Menu
Categories
“Озодлик” тақдим этади: Дунё ўзбекларининг ер юзидаги фожеалари…
05/24/2016 Дунё
Ўзбекистон
Ҳинд қамоғида қолаëтган ўзбек аëл ўзининг ўғирлаб келинганини иддао қилмоқда
37 яшар Барно Жўраеванинг беш ойдан бери Бҳопал қамоғида сақланаëтгани айтилмоқда. Сурат Hindustantimes.com сайтидан олинди.
37 яшар Барно Жўраеванинг беш ойдан бери Бҳопал қамоғида сақланаëтгани айтилмоқда. Сурат Hindustantimes.com сайтидан олинди.
Hindustan Times нашрининг 23 май куни ëзишича¸ 37 яшар Ўзбекистон фуқароси Барно Жўраева беш ойдан бери Ҳиндистондаги Bhopal қамоқхонасида сақланмоқда. Мамлакатга ноқонуний яшаганликда айбланиб¸ бир ярим йилдан бери суд қилинаëтган бу аëл¸ ўзининг ухлатадиган дори берилиб¸ сўнгра Непалдан Ҳиндистонга ўғирлаб келинганини иддао қилмоқда.
Ҳиндистондаги етакчи нашрлардан бири Hindustan Times нашрига кўра¸ маҳаллий тилдан бирортасини билмайдиган ўзбекистонлик аëл ўзига қўйилаëтган расмий айблов мазмунидан яхши огоҳ эмас.
Ўзбекистонлик Барно Жўраева 9 декабрь куни Misrod туманида Ҳиндистонда қонуний визасиз яшашда айбланиб қўлга олинган ва унинг иши шундан бери қайта-қайта туман судида кўриб чиқилмоқда.
“Айбланувчи на ҳинд¸ на инглиз тилини билади. У фақат ўзбекча гапиради. Полиция уни ўзига қўйилаëтган айбларни тил тўсиғи боис яхши тушунмаëтган бир шароитда қамаб қўйди. Унинг паспортини ҳам полиция мусодара қилган” дейди ҳинд нашрига Барно Жўераевга ҳуқуқий маслаҳатчилик қилаëтган Manoj Shrivastava.
Полицияга кўра¸ Жўраева 2014 йил 26 июль куни Ҳиндистонга Непалдан ноқонуний тарзда ўтган ва шундан бери мамлакатда ноқонуний яшаб келган.
“Аслида воқеа бошқачароқ. Жўраеванинг ўзи полицияга учраб¸ ўзининг аксил-ижтимоий гуруҳлар томонидан ухлатадиган дори берилиб¸ Ҳиндистонга олиб ўтилганини айтишга уринган. Доридан кейин ўзига келганда¸ Жўраева Деҳлида бўлган”¸ дейди Srivastava.
“Деҳлида Жўраева бҳопаллик Vikas Sarkar деган одам билан танишган ва у ўзбекистонлик аëлни бу ерга олиб келган. Сўнгра у Chhotu Shukla деган одам ҳамроҳлигида Бҳопал полицияга учраган”¸ дейди Hindustan Times газетасига Жўраеванинг ҳуқуқий маслаҳатчиси.
Адвокатга кўра¸ Барно 2014 йил 7 декабрида маҳаллий полиция раҳбарларидан бирига учраган¸ аммо тил тўсиғи боис¸ вазиятини тўғри тушунтира олмаган. Шундан сўнг уни полиция участкасига¸ бу ердан эса¸ қамоқхонага жўнатишган.
Ҳозирча ўзбекистонлик аëлнинг қачон ва нима мақсадда Непалга келгани¸ уни айнан қандай “аксил-ижтимоий гуруҳлар” Ҳиндистонга ўғирлаб ўтганига оид тафсилотлар очиқланмади.
Нашрнинг ëзишича¸ 2014 йилнинг 10 декабридан бери Барно Жўраеванинг иши бўйича саккиз марта маҳкама эшитуви бўлган ва уларнинг бирортасида ўзбекча биладиган таржимон қатнашмаган.
Ҳинд нашрининг ëзишича¸ ҳозиргача Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳам ўз фуқароси тақдиридан тўлиқ хабардор қилинмаган.
Айтилишича¸ элчихона ходимлари Жўраеванинг Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқлаш ëки тасдиқламаслик учун¸ унинг паспорт нусхаси юборилишини сўраган. Аммо маҳаллий полиция¸ хориж давлат элчихоналари билан бевосита алоқа қилиш ўз ваколатига кирмаслиги боис¸ ҳалигача бу ишни қилмаган.
На ўзбекча биладиган таржимон ва на ўзбек элчихонаси вакиллари ўз ишига аралашмаëтгани боис¸ Барно Жўраева ўзига нима айб қўйилаëтганини охиригача англамаган ҳолда¸ маҳкама ҳукмини кутмоқда¸ дейилади маҳаллий нашрда чоп этилган мақолада.
Ҳиндистон¸ аксар Осиë ва Яқин Шарқ мамлакатлари каби ўзбекистонлик фоҳишалар¸ хусусан¸ одам савдоси қурбонлари кўп учрайдиган давлатлардан бири.
Ҳинд матбуоти¸ ўзбек фоҳишалари гуруҳининг қўлга олиниб¸ қамалгани ëки депортация қилингани ҳақида тез-тез хабар бериб туради.
ОЗОДЛИК
Дунë
Петербургда чойшабга осилиб тушаётган аёл 4 қаватдан қулади
Санкт-Петербургнинг Колпино шаҳарчасида Ўзбекистон фуқароси бўлган 32 яшар аёл 4 қаватдан йиқилиб тушди ва оғир жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб кетилди. Полиция маст ҳолатда бўлган бу аёл арқон қилиб боғланган чойшабларга осилиб квартирадан чиқиб кетаётиб йиқилганини аниқлади.
20 май куни Петербургнинг Колпино мавзесида 4 қаватдан йиқилиб тушган аёл 32 яшар Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, шу куни 22:50ларда бир нечта чойшабни бир-бирига боғлаб, квартира деразасидан пастга тушаётган аёл ўзини тутолмасдан 12 метр баландликдан тушиб кетган.
Ҳодиса жойига қўшнилар томонида чақиртирилган тез ёрдам шифокорлари ўзбекистонлик аёл кататравма олгани, тос суяги, чап елка суяги синганини аниқлади.
Озодликка маълум бўлишича, ғаройиб ҳолатда оғир жароҳат олган ўзбекистонлик муҳожир аёл Октябрский кўчасидан шаҳарнинг 33-сонли шифохонасига келтирилган.
Колпино шаҳар шифохонасининг реанимация бўлими ходимлари Озодлик сўровига аёл ўрта оғирликдаги ҳолатда қолаётганини билдиришди.
– Исми-шарифи Н.А. У травматология бўлими палатасига ётибди. Умумий ҳолати – қониқарли, температураси – нормал. Уни аллақачон реанимация бўлимидан умумий палатага ўтказишди,- деди 33-сонли шифохона врачи.
Озодлик Насиба Б. исмли 32 ёшли бу аёл Самарқанд шаҳридан эканини аниқлади. Колпино Ички ишлар бошқармаси ходимлари Насиба кимдан қочиб, деразадан пастга арқонга осилиб тушишга қарор қилгани аниқланаётганини билдиришди.
Полиция, шунингдек, Насиба пастга тушаётганида маст ҳолатда бўлганини аниқлади.
Маълум бўлишича, у Петербургда миграция қайдига турмасдан яшаб келган. Ҳуқуқ-тартибот органи тафтишчилари тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
Қурилишда яна бир фожеа
Санкт-Петербургнинг Советский проспектида 22 май куни яна бир ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 10 қаватдан тушиб кетди. Тонгги саҳар 6:30 ларда деразадан тушиб кетган ишчи 39 ёшда экани ва шу қурилишда монтажчи бўлиб ишлаб келгани маълум бўлди.
Ҳодиса жойига етиб келган терговчилар судолди тафтиш ишларини олиб бормоқда, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Марҳум билан бирга ишлаб келган юртдошлари у 10 қаватдан техника хавфсизлигига риоя қилмагани боис қулаб тушганини билдиришган. Маълумки, қурилишда ўлган ўзбек муҳожири Петербургда расман қайдда турган, шимолий пойтахтга ишга жорий йилнинг март ойида келган.
Муҳожир жасади маҳаллий суд-тиббий экспертиза лабораториясига жўнатилди.
ОЗОДЛИК
Дунë / Постсовет ҳудуд
Москвада ўзбекистонлик “омадсиз жентльменлар” қамалди
Москвадаги Мосфильм кўчасидан таниқли актёр Евгений Леонов бронза ҳайкалини ўғирлаб кетган ўзбек муҳожирлари устидан ҳукм ўқилди. Никулинск туман маҳкамаси еттовлонни ўғирликда айбдор деб топди ва уларни қамоққа жўнатди.
Ўтган йил октябрида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Мосфильм киностудияси ёнидаги “Юлдузлар аллеясидан” “Омад жентльменлари” фильми қахрамони “Доцент” ҳайкалини Газель автомашинаси ёрдамида ағдариб олиб кетган эди.
Е.Леонов ҳайкали ўғирланишидан олдинЕ.Леонов ҳайкали ўғирланишидан олдин
Омадсиз “жентльменлар” 300 килолик бронза ҳайкални кесиб, металлолом қабул қилиш шоҳобчасига 39 минг рублга сотган. Бу вандализм Россия жамоатчилиги орасида катта тортишувларга сабаб бўлди: кимдир бу ёдгорлик йўқотилганидан қувонганини билдирса, бошқалар ўғриларни қаттиқ жазолашни талаб қилди.
Москва шаҳар Никулинск туман суди Абдуҳалим Рафиев, Беҳзод Тўраев, Фазлиддин Шерматов, Усмонжон Умаров, Сардор Рафиқалиев, Асқарбек Абдухалилов ва Бекзод Тўйчибоевни ўғирликдан бир кун ўтиб ҳибсга олди.
Суд залида ўғирликни ташкиллаштирганликда айбланаëтган Рустам Истаматовгина йўқ эди – халқаро қидирувга берилган бу йигитнинг жиноят ортидан дарҳол Ўзбекистонга чиқиб кетишга улгургани айтилмоқда. Дастлабки тергов чоғида беш Ўзбекистон фуқароси Евгений Леонов шарафига ўрнатилган ҳайкалнинг меъморий қийматини билмаганликларини айтган.
Тергов давомида судланганлар яқинларининг “Доцент” ҳайкалини тиклашга 500 минг рубль йиғиб бергани маълум бўлди.
“Доцент” ёдгорлиги ҳозиргача ўрнига қайтарилгани йўқ. Айни пайтда, Евгений Леонов образини қайта тиклаш бўйича ишлар давом этмоқда.
Бронза монументи Жуковский шаҳарчасида қайта қуйилади ва ëдгорлик муаллифи Елена Чернишова яқин орада “Доцент”ни деярли ўзгаришсиз яна ўз жойига қайтаришга ваъда берди.
Россия театри ва киносининг таниқли намояндаси Евгений Леонов ҳайкали 2001 йилда Москвадаги “Юлдузлар хиёбони”га ўрнатилган эди.
“Омадли жентльменлар” совет даврида суратга олинган энг оммабоб комедия фильмлари сирасига киради.
Ўзбек муҳожирлари қўл урган вандализм бу фильм шуҳратини яна қайта тиклади – 1971 йилда суратга олинган ушбу фильмни ўғирликдан кейинги бир йил ичида 65 миллиондан кўпроқ одам томоша қилган.
ОЗОДЛИК
Leave a Reply
*