокуратура олдида кўриб қолиб: – Сизни бугун қабул қиламан деганди., кечгача кутдим қабул қилмасдан яна алдади. С.Самадов каби УСО бошлиғи Ш.Шерниязов ҳам ижрони тўхтатаман деб бир ойдан буён алдаб келмоқда.
Олий суд раиси Ш.Ғозиевга 30.10.2015 йилдаги очиқ мурожаатимни № 1344-15 сонли хат билан ҳам ЖИБ Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамовга юборган. Лекин, А.Маҳкамов очиқ мурожаатимга ҳам,  2015 йил 23 октябрда топширган назорат тартибидаги шикоятимга жавоб бермади. Борсам қабул қилмайди!
Вилоят прокурори С.Самадов сохта кўргазма асосида менга туҳмат уюштирганлиги фош бўлган, ўнлаб фермерларнинг экинларини пайхон қилгани учун “Озодлик” радиоси зўравон  “Шаҳрисабз Бош прокурори” деб дунёга шарманда қилган қонунбузар Шерали Ашировнинг жиноий қилмишини яшириб, янги Бош прокурор И.Абдуллаевни ҳам алдаб келмоқда!
Сохта суд қарорлари билан қонуний мулкларимни тортиб олиб, талон тарож этдилар! Вилоятда қонун ишламайди. Ижрочилар ҳар куни келиб безор қилмоқда. Шаҳрисабз – Қарши – Тошкентга қатнайвериб соғлиғимдан айрилиб уч марта даволаниб чиқдим. Бу қонун ниқобидаги уюшган жиноятчилар дастидан дод деб ўзимни ўлдиришдан бошқа иложим қолмади! Чунки, туҳмату, фитналарнинг охири кўринмайди!
Аслида асосий бурчи мен каби тадбиркорни ҳимоя этишдан иборат бўлган туман прокурори, ҳоким, судьялар тажавузидан ҳатто Бош прокурор, Олий суд ҳимоя қилаолмаган бир вазиятда, мени Ўзбекистон Президентидан бошқа яна ким ҳимоя этиши мумкин?! Биз каби тадбиркорлар туҳматдан судланиб, умри самарасиз аризавозлик билан ўтса, ким ишлайди?! Шу боис, Сизга 29.09.2015 йилдаги Очиқ мурожаатим бўйича шахсан қабул қилишингизни сўрайман!
Сизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила –
                                                                  
Маманазаров Халим
Шахрисабз шахар, Беруний кўчаси, 20 уй
27.04.2016 йил.
+998906160015
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"2" Comments
  1. Terrorchilar, xalq dushmani deb tepada `otirgan mansabdor shaxslarni atasa b`oladi. Butun boshli mamlakat izdan chiqqan. Qonular ishlamaydi, quruq qogozda qolib ketaveradi. Porax`orlik avjiga chiqan. Buni xech kim nazorat qilaolmaydi. Tizim `ozgarmas ekan xech narsa ozgarmaydi…

  2. Ҳурматли дўстлар! Мен Самадов Салом акани жуда ҳам яқиндан билган инсон сифатида минг фоиз кафолат билан аниқ айта оламанки, бу киши мамлакатимиз ва ҳалқимизга қарши мунтазам равишда қўпорувчилик-диверсия операциялари олиб бораётган катта армиянинг содиқ аскаридир.
    Вилоятда бўлаётган жамики қалбаки, туҳмати делоларнинг теппасида турибди деб беъмалол кафолат бера оламан. Ўта кучли психолог, юмшоқ супурги, кўзингизга қараб алдайди, ҳушмуамола, кучлик диверсант разведкачи.
    ЧИНАКАМ, ДАВЛАТ ВА ҲАЛҚ ДУШМАНИ!!!

Leave a Reply
*