Menu
Categories
Карим Баҳриев: Ва мен ҳам имкон қадар сўралганда гапга қўшилиб турдим…
06/11/2016 Ватандан хабарлар
Карим қизил жимферда
Мана, беш йилдан буён давом этаётган давраларимиздан бири – “Каллахона гурунглари” оҳангидаги “гап”имизнинг кечаги оқшомида тўрт соат мобайнида “дунёнинг у ёғидан кириб бу ёғидан чиқдик”
– гап адабиётнинг ҳамма нарсадан буюклиги, ижодкорнинг фанони ҳам, бақони ҳам тафтиш этиш ҳаққи, дин ва дунё, расмнинг рангтасвир эмас, шакл ўйини, шакл мазмуни экани,
Яратганнинг нозил бўлган барча китоблари аҳли дунёни комил қила олмаган бир пайтда асарларимиз ила шу ишга уринишимизнинг самараси-ю бесамарлиги,
Ницше ва Варгосадан то Олим Отахонгача кечган фикрлар оқими-ю, рассом Алишер Мирзонинг “Каллахоналик бола” романи,
Гафур Ғулом ва Ойбек прозаси ва Қуръондаги “шоирлар ҳақидаги” оятлар… ва бошқа юзлаб мавзуларда гурунглашдик.
Олим ва таржимон Иброҳим Ғофуров ва мусаввир Алишер Мирзо, ёзувчи Олим Отахон ва шоир Дилшод Шамс, киношунос Ҳабибулло Абдулмажид ва ёзувчи ҳамда олим Хуршид Дўстмуҳаммад.
Ва мен ҳам имкон қадар сўралганда гапга қўшилиб турдим.
Ҳамма бозорга чопган бир замонда катта орзуларга тўла шунақа романтиклар борлиги қувончли.
Кал 3
Кал 4
Leave a Reply
*