Menu
Categories
Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида
05/12/2016 Бош мақола
Шуҳрат Бозорда
Махсус дастурлар / OzodNazar
OzodNazarPlus: “Тошкентнинг Фарҳод бозорига шпаналар уя қуриб олди”
Публицист Шароф Убайдуллаевнинг айтишича, у Тошкент шаҳридаги Фарҳод бозорида савдо қилувчилар учун ажратилган автотураржойдаги бозорни, бу ердаги ғайриқонуний ишларни камида 5 ойдан буён кузатди, “бозор”да олиб борилаётган ноқонуний савдо ва уни назорат қилувчи шахсларнинг ноқонуний ишларига прокуратуранинг эътиборини қаратишга уринди.
Лекин айтишича, шу пайтгача, прокуратура автотураржойдаги бозорнинг ноқонуний эканлигини тан олдию… лекин бозор ҳануз ишламоқда.
OzodNazarPlus рукни остида, одатда, OzodNazar эшиттириши жараёнида суҳбатдошимиз қилган “лирик чекиниш”ларни бериб борамиз. Бироқ бугун OzodNazarPlus публицист Шароф Убайдуллаевга карт-бланш берди: мавзуни ўзи танлади, уни ёритди, мавзу юзасидан прокуратура билан ёзишмаларини ҳамда 5 ойдан буён ўргангани ноқонуний бозордан 5 май куни олган суратларини тақдим этди:
Фарҳод бозор қоғози 1
Фарҳод бозор қоғози
Тажрибали журналист бугунги эшиттириш учун ҳатто сарлавҳа ҳам таклиф қилди. Мана ўша сарлавҳа:
“Фарҳод бозорига уя қурган шпаналар ва улардан безор бўлган Майсаранинг орзулари”
OzodNazarPlus: Шароф Убайдуллаев ноқонуний бозор ҳақида

Фарҳод бозор 1

Фарҳод бозор

Фарҳод бозор 2
Фарҳод бозор 3
Фарҳод бозор 4
Фарҳод Бозор 5
Фарҳод бозор 6
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"5" Comments
  1. Shuxrat Normurod

    Бутун мамлакат от бозорга айланган ҳамма нарса сотилади ҳатто муқадас нарсалар ҳам. Ҳокимятни ўзи одамларни қонунсизликка ўргатди. Озодликка, Шароф Убайдуллаев ва Исмат Хушевларга раҳмат, шу нарсаларни гапириб ва чиқариб чиқариб турганлари учун.

  2. Мана шунга ўхшаган ўткир ва танқидий мақола ва суҳбатларни бераётган “Озодлик”ни қадрига етиш керак эмасми? Нега расмий ҳукумат ноғорасига ўйнаб махсус хизмат идорасида ёзилган мақолалар “Дунё ўзбеклари”да чиқиши керак? Биз ҳавас қилаётган нашр бундай иғвогарлик билан шуғулланмаса яхши эмасми? Ўзбекистонда Ислом Каримов даври солномасини имкон қадар ёзаётган журналист учун, Президент салтанати дарпардаларини очиб, унинг орқасидаги ҳаётни бизга баҳоли қудрат тасвирлаб бераётган ижодкор учун шу ялтоқилик ва шу иккиюзламачилик керакмиди?

  3. Кам булса хам Шароф Убайдуллаевдек пок, мард инсонларни борига шукр. Яна Бир марта шукр, Канчадан канча Майсаралар адолатсиз жамият курбонлари бўлиб кетишяпти…

  4. Ўзбек халқининг орасида мард ва жасоратли, қўрқмас инсонлар доимо бўлган. Сизга ҳурматимиз жуда баланд. Лекин ҳушёр бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Нариги идорадаги пойлоғич ва исковичлар сизни доим кузатиб ва тинглаб юришини унутманг. Уларга Дунё ўзбеклари, Халқ Ҳаракати, Озодлик ва ББС хориждан туриб зарба берса, сиз уларнинг бурни тагида туриб, бошига ураяпсиз. Улар гангиб қолишган ҳозир…

  5. Энг аввалам бор, ЯРАТГАН ЭГАМНИНГ ЎЗИ БУЮК ВАТАНПАРВАР ИНСОН ШАРОФ АКА УБАЙДУЛЛАЕВНИ ҲАР ҚАНДАЙ БАЛОЛАРДАН АСРАСИН!
    БИЗ МУСТАҚИЛЛИК ТУФАЙЛИ АСТА СЕКИНЛИК БИЛАН ҚАРОҚЧИЛАР ҲУКМИ ОСТИДА ҚОЛДИК ДЕБ ЎЙЛАМАСДАН ИМКОН ҚОЛМАДИ.
    КИМ БЎЛИШИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР ЖАМИЯТИМИЗДАГИ НОҚИСЛИК ВА ЎҒИРЛИКЛАРГА, КУЧ ИШЛАТАР ФАШИСТЛАРГА ҚАРШИ КОНСТИТУЦИОН ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛГАН ҲАР ҚАНДАЙ ИНСОН ҚАТТИҚ ТАЗЙИҚ ВА ТУҲМАТЛАРГА ДУЧ ҚИЛИНАДИ, ҚАМАТИЛАДИ, ЙЎҚ ҚИЛИНАДИ.
    МАФИЯ КАЗОЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛМАСА ҚАЧОНДА ЙЎҚ ҚИЛИНАР ЭДИ!!! СМАРҚАНД БОЗОРЛАРИ МАЪМУРИЯТИДА ИШЛАГАН БИТТА ЎРТОҒИМ АЙТГАН ЭДИ;
    ШАҲАРДАГИ БОЗОРЛАРДАН, ҲАР КУНИ УЧ МАҲАЛ-ЭРТАЛАБ, ТУШДА ВА КЕЧДА ШАҲАР КАЗОЛАРИНИНГ УЙЛАРИГА ТОВУҚНИНГ СУТИДАН БОШЛАБ, АНҚОНИНГ УРУҒИГАЧА ЕТКАЗИБ ТУРИЛАДИ ЭКАН ВА АЛБАТТА ТЕКИНГА!!!
    БУНДАН ТАШҚАРИ, КАЗОНИНГ УЙИГА МЕҲМОН КЕЛАДИГАН БЎЛСА, АЛОҲИДА РУЙҲАТ БЎЙИЧА МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИЛИШИ ШАРТ ЭКАН.
    БОЛА ЧАҚАСИДАН ТОРТИБ, ОТА ОНАСИГАЧА БОЗОРНИНГ АСЛ ҲАЛОЛ МОЛЛАРИНИ, ҲАРОМ ЖИҒИЛДОНЛАРИГА ТИҚИШГАЧ;
    ЕГАН ОҒИЗ УЯЛАДИДА!
    БУГУНГИ КУНЛАРДА ИШТАҲА??

Leave a Reply
*