Menu
Categories
Буюк ўзбек шоирининг ҳожи онага рамазон туҳфаси ва Анвар қорига атаган шеъри
06/09/2016 Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”

 Muhammad Ismoil's photo.
УЛУҒ АЙЁМ КУНЛАРИ БУЮК ШОИРИМИЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ЗУЛАЙҲО ХОЖИ ОНАМНИ ЙЎҚЛАБ РАМАЗОН ТУҲФАСИНИ ИНЪОМ ЭТМОҚДА.
СИЗГА ШОН-ШАРАФ БЎЛСИН АБДУЛЛА АКА!
СИЗ НАФАҚАТ БУЮК ШОИРСИЗ, БУЮК ИНСОН, БУЮК МУСУЛМОН ҲАМ АЙНАН СИЗДИРСИЗ!
ТО ЎЛГУНИМЧА СИЗГА ТАЪЗИМДАМАН АБДУЛЛА АКА!
ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ,
ХАЛҚ ШОИРИ Абдулла ОРИПОВ
ТАВАЛЛО

 

Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан.
Ўқинг “Фотиҳа”ни, ўқинг “Ёсин”ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг.
Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди.
Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқинг, илоҳий сўз ҳароратидан
Эрисин ҳаттоки тош қотган бағир.
Ўқинг, зарра ғубор қолмасин дилда,
Кундуз қуёш гувоҳ, тунда гувоҳ ой.
Мўминлар қатори ўша манзилда
Бормикан менга ҳам тангачалик жой..?
Muhammad Ismoil's photo.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
"1" Comment
  1. Муаллим

    Муборак Рамазон кунларида улуғ шоиримиз 90 ёшли ҳожи онанинг уйларига қадам ранжида этиб, кўп савоб ишга қўл урибдилар. Адабиётни жон дилидан севувчи ажойиб инсон Анвар қори Турсунов жанобларига аталган шеър ҳам биз мухлислар учун шоирнинг моҳи Рамазон кунлардаги ажойиб туҳфаларидан бири бўлибди. Дунё ўзбекларига олло таолло бизга насиб этган рўзаи рамазон муборак бўлсин.

Leave a Reply
*