Menu
Categories
Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига
05/08/2016 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”
генерал
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон халқ шоири.
ГЕНЕРАЛ
Музаффар зотларга мотам ножоиз,
Уларнинг ҳаққидир фақат ифтихор.
Биз мағрур бош эгсак ўшалар боис,
Уларга лойиқдир энг олий ашъор.
Жасур нажоткорлар саф қаторида,
Ўзбек йигитининг номи ҳам кушод.
Ғалаба айёмин бу наҳорида,
Собир оғамизни этмоқдамиз ёд.
Ватан деган чоғда оддий ошён,
Ўлан тўшагини англаганлар мўл.
Мадад сўраганда чорасиз жаҳон,
Сиз Тошкент бағридан узатгансиз қўл.
Қайси бир мамлакат, қайси сарҳадда
Нажоткор дўстларни зор кутган тупроқ.
Мурғак хаёлимда шундоқ ҳолатда,
Тасаввур этолдим мен Сизни кўпроқ.
Бани одам учун нажот ахтариб,
Жон берган шаҳидлар руҳига қасам.
Одамзот яловдай юргай кўтариб,
Ўзбекнинг шу қатра, тоза қонин ҳам.
Билмадим у соат, у сўнгги фурсат,
Нелар кечган экан Сизнинг хаёлдан.
Балки она диёр кўкида қат-қат,
Варраклар кўргансиз ўзғир шамолдан.
Балки, қаршингизга келгандир мунис –
Бева келинчакнинг сўник рухсори.
Балки кўрингандир Москвада тиғиз,
Музаффар лашкарнинг ғолиб сардори.
Балки, сўнгги дам ҳам умидга тўлиқ,
Ёруғ бу кунларни этгансиз хаёл.
Менинг бешигимга отилган ул ўқ,
Сизнинг умрингизни узган эҳтимол.
Буюк Ватан бермиш бус бутун ғурур,
Ва қийиқ кўзларда мерос жасорат.
Жасур сафлар аро от суриб мағрур,
Энг ғаддор ёвларни этгансиз ғорат.
Сиздек фарзандларга шарафдир пеша,
Сизга мангуликнинг хуш таронаси.
Сиздек ўғлонларни ёдлар ҳамиша,
Мунис Ўзбекистон – мардлар онаси!
 001
"5" Comments
  1. КЎҲНА ТЎРОН ЭЛИНИНГ БИР ОТА-ОНАДАН ТАРҚАЛГАН, БЕТАЙИН ФАРЗАНДЛАРИ МИЛЛАТЛАРГА БЎЛИНИШИБ, АСРЛАР ОША ТОРТИШИБ ЯШАШМОҚДА!
    МЕНИНГ АЖДОДЛАРИМ 14-15АСРЛАРДА ТУРКМАНИСТОНДАН МАНҒИШЛОҚ ЯРИМ ОРОЛИГА, 16-АСРДА ЭСА НУРОТА ЭТАКЛАРИГА КЎЧИБ КЕЛИШГАН ТУРКМАНЛАР. ОТА ОНАМ МЕНИ МИЛЛАТ АЖРАТМА, БИЗ БИР ТУРКИЙ ҲАЛҚЛАРМИЗ ДЕБ ТАРБИЯЛАШГАН ЭДИ.
    МЕНИМЧА СОБИР РАҲИМОВ БУ ЭЛДАН КЕТГАНИМ ЯХШИ ДЕБ, ЎЗИ БОШ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТГАНДЕК! ЧОРАК АСР ОЛДИН “ТОТОРЛАР ҚОЗОНГА, ЎРИСЛАР РЯЗАНГА” ДЕГАН ГАП ЧИҚҚАН ЭДИ. ЎЗБЕКЛАР ҲАМ КЕТДИ-КУ ЮРТДАН…

  2. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Qozoq uzbek bir halq-ku! Silarga arablar yaqin qozoqdan ko’ra shekilli?

  3. Sobir Raximov uzbek emas, qozoq!
    Biz (men va Kojaxmetov) uning rafiqasi bilan gaplashganmiz.
    Shu bois uni uzbek generali emas, uzbekistonlik general, desa tugri buladi.

    • Мухали

      Ахмад ҳожи Хоразмий, Агар Собир Рахимов козок булганда эди унинг номи Серикбай Рахимбаев булар эди. Девоналарга ўхшаб, дилингизга келган ҳар бир тутуриқсиз ва аҳмоқона нарсани қоғозга туширмай, ўзингизни сал босиб, ўрнингизни билиб юринг, бой ота!

  4. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Haqiqatni aytish bunaqa bo’ladi. Yashang shoir !

Leave a Reply to Tangrim dini -Turkiylar dini
*