Menu
Categories
Исмат Хушевнинг “Оқланмаган ишонч қиссаси” китоби ҳақида…
08/11/2012 "Оқланмаган ишонч қиссаси"ни ўқиб...

Мистер Қалампир,
Швейцария.

Ҳозирга қадар Ислом Каримов ҳақида 3 та китоб чиқди. Айтайлик, қолганлари маддоҳона.

1.ИАК-Жаҳонгир Муҳаммад.
2. Йўлнома-Муҳаммад Солиҳ.
3. Оқланмаган ишонч қиссаси (ёхуд президент эркасининг хотиралари) -Исмат Хушев.

“ИАК” асарида асосан Каримовга мухолиф сифатида, танқидий тарзда ҳақиқатни очишга ҳаракат қилинган.

“Йўлнома”да эса рақиб сифатида кундаликлар тарзида ва бироз ҳиссиётлар асосида маълумотлар келтирилган.

Энг ажойиби Исмат Хушевнинг “Оқланмаган ишонч қиссаси”дир.

Унда муаллиф ўзи кўрган воқеаларни бадиий тасвирлашга уринган. Ўз фикрига асосланиб Каримовни ҳам яхши ҳамда ёмон томонларини кўрсатиб берган.

Тўғри, Исмат Хушев яхшиликни эсидан чиқармайдиган одам. Уни тушунса бўлади. Кўплаб ҳақиқатлар ёзилмай кетилганлиги аниқ. Шундай бўлсада, бу асарда жуда ажойиб маълумотлар берилган.

Менимча шу учта асар бир киши ҳақида катта маълумот бера олади.

Албатта бу асарлар ўз муаллифларининг фикр мулоҳазалари, кўрган кечирганлари ва аниқ фактларга асосланган. Бунга шубҳа йўқ. Кучли ёзилган китоблардир. Ўзаро бир бирини тўлдиради.

(“Иллатлардан соф бўлсин дунё” мақоласидан)

No
  1. Мистер Қалампир

    Ҳурматли Исмат ака Хушев!
    Ассалому алайкум.
    Мақоламга эътибор бериб ўз сайтингизда чиқарганингиз учун Сизга жуда катта раҳмат.
    Мақолани тавсия қилгани учун Шавкат Муҳаммадга ҳам катта раҳмат.
    Ҳозир Замондош билан ҳамкорликда ишламоқдамиз.

    Ҳурмат билан Мистер Қалампир.
    P.S: Ижодингизга омад. Почта адресим Сизда бор. Шавкат ака билан маслаҳатлашиб ўзим ҳам мақолани 2 маротаба Сизга юборгандим.

Leave a Reply
*