Menu
Categories
Юсуф Жума. Исмат Хушев жасорати – “Эркин минбар” туркумидан
06/22/2016 Муаллиф ҳақида
Юсуф Жума. Исмат Хушев жасорати

 

Инсониятнинг аксарияти оддий инсонлик мақомига кўтарила олмай оламдан ўтишади.  Оддий инсон бўлиш учун ҳам улкан жасорат керак.  Ўзидаги кибрни- манманликни енгиб,  ўз қусурларини кўриш,  ўзини поклаш учун улкан жасорат зарур.  Шунда оддий инсонга айланади.  Бировни паст дейиш осон.
Ўзингнинг пастлигингни билиш учун,  ўзингдан баландни баланд дейиш дейиш учун – жасорат керак.   Ўзи учун қайғуриш кўпчиликнинг феъли.
Эшак ҳам ўзи учун ҳанграйди.
Илон ҳам ўзи учун сас беради,  лекин бировлар учун эмас.  Ўзгалар учун қайғуришга улкан жасорат лозим.
Бугун Жаҳонда жасорат танқислиги юқори.   Имунитет танқислиги ўлимга олиб боргандай – жасорат танқислиги ўлимдан ҳам баттар эрксизликка,  қулликка олиб келди.
Халқ тушунмайди дейдилар.
Халқ тушунади,  халқ қўрқоқ. . .
2.
Исмат Хушевнинг бир мақоласини ўқий бошладим.
Тошкентда гуруҳ-гуруҳ бўлиб олган фикрсиз қофиябозлар,  сўзбозлар,  қоғгозбозлар ҳақида экан.  Ғаффор Ҳотамов бир чимдим ҳақиқатни айтган экан,  ҳамма жиғибийрон.   Бор ҳақиқат очилса ғазабдан қуёш ҳам қораяди.   Ўзбекнинг сохта ижодкорлари,  хоинлари иккинчи юз йилликдирки,  миллатнинг раки — саратони.
Бир кун юрт эгасига тушади.  Ўлиги ҳам тириги ҳам суд қилинади.  Наинки ҳайкаллари,  гўрлари ҳам бузилади.  Бу Туркистонни тиклаш учун биринчи қадам бўлади.  Миллат саратондан — хоинлардан қутулмай юртни қайта тиклаб бўлмайди.  Жазо муқаррар!
Бу даюс,  қўрқоқ галанинг бари ўзини атоқли шоир,  атоқли ёзувчи деб билади.   Қани уларнинг “Руҳлар Исёни”,  қани “Улуғбек хазинаси”,  қани “Биринчи Муҳаббатим”.
Борми?!
Йўқ! ! !
3.
Яқинда “Озодлик” радиоси атоқли шоир ўлди деб бир хоин ҳақида сафсата берди.  Битта адиб — Атоқли ёзувчи –  Одил Ёқуб эди.  Ҳа майли, кимлардир ҳамподаларини мақтаса мақтабдида. . .
Буюк Чеховнинг “Олтинчи палатаси” қаҳрамони доктор ўйлайди:  “Пушкин,  Гейнилар азоб чекиб ўлдилар.  Бу қолган ҳеч кимга кераксиз кимсалар яшади нимаю,  ўлди нима?! ”
Ҳазрат Амир Темурга эргашиб жаҳонда адолат ўрнатган миллат ўлди.  Миллатнинг мараз,  саратон қисми қофиябоз,  қоғозбоз хиёнаткорлар қирилиб битмайдими деб Исмат Хушев мақоласини охиригача ўқимай ўчириб ташладим,  лекин кайфиятим бузилганди.
Бири Абдулла Орифдан ўғирлаб шеър ёзган,  Бири Дадахон Ҳасаннинг:  Мустақил бўлдими озод бўлмадим деган қўшиғини усталик билан ўз шеъри қилибди.  Бири уйғон уйгон деган ҳамма урган бонгни урибди.
Эй номард,  эй қаҳрамон!
Уйғон халқ деган сенга ўхшаганлар бесаноқ,  чиқинг майдонга!
Юрт ҳам эл ҳам озод бўлади.
Чиқмайсиз,  қўрқасиз,  халқ қирилсаю сизлар қаҳрамону подшо бўлсангиз.
Ҳалқ уйғоқ,  сизга ўхшаб қўрқоқ,  жасорат етмайди…
4.
Шундай ўйлар билан Андрей Сахаров деган ёзувга кўзим тушди.   Яна Исмат Хушев.
Дунёнинг энг жасоратли инсонларидан бири  буюк  Андрей Сахаровни Ўзбекистонлик бир манқурт лаънатлагани йигирма беш йилдан буён юрагимни ўртайди.   Бу ҳақда рахматлик улуғимиз Одил Йоқуб билан ҳам гаплашганман.   Одил ака:  “Сўзим охирида Сахаровдан кечирим сўрамоқчи эдим,  афсуски сўзимни тугатишга йўл қўймади”,  деб ўкингандилар.
Афсуски орадан йигирма беш йил ўтиб,  ўзбекнинг жасур фарзанди Исмат Хушев улуғ Андрей Сахаровдан кечирим сўраб йиғлаб юборганини билдим.   Исмат Хушев қандай кучга қарши бораётганини билиб туриб,  бунга журъат топган. !  Бу буюк Жасоратдир!
Шундоқ саноқли лаҳзалар бўладики,  бутун бир миллат,  бутун бир юрт шаъни хавф остида қолади.  Мана шундай лаҳзада майдонга отилиб чиққан Исмат Хушев жасорати ҳеч қачон унитилмайди.
Шундай кунлар келадики,  Буюк Сахаровни лаънатлаганлар лаънатланади.  Ўзбекистонда Андрей Сахаров ҳайкаллари ёшларни жасоратга чорлаб туради.
Аммо Исмат Хушевнинг улуғ инсондан кечирим сўрагани Андрей Сахаров учун қилинган эзгуликларнинг энг афзали бўлиб қолаверади. . .
5. 
Шу ўринда бир тарихий воқеани эслатиб ўтаман.
Одам Атодан қиёматгача бўлган даврнинг энг улуғ,  бетимсол зотларидан бири Ҳазрат Амир Темур Хоразм қамали пайтида девор томонга Хандакни кечиб ўтишни Кўча маликка буюради.
Кўча Малик қўрқоқлик қилиб Хандакни кечиб ўтишга ботина олмайди.  Бошқа азаматлар хандакдан кечиб ўтишади.  Ғалабадан сўнг Жаҳонгири олам Кўча Маликни чўпясоқдан кейин эшакнинг думига боғлатиб Хоразмдан Самарқандгача олиб боришни буюради.
Тангри йўл берса,  биз ҳам бир кун жасоратсизларни,  хоинларни мана шундай жазолаймиз.  Ўлиб кетганларини ҳам гўрларидан чиқариб эшакнинг думига боғлаймиз.  Бутун Туркистон бўйлаб айлантирамиз.
Энг биринчиси Туркистон хоини,  жасоратсиз,  дунёнинг энг қўрқоғи Ислом Каримов бўлади,  Ўзбекистоннинг бугунги Казаковаси!
“Сизсиз йўлимни йўқотиб қўяман! ” –  деб Москвадаги эгасига ноз этган Каримов — “Казакова”.
6.
Муаммо шундаки,  ўн миллионлаб эшак керак бўлади.
Ўзбекистонда шунча эшак бормикан.
Миллат қирилгандай бечора эшаклар ҳам қирилиб кетмадимикан. . .
“Дунё ўзбеклари”дан:
Бетакрор ва исёнкор ўзбек шоирининг баъзи  баҳсталаб фикрларига “Дунё ўзбеклари” қўшилмаслиги мумкин.
Лекин бу ёруғ оламда ҳар ким ўз мустақил фикрини айтиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Биз бундан кейин ҳам сўз эркинлиги, гапириш ҳуқуқи ва масъулиятини унутмаган ҳолда, Ўзбекистон ва унинг Президенти, Ватан ва ватандагилар  ҳақида ҳақорат ва тўҳматдан холи бўлган турли хил фикр ва мулоҳазаларни беришда давом этаверамиз.
Бўлмаса – нафақат “Дунё ўзбеклари”, балки ҳар қандай бошқа матубот ҳам ўзини ҳақиқий ва эркин матбуот деб аташга маънан ҳақсиз ва ҳуқуқсиз бўлади.
Ҳақиқат эса баҳсларда туғилади…
2 шарҳ
  1. Буюк Юсуф Жуманинг гаплари 70 фоиз хакикат, балким вакти келиб 1000 фоизга чикар! Бугунги кунимизда юртимизни соткин ва каззоблар эгаллашган, Президентни ва халкимизни алдаяпди десалар ишонинг.

    • Мамаёкуб Хамраев
      ЭЙ,СИЗ УГРИ МУТТАХАМЛАР ЭШИТИНГ! АВВАЛО ЮРТИМИЗ ТИНЧ БУЛСИН, АГАРДА ЁВ БОСИБ КЕЛСА ХАЛКНИНГ ОЛДИНГИ САФИДА ЮСУФ ЖУМА ВА ИСМАТ ХУШЕВ БУЛАДИ, БИЗ ОРТИДА ТУРИБ ВАТАННИ ХИМОЯ КИЛАМИЗ!
      Бугунги куч ишлатар тизим рахбарларидан хаттоки биттасини юртдан топиб булса, биз албатта уша инсонга хайкал урнатамиз! Нима киласанлар узларингни шарманда килишиб, сайлов олдидан! Сизлар Ислом Каримов командасига мос эмассиз, бир инсоннинг мехнатини куй килиб, пок номини булгаяпсиз. Андижон ва ОШ вокеаларида аслида сизлар айбдор!!!
Leave a Reply
*