Menu
Categories
Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…
05/24/2016 Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)
Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилди
2010 йилгача Қодиржон Ботиров оиласи билан яшаган уй маҳкама қарори билан Санжар Бакиевга ўтказиб берилди.
Собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг Тейит қишлоғидаги уйига ўт қўйилиши юзасидан унинг яқинлари Қодиржон Ботировдан уй учун товон пули тўлашини талаб қилиб, судга мурожаат қилган.
Бироқ Ботировнинг яқинлари бу уй унинг номида эмаслигини ва ҳужжатлар қалбакилаштирилиб Санжар Бакиевга ноқонуний ўтказиб берилаётганидан норози.
Қодиржон Ботировнинг пишиқ ғиштдан солинган уйи Сузоқ туманининг Дмитревка қишлоғидаги Пахта кўчасида жойлашган.
18 майда туман маҳкамаси ижрочилари тарафидан ҳовлидаги темир эшик бузилиб, мазкур хизматнинг ходимлари уйнинг ичига киришган. Гувоҳларнинг иштирокида Қодиржон Ботировнинг буюмлари унинг яқинларига ўтказиб берилган.
“Уйнинг ичида гиламлар, телевизор ва бошқа буюмлар бор экан. Барчаси қўшни яшайдиган қариндошига ўтказиб берилди. 2010 йилгача бу ерда Қодиржон Ботиров ўзи яшаган. У кетганидан кейин акасининг қизи яшаган. Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ва гувоҳларнинг иштирокида барчасини протокол асосида ўтказиб бердик” – дейди қишлоқ раҳбари Абдувахап Бабаназаров.
2010 йилнинг май ойида Сузоқ туманининг Тейит қишлоғида яшаган собиқ президент Қурмонбек Бакиев ва унинг яқинлари уйига Қодиржон Ботиров одамлари тарафидан ўт қўйилгани айтилади.
Қодиржон Ботиров эса, Бакиев уйларига улар ўт қўймаганини, аксинча Тейит қишлоғидан бир неча километр узоқликда собиқ президент уйи ёнаётганини кўрганини айтган. Унинг атрофида эса ҳозирда Жўғўрқу Кенгаш депутати Омурбек Текебаев раҳбарлигидаги “Ота Макон” партияси тарафдорлари, ҳеч кимни ёнаётган уй тарафга ўтказмай ўраб турганини ўзининг интервьюларида маълум қилган.
Бу воқеадан кейин Бакиевнинг қариндошлари келтирилган зиённи қоплаш учун Ботировни судга берганлар.
2011 йилнинг апрель ойида Жалолобод шаҳар маҳкамаси Қодиржон Ботировни Бакиевларга келтирилган зиён учун 7,4 миллион сўм тўлаш тўғрисида қарор чиқарган. Ундан кейин вилоят суди ҳам мазкур ҳукмни ўз кучида қолдирган, дейди Сузоқ туман суд ижрочилари бўлими раҳбари Динислам Қўжўақматов.
“Суднинг ижро қоғози бизга келиб, Қодиржон Ботировга алоқадор мулклар текширувга олинган. Натижада Сузоқ туман давлат рўйхатга олиш бўлими берган маълумот билан Ботировга тегишли, Сузоқ туманининг Дмитриевка қишлоғидаги Пахта кўчасида жойлашган 134 уйи рўйхатдан ўтгани аниқланган. Ундан кейин бу уйни суд ҳукми асосида мусодара қилиб, ҳукмни ижро этиш ва даъвони қаноатлантириш мақсадида иш олиб борилган. Мустақил мутахасислар тарафидан уй 7 миллион 451 минг сўмга баҳоланиб, сотувга қўйилган. Бироқ иккинчи маротаба сотувга арзонлантирилган ҳолда қўйилгандан кейин ҳам харидор чиқмаганидан кейин, вилоят судининг 2016 йил апрел ойидаги қарори асосида уй Санжар Бакиевга ўтказиб берилди” – дейди Кўжўақматов.
Қодиржон Ботировнинг уйи ўтказиб берилган Санжар Бакиев 2010 йилнинг 7 апрелида қудратдан ағдарилган президент Қурманбек Бакиевнинг укаси Жусупбек Бакиевнинг ўғли. У ўша йилнинг май ойида Жалолободда тартибсизликлар уюштирган, давлат расмийларига қурол қўллаган деган айбловлар билан 10 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилган эди. Кўп ўтмасдан Олий суд ушбу ҳукмни ўзгартириб, кичкина Бакиевга беш йиллик қамоқ жазосини тайинлаган.
Санжар Бакиев 2014 йилнинг ноябр ойида жазо муддати якунлангани сабаб қамоқдан озод этилган. Қодиржон Ботиров уйининг янги эгаси уйни қандай мақсадда фойдаланиши аниқлаганича йўқ. Ҳозирда ҳужжатлар тайёрламоқда.
“2010 йилнинг май ойида мен яшаётган бу уйни, амаким ва катта отамизнинг уйини Ботиров раҳбарлигидаги сепаратистлар ёқиб юборишган. У пайтда халқаро ва парламент депутатларидан ташкил топган комиссия ҳам келиб, қарор қилишган. Менинг яқинларим ўша пайтда Ботировнинг устидан судга арз қилиб, келтирилган зиённи тўлаб беришини талаб қилган. Шаҳар суди ишни бизнинг фойдамизга ҳал қилиб берган, натижада уйни олишимизни таклиф қилди. Мен рози бўлдим. Ҳозир ҳужжатлар тайёрланмоқда. Бизнинг зиён шу билангина қоплангани йўқ. Яқин кунларда Ботировга тегишли ерларни ҳам олиш учун судга мурожаат қиламан” – дейди Санжар Бакиев.
Ҳозирда Қодиржон Ботировнинг уйида вақтинчалик яшаётган акасининг қизи Гулчеҳра Алимова ҳуқуқ тартибот идоралари Бакиевларга уйни ноқонуний ўтказиб бераётганини айтади. Сабаби, бу уй Қодиржон Ботировнинг эмас, унинг тўнғич фарзанди Ботиржоннинг номида. Катта оталари ушбу уйни 1998 йили Қодиржон Ботировнинг ўғлига мерос қолдирган. Бироқ шунга қарамай қалбаки ҳужжатлар билан суд ижрочилари уйни Бакиевларга ўтказиб бермоқда.
“Бизда қонун умуман ишламайди. Бакиевлар бизга босим қила бошлашди. Бу уй Сузоқ туман давлат қайд этиш бошқармаси тарафидан 1998 йили Қодиржон Ботировнинг 1992 йилда туғилган ўғлига мерос қатори ўтказиб берилган. Бизнинг қўлимизда барча ҳужжатлар ва қизил китоб турибди. Буларни қайд этиш бошқармаси қалбакилаштириб, уйни Санжар Бакиевга суд орқали ўтказиб бермоқда. Мен бу холат юзасидан Сузоқ туман судига арз қиламан, бироқ масала барибир Бакиевлар фойдасига ҳал этилаяпти. Қонун бўйича меросга қолдирилган мулкни тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ деб ҳисоблайман. Кеча бизнинг норозилигимизга қарамай ҳуқуқ тартибот идора ходимлари келиб, уйни Санжарга ўтказиб беришди. Энди бўлса унинг яқинлари ерни ҳам тортиб олишмоқчи. Биз қонун эмас, куч ва босим устуворлик қилган замонда яшаяпмизми? Нима қилишимизни ҳам билмай қолдик” – дейди Гулчеҳра Алимова.
2010 йилнинг июнь ойида Ўш ва Жалолободда юз берган қонли воқеа бўйича айбланиб, сиртдан умр бўйи қамоқ жазосига ҳукм этилган, хозирда Овропа давлатларининг бирида яшаётган Қодиржон Ботировнинг мулклари 2011 йили суд қарори асосида давлат хисобига ўтқазилган. Қодиржон Ботиров ва унинг турмуш ўртоғи Каромат Ботироваларга тегишли жами 28 та мулк қамоққа олинган. Уларнинг қаторига ҳозирда Бакиевларга ўтказиб берилган уй ҳам бор.
ББС
Минтақа / Ўш қирғини
2010 садоси: Ботировнинг яқинлари маҳаллий расмийлар адолатсизлигидан шикоят қилмоқда

Қирғизистон суди жалолободлик ўзбек лидерларидан бири Қодиржон Ботировнинг уйини собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг қариндошларига ўтказиб бериш ҳақида қарор чиқарди. Айни пайтда Ботировнинг яқинлари Бакиевларга ундириб берилган уй Қодиржон Ботировники эмаслиги, уй ҳужжатлари қалбакилаштирилганини иддао қилмоқдалар.

Бакиевлар эга чиқаётган уй.
Бакиевлар эга чиқаётган уй.
 
Шерзод
Ботировларнинг Сузоқ тумани Дмитриевка қишлоғи Пахта кўчасида жойлашган уйи ўтган ҳафта охирида туман суд ижрочилари томонидан Санжар Бакиевга ўтказиб берилди. Қишлоқ ҳукумати раҳбари Абдуваҳоб Бобоназаровга кўра, Санжар Бакиев уй унга ўтказиб берилгани тўғрисида суд қарорини кўрсатганидан сўнг суд ижрочилари, орган одамлари билан бирга уйга кирилган.
– “Санжарбек Бакиевга уй ўтказиб берилсин”, деган қарор бор экан. Қишлоқ ҳукуматидан келган масъул котиб, участка нозири ва бошқа орган одамлари билан уйдаги мол-мулки олиниб, протокол ёзилиб, протокол билан қонун доирасида – ўша ерда акаси ўғлининг бўш турган уйи бор – ўша ерга олиб чиқиб қўйдик, – дейди Абдуваҳоб Бобоназаров.
Қирғизистон собиқ президентининг яқинлари 2010 йил май ойида Сузоқ тумани Тейит қишлоғидаги Бакиевлар уйи Қодиржон Ботиров тарафдорлари томониданёндириб юборилганини иддао қилиб келадилар.
Қодиржон Ботиров ўша пайтдаги Қирғизистон муваққат ҳукумати тарафдори бўлган ва муваққат ҳукуматга Бакиевга қарши курашида ёрдам берган.
Бу воқеадан сўнг Бакиевнинг яқинлари келтирилган зарарни ундириш мақсадида Ботиров устидан судга ариза берган.
2011 йил апрелида Жалолобод шаҳар суди Қодиржон Ботиров устидан берилган 7,4 миллион сўмлик даъво аризасини кўриб чиқиб, келтирилган зарарни ундириб бериш тўғрисида қарор чиқарди. Сўнгра мазкур ҳукмни вилоят суди ҳам ўз кучида қолдирган.
– Суд қарори бизга келиб тушгач, Қодиржон Ботировга тегишли мулк текширилган. Натижада Сузоқ туман давлат қайдга олиш бошқармаси берган хулосага асосан Қодиржон Ботировга тегишли Сузоқ тумани Дмитриевка қишлоғи Пахта кўчасидаги134-уй рўйхатга олингани аниқланди. Уй суд орқали ҳибс қилиниб, суд қарори ва даъвони қондириш мақсадида иш олиб борилган. Мустақил экспертлар томонидан уй 7 миллион 451 минг сўмга баҳоланиб, сотувга қўйилган.Уй нархи арзонлатилиб, иккинчи марта сотувга қўйилганидан кейин ҳам харидор чиқмагач, вилоят суди 2016 йилапрельойида уйни Санжар Бакиевга ўтказиб бериш ҳақида қарор чиқарди, – дейди Сузоқ тумани суди ижрочи бўлими раҳбари Динислам Қўжўакматов.
Айни пайтда Қодиржон Ботиров қариндошлари давлат томонидан унинг мулкларигина эмас, яқинларининг мулклари ҳам тортиб олинаётганини айтмоқдалар. Уларга кўра, суд қарори билан Санжар Бакиевга ўтказиб берилган уй ҳам Қодиржон Ботировнинг уйи бўлмаган.
Бу уйда вақтинча яшаб келган Қодиржон Ботировнинг жияни Гулчеҳра Алимовага кўра, амакиси отасидан қолган бу уйни 1998 йили мерос сифатида ўғли Ботиржон номига ўтказиб берган.
– У уй Ботиров Ботиржон Қодиржон ўғлининг номида, 1992 йилда туғилган ўғлининг номида. Уй масаласидан шунча суд бўлди. Бўлаётган судларнинг ҳеч қайсинисида биз, жавобгар томонининг вакили йўқ бўляпти. Суд ижрочилари: “Извешение келиши керак эмас, нега келади?” дейди. “Қандай қилиб сизлар огоҳлантиришсиз суд қиласизлар?” десак, “Биз буни ўзимиз биламиз”, деб жавоб беришади. Бу уйда бешта бола бор, улар ўқишни тамомлаг анда келадиган уйи шу, ҳатто шу уйини ҳам олиб қўйишаяпти энди, – дейди Гулчеҳра Алимова.
Қодиржон Ботиров ўғлининг уйига эга чиқаётган Санжар Бакиев 2010 йили ҳокимиятдан ағдарилган президент Қурмонбек Бакиевнинг укаси Жусуп Бакиевнинг ўғлидир. У 2010 йил май ойида Жалолободда тартибсизлик уюштиргани, ҳукумат вакилларига қарши қурол қўллаганликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Бироқ кейинчалик Олий суд қуйи инстанция судининг бу ҳукмини бекор қилган ва Санжар Бакиев беш йилга қамалган.
Санжар 2014 йил ноябрида жазо муддати тугаганидан сўнг озодликка чиққан. Озодлик радиоси қирғиз хизматига берган суҳбатида у Қодиржон Ботировга тегишли бўлган бошқа мулкларни ҳам олмоқчилигини айтган.
– 2010 йил май ойида мен турган уйни, акамнинг ва бобомнинг уйини Ботиров бошчилигидаги сепаратистлар ёндириб кетган. Ўша пайтларда халқаро ва парламент депутатларидан иборат комиссия ҳам келиб, хулоса чиқарган. Яқинларим ўша пайтларда Ботиров устидан судга мурожаат қилиб, келтирилган зарарни ундириб беришларини сўраган. Шаҳар суди бизнинг фойдамизга қарор чиқариб, унинг мулкини олишни тавсия қилди. Мен рози бўлдим. Ҳозир Давлат қайдга олиш хизмати орқали уйга ҳужжат тайёрланаяпти. Бизга келтирилган зарар шу билангина қопланмади. Яқин кунларда Ботировга тегишли ер участкасини олиш учун ҳам судга мурожаат қилмоқчиман, – деди Санжар Бакиев.
2010 йил июнь воқеаси бўйича айбланиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қодиржон Ботировнинг мулки 2011 йилда суд ҳукми билан давлат тасарруфига ўтказилган. Ҳужжатларга асосан ўшанда Қодиржон Ботиров ва унинг турмуш ўртоғи Каромат Ботировага тегишли 28 объект ҳибс этилган.
2011 йилдан сўнг Қодиржон Ботировнинг ўғли Ботиржон Ботиров ва Каромат Ботированинг ишончли вакили сифатида улар номидан судларда иштирок этган, ҳозирда хорижда бўлган Жасурбек Тўхтасиновнинг айтишича, 1998 йили Қодиржон Ботиров ва Каромат Ботирова расман ажрашган ва бирга яшашмаган. Лекин 2010 йил воқеаларидан сўнг Жалолобод прокуратураси уларнинг ажрашгани тўғрисидаги ҳужжатлар қалбакилаштирилгани иддаоси билан Каромат Ботирова номидаги объектларни ҳам давлат ҳисобига мусодара қилган.
Жасурбек Тўхтасиновга кўра, шу рўйхат ичида ҳам ҳозирда талаш бўлаётган уй ва бир болалар боғчаси, спорт зали каби объектлар бўлмаган. Бу объектлар бошқа одамларнинг мулки бўлган. Бироқ ҳозирда улар ҳам тортиб олинаяпти.
ОЗОДЛИК
"3" Comments
  1. Ҳурматли Исмат ака!
    Мен фақат ҳақиқат олдида бош эгаман ва худонинг борлигига шак шубҳам йўқдир. Ва буни қўхна тарих саноқсиз маротабалар исботлаб келаяпди.
    Сизнинг ҳам адолат тарафдори эканлигингиз бугунги кунларда барчага маълум бўлиб бораяпди. Адолат мезони бўлиб қолинг!
    Қодиржон Ботиров Лангарнинг ўмарилган мулкларини қайтармас экан, 2002 йилнинг август ойида Лангар ҳалқи олдида туриб, корхонага 200 минг, мактабга 15 минг, больницага 14 минг доллар ажртаман деган ваъдасини бажармас экан ҳеч ўнгланмас!!

  2. Қодиржон Ботировнинг барча бойликлари халқаро маҳкамадан сўнг у кишига тўлалигача қайтарилади. Шахсий самолётига қадар. Бунинг учун у кишининг адвокатлари Қирғизистон маҳкамаларидан олган рад жавобларини тўплаб, нуфузли адвокатлар ёрдамида Гаагадаги халқаро маҳкамага йўл топишлари керак бўлади.

  3. Қирғиз ҳукумати ҳамма айбни Қодиржон Ботировга ағдариб, сувдан қуруқ чиқмоқчи бўлади. Бакиевнинг уйига ўт қўйганлар бошқалар аввалдан бу ишни Қодиржон акага тақашни планлаштирган эдилар. Бунинг тепасида Роза Атунбаева билан қирғиз махсус хизматлари турган. Бир ўқ билан икки қуённи уришни ният қилган эдилар, мана ниятларига етиб турибдилар. Лекин бу вақтинчалик. Қирғизларнинг бугунги ҳукумат ҳали неча марта алмашиб кетади. Ҳозир у ерда вазият яхши эмас. Кутилмаганда портлаб кетиши мумкин. Лекин ўзбекларга нисбатан ҳануз ўша ўша ўзгармаган – яна қатлиомни кутиб яшаяпти қирғизлар. Сиз Қодиржон Ботиров ҳақидаги ҳақиқатларни элга ошкор этишда кўп ишлар қиляпсиз. Бу яхши албатта. Лекин бугунги қирғиз ҳукуматининг у ердаги ўзбекларга нисбатан то ҳануз олиб бораётган қирғин барот сиёсатини ҳам бутун дунёга ошкор қилиш керак.

Leave a Reply to Мухаммад Ёқуб Ҳамроев
*