Menu
Categories
Ўзбекистон Олий раҳбарияти (И.Каримов, Р.Иноятов, Ш.Мирзиёев) лар диққатига
05/15/2016 Ватандан хабарлар

тройка

 

Дунё ўзбеклари нашри раҳбари
 Жаноб  Хушев  Исматжонга
ШИКОЯТ   АРИЗА
Сиз узоқ йиллардан бўён чет элда яшасангиз ҳам, Ўзбекистон раҳбариятига ишониб, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий танглик таҳлилига бағишланган қатор мақолалар эълон қилиб келасиз.
Қолаверса, Ўзбекистонда “Дунё ўзбеклари”нинг ўта машҳурлигини ҳисобга олиб, ягона умид ва нажот сифатида Сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
2016 йилнинг 6 январ куни менинг синглим – 1974 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи Жўраева Азиза кечга яқин соат 20-30 лар атрофида уйдан чиқиб кетган.
11-январь куни эса Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани ва Навоий вилояти, Хатирчи туманлари чегарасидан окиб ўтувчи Зарафшон дарёси устидаги кўприк остидан ўлик ҳолда топилган.
Экспертиза хулосасига кўра, синглимнинг танасида: «Пастки жағ ияк ости соҳаси ўнг томонида, ўнг билак ўрта учлиги орқа юзасида, чап қўл кафти орқа юзасида, ўнг болдир ўрта учлиги олд юзасида” тан жароҳатлари мавжуд бўлиб, улар қаттиқ ва тумтоқ жисмлар таъсирида етказилган. Бу тан жароҳатларида «ЕНГИЛ ТАН ЖАРОҲАТ» белгилари мавжуд…»»
Синглимни кўприк остидан топишган вақтда унинг устидаги ташқи кийимлари, ҳаттоки пайпоқлари ҳам бироз нам бўлган, лекин унинг оёк кийими – этиги бутунлай қуруқ бўлган. Ушбу ҳолатга тергов органлари эътибор қаратишмаяпти.
Ўша оқшом синглимни – илгари Пахтачи тумани ИИБда профилактика ннспектори бўлиб ишлаган Халилов Шербек уйидан олиб чиққан. Синглимга тириклигида энг сўнгги марта қўнғироқ қилган ҳам ўша Шербек бўлган.
Халилов Шербек синглимда бўлган катта миқдордаги пулларини «бизнес қиламиз, мени ҳамма жойда танишларим бор» дея фирибгарлик билан қўлга киритганлигини исботловчи маълумотлар бизда мавжуд. Лекин суриштирув органлари ушбу ҳолатларга мутлақо эътибор қаратмаяпти.
Ҳозирги вақтда синглим Жўраева Азиза ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидаги “Жиноят иши”ни Самарқанд вилоят, Пахтачи тумани прокуратураси ҳеч қандай асосларсиз ёпиб юборишган.
Ахир синглимниг танасидаги тан жароҳатлари унинг ўзи томонидан етказилмаган-ку? Бундан ташқари синглим жасадини топишган жой – Зарафон дарёси қирғоғи ҳар доим одам билан гавжум жой. Тунда эса бу ерларда шоқол, тулки ва дайди итлар доим кезиб юради.
Шундай бир шароитда у ерда жонсиз тананинг 6 кун давомида қолиб кетиши – эҳтимолдан умуман йирок. Бунга ишониш жуда қийин.
Ана шуларни ҳисобга олиб, бизда Халилов Шербек ва Пахтачи тумани ИИб ходимлари орасида қандайдир ўзъаро боғлиқлик бор деган тахмин пайдо бўлди.
Халилов Шербек ҳозирги вақтда Пахтачи тумани ҳудудидаги ноқонуний тилла савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг «куратори» ҳисобланади ва уларнинг юкларини реализация қилиш билан шуғулланади.
  • Ҳозирги вақтда Самарқанд вилояти, Иштихон тумани ИИБ бошлиғи бўлиб ишловчи Қўзиев Шерзод синглимнинг ўлимида асосий айбдор ҳисобланувчи Халилов Шербекнинг «ҳомий»си. Шунинг учун бўлса керак, Халилов Шербек бир неча маротаба туманимиздаги одамларга «менга ҳеч ким тегина олмайди» деб мақтанган…
  • Шу билан биргаликда Пахтачи туманида истикомат қилувчи ноқонуний тилла савдоси билан шуғулланувчи бир гуруҳ шахслар Халилов Шербек ва Самарканд вилояти ИИБ тергов бўлимида ишловчи «Чингиз» исмли шахслар – бу бизнеснинг асосий кураторларидир…
 
Джураев Лутфулла
14.05.16.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус Ўзбекистондан
"1" Comment
  1. Ҳурматли аҳли жаҳон, ушбу шикоят аризанинг сарлавҳасидан билингки, бугунги кунларимизда Ўзбекистон раҳбариятига жабрдийда ҳалқнинг ишончи мутлоқ сўниб бўлган!
    ЎЗ ҲАҚ ҲУҚУҚЛАРИНИ, АДОЛАТНИ ТИКЛАЙ ОЛМАГАН ҲАЛҚ “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ”ДАН УМИД КУТИБ, ИСМАТ ХУШЕВ АКАМИЗГА ЎЗ ДАРДЛАРИНИ АЙТИШИБ НАЖОТ КУТИШМОҚДА.
    ҲУРМАТЛИ ИСМАТ АКАМИЗ УШБУ ЖИНОЯТЧИЛАРНИ ШАРМАНДА ҚИЛИШ, ИМКОНИ БОРИЧА ИНСОФГА ЧАҚИРИШ ЙЎЛЛАРИНИ ҚИДИРИШ БАРОБАРИДА ЖУДА КЎП ҲОЛЛАРДА ИЛОЖСИЗ ҲАМ ҚОЛМОҚДАЛАР.
    ОЛИЙ РАҲБАРИЯТ БУ КУНИДАН ЎЛГАНИ ЯХШИ!!!!!

Leave a Reply
*