Menu
Categories
Ғаффор Хотамовнинг Тошкентда шов-шув бўлаётган асаридан боблар (1-34)
08/14/2012 Тошкентда шов-шув бўлаётган асар

4.

Баҳоуддин Нақшбанд икки олам сиридан шундай хабар беради:

– Махфий қолмасинки, тошу тарозили дунё бу! Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам ўлчов ва ҳисоб-китоби бор! Ҳадд билмаган завол топмоғи муқаррар!

Бу дунё сир ва ҳикмат асосига қурилган, унинг эҳтиёжингга ярашаси ошкор этилган, қолгани эса, тақиқлаб қўйилган.

Кимдир сеҳр-жоду билан тилсимни истеъфода этиши, бировни иситиб, бошқа бировни совутиши, улуғлар йўлига банд солиб, ризқу насибасига шерик бўлиши ва ҳаттоки ҳаёт ҳақини олиб қўйиши мумкин.

Оллоҳ ярлақаган зотнинг улуғлик тўнини тунаб, елкасига илиб юрган товламачи оз эмас. Аммо бу билан у нимага эришди?

Ўзига, авлоду зирриёдига даҳшатли азоб, шармандалик ва йўқлик бино этди. Бунинг нима эканини кўрасиз, ҳали!

Эй одамзод, унутмагинки, ҳадд билган ҳар нарсадан яхши!

Ниятимни ҳеч ким билмайди, қилмишимдан ўзгалар ғофил, деб калтабин ўйлаши мумкин. Ҳар қайси йўлнинг ва амалнинг, ҳар қайси сирнинг ва дунёнинг Эгаси бор, У сенинг ўйингда, руҳингда ва ҳар бир нафасингда мутлақ ҳозирдир!

Шундай кун келадики, У қудрат қўли билан нақ бўғзингдан олади ва, нега илоҳий тартиботга нопок илкингни урдинг, деб йўқликка улоқтиради.

Жаҳаннамга эмас, йўқликка!..

Яратганнинг ғазаби наинки ўзингнинг, авлоду аждодингнинг икки дунёсини куйдириб юборади!

Бунинг нима эканини билмоқчи бўлсанг, кўзингни очиб қара, нималар бўлаяпти?!

Ер ларзага келиб, тоғлар тумандай тўзмоқда. Бало-қазодай тошқин шаҳарларни ювиб кетаяпти. Кеча дунёга ҳукмини ўтказган кучли давлатлар бугун заволга юз тутаяпти.

Омонлик йўқ.

Кеча Каддафий даҳшат солиб турган эди, бугун қани у?!

Қани Ҳусни Муборак?! Уни замбилда олиб келаяпти, судга! Халқ ўлим тилаяпти!

Учига чиққан Башир Асад ҳам жоду қозиғига ўтиради, ҳали! Иложиси йўқ!..

Шом жодуга ўраб-чирмалган. Вақтида Язид қўшини Муҳаммад алаҳиссалом оила ичи ва авлоду зурриёдини қиличдан ўтказиб, Имом Ҳусайннинг қонли бошини Дамашққа, халифа саройига олиб келган!

Соҳибқирон Дамашққа етганда амирлари ва аъёнларига шуни айтади.

– Бул мамлакат бир қанча вақт Муовия ва Язиднинг қўл остида бўлган. Ва биз доим эшитиб келар эдикки, ул маҳалда марвонийлар аҳли байтга, хоссатан ҳазрат Мустафо салл Оллоҳу айлайҳи ва салламнинг куёви ва биродари Алийи Муртазо ва унинг қиёматли хотини Фотимайи Зуҳро фарзандларига ёвлик-душманлик қилиб келдилар, урушдилар, ўлдирдилар, ҳам уларнинг ҳақига зид-ғаюр ишлар қилдилар.

Бизга бу эътиқод номақбул кўринган.

Шунинг учунким, улар умматнинг яхшиси эрди ва уларга эргашганлар зулмату куфрни тарк этиб, Ислом нурига мушарраф бўлди.

Улар қандай қилиб Расулуллоҳдек муборак зотнинг оила аҳлига бу қадар акслик-золимлик қилгай?..

Шундай қавмга Ҳақ таоло қандай қилиб балойи офат юбормагай?! Ва уни азобу уқубатга гирифтор этмагай?!.

Муовияга ўхшаганлар муҳаммадийларни бўлиб-парчалаб ташлади. Малъунлар унинг бошига чиқиб олди. Йиллар, асрлар давомида ҳукм сурди, уларнинг қонини ичиб келди. Бугун шу куч завол топиб, тириклай жаҳаннам оловида ёнаётир!

Жазо ваъда қилинган Кун, бу!

Унинг ёлқини сезилгани учунми, Қиёмат ҳақида баҳс этмоқ таомилга кирди. Кеча “Аргументы и факты” ҳам шу ҳақда ёзипти …

Унда Ғайридин, яъни, Дажжол майдонга чиққач, Яхшилик билан Ёмонлик ўртасидаги кураш кескин тус олиши айтилган. Муҳаммад алайҳиссалом ихтилоф ечими Жума куни Дамашқда воқе бўлади, дегани ёдга олинган.
Низомиддин Шомий ҳам “Лавҳил Маҳфузда Шом ерлари интиқом лашкарига манзилгоҳ бўлади, деб ёзилган”, дейди.

Хуллас, шунақа…

Муҳаммад алайҳиссалом айтади:

– Қиёматнинг дастлабки белгиларидан бири шуки, Машриқдан ўт-аланга чиқиб, Мағрибга тарқалгай…

Эҳтимол, у Японияда бўлган кучли зилзила, ваҳимали цунами ва АЭСдаги портлашни; Европани ҳалокат гирдобига тортган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ва араб дунёсини ларзага солган ўт-олов исённи кўзда тутгандир?!.

Муҳаммад алайҳиссалом яна айтадики:

– Яратган Қиёмат куни инсонлар ва жинларга буюради:

– Эй, инсонлар ва жинлар! Мен сизга вақтида йўл кўрсатганман! Бугун амал дафтарингизда битилган ёзув ўзингиз қилган ишдир! Кимнинг иши яхшилик билан тугаса, Яратганга ҳамд айтсин! Кимнинг иши ёмонлик билан тугаса, ўзидан кўрсин! Ўзгадан айб қидирмасин!

Шундай!

(давоми бор)

No
  1. Гийбатчи фасодчи тинмай Оллох, пайгамбар хакда сайраса буни нима дейиш мумкин. Буни МУНОФИКЛИК дейиш мумкин. Аввал узингга боксанг-чи хей мунофик, бирор бир инсонни яхши хулкинг билан хурсанд килдингми, умрингда бировга яхшилик килдингми, нима килдинг одамларнинг гийбатини килишдан бошка? Ёзувчилик хайф сенга мунофик!

Leave a Reply
*