Menu
Categories
ЭРКИН МАТБУОТ ҚУДРАТИ (“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири фаолиятига назар)
06/19/2016 Бош мақола
ҳамро зўр
ЭРКИН МАТБУОТ ҚУДРАТИ
“Дунё ўзбеклари” да чоп этилган хабарларга оид айрим мулоҳазалар
“Дунё ўзбеклари” интернет газетасининг 24.12.2013 йилги сонида чоп этилган “Нафси ўпқон командир” сарлавҳали хабарномадан Тошкент вилоят ИИБ томонидан текширув ўтаказилиб, Бўка туман ДАН пости командири А.Утеповга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Яъни, қисман бўлсада адолат қарор топганганлиги ҳақида шу сайтнинг 09.07.2014 йилги сонида Йўлчибой Аҳмаднинг “Дунё ўзбеклари ГАИ ходимлари орасида машҳури жаҳон бўлиб кетди” деб номланган хабари чоп этилди. Ҳолбуки, ушбу хабар расмий нашрларда чоп этилмаган бўлсада, назорат органлари томонидан эътибор қаратилиб, шу ДАН пост ходимларининг сўзларига кўра “нафси ўпқон” командир жиноий жавобгарликга тортилган, шу боис улар “Дунё ўзбеклари” мухлисига айланишган…
Гулистон шаҳрида яшовчи, Россия давлати фуқороси тадбиркор аёл Барно Исамутдинова 19.12..2014 йилда “Дунё ўзбеклари” интернет газетаси Бош муҳарририри Исмат Хушевга йўллаган миннатдорчилик мактубига кўра: – Республика Солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплексларини назорат қилиш бўйича Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Келдибек Катттабеков ва унинг ходимлари 2013 йил 27 май куни ўтказган ноқонуний текширув ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга 16.06.2013 йилдаги Очиқ мурожаати 26.07.2014 йилда “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” интернет газетасида эълон этилганидан сўнг, унга нисбатан муносабат ўзгариб, Гулистон туман прокурорининг протести асосида олдинги суд қарори бекор қилиниб, унинг 20.000 000 сўмлик товарлари суд ажрими билан қайтариб берилган ва қонунбузар солиқчиларга ҳам тегишли чоралар кўрилган. Б.Исомутдинова ҳам шу тариқа “Дунё ўзбеклари” интернет газетаси мухлисига айланган.
Сариосиё тумани, Хуфар қишлоқ фуқоролар йиғинига қарашли Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи, 8-умумий ўрта таълим мактаби директори, Халқ таълими аълочиси Ёқубжон Муродуллаев уни туман халқ таълими А.Бобоевнинг 2014 йил 30 сентябр кунги буйруғи билан ўз лавозимидан ноҳақ бўшатганлари ҳақида 07.12. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга ёзган очиқ мурожаати “Халқ таълими аълочиси маҳаллийчилик қурбони” рукнида “Дунё ўзбеклари” сайтида эълон этилганди. Сўнг кўп ўтмай  унинг Ўзбекистон Республикаси таълим вазири У.Иноятовга такрорий мурожаати “Дунё ўзбек”ларининг 20.01.2015 йилдаги сонида чоп этилгач, шахсан Таълим вазири У.Иноятовнинг топшириғи билан Ё.Муродуллаевни эртаси куниёқ вилоят халқ таълими бошқармасига чақириб, унга туман халқ таълими бўлимидан яхши бир лавозим таклиф этганлар.
Лекин, собиқ директор: – мен ўз қадрдон мактабимда ишлайман., деб таклифни рад этгач. Сурхандарё вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи А.Пардаевнинг 23.01.2015 йилдаги № 33/к-сонли буйруғи билан ўз ишига тикланди. Шу тариқа халқ таълими аълочиси қадрдон мактабида иш бошлаб адолат қарор топди. “Дунё ўзбеклари” сайтида эълон қилинган хабар нусхаларини иш кабинети деворига осиб қўйган Ёқубжон Муродуллаев – матбуотнинг қудратига энди ишондим., дейди. Албатта, ушбу ҳолатда ушбу тезкор хабарларга холис муносабат билдирган Таълим вазирининг маърифатпарвар раҳбар эканлигини ҳам эътироф этиш жоиз.
Муқаддам эълон қилинган “Мушук қани ёхуд чимилдиқ кўрмаган нашрлар” сарлавҳали мақоламизда ўзбек расмий матбуотига оид айрим танқидий мулоҳазалар билдирган эдик. Таъкидлаш жоиз, жаҳон журналистика кунига бағишлаб ўтказиладиган аънанавий “Олтин қалам” танлови русумларида ҳам ижобий ўзгаришлар кўзга ташланади.
Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг маъсул ходими Ўктам Мирзаёрнинг сўзларига кўра, мавзу чекланмаган, эндиликда танловда нафақат ўзбек журналистлари, балки дунёнинг қаерида яшашидан қаътий назар ҳар қандай ижодкор интернет тармоғида чоп этилган мақолалари билан ушбу танловда қатнашиши мумкин экан. Ушбу муносабат тақдир тақозасига кўра дунёнинг турли минтақаларида яшаб ижод қилишда давом этаётган эркин журналистларимизга ҳам танловда иштирок этишга имкон яратади.
Қадимги алломалардан бири: – ҳақиқатни шу қадар кўп айтингларки, токи уни таъқиқлашнинг имкони қолмасин., деган экан. Чунки, ҳақиқатни хонага қамалиб олиб минг такрорлаган билан фойдаси йўқ. Ўз қанотида зуттар хабарларни дунёга бир зумда тарқатувчи интернет тармоғининг қудрати бебаҳо, имконлари чексиз!
Ноҳақликга учраган бухоролик чўпон Акмал Қаюмовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига ёзган шикояти ҳали девонга етиб бормасдан, уни “Дунё ўзбеклари” сайтида ўқиган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шуҳрат Жўрақулович: – тезда қонуний ҳал қилинг., деб электрон почта орқали Республика Қоракўлчилик компанияси раҳбари Нурбек Йўлдошевичга топшириқ юбормоқда…
Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг кечаси Дўрмон боғида ёзган шеъри эртаси куни “Дунё ўзбеклари” сайтида турипти! Уни дунё ўқимоқда! “Дунё ўзбеклари” интернет нашри ўқувчилари сони кун сайин кўпайиб бораётганлигининг сири ҳам балки шундадир.
Энг муҳими, ана шундай қудратли қуролдан онгли, самарали энг муҳими ҳақиқат йўлида беғараз фойдаланиш! Энг муҳими самимийлик ва холислик! “Дунё ўзбеклари” таҳририятига ана шундай эъзгу ишларида омад ёр бўлсин!
Бизнинг ушбу ёзганларимизни ҳам худо хоҳласа эртаси куни шу сайтда ўқийсиз…
Ҳамроқул Асқар
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.
15.04.2015 йил. соат – 15:30
“Дунё ўзбеклари” учун махсус.

 

5 шарҳ

  1. ИСМАТ АКА, СИЗ МУТЛОҚА ТЎҒРИ ЙЎЛДАСИЗ! МЕНИ ФИКРИ ОЖИЗИМЧА АСОСИЙ ЭЪТИБОРНИ – ЎЗБЕК ЖАМИЯТИ ИЛДИЗИНИ КЕМИРАЁТГАН КОРРУПЦИЯ ВА ПОРАХЎРЛИККА ҚАРАТИШ КЕРАК. ШУНДОҒАМ СИЗ КЎП ИШ ҚИЛАЯПСИЗ. ХАМРОҚУЛ АСҚАРГА ЎХШАГАН ИНСОФ ДИЁНАТЛИ, ВАТАНПАРВАР ВА ПРЕЗИДЕНТГА САДОҚАТЛИ ИНСОНЛАР КЎП ЎЗБЕКИСТОНДА. УЛАРНИ НАШР АТРОФИДА ТЎПЛАБ ТЎҒРИ ҚИЛГАНСИЗ. МХХ БУНГА ЭЪТИБОР ҚИЛИБ, УЛАРНИ ПРЕЗИДЕНТ ДУШМАНЛАРИ ТАЗЙИҚИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШИ КЕРАК. СИЗНИНГ НАВРЎЗ КУНГИ МУКОФОТИНГИЗГА САЗОВОР БЎЛГАНЛАР ХАЙРИДДИН СУЛТОНОВ ВА ЁЗУВЧИЛАР РАИСИ МУҲАММАД АЛИЛАР ТАЗЙИҚИГА УЧРАГАНИ ҲАҚИДА ГАП СЎЗЛАР БОР. УЛАР ҲАТТО АБДУЛЛА ОРИПОВГА НЕГА ҲАР КУНИ “ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ”ДА ЧИҚАЯПСАН ДЕБ МАЛОМАТ ТОШЛАРИ ОТАЯПТИЛАР. СИЗ ШУЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

  2. Ismat aka o’zbek elini haqiqiy asl fazandi va uzbekiston uchun kerakli va muhim insondir. Yo’qorida kelgan misollar buni isbotidir.

  3. Мухон Султонов

    Сўз эркинлиги бўлмаган жойда – қонун ишламайди. Ҳамроқул Асқарнинг чиқишларни кузатиб бораман., айниқса унинг ҳуқуқий мавзудаги мақолалари менга маъқул. Дунё ўзбекларида чоп этилган хабарларни ҳатто давлат мулозимлари ўқиб, эътибор бераётганлиги қувонарлик ҳол.
    Айниқса, ушбу мақоладаги: – – ҳақиқатни шу қадар кўп айтингларки, токи уни таъқиқлашнинг имкони қолмасин., деган фикр маъқул бўлди. Лекин, Ҳақиқатни уйга қамалиб олиб минг марта такрорлаган билан фойда йўқ. Муҳими, уни кўпчилик эшитишида.

    2 шарҳ

    1. Hamroqul Asqar – Oydin Qamar! Sizga yor bo`lsin, Omad va samar!

    2. Taniqli shoir Hamroqul Asqarga katta rahmat. Bilarning eng sevimli va mashhur nashrimiz haqidagi iliq fikrlari uchun!

"1" Comment
  1. “Энг муҳими, ана шундай қудратли қуролдан онгли, самарали энг муҳими ҳақиқат йўлида беғараз фойдаланиш! Энг муҳими самимийлик ва холислик! “Дунё ўзбеклари” таҳририятига ана шундай эъзгу ишларида омад ёр бўлсин!”
    Ismat akani holisliklari uchun hurmat qilamizda!

    Tug’ilgan kuningiz muborak bulsin. Oilangiz, vatandoshlaringiz bahtiga salomat buling, ijodingizga baraka!

Leave a Reply
*