Menu
Categories
Ғаффор Хотамовнинг Тошкентда шов-шув бўлаётган асаридан боблар (1-32)
08/11/2012 Тошкентда шов-шув бўлаётган асар

2.

Андижон воқеаларидан сўнг «Ҳаёт» газетаси «Раънонинг кафши» деган адабий ўйларни босиб чиқарди. Уни Иброҳим Ғафуров ёзган, ҳаёт кимёси билимдони. У «Меҳробдан чаён»даги гўзал қалбли Раъно билан Анвар ва уларнинг ҳаёли-иболи муҳаббати ҳақида ҳикоя қилади, кейин Раънонинг бошига иш тушган машъум кунларга, шунда дўсту ёри қандай марҳамат кўрсатганига урғу беради.

Раънонинг ҳаёти хавф остида, унга жуда қаттиқ тазйиқ бўлаётир, мана шундай мушкул ва хатарли паллада, ярим тунда Сафар билан Султонали уни таҳдид ўчоғи бўлмиш қўрғондан ташқарига туширади ва Анварга қўшиб қочиради.

Мана, у қўрқинч бир лаҳзада, жон ҳовучлаб, аниқ ўлим чангалидан қочиб бораётир.

«Ер жуда ботқоқ, ҳар бир қадам ердан аранг узилар эди. Йигирма қадам боргач, Раънонинг кафши лойга тишланиб, оёқ узолмай тўхтади. Икки қадам орқада келган Анвар Раънони кўтариб олди.

– Менинг этигим бор, чимга чиққунча жим тур! – деди Анвар.

– Қўйинг, уяламан…

Анвар жавоб бермади».

Гўзал вазият. Гўзал кашфиёт. Гўзал тафсилот. Шундай эмасми, деб интиқади мунаққид.

Бу ўринда қаҳрамонлар рамзий ифода касб этади.

Тангу тор вазиятда, муқаррар ўлимдан қочиб қутулмоқ ва яна илгарилаб кетмоқ қанчалар гўзал. Лекин мунаққид бунга қаноат қилмайди, Раънонинг кифшини ўйлаб, яна бетоқат бўлади.

У ўша лойда қолиб кетдими ёки Раъно уни оёғидан қўймадими?

Ахир, Раъно янги ҳаётга эски кафши билан кириб бормайди-ку, деб куяди у!

Қанчалар ёниқ куюниш!

Ва бежизга эмас!

Замон ўзгарди. Шунга монанд, эски кафшни ўзгартиб, янги ҳаётга мосламоқ керак! Яна бунинг устига, Андижонда “Бўрон” қўпди-ю, ҳеч кутилмаганда тескари айланиб кетди! Раънонинг кафши ўша хатарда тишланиб қолмадими, ишқилиб?!.

Илгари осон эди, ният қилсанг, бас, худди Маленков каби, бу ёғи ўз-ўзидан бўлиб кетаверарди, ҳатто эски кафш ўрнида ғойибдан сирли ва оҳорли этикча пайдо бўлади, кейин сен эл-улуснинг кўзини ўйнатиб, яна унинг ҳисобидан, ял-ял ёниб хиромон билан янги ҳаёт оғушига кириб борасан, худди эртакларда бўлгани каби!

Ҳозир эса, ундай эмас!

Ниятнинг ўзи камлик қилаётир!

Нимага десангиз, Иблис алайҳи-лаъна қақшатгич зарбага учради. Бир урганларида белига довур, иккинчи урганларида бўйнига довур, учинчи урганларида…

Ҳатто севикли итиям кўзига кўринмай,

“ойна” кўлга боши билан шўнғиган Гулмурод каби,

ё Рабб, бу не тонг,
у ҳам йўқолди!

Тўзғиб кетди, ҳаммаси!

Қаранг, ҳатто дарёни тескари оқизган жодугарлар ҳам Ҳаж зиёратига қатнаб қолди! “Сайид”, “хўжа” ва “хон”лар урчиб кетди. “Мир” билан “шо”ларни айтмаса ҳам бўлади.

Бунда гап кўп! Коса тагида нимкоса бор! Ҳаётнинг ички тўлқинлари шунга ундамоқда. Золимлар ҳалим тортмоқда.

Яшаш учун кураш бу!

Демак, бошқа йўл йўқ!

Нажот Ҳақда!

Бир замонлар Одам Ато Қобилга шуни айтган, мен айтган каби ва мана шу тилда, аммо у қулоқ солмаган. Вақти келиб, Амир Темур муҳрига шуни ўйиб ёздирган.

Сиз ҳайрон бўлманг! Унинг талқини ўзгариб кетган.

Биласизми, нега?

Қобил ҳам, унинг авлоду зурриёди ҳам адолат талабида шу йўлга кирган эмиш! Қарматийлар, улар каби Тоҳир Йўлдош адолат лашкари тузиши шундан. Улар ўзини адолатчи деб билади. Шу боис, Султонов, ўша ғайридин ҳаммани далвай қилиб чалғитди ва ўша каломни Соҳибқирон тилидан: – Куч – адолатда! – дея талқин қилди. Ҳатто бир ҳикмат сифатида у мармарга ўйиб ёзилди! Аммо бу билан ҳеч нима ўзгармайди!

Ўша гап – гап!

Нажот Ҳақдадир!

Истайсизми-йўқми, шу!

Аммо, “Раънонинг кафши”да усул алмисоқдан қолган бўлса ҳам, талқин, бари бир, гўзал!

Шундай эмасми?

Ундан ҳам гўзали, «Раънонинг кафши» устида Эркин Воҳидов турибди, унинг шеърлари эски бўлса ҳам, суврати янги, олтин юлдуз тақиб олган. Ва яна у, бир Анварчалик ҳимматинг йўқми, деб сизга ошиғич кўз тикади.

Қанчалар сирли уйғунлик!

Қанчалар тугал кашфиёт!

Шундай эмасми, ахир?

Аллаким, биродари азиз, сиз бир Анвар кабидирсиз, қаранг, Раънонинг кафши лойга тишланиб қолди, уни опичлаб олинг, деб ундаётгандек туюлади, менга.

Ким у Раъно? Нега уни опичлаб олмоқ керак?

Ва нега унинг кафши ҳадеб лойга тишланиб қолади?

Нима бўлган ўзи, бу – Қодирийга? Ўзининг кафши ҳам лойга тишланиб қолган, авлоду зурриёдининг ҳам! Ва ҳатто қаҳрамонининг ҳам!..

Ахир, ҳозир олам бир бошқача-ку!

Кўрмаяпсизми, салиб юриши паторат топди, Ғайбдан келган бахт пуч афсонага айланди. Аммо Воҳидов ҳамон тинчлик бермайди, умидвор кўз тикади, сира кўз узмайди…

Нега?

Нима учун?

Ўтказиб қўйган жойи борми?

Ёки Ўзбекистон онасининг маҳрига тушганми?!

Амал ҳасратида қон тўкади, одамларнинг уйини бузади, тинмай “ўйин” қилади, яна балчиққа ботса, опичлаб ол, дейди!

Қўймайди!

Яна буни зимдан қилади, қора ният билан…

Ғалати-я!

У бўлди-бу бўлди, ахийри, мунофиқнинг кафши лойга тишланиб қолди…

Яна денг, қонли-жодули лойга!

Ҳа, ўша Андижон воқеаларида…

2005 йил 13 май бошланмасида…

Буни Салай Мадаминов “Бўрон” деб атаган. “Яқинда “Бўрон” операцияси ўтказамиз, ҳаммаси йўқ бўлади!” – дейди, Воҳидовга!

“Ҳаммаси” деганда у Абдулла Ориповдан тортиб Энг олий инстанциягача кўзда тутади! Ва буни яшириб ўтирмайди! Ўзига ишонади! Ҳавоси баланд, жуда!

И-я, Орипов нима қилиб юрибди, бу ерда, деб ўйларсиз?

Ҳайрон бўлманг. Мадаминов:

– Каримовни ким қўллайди, ўзи? – деб сўрайди Воҳидовдан, жуда баланд мақомда, дунёнинг эгаси каби.

– Адабий доирада биргина Орипов! – дейди бу кишим.

– Уни ким қўллайди?!

– Ҳотамов! Аммо у тақимнинг тагига олинган!

Кўраяпсизми?

“Тақимнинг тагига олинган!”

“Тақим” бу – Султонов!

Шундан сўнг поляк ляхининг куёви ўша мақомда ҳукм қилади:

– Яқинда “Бўрон” операцияси ўтказамиз! Ҳаммаси йўқ бўлади!..

(Гулдурос қарсаклар!)

Телефонда улар гап берса, мен ҳузур қиламан.

Нимага денг.

Ошно товланишлар! Мен гап оҳангини айтаяпман!

Қаранг, Салай қай мақомга етди! Синдириб ташлайди! Кесади! Остин-устин қилади! Керак бўлса, ўт қўяди!

Ёпирай!

Шунча “ҳикмат” берган иблис нега бир тахт бермайди, унга?

Дунёда адолат йўқ, ўзи!

Ишонсангиз, Аршда ўтирмай туриб, бундай оҳангда сўзлаб бўлмайди!

Аммо бир ҳақиқатни тан олиш керак. Ўша кунлар “Би-би-си” Ўзбекистонда фуқаролар уруши бўлиш хавфи бор деб овоза қилган.

Тайини йўқ қаланғи-қасанғилар: “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари оёқости қилинмоқда!” – деб жар солган. Хуллас, итнинг боши олтин баркашга чиққан.

Бу, аслида, ўша “Бўрон”нинг белги-аломати, бошланмаси эди.

Довул қандай бошланади, ҳеч кўрганмисиз?

Мана шундай. Аввалига шамол изғийди, қуюн ҳамма ёқни тўзғитиб ташлайди, сўнг у айланма ҳосил қилиб, хас-ҳашакни учириб, осмону фалакка ўрлайди. Кучга кириб, даҳшат солади.

“Бўрон” Андижонда кучга кириб, Қўқонга кўчиши ва рангли инқилобга айланиб пойтахтни чулғаб олиши лозим эди, Украина, Грузия ва Қирғизистонда бўлгани каби!

Ва яна, наинки Ориповни, ҳатто Энг олий инстанцияни ҳам тўзғитиб ташлаши ва батамом йўқ қилиши кўзда тутилган!

Шунинг учун валломат кун тартибига дунёвий масала қўяди:

– Кимни олиб чиқамиз, ўрнига?!

(Гулдурос қарсаклар!)

Макрни қаранг, макрни! Майли, бу ўз йўли билан, аммо ким шундай дея олади?

Ҳатто БМТнинг Бош котибиям бунга журъат этмайди! Ёлғиз Яратган Эгам…

Яратган-Яратган! Ўзгинаси!..

Қаранг, янгиариқлик бир майда миллат қаёқларда парвоз қилаётир!

Майли, суҳбатни бўлмайлик!

Буни ёшулли ёқтирмайди. Биламиз-ку, атворини, кўз учида имо қилса, бир ити оёқдан олади…

– Кимни олиб чиқамиз, ўрнига?! – дейди Мадаминов.

– Сиз нима десангиз, шу! – дейди, бу кишим.

Ўзиям шундай! Бошқа бир нима деб кўр-чи, бу вазиятда, нима бўлар экан! Мурват унинг қўлида!

У ҳал этади, масалани!

Мадаминов сукут сақлайди.

Воҳидов нафасини ичига ютади. Қўли титрайди, ёноқлари учади. Оғзи қуриқший бошлайди.

Ҳал қилувчи лаҳза. Ҳатто юрак уриши эшитилади.

Сирли ва теран жимлик. Уни кўтариш оғир. Ниҳоят, фалак зир титраб кетади. Кейин:

– Ватанда сизнинг иззатингиз баланд! – деган бир нидо келади.

Мадаминов, ма, ол, деб итнинг олдига бир суяк ташлагандай кибр билан шундай дейди, сўнг шунга яраша сирли тин олади ва яна ўша оҳангда маҳобат қилади. – Биз ҳижратдаги сиёсатчи!

Воҳидов қойим туради!

Ана шу лаҳза туғилган чақалоқ соҳибқирон бўлади!

(Гулдурос қарсаклар! Олқиш узоқ давом этади!)

– Қўймасангиз, нимаям дейман?! – дейди Воҳидов юрак ютиб. – Аммо, бир шартим бор: ўзингиз тоғ бўласиз, таянч бўласиз!..

Бу, энди: “Менинг ёшим ўтиб қолган, келиб ёнимда турасиз! Ҳаммасига ўзингиз эгалик қиласиз!” – деб ялтоқланиш, тағин кўнгилни бўлманг, деб ўтиниш, албатта!

Ўша вақт Воҳидовнинг сулакайи оқиб кетган бўлса, ажаб эмас!

Иблиснинг ўзи, ол, қулим, деб, эгарли отни ўнғариб турса! Бундан ортиқ яна нима бор? Ахир, бир умр шу лаҳза учун яшади! Кўзини бир юмиб-очса,

Президент! Кимсан, Жаноби Олийлари!

“Воҳидов Жаноби Олийларига!..”

Қутловлар, телеграммалар, қабуллар…

Айда Пушкин, ты гений!..

(Гулдурос қарсаклар!)

Ой фонусин кўтарди осмон,
Юлдузчалар бўлди парвона…

(Музокара гулдурос қарсаклар билан бўлиб турилди. Унинг якунида қавм оёққа туриб, ўз раҳнамоларини узоқ ва давомли қарсаклар билан олқишлади. “Ура-а!”, “Яшасин!”, “Шон-шараф бўлсин!” деган хитоблар янгради).

Ҳа, ўша “Бўрон” Воҳидовни Оқсаройга, Мадаминовни эса, Вазирлар Маҳкамасига олиб чиқиши лозим эди!

Музокара шу ҳақда, битим шундай! Украинада бўлгани каби! Бироқ, Чарх тескари айланиб кетди…

Аммо, шаксиз, фалокат босиб, ўша қора ният амалга ошган тақдирда, Салайнинг биринчи иши – Жаноби Олийларига суиқасд уюштириш бўлар эди!

Бу масалада у хаста-шикаста, паранойе , рост-да, ўтирадими сарғайиб!..

Йигирма йилдан бери Президент бўламан деб жони ҳалок! Ўлиб-тирилади!

Қалъа ичига уя қўйган қавми унга мунтазир!

Жовдираб йўл қарайди!

Айниқса, анови овсар, Мурод Дўстни айтаман-да, ҳеч ўзини аямайди, кўзлари тешилиб кетди!

Аммо, Салай қилади ўттиз, Эгам қилади тўққиз!

Ҳеч омади чопмади-чопмади! Яна денг, умр ўтиб кетаяпти!..

Айтмоқчи, нега улар айнан ўша кеча хуруж қилди?

13 май бошланмасида, тунги 00:30 ва 01:00 оралиғида…

“Биз енгиб чиқайлик, Ҳобил ўлим топиб, соҳибқиронлик Қобилга ўтгани каби”, деган ниятдами?!.

Билмадим.

Аммо шу аниқки, “Буюк шоҳмот тахтаси”даги “каромат” куй бўлди.

Жаноб Бзежинский янги асрда Шарқий Европага, яъни, Польшага ким ҳукмрон бўлса, дунёга у ҳукмини ўтказади, дейди. Унинг даъвосича, бу жараёнда водий ҳал қилувчи ўрин тутади…

Қаранг, у ҳатто Вангачаям Ҳақиқатга яқин кела олмаган! Кўзи очиқ бўла туриб, оёғи остидан нарини кўрмаган!

Унинг “назария”сига маҳлиё бўлган қавми ҳуда-беҳуда кўп қон тўкди!..

Умуман, Польшани Салайга, водийни Воҳидовга нима алоқаси бор, дерсиз?!

2011 йил ғалати воқеа бўлди. “Янги дунё” Абдулла Орипов шеърияти ҳақидаги қайдларни эълон қилгач, Мадаминов ғижиниб, Орипов – сотқин, у “Нажот қалъаси” деган шеър ёзган, деб сасиди.

Одатдагидек. Жуда энсам қотди. Нимага десангиз, ўша замонда, бутун бошли империяда жон сақлаш мумкин бўлган бирдан-бир жой – ЦэКа, дейиш хоинлик эмас! Балки, исёндир!

Катта бир мамлакат, аммо нафас олиб бўлмайди, ҳеч бир нажот йўқ, деяпти шоир! Буни сотқинлик дейиш оқни қора демоқ, аслида!

Мана шундай “товланиши” сабаб, тўқсонинчи йилларда, Ражаббой Рауфнинг уйида Салай билан айтишиб қолганмиз.

Ўшанда у: “Мен оқни қора, қорани – оқ, деб ҳаммани ишонтира оламан!” – деб ғўдайган. Мен ғазаб билан қўзғалдим. Шунда у шоша-пиша “ҳў-ҳў”лаб икки қўлини кўтарди.

Бунга Ражаббой гувоҳ. Хуллас, у яна “қичиқ” қилгач, бир савол бердим, унга: “Поляк ляхининг қизига ошиқ бўлиб, ўз отаси ва ўз қавмига қўшин тортган Андрей хоинми ёки унинг бошини узиб ташлаган Тарас Бульба?!”

Интернетда.

Мадаминов ўчди.

Биласиз, бу фосиқ ҳам поляк ляхидан қолган бир алвастини судраб юради, ўша Андрей каби!

Энди англагандирсиз, гап нимада эканини?!.

No
  1. muharrir (hushev) bunday narsalarni elon qilmasligi kerak edi.

    na ogzim бor deb har kas nar narsani gapiraversin, na-da har oziga sayt ochib olgan odam unga yollangan narsani bosaversin..

    shunday kurakda turmaydigan narsalar bor-ki, bunga avtorning ozi ham ishonmaydi..

    balki boshqa sababi bordir? tuhmat ham bejiz uyushtirilmasa kerak..?

  2. Ўқувчи

    1930 йилларда советларга ўрнак хизмат қилган ва бу билан Абдулла Қодирий, Усмон Носир каби ўзбек миллий зиёлиларининг қатлига ҳисса қўшган “ёзувчи -доносчиларнинг” асарларини қайта текшириб чиқишни таклиф қиламан. Ғаффор Ҳотамовнинг ана ўша хоинларнинг “авлодларидан” эканлигига асло шубҳам йўқ. Унинг мақсади замонамизнинг ўзбек миллий шоири Муҳаммад Солиҳнинг қатл этилишига эришиш эканлиги энди тушунарли бўлиб қолди. 2005 Андижон воқеалари акромийлар раҳбарлари билан Каримов МХХсининг жуда пухта ҳозирлаган жиноят эканлигини билмайдиганлар борми? Эркин Воҳидовнинг бу ишга нима алоқаси бор? Диктатор Каримов балки ўлиб қутулар аммо Ғаффор Ҳотамов албатта бу қилмиши учун жавоб бериши керак бўлади…

  3. Fazliddin Yokub

    Oldiniga juda kizikkan edik – albatta asaringizga va ozingizning ham kanday insonikin deb . Ohirgi malumotlarga karab oylanib koldik . Agarda malumotlar kelajakda togri bolib chiksa – u holda asaringiz ham sarik chakaga arzimay koladi . Chunki hasad , giybat va yolgonlar aralashgan asarlar tezda mavkeilari tushub ketishi hech bahslashilmaydigan hakikatdir . Fazliddin Yokub . Amerikadan .

Leave a Reply
*