Menu
Categories
А.Орипов: Битта фарзандини бой берди Қўқон, Битта шоиридан айрилди ўзбек…
04/30/2016 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

абдулла ака ва дарахт

 

Абдулла ОРИПОВ,
           Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

 

                                 Шоир қисмати
                   Сизга ачинаман, шоир Ҳамзахон,
                   Бу гапни айтмадим асло жўрттага.
                   Қайси жин урганди сизни у замон,
                   –Шўро!,- деб чиқдингиз бирдан ўртага.
                   Тузум маккор эди, тузум ҳийлагар,
                   Алдамчи эди у, қабиҳ, кўнгли кир.
                   Тошбўрондан тирик қолсангиз ҳам гар,
                   Отиб ташлардилар сизни барибир.
                   Улар ясадилар сиздан бир ялов,
                   Оёқ остингизда чоҳни ҳам қазиб.
                   Сизга етмасмиди қалбдаги олов,
                   Юрмасми эдингиз шеърингиз ёзиб.
                   Ватаннинг ёви-ку босқинчи ахир,
                   Сарт сўзин эшитса ғазабга тўлган.
                   Иймонсиз кимсалар худосиз – кофир,
                   Миллатни ерларга урмоқчи бўлган.
                   Сиз-чи, васф этдингиз уларни беҳад,
                   Замон шоири деб чиқди номингиз.
                   Сизни ўраб олди мақтов ва ҳасад,
                   Алданиш майига тўлди жомингиз.
                   Қисмат танлаб олди сизни Ҳамзахон,
                   Эргашиб кетдингиз юмуқ бир кўздек.
                   Битта фарзандини бой берди Қўқон,
                   Битта шоиридан айрилди ўзбек.
10.04.2015 й.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Leave a Reply
*