Menu
Categories
“Озодлик” тақдим этади: Қрим татарлари ўзбеклардан миннатдор
05/19/2016 Дунё
Дунë / Украина бўҳрони
Қрим татарлари ўзбеклардан миннатдор
Ҳозир архивда сақланаëтган ҳужжатларга кўра¸ 1944 йили татарларнинг 183 минг 155 нафари бадарға қилинган. Шундан 151 минг 136 нафари Ўзбекистонга жўнатилган.
1944 йилда Сталин қарорига кўра, бадарға қилинган Қрим татарлари 1989 йил Горбачëв изни билан ватанларига қайта олдилар холос.
Бугун Россия ишғоли остида хавотирли кунларни бошдан кечираëтган Қрим татарлари Ўзбекистонни миннатдорлик туйғулари билан эслашмоқда.
Ҳар йили 18 май куни ана шу миннатдорлик рамзи ўлароқ қад ростлаган ëдгорлик пойи гуллар билан тўлади.
Ватан ҳақида дарс
1982 йилда Тошкентдаги Низомий номидаги педагогика институтидан бизни Мирзачўлга пахтага олиб кетишди. Қрим татар филологияси факультети талабалари ҳам биз билан бир баракка жойлашди.
Биздан сал наридаги колхоз дўконига ул-бул олгани кириб¸ рус рассомининг “Қрим манзараси” деган асари репродукциясига кўзим тушди. Олган нарсаларнинг қайтимига бу расмни олиб баракдаги чорпоямга илиб қўйдим.
Шу пайт ëнимга бир Қрим татар филологиясида ўқийдиган талаба келиб¸ нега айнан бу расмни осганим билан қизиқди. Мен бу рассом услубига қизиқишимни айтдим. Талаба мен учун тушунарсиз ҳиссиëт билан “Қрим менинг ватанимдир”, деди ва расмни совға қилишимни сўради.
Ëмонотлиқ қилинган эл
Кейинчалик мен Қрим татарларини ўз уйидан қувиб чиқарган Сталин фармони билан танишдим. Устига ўта махфий дея унвон қўйилган 5859-рақамли бу ҳужжатга 1944 йилнинг 11 майида имзо чекилган.
Бу ҳужжат Қрим татарларини расман “ватан хоинлари” дея эълон қилиб, уларни сургун ҳолатда ушлаб туришни кўзда тутади.
Сургун кунлари
Ўша пайтдаги Ўзбекистон раҳбари Усмон Юсупов зиммасига Қрим татарларини жойлаштириш билан биргаликда уларга қарши ўзбек халқи орасида нафрат уйғотиш вазифаси ҳам юкланади.
Сургунда дунëга келган Диловар ака Усмон Озодлик мухбири билан бундан етти йил аввал бўлган суҳбатда буларни эслаган эди.
– Қрим татарлари Ўзбекистонга келиши олдидан Ўзбекистонда Қрим татарларига қарши сиëсат¸ пропаганда олиб борилди. Советлар ҳокимияти томонидан “Қрим татарлари сотқин¸ хоин” деган пропаганда амалга оширилди.
Қрим татарлари ҳайвонлар учун мўлжалланган вагонларда Ўзбекистонга олиб келинган пайтда¸ уларни одамлар қўлларида тошлар¸ таëқлар билан кутиб турган.
Ўша одамлар вагондаги ëш болалар¸ аëллар¸ қарияларни кўрган пайтда¸ қўлларидан тошлари ва таëқлари тушиб кетган. Улар бизнинг абгор аҳволимизни кўриб раҳмлари келган. Улар бизга нон бериб¸ сув бериб ëрдам қилишди¸ дейди Диловар Усмон.
Оқмачитдаги Исмоил Гаспиринский кутубхонаси раҳбари Айдар Эмировга кўра¸ Ўзбекистондаги сургун ҳаëтида татарлар яхши кунларни ҳам¸ ëмон кунларни ҳам кўришган.
– Ҳар бир жамиятда ҳар турли кишилар бор. Буларнинг ичида яхшилари ҳам бор¸ ëмонлари ҳам бор. “Кет бу ердан” деган одамлар ҳам бўлди¸ дейди Айдар Эмиров.
“Аммо биз татарлар учун Ўзбекистонда яхши кунлар кўп бўлди. Ҳатто¸ яхши деган калима Қрим татар луғатига айнан Ўзбекистонда кирди”¸ дейди Айдар Эмиров.
– Масалан¸ яхши деган сўз олдин Қримда “ору” деб айтилган экан¸ деган эди  Айдар Эмиров.
Яна бир суҳбатдош Диловар Усмонга кўра¸ нафақат луғат¸ балки Қрим татарларининг дастурхони ҳам бойиган.
– Ўзбек ошлари¸ лағмони¸ мантиларини ўзимиз билан бирга олиб келдик¸ деган эди Диловар Усмон.
“Ўзбекистон биз учун сургун уйи эмас¸ балки ўз уйимиз каби қадрдон. Ҳали-ҳали ўзбек қўшиқлари қулоғимда жаранглайди”¸ дея туриб¸ “Наманганнинг олмаси” қўшиғини хиргойи қилиб¸ кўзига ëш олган эди  Диловар Усмон.
Қрим татарларининг илк исëни
Диловар Усмонга кўра¸ Қрим татарларининг ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш майдони ҳам Ўзбекистон бўлган.
– Биринчи пикетлар¸ биринчи митинглар 1966 йилда Бекободда бўлган эди. Бу пикетни милиция ëрдамида¸ ўт ўчирувчи машиналар ëрдамида тарқатишган эди¸ дея эслайди Диловар Усмон.
Ҳали гўзал Қрим олис¸ ҳали тотор узоқларда
Қрим татарларининг бу исëни ўзбек мухолифатчиларини илҳомлантирган эди. 1989 йилда ўзбек шоири Мирза Кенжабек “Ҳали гўзал Қрим олис¸ ҳали тотор узоқларда” деган сатрларни ëзди.
Таниқли ўзбек шоири Рауф Парфи Қрим татарлари озодлик ҳаракати яширин ташкилотига¸ уларни қўллаш мақсадида аъзо бўлган эди.
2009 йилда Қримдаги Оқмачит (Симфереполь) шаҳрида татарларга бошпана берган ўзбек халқига миннатдорлик ëзувлари битилган ëдгорлик ҳам ўрнатилди.
Ҳукумат ўқларидан қочиб Руминияга келган андижонликларни илк зиëрат қилганлар ҳам Ўзбекистон сувини ичган Қрим татарлари бўлди
– Андижон воқеалари бўлганда бизнинг Қрим татарлари Руминияга бориб¸ андижонлик қочқинлар билан учрашиб¸ ошлар пишириб¸ ëрдам бердилар¸ деган эди  Диловар Усмон.
Бундан 70 йил олдин ўз уйларидан Ўзбекистонга бадарға қилинган ва ҳозир яна ватан қўйнида яшаëтган Қрим татарлари “Бир кун туз ичган жойингга қирқ кун салом бериш керак” деган фикрда.
ОЗОДЛИК
"12" Comments
  1. Tangrim dini -Turkiylar dini

    Qirim tatarlarning Gitler germaniyasi bilan hamkorlik qilishi katta xato bo’lgan. Bugun bu xatoni tan olish kerak.
    Arablar Gitler bilan hamkorlik qilib Qirim tatarlarni podstavit qilishgan. Gitlerga xizmat qilishni Quddus muftiysi Gitler bilan shaxsan uchrashib boshlab bergan.

    Quddus muftiysi va Gitlerning uchrashuvi tafsilotlarini mana bu yerda o’qib oling.
    http://www.worldfuturefund.org/wffmaster/Reading/Total/hitler.mufti.htm

    • Исмат Хушевга

      “Tangrim dini -Turkiylar dini” номи остида “Дунё ўзбеклари”да изоҳ қолдираётган шахс ё мхх идорасида ишлайди, ёки ўзи аслида провакатор ва бузғунчи кимса. Биз анчадан бўён унинг изоҳ ва қарашларини кузатиб келамиз. У муттасил Арабларга қарши курашиб келади. Халқлар ва динлар орасига низо солади. Мана энди у Қрим халқига қарши курашга отланибди. Сиз бу нусхани қаердан топдингиз ва нима учун унинг куракда турмас фикрларини эълон қиласиз? Дунё ўзбеклари яхши ва ўқимишли нашр. Биз сизни ва сайтингизни ҳурмат қиламиз. Лекин мана шу иғвогарнинг изоҳлари бизни анчадан бўён қон қақшатиб келади. Кирмайлик десак киргимиз келади, кирсак асабимиз бузилади. Бир пайтлар мухолифатни шантаж қилиб, қўрқитиб, “Ташкентский” ва яна бир талай алланимабало тахаллуслар билан изоҳ қолдирувчи снб ва мхх жосусларидан бизни халос этдингиз, бунинг учун рахмат сизга. Энди бу чиқди уларнинг ўрнига. Нима қилишга ҳам ҳайронмиз…

      • Tangrim dini -Turkiylar dini

        Haqiqatga tik qarashni o’rganish kerak. Mana shunda rivojlanish bo’ladi.

        • Офарин! Жуда ҳам тўғри айтилган сўз. Аммо жуда кўпчилик ҳақиқат сўзининг ўзидан шу даражада қўрқадики, йиллар давомида тинимсиз бериб келинаётган, инкор этиб бўлмас фактларга асосланган айбловларга мутлоқ жавоб бера олмайди.
          ҲАҚИҚАТНИНГ КУЧИ ҲАМ АНА ШУНДА! ЯНА ҚАЙТАРИБ АЙТАМАН, КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАРНИНГ НА КЕЧАГИ, НА БУГУНГИ РАҲБАРЛАРИ МЕНИНГ САВОЛЛАРИМГА ЖАВОБ БЕРИША ОЛИШГАНИ ЭМАС! ВА БУНИНГ БИЛАН ЎЗЛАРИНИ ФОШ ҚИЛИШДИ!
          БУГУНГИ КУНДА ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАЙДИГАН ТЎРТ БЕШТА ВАТАНПАРВАРЛАРИМИЗНИ ҲАММА БИЛАДИ! “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” сайти ҳамма учун тенг бўлган адолатли нашр бўлиб танилди. Бу адолатли кураш майдонига айрим пайтлари диверсантлар ҳам тушиб туради. ”НУР БОРКИ СОЯ БОР НА ИЛОЖ”!
          Иккинчи томондан эса булар катта жиноятчиларнинг жиноятларини яшириш учун тинимсиз ҳаракат қилаётган, пуллик ҳизматдаги диверсантлар.
          Асосий вазифаларидан бири миллатлар аро низо қўзғаш.
          Беш бармоқ баробар эмас, жиноятчилар ҳамма миллатда бор. Ҳалқимизни қўрқувда ушлаб турганлар четдан келган эмаску. Пичоқнинг сопи ўзидандир!!! Лекин биз барибир Исмат Хушевга ишонамиз, у киши ҳушёр журналист. Кимнинг ким эканини, келаётган изоҳ ва матнлар қаердан ва қайси идорадан келаётганини яхши билади…

          • Қрим татарларини ҳимоя қилишимиз керак. Қайсидир тайини йўқ изоҳчининг тўқиган фалсафасига учиб, уларни фашистлар билан ҳамкорлик қилганликда айблаш гумроҳликдир. Кимдир Гитлер билан бориб музокаралар қилган бўлса бордир. Лекин у ерда нима ҳақида гап бўлганини “Гитлер” нингбугунги агентлар қаердан билишсин…

      • Tangrim dini -Turkiylar dini

        Arab pochchalarizni hafa qilgan bo’lsam siz ularni himoya qilib mani sudga bering. Zora ko’nglingiz joyiga tushsa. Gulchehra Boboqulova arablarni himoya qilaman deb 4 yashar chaqoloqning kallasini olib tashlab Ruslar va o’zbeklar orasiga nizo solgan edi. Arablarning yurtiga borib oling. Tohir Yoldosh ham shunaqa qilib yigitlari bilan borib olgan edi arablarning oldiga.

  2. Suleyman-Qırım

    Bagʻri keng o’zbek xalqiga bizga ko’rsatgan yuksak e’tibori uchun rahmat! Yashasin O’zbekiston!

  3. Shuxrat Normurod

    “Қрим татарлари Ўзбекистонга келиши олдидан Ўзбекистонда Қрим татарларига қарши сиëсат¸ пропаганда олиб борилди. Советлар ҳокимияти томонидан “Қрим татарлари сотқин¸ хоин” деган пропаганда амалга оширилди”.
    Аслида тескариси бўлган. Булар учун Руслар, Немислар ҳам босқинчи бўлишган. Энг муҳими ўз халқига содиқ, вафодор бўлишган. Мен яшаган жойда Қримлик тотарларни норасмий ташкилотлари бор эди 1970 йилларда. Уларни фикри ўйғоқ, бирлашувчи бўлган, хозиргача одамлар гапириб юради. Уларнинг лидери мустафо Жамил ўзимизнинг Муҳаммад Солиҳ ва шуҳрат Бобожонов билан иноқ экан. Расмларини Дунё ўзбеклари да кўрдим…

  4. Босқинчи Россия Татарлар ватани Қримни қайта босиб олди шу учун Қримлик татарлар яна Ватансиз қолиши мумкин. Мени таажжубга солган нарса бир Ўзбекистонлик миллиардер исми эсимдан чиқди очиқдан очиқ “мен Россия учун ёрдам беришга таёрман” деб айтди. Билмадим қаердан пайдо бўлади пул топган билан тарихни билмайдиган савияси паст кишилар. Исмат ака, ана шулар ҳақида ҳам бирор нарса беринг, илтимос.

  5. Otabek Toshev

    Қримлик Татар бродарларимиз билан биз Ўзбекларни илдизимиз бир бўлиб, келиб чиқишимиз Туркийдир. Татар қондошларимиз урф одатлари, тили бизникига жуда яқин бўлгани учун Ўзбекистонни ўз уйларидек ҳис қилишган. Шу ерда ҳам жоҳил Сталин манқурт коммунистлари билан биргаликда Ўзбекларни Қрим татарларига қарши қайрамоқчи бўлган. Халқ қараса ўзларига ўхшаган одамлар, болалар, аёллар эканлигинини кўриб наҳотки шулар хақ душманлари деб хайрон қолишган. Улар ҳақида ўз сайтида мунтазам мақола бериб бораётгани учун Исмат акага раҳмат айтаман.

  6. Қрим татарлари ҳаёти ва умуман Қримни муттаҳам путин томонидан истило қилиниши борасидаги туркум мақолалар учун раҳмат. Сиз бундан уч-тўрт йил муқаддам, хали путин обрўли бўлган пайтдаёқ унинг босқинчилик сиёсатини танқид қила бошлаган эдингиз. Узоқни кўра олиш санати бор сизда. Яна бир бор Украина халқини ҳимояси учун, улуғ ва жасоратли украин халқи ғалабасини муттасил ёритиб бораётганингиз учун рахмат сизга. Ўзбекистон (Шаҳрисабз)да яшаган, ҳозир Одессада яшаётган ўзбекистонлик қримликлар номидан Зарема.

  7. Men i yoshligimda bizlarning kolxozga Krim tatarlar kochib kelishgan edi. Onam raxmatlik oshqozonim ogriyapti deb kasalxonadan boshi chiqas edi. Qoshnimiz Sonya opa siz aloe ukol uch kurs otiztadan olsangiz tuzalib ketasiz dedi va apteykadan tozza spirt sotib olib och qoringa ertalab bir qoshiqdan ichib ikki soatlardan kegin qaynatma shorva ichsangiz tuzalib ketasiz dedi. Bizlar onam tuzalar ekan deb xursand bolganimizni men aytib berolmayman. Onam Sonya opani aytganlarini qilib tuzalib ketib uzoq yil umir kordi. Qirim Tatarlar ozoda mexnatkash xalq ekan. Sonya opani tirik bolsa umri uzoq bolsin olgan bolsa xudo raxmat qilsin. Bir yaxshi bir yomon xar bir millatda bor. Karimov yaxshimi’ Mirziyoev yaxshimi’ Rustam Inoyatov, Zokir Almatov yaxshimi’ Oz xalqini nimalar qilmayapti. Aytaversam gap kop…

Leave a Reply
*