Menu
Categories
Отабек Тошев: Георгий Лентасини мадҳ этишни бас қилиш керак…
05/08/2016 Муносабат
Лента гвардия
Россиянинг “Георгий лентаси” баҳона Ўзбекистон ва бошқа собиқ Республикаларда олиб бораётган тарғиботини сезмаслик учун одамни ақли ожиз, кўзи кўр бўлиш керак. Россиянинг хозирги ҳокимияти ўзини Чор Россияси вориси деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам унинг рамзларини астойдил тарғибот қилаяпти.
Биз бундан 150 йил олдинги боболаримизнинг аянчли тақдирини унутмаслигимиз керак. Шуни яхши билиш керак: Tарих тез тез такрорланиб туради. Қачонки миллат ўз маънавиятида бўшлиққа замин яратса, чеккадан келтирилган ғоя ва қарашлар айнан шу бўшлиқни тўлдиради.
  Энг ёмони мамлакатимиз ичкарисида туриб бундай бузуқ ният билан рамзларни билиб ёки билмай тарқалишига йўл қўйиш -қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир. Биз умуминсониятга хавф солган фашизмга қарши курашиб қурбон бўлган ота боболаримиз ҳотирасига оёқ босилишини – ўзимиз учун ҳақорат деб биламиз.
  Аслида бу лентани 9 май ғалаба кунига ҳеч қандай алоқаси йўқ. 1865-75 йилларда Туркистон Хонликларини босиб олишда яъни боболаримиз қонини тўккан Россия ҳарбийларига мадҳия ўқиш ва уларни мукофтлаш учун ишлатилган медал, орденларга алоқаси бўлса – бордир. 
Бундан ҳам ёмони – бу бемаъни тарғиботга юртимиз ойдинлари, олим ва зиёлилари муносабат билдирмай жим турганидир. Ўзимизни ичимизда чиққан, миллатимиз билан боғланмаган, ўзлигимиздан узоқ миллий ғурури йўқ кишиларнинг жамиятимизда ниҳоятда кўплиги кишини ташвишга солади.
Айниқса амалдорларнинг бу тутуриқсиз сиёсатга ўз муносабатини билдира олмаслиги, юраклари ҳадикка тўлиб қурқиб, мунг тишлаб ўтиришлари шармандали аҳволдир. Мана шундай маъсулятли пайтларда кимнинг ким эканлиги яққол билинади.
  Рақиблар  аёр ва маккор бўлишади. Улар асл мақсадини ҳеч қачон очиқ-ойдин айтишмайди, фақат тагдан, пинҳона ва ёпиқ  ҳаракат қилишади. Яъни “қала ташқаридан эмас, балки ичкаридан олинади” деган фалсафа асосида иш юритишади.
Биз ворислар – муққадас Боболаримиз юртини яна қайта оёқ ости қилинишига йўл қўймаслигимиз керак. Бунинг учун эса энг биринчи ўринда халқимизнинг миллий қадриятларига, маънавияти ва маданиятига ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбияланишимиз керак.
Қуллик ва бўйин эгиш, таъзим ва тиз чўкиш каби уят ва шармандали қусурлардан қутулишимиз, ким нима деса ўшанга кўр кўрона эргашиб кетавермаслигимиз, ўз ҳақ ва ҳуқуқимиз учун курашни ниҳоят ўрганишимиз керак…

Отабек туркияда

Отабек Тошев,
Дунё ўзбеклари” учун махсус Норвегиядан
"7" Comments
  1. Узини зиёли деб билган узбекларнинг шу бир карич лентадан балодан курккандай вохма кутаришлари уларнинг дунё халклари ичида узларини тенглар аро тенг кура олмасликлари, уз-узларига булган ишончнинг йуклигидан далолатдир. Куллик хакида, кур-курона буйин эгиш хакида гап кетганда 5 минг$ пул тулаб Каъбанинг устига ёпилган кора латтанинг атрофида айланиб келишни нима деб аташ мумкин? Бир миллат идеологиясига кул булган одамларнинг бошка миллат кадриятларини вахима ичра “ола бужи” килиб курсатишлари кизик. Кошки эди, узбек зиёлилари бирорта миллий мафкурани шакллантира олган ва узлари шу мафкурага катъий риоя килиб яшаган булсалар. Бугун стол тула уткир ичимликлар тулдирилган давра атрофида ширакайф раксга тушиб, эртага битта мулланинг маърузаси олдида муминтой булиб бош эгиб утирадиган на чин мусулмон ва на кофир зиёлиларни нахотки курмаётган булсак? Миллат аввало узининг конкрет миллий йуналишига эга булиши керак, бу йуналишни ярата оладиган зиёлилар борми узи, ёки хаммаси ёр васли-ю георгий лентасидан куркадиган дипломли кассобларми?

  2. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Otabek
    Ruslar masalasida o”z fikrimiz bor. Hech kim ko’r ko’rona ergashmayapti.
    Lekin arablarga ergashish va islom dini masalasi juda chatoq. Odamlar nafaqat ko’r ko’rona arablarga va islom ga ergashayapti balki jihod qilib o’lib ketishayapti.

  3. “Биз ворислар – муққадас Боболаримиз юртини яна қайта оёқ ости қилинишига йўл қўймаслигимиз керак” Қанчалик мағрурлик билан айтилган ватанпарварлик сўзлари.

  4. Отабек ака қисқа бўлса ҳам оддий ва тушинарли қилиб ёритибсиз. Раҳмат Сизга!

  5. Сизни ёмон одатингиз бор экан бир томонга оғиб кетар экансиз. Афғонистонда ўтмишда давлатчилик бўлмаган бизни аждодларимиз қурган давлатларни ҳисобга олмаганда. Нега сиз Руслардан кўп тараққий қилган Турк бродарларимиз ҳақида жимсиз?

    • Мухлис

      Дунё ўзбеклари Отабек Тошевни яхши фикрлайдиган ва ақлли инсон сифатида оламга танитди…

  6. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Ruslarning bizni bosib o’lganligi yaxshi bolgan. Ruslar bizni arablarning dinidan xolos qilib rivojlantirdi. Arablarning dini bizni Afg’onlarga oxshatib kuchsiz qilgan edi.

Leave a Reply
*