Menu
Categories
Қозоғистонда намойишлар олдидан юзлаб фаол ҳибсга олинди
05/21/2016 Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)

ББС
Хабарлар
Қозоғистонда намойишлар олдидан юзлаб фаол ҳибсга олинди
Қозоғистонда мухолифатнинг оммавий норозилик намойишлари ўтказиш чақириқлари ортидан мамлакат хавфсизлик кучлари юзлаб ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти фаоллари, ўнлаб журналистни ҳибсга олди.
Норозилик намойишларига қозоқ расмийларининг жорий йил 1 июлидан экин экиладиган 1 миллион 700 минг гектар ер кимошдига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.
Оммавий ҳибслар Қозоғистоннинг Остона, Олма ота, Қарағанда, Уралск, Чимкент, Атирау шаҳарларида рўй берди.
Ҳибсга олинганлар орасида Interfax, Озод Европа/Озодлик радиоси журналистлари ҳам бўлган.
Улар милиция бўлинмаларида бир неча соат ушлаб турилиб, кейин қўйиб юборилган.
Ҳозирда Қозоғистонда Озодлик радиосининг Қозоқ хизмати сайти ва бир қатор ижтимоий тармоқлар тўсиб қўйилган.
ОЗОДЛИК
"1" Comment
  1. Nursultan Nazarbaev qoshnisi diktator Karimovdan ornak olyapti. Lekin qozoqlar uzbeklarga oxshab sabr qilb Karimovni qachon ketishini yoki qachon olishini kutib otirmaydi. Ular bizlardan ancha oldinda uyushgan xalq Nazarbaev ularni qamoq bilan qorqitolmaydi…

Leave a Reply
*