Menu
Categories
Олмалиқдаги Гулчеҳранинг Президент ҳақидаги очиқ ва аччиқ гаплари (Видео)
05/06/2016 Ватандан хабарлар

Олмалиқлик Гулчеҳра: Бўлар энди, президентимиз чиқсин пенсияга, дамини олсин…

Published on Feb 4, 2015

Гулчеҳра исмли ўзбекистонлик аёл Ўзбекистон Конституциясига кўра¸ бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президент бўлишга ҳаққи йўқлиги ва бу қоидани бузган Каримов ўз ўрнини белида қуввати борига бўшатиб бериши кераклигини айтади.

– Яна сайлов, яна сайлов. Энди товба қилдиму, наҳанглик ҳам бунча бўлмайди-да. Айтишади – Каримов бизни отамиз. Эпласа оталик қилсин. Бобой ёшига етиб қолди, бўлар энди, чиқсин пенсияга, нафақа ёшидан ўн беш йил ўтиб кетди, дамини олсин, белида куч-қуввати, мадори, ишлашга шижоати борига бўшатиб берсин, – дейди Гулчеҳра.

15 январь куни Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Ислом Каримов 29 мартга белгиланган президентлик сайловида бу лавозимга кўрсатилган илк номзод бўлди. Унинг номзоди яна Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилди.

23 январь куни Ўзбекистон Олий Мажлис сенати ва қонунчилик палатаси мажлисида сўзлаган нутқида эса жаноб Каримов керак бўлса яна 25 йил ишлаб беришга шаъма қилди.

– Бир йилда бўлмайдиган ишларни беш йилда, беш йилда бўлмайдиган ишларни ўн йилда, йигирма беш йилда ҳаммасини жой-жойига қўйишимиз, мен ўзимни бурчим деб биламан, – деди Каримов.

"2" Comments
  1. “Керак бўлса яна 25 йил” сўзининг ўзиёқ Лангар ва шунга ўхшаб вайронага айлантирилган масканларнинг тикланмаслиги, миллионлаб юртдошларимиз ўзга эллар эшигида мардикор бўлиб ўтиб кетишлиги, Бўритош Мустафоев, Рашитхон Қодиров ва яна минглаб ўғри муттаҳамлар ҳалқнинг устидан ҳукм юргазиши, камчилик қолган инсофлик орган ходимлари ҳам ишдан кетишлари, муттаҳам ўғриларнинг даври тугамаслиги гаранти шекилли!
    КАЙФИЯТНИ БУТКУЛ ТУШИРИБ ЮБОРДИ, ВАТАНИМ ВАЙРОНА ҲОЛИДА ҚОЛДИ…

  2. Karimov kursini xech kimga bergisi yoq. Osha erda olishni niyart qilgan lekin buni vaqt kursatadi. Kishining aytgani xar doim xam bolavermaydi…

Leave a Reply to Bashorat
*